🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
759 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
«УНДАН ЖАҲАННАМ (ҚЎРИҚЧИЛАРИ) ҲАМ ҲАР КУНИ ЮЗ МАРТА ПАНОҲ СЎРАЙДИЛАР»🔻

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар. Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар.
Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».
Термизий ривоят қилганлар .

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида риё кўпроқ содир бўлиш эҳтимоли бор соҳада айниқса, эҳтиёт бўлишга чақирмоқдалар.
▪️ Қуръонни Аллоҳ учун эмас, одамлар мақташи учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундоқ қилади, бундоқ қилади, дейишлари учун ўқийдиган қорилар киради экан!
▪️ Қаранг, Аллоҳнинг каломи ихлос билан эмас, риёкорлик учун ўқилса, қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин экан.
▪️ Илгари билмасак, энди билдик. Ушбу ҳадисга дарҳол амал қилишга ўтишимиз лозим. Қуръонни фақат Аллоҳнинг розилиги учунгина ўқимоғимиз лозим. Қуръон ўқишдаги риёкорликнинг оқибати шунчалар бўлса, бошқа амаллардаги риёкорликнинг оқибати қандай экан?

«Ҳадис ва Ҳаёт, 3-жуз» китобидан.
@SINOVLARIHAYOT 🌹🌹🌹🌹
Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
(#Бухорий, #Муслим, Сунан соҳиблари ва #Аҳмад ривояти). #ҳадис

@sinovlarihayot
#ҳадис

Тасбеҳ намози

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутоллибга:

"Эй Аббос! Эй амаки! Сенга ато берайми? Сенга марҳамат қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Қачон сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни-аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини, мағфират қилади. Ўша ўн хислат: "
4 ракат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракатда "Фотиҳатул китобни" ва бир сура ўқийсан. Биринчи ракатда қироатдан фориғ бўлганингда турган ҳолингда: "Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллааҳ валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар", деб 15 марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда уларни 10 марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни 10 марта айтасан кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда 10 марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни 10 марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна 10 марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), уларни 10 марта айтасан. Ана ўша бир ракатда 75 тадир. Буни 4 ракатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумъада бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта", дедилар"
(Абу Довуд ривоят қилган)

📚 Кифоя асаридан

T.me/sinovlarihayot
#ҳадис_шарҳи

❗️ МУНОФИҚ КИШИ НАЖОТ ТОПМАЙДИ

Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Пайғамбар (ﷺ) дедилар:

عن عبد الله بن عمرو ، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " أربع من كن فيه كان منافقا خالصا، ومن كانت فيه خصلة منهن كانت فيه خصلة من النفاق حتى يدعها : إذا اؤتمن خان، وإذا حدث كذب، وإذا عاهد غدر، وإذا خاصم فجر

«Кимда тўртта сифат бўлса, у ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни тарк қилгунича мунофиқликнинг бир сифати унда бор бўлади: омонат қўйилса хиёнат қилади, (бирор нарса хақида) гапирса ёлғон сўзлайди, аҳд берса хиёнат қилади, хусуматлашса фожирлик қилади (ҳақдан оғиб кетади)»

📚 Бухорий 34, 3178, 2459. Муслим 58. Абу Довуд 4688. Термизий 2632. Ан-Насоий 5020. Ахмад 6768, 6864, 6879.

Мунофиқлик – зоҳирда мусулмон бўлиб кўриниб, ботинда куфр ва ёмонликни яширишдир. Мунофиқ деб аталишининг сабаби – шариатнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетгани учундир. Аллоҳ таъало шу маънога диққат қаратиб:

° ° ° ° ° ° °
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

«Албатта, мунофиқлар ҳақиқий фосиқдирлар»
[Тавба: 67}, яъни, шариатдан чиқувчидирлар, дейди.

° ° ° ° ° ° °
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَهُوَ خَادِعُهُمْ

«Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир»
[Нисо: 142].

° ° ° ° ° ° °
يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ فَزَادَهُمُ اللَّهُ مَرَضًا ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ

«Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаган ҳолда фақат ўзларини алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир»
[Бақара: 9-10].

❗️Агар кетаётган йўлинг, Аллоҳни йўли бўлмаса,
Охирги бекатда шайтондан бошқасини кутма.

❅•┄༻❅༺┄•❅
Каналга уланиш 👇

T.me/sinovlarihayot
#ҳадис

📌ПУРМАЪНО ДУО

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳожат билан ҳузуримга кирдилар, мен эса намоз ўқиётган эдим. (Шу сабабли) у зотни бироз куттириб қўйдим. Шунда у зот:
— Эй Оиша, пурмаъно, умумий дуоларни лозим тутгин! - дедилар.
Намоздан фориғ бўлгач:
— Ё Расулуллоҳ, пурмаъно, умумий дуолар нима? - дедим. У зот:
— Шундай деб айтгин, - дедилар-да, (бир дуони ўргатдилар):

اللهمَّ إنِّي أسألُك من الخيرِ كلِّه عاجلِه وآجلِه ما علِمتُ منه وما لم أعلمُ، وأعوذُ بك من الشرِّ كلِّه عاجلِه وآجلِه ما علِمتُ منه وما لم أعلمُ. اللهمَّ إنِّي أسألُك من خيرِ ما سألَك به عبدُك ونبيُّك، وأعوذُ بك من شرِّ ما عاذ به عبدُك ونبيُّك. اللهمَّ إنِّي أسألُك الجنةَ وما قرَّب إليها من قولٍ أو عملٍ، وأعوذُ بك من النارِ وما قرَّب إليها من قولٍ أو عملٍ، وأسألُك أنْ تجعلَ كلَّ قضاءٍ قضيتَه لي خيرًا

Аллохумма инний асъалука минал хойри куллиҳи аъжилиҳи ва аажилиҳи ма аълимту минҳу вама лам аълам. Ва аъузу бика минаш шарри куллиҳи аъжилиҳи ва аажилиҳи ма аълимту минҳу вама лам аълам. Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма саъалака биҳи аъбдука ва набиййука ва аъузу бика мин шарри ма аъза биҳи аъбдука ва набиййука. Аллоҳумма инний асъалукал жанната вама қорроба илайҳа мин қовлин ав аъмалин. Ва аъузу бика минан нари вама қорроба илайҳа мин қовлин ав аъмалин. Ва асъалука ан тажъала кулла қозоин қозойтаҳу лий хойрон.

(Маъноси: «Эй Аллоҳим, мен Сендан ўзим билган-билмаган, ҳозирдаги ва келажакдаги барча яхшиликларни сўрайман. Сендан ўзим билган-билмаган, ҳозирдаги ва келажакдаги барча ёмонликлардан паноҳ беришингни сўрайман.
Сендан банданг ва пайғамбаринг Муҳаммад (ﷺ) сўраган нарсаларни сўрайман. Банданг ва пайғамбаринг Муҳаммад (ﷺ) паноҳ сўраган нарсалардан паноҳ беришингни сўрайман.
Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амалларни сўрайман.
Дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ беришингни сўрайман.
Менга тақдир қилганинг — ишлар оқибатини мен учун хайрли қилгин».)
📚 Бухорий, "Адабул муфрад", 639. Муслим, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон.

° ° ° ° °
1) Бу дуони ёдлаб олинг!
2) Уни кўпроқ айтинг!
3) Уни тарқатинг!
4) Уни ўзгаларга ҳам ўргатинг!

❗️ЗЕРО, БУ ДУОДА КЎПЛАБ ФОЙДА ВА ЯХШИЛИКЛАР БОРКИ, УНИ ЁЛҒИЗ АЛЛОҲ ТАЪАЛО БИЛАДИ.

❅•┄༻❅༺┄•❅
Каналга уланиш 👇
T.me/sinovlarihayot
Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
(#Бухорий, #Муслим, Сунан соҳиблари ва #Аҳмад ривояти). #ҳадис

@sinovlarihayot
#Ҳадис_358📕


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳоҳ ўзига қарашли, ҳоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз”, дедилар. Молик ибн Анас ишора ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар

(Имом Муслим ривояти).

T.me/sinovlarihayot
#ҳадис

Тасбеҳ намози

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутоллибга:

"Эй Аббос! Эй амаки! Сенга ато берайми? Сенга марҳамат қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Қачон сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни-аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини, мағфират қилади. Ўша ўн хислат: "
4 ракат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракатда "Фотиҳатул китобни" ва бир сура ўқийсан. Биринчи ракатда қироатдан фориғ бўлганингда турган ҳолингда: "Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллааҳ валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар", деб 15 марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда уларни 10 марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни 10 марта айтасан кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда 10 марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни 10 марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна 10 марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), уларни 10 марта айтасан. Ана ўша бир ракатда 75 тадир. Буни 4 ракатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумъада бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта", дедилар"
(Абу Довуд ривоят қилган)

📚 Кифоя асаридан

T.me/sinovlarihayot
Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради!

1. Аллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш! Ёмонлик келишида ҳам яхшилик келишида ҳам Аллоҳнинг ҳикмати борлигини унутиш.

2. Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик! Гуноҳлар барака эшикларининг энг катта тўсиғидир, қалб қотишининг энг катта сабабидир.

3. Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ, ҳамда Аллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ. «Ҳасадчининг роҳати йўқдир»!
#ҳадис

4. Аллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ. «Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг — бахтсиз ҳаёт бўлур…», деб Аллоҳ таоло оятда айтади. Зикр фақат тасбеҳ эмас, Қуръон ҳам Аллоҳнинг зикридир. Қуръон буюрган амаллардан юз ўгириш, зикрдан юз ўгиришдир.

T.me/sinovlarihayot
IBRAT

Бир йигит қизнинг уйига совчи бўлиб борибди. Қизнинг отаси йигитдан сўрабди:

Уй-жойингиз борми..?
Йигит: ʺҲа, борʺ деб уйининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.

Ота: Машинангиз борми? дебди.
Йигит: ʺҲа, борʺ деб машинасининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.

Ота: Охирги саволим, қаерда ишлайсиз?
Йигит: ʺФалон банкдаги фалон лавозимда ишлайманʺ деб исбот этувчи ҳужжатларини чиқариб кўрсатибди.

Никоҳ куни ФҲДЁдан ўтишаётса, йигитнинг насроний эканлиги маълум бўлиб қолди...

Шу захоти ота ғазабланиб, йигитга бақириб кетди: Нимага бошиданоқ бу ҳақда айтмадингиз? Ахир биз мусулмонлармиз-ку...

Йигит: Сиз менинг ДИНИМНИ сўраб, суриштирмадингиз-ку! - дея жавоб берибди.

#Ҳадис

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз ДИНИДАН ва ХУЛҚИДАН  рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз ер юзида фитна ва фасод бўлур» дедилар.

©️ Имом Термизий ривояти

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​🔹«МЕН КАТТА ГУНОҲ ҚИЛДИМ»

#Ҳадис

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
- Энди мен учун тавба борми?» деди.
- «Сенинг онанг борми?» дедилар.
- «Йўқ» деди.
- «Сенинг холанг борми?» дедилар.
- «Ҳа», деди.
- «Унга яхшилик қил», дедилар».
Термизий ривоят килган.

Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан.
️ Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакларини адо этиши лозим бўлади.
Каҳф сураси
@RuqiyaUz
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, келаси жумагача ундан нур таралиб туради”

(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган).
Kаналимизга уланиш учун босинг
👉

T.me/sinovlarihayot
Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
(#Бухорий, #Муслим, Сунан соҳиблари ва #Аҳмад ривояти). #ҳадис

@sinovlarihayot
#ҳадис

Рувайфаъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммадга салавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба индака явмал қиямати” (Эй, Аллоҳ! Қиёмат куни уни ҳузурингдаги муқарраб жойга туширгин)” деб айтса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар.
(Имом Аҳмад ривоят қилган) 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жаҳаннам одам боласини ейди. Фақат саждалар асорати бор жойларни емайди. Аллоҳ таоло саждалар ўрнини ейишни дўзахга ҳаром қилгандир", дедилар.
(Ибн Можа ривояти.)

Mакҳул розияллоҳу анҳу:
«Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи. Ва лаа манжаа миналлоҳи
иллаа илайҳи» деса, Аллоҳ ундан етмиш зарарнинг эшигини ёпади. Уларнинг энг кичиги фақирликдир», деди».
(Термизий ривоят қилган.)

#ҳикмат

Истиғфор – саросима ва қўрқувга тушганлар учун ватан, яралар учун малҳам, сарсон саргардон бўлганлар учун саодат, мусибат ва қайғуда қолганлар учун кушойиш ва гуноҳкорлар учун мағфиратдир.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

Сен  то  ўзингга  етган  нарса  сени  четлаб  ўтиши  мумкин  эмаслигини  ва ўзингни  четлаб  ўтган  нарса  сенга  етиши  мумкин  эмаслигини  билмагунингча,  ҳеч  қачон иймон  ҳақиқати  таъмини  топа  олмассан.
(Убода ибн Сомит.)

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деган эди:
- Қироатсиз, зикрсиз ва дуосиз сукутнинг ўзи ибодат эмас ва банда бунга буюрилган ҳам эмас, балки бу айнан васваса эшигини очади. Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш сукутдан афзалдир.
(Ал-Фатаво ал-Кубро)

T.me/sinovlarihayot