🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
728 subscribers
26.9K photos
15.7K videos
60 files
29.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.

✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ

Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

#Тавсия

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

Интернет манбалари асосида тайёрланди.
@sinovlarohayot
Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
(#Бухорий, #Муслим, Сунан соҳиблари ва #Аҳмад ривояти). #ҳадис

@sinovlarihayot
Фалончи доим бахтли...
▷ Сиз унинг қалби пок, яхшиликни севиши, уни бошқаларга ҳам илинишини билмайсиз!!!

Фалончининг насибаси буюк...
▷ Сиз унинг истиғфорни канда қилмаслигини билмайсиз!!!

Фалончи нимани орзу қилса, албатта эришади...
▷ У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигини, ўтирса ҳам, турса ҳам дуо қилиб сўрашини билмайсиз!!!

Фалончининг ризқи кўп.
Ризқдан ризқ ичра яшайди...
▷ Унинг нияти соф, ўзидан бошқаларга ҳам яхшиликни соғинишини билмайсиз!!!

Фалончига гап тегмайди. Унинг олдига кимса ёмонлик ила яқинлашолмайди...
▷ Сиз унинг ғазабини ютиб, одамларнинг хатоларини кечиришини билмайсиз...

Фалончига кўз тегмайди...
▷ Сиз унинг зикрларни, муслимнинг қўрғони, Қуръон тиловатини тарк қилмаслигини билмайсиз...

Баъзи инсонлар борки,
Сиз уни умуман Худони танимайди, деб ўйлайсиз...
▷ У эса кечалари билан Аллоҳга муножот қилиб чиқади... Тилидан зикр тушмайди.

Шунака инсонлар борки, кўрганингизда менсимайсиз...
▷ Лекин, қиёматда, жаннатда сиздан юқорида бўлади.

🔴Ҳар бир сизга кўриниб турган неъматнинг орқасида махфий амаллар, заҳматлар, сабрлар, қаноатлар бор...

☝️Ёдингизда бўлсин!!!
«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом: 160 #оят).

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Yaqinlarga ulashing🌹
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
@sinovlarihayot
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оят #Қуръон

'' Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир.'' ( Фотир сураси 32- оят)

Аллоҳ таоло Ўзининг боқий мўъжизаси бўлмиш ҳақ китоби–Қуръони Каримни Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматига мерос қилиб берди. Бу иноятда шон-шараф ҳам, жуда улкан масъулият ҳам бор. Улар ўша шон-шарафга номуносиб ва зиммасидаги масъулиятни англаб етмаган осийлардир. Бу тоифадаги одамларнинг ёмонликлари яхшиликларидан кўп бўлган Улар ўзларига ишониб топширилган ҳақ китобга муносиб бўла олмай ўзларига ўзлари зулм қилганлардир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/jsinovlarihayot
​​​​Шавқатсизлик қурбони

#ҳикоя

Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота, қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди.

Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди.

Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди.
- Шу ерда ўтириб, е! Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди.

Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди.

Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди.

Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл:
- Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл:

- Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди.
Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жаҳли чиқиб:
- Уфф, бунча, воҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди.

Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва:
- Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди.

Хулоса

💠 «Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир». (Шуро: 42 #оят).

💠 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ унга раҳм қилмайди», дедилар».
(Муттафақун алайҳ).

💠 Мусулмон ота-она ва болалар бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатиш орқали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар.

💠 Хоҳ ўзингиз, хоҳ бировнинг фарзанди бўлсин, улар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг!

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
T.me/sinovlarihayot
Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва:

«Ўтган йили ўт пуфагим амалиёт қилиб олиб ташланди.
Бир неча ойни ётиб ўтказдим. Олтмиш ёшга етдим.

Ўттиз йил давомида ишлаган нашриёт уйидаги вазифамни тарк этдим.

Отам вафот этди.

Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди» вароқнинг охирига «Ўтган йили жуда ҳам ёмон йил бўлди» деб ёзди.

Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди.

Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди. Эри унга қараб ўқий бошлади:

«Ўтган йили узоқ йиллар азоб тортиб келаётган ўтпуфагингиз оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ -саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз, уйда ўтириб ажойиб асарлар ёзишингизга имкон яратиб берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, муҳтож бўлмадилар. Қийналмасдан, оҳиста, тез ва осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди»

вароқ сўнгига

«Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди» деб ёзилганди.

Уларнинг икковлари ҳам бир хил ҳодисани бошдан кечиришди. Лекин хар хил мулоҳаза қилишди.

ХУЛОСА

💠 Биз доим камчиликларни кўрамиз. Шу сабаб Аллоҳнинг берган неъматлари учун шукр қилмаймиз. Биздан олиб қўйилган нарсаларни ўйлаб, бутун эътиборимизни шунга қаратамиз. Бизда ҳали ҳам бор бўлган неъматларни унутамиз, эсимизга ҳам келмайди.

💠 Аллоҳ таоло: «Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз» (Оли Имрон: 146
#оят)
яна бир
оятда «Албатта, Аллоҳ одамларга фазл қилувчидир. Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар» (Бақара: 243 #оят) дейди.

💠 Эй Роббимиз, бизни Ўзингга кўп шукр ва зикр қилувчилардан қилгин!
Неъматлар сизда боқий қолиши учун Аллоҳ шукр қилинг.

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
T.me/sinovlarihayot
Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
(#Бухорий, #Муслим, Сунан соҳиблари ва #Аҳмад ривояти). #ҳадис

@sinovlarihayot
Фалончи доим бахтли...
▷ Сиз унинг қалби пок, яхшиликни севиши, уни бошқаларга ҳам илинишини билмайсиз!!!

Фалончининг насибаси буюк...
▷ Сиз унинг истиғфорни канда қилмаслигини билмайсиз!!!

Фалончи нимани орзу қилса, албатта эришади...
▷ У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигини, ўтирса ҳам, турса ҳам дуо қилиб сўрашини билмайсиз!!!

Фалончининг ризқи кўп.
Ризқдан ризқ ичра яшайди...
▷ Унинг нияти соф, ўзидан бошқаларга ҳам яхшиликни соғинишини билмайсиз!!!

Фалончига гап тегмайди. Унинг олдига кимса ёмонлик ила яқинлашолмайди...
▷ Сиз унинг ғазабини ютиб, одамларнинг хатоларини кечиришини билмайсиз...

Фалончига кўз тегмайди...
▷ Сиз унинг зикрларни, муслимнинг қўрғони, Қуръон тиловатини тарк қилмаслигини билмайсиз...

Баъзи инсонлар борки,
Сиз уни умуман Худони танимайди, деб ўйлайсиз...
▷ У эса кечалари билан Аллоҳга муножот қилиб чиқади... Тилидан зикр тушмайди.

Шунака инсонлар борки, кўрганингизда менсимайсиз...
▷ Лекин, қиёматда, жаннатда сиздан юқорида бўлади.

🔴Ҳар бир сизга кўриниб турган неъматнинг орқасида махфий амаллар, заҳматлар, сабрлар, қаноатлар бор...

☝️Ёдингизда бўлсин!!!
«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом: 160 #оят).

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Yaqinlarga ulashing🌹
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
@sinovlarihayot
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
МУСИБАТЛАРДАН ХАФА БЎЛМАНГ!

Ўзингизга синов келишини хохламанг, аммо у сизга келса сабрингизни кўрсатинг. Хурсанд бўлинг Аллоҳнинг хохиши устингизга тушди. Билингки Аллоҳ сизга имтиҳон беришлиги билан яхшиликдан бошқа нарсани хохламайди.

👉Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.

👉Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.

👉Сизни ўзингизни, ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади)

👉Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)

👉Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.

👉Сизни ҳатто ўзингизнинг соғлиғингиз билан имтиҳон қилади. Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

👉 Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

👉 Ёшликдан кейин, қарилик.

👉 Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.

👉 Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир.

👉Олдин қўлингизда кўп пуллар имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.

Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» #оят

♻️ Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади».

♻️ Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хохлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хохлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради, мусибат сабабидан гуноҳларингиздан поклайди, мусибат сабабидан агар чиройли сабр қилсангиз улкан ажрлар беради. Шундай экан мусибатларингизга чиройли сабр қилинг.

Каналимизга уланинг.

T.me/sinovlarihayot
​​Ўгай онадан шавқат кўрмаган гўдак.

Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота, қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди.

Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди.

Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди.
- Шу ерда ўтириб, е! Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди.

Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди.

Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди.

Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл:
- Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл:

- Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди.
Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жаҳли чиқиб:
- Уфф, бунча, воҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди.

Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва:
- Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди.

Хулоса

💠 «Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир». (Шуро: 42 #оят).

💠 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ унга раҳм қилмайди», дедилар».
(Муттафақун алайҳ).

💠 Мусулмон ота-она ва болалар бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатиш орқали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар.

💠 Хоҳ ўзингиз, хоҳ бировнинг фарзанди бўлсин, улар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

T.me/sinovlarihayot
​​​#ОЯТ_ВА_ИБРАТ

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг буйруғи билан фиръавннинг ҳузурига кетаётганларида бир дуо қилдилар, яъни Аллоҳ таолога илтижо қилиб, Ундан ёрдам сӯрадилар.

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

Роббишроҳлий содрий. Ва йассирлий амрий. Ваҳлул ъуқдатам миллисааний. Йафқоҳуу қовлий.

Маъноси: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар.»
(«Тоҳа» сураси, 25-28 оятлар).

Бу дуо кӯпмаъноли бӯлиб, фақат даъватчилар учун эмас, балки ҳар қандай ҳолатда ҳам сабр қилиб, нажот истаган, мақсадига етишишни истаган барча мӯмин-мусулмонларга фойдалидир.
"... қалбимни кенг қил", яъни сабрли бӯлишимга ёрдам бер.
"... ишимни осон қил", яъни нажот бер, мадад бер.
"Тилимдаги тугунни еч. Сӯзимни англасинлар", яъни ишим сӯз орқали битадиган бӯлса, нутқимни равон қил, токи мени яхши тушунсинлар.
Ҳақ йӯлида даъват қилувчилар, ӯзи ва сӯзи имтиҳон қилинувчилар ҳамда хайрли ишга жонли мулоқот орқали бел боғлаганлар ушбу дуони ӯқиб, Аллоҳ таолога илтижо қилсалар, иншаАллоҳ, албатта нажотга эришадилар.
Динийми, дунёвийми, бирор масала юзасидан фикр билдирувчи ҳар бир мӯмин-мусулмон ҳам шу дуодан баракотлар топиши шубҳасиз, иншаАллоҳ!
@ruqiy77
#ОЯТ_ВА_ИБРАТ

Аллоҳ таоло айтади:
«Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг! Биз Сиздан ризқ сўрамаймиз, (аксинча), Биз сизга ризқ берурмиз. Оқибат тақво (аҳли) учундир».
(“Тоҳа” сураси, 132-оят)

Изоҳ:
📌 Оила аъзоларингизни мунтазам равишда фарз, суннат ва нафл намозларни ўқишга чорланг ва уларнинг сусткашлик қилишларига йўл қўйманг.
📌 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга одамларга намозни тўғри ўқишни ўргатиш буюрилган.
📌 Шу билан бирга, у зотнинг ўзлари сабр-тоқат билан намозни адо қилишга, унинг кўрсатмаларини бажаришга ва Раббилари олдида тавозелик кўрсатишга буюрилганлар.
📌 Дарҳақиқат, бирор киши мунтазам равишда намозни тўғри ўқиса, у диннинг қолган барча кўрсатмаларини ҳам мунтазам равишда бажаради. Агар у ибодатда камчиликларга йўл қўйса, у Раббининг қолган амрларини ҳам эътиборсиз қолдиради.
📌 Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ташвишлари уларнинг диний аҳкомларни бажаришдан чалғитмаслиги учун Ӯзи ризқлантиришни ваъда қилди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло нафақат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, балки бошқа барча махлуқотларга ҳам ризқ туширишни ўз зиммасига олди.
Аввало, бу Парвардигорининг амрларини бажарган ва доимо Уни зикр қиладиган кишиларга тегишлидир.
📌 Дунё моллари эса тақводор бандаларга ҳам, ношукур бандаларга ҳам берилиши шарт экан, инсон, энг аввало, охиратда абадий саодатни қандай топиш ҳақида қайғуриши шарт. Бу мақсад эса фақат тақво туфайли амалга ошиши мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу дунёдаги ҳаёт давомида ҳам, ўлимдан кейин ҳам саодатга эришиш фақат Аллоҳнинг амрларига амал қилган ва Унинг қайтариқларидан эҳтиёт бўлган тақводор мусулмонлар учун тайёрланишини эслатиб ўтган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: “Яхши оқибат фақат тақводорлар учундир”.
(“Қасос” сураси, 83-оят)
@ruqiy77
Фалончи доим бахтли...
▷ Сиз унинг қалби пок, яхшиликни севиши, уни бошқаларга ҳам илинишини билмайсиз!!!

Фалончининг насибаси буюк...
▷ Сиз унинг истиғфорни канда қилмаслигини билмайсиз!!!

Фалончи нимани орзу қилса, албатта эришади...
▷ У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигини, ўтирса ҳам, турса ҳам дуо қилиб сўрашини билмайсиз!!!

Фалончининг ризқи кўп.
Ризқдан ризқ ичра яшайди...
▷ Унинг нияти соф, ўзидан бошқаларга ҳам яхшиликни соғинишини билмайсиз!!!

Фалончига гап тегмайди. Унинг олдига кимса ёмонлик ила яқинлашолмайди...
▷ Сиз унинг ғазабини ютиб, одамларнинг хатоларини кечиришини билмайсиз...

Фалончига кўз тегмайди...
▷ Сиз унинг зикрларни, муслимнинг қўрғони, Қуръон тиловатини тарк қилмаслигини билмайсиз...

Баъзи инсонлар борки,
Сиз уни умуман Худони танимайди, деб ўйлайсиз...
▷ У эса кечалари билан Аллоҳга муножот қилиб чиқади... Тилидан зикр тушмайди.

Шунака инсонлар борки, кўрганингизда менсимайсиз...
▷ Лекин, қиёматда, жаннатда сиздан юқорида бўлади.

🔴Ҳар бир сизга кўриниб турган неъматнинг орқасида махфий амаллар, заҳматлар, сабрлар, қаноатлар бор...

☝️Ёдингизда бўлсин!!!
«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом: 160 #оят).

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Yaqinlarga ulashing🌹
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
@sinovlarihayot
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
Бировнинг насибаси...

Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
(#Бухорий, #Муслим, Сунан соҳиблари ва #Аҳмад ривояти).

T.me/sinovlarihayot
Муштипарим онам..

Онаси унга:
Болам, менга дарҳол дори дармон керак -деди.

Фарзанд уйдан йиғлаган ҳолда чиқди, чунки унда онаси учун дори сотиб олишга ярим чақа ҳам йўқ эди...

Уйга умидсиз, паришон ҳолда, дорига пул топа олмаганини онасига айтиш учун қайтди...

Не кўз билан кўрсинки, онаизорининг жони узилиб, кўзларидан оқиб тушаётган ёшлари қотиб, ўлиб ётган экан.

Фарзанди уни кўриши билан даҳшатга тушди, ичидан аламли, қалбларни ларзага солувчи фарёд кўтарилди.

Аччиқ, изтиробли кўзёшлари юзини ювар экан, назари бир кичик қоғоз парчасига тушди. Олиб қараса онаси хат ёзиб қолдирибди:

«Болажоним, сенга дори келтир деганимда, пулинг йўқлигини жуда яхши билар, шунингдек руҳимни ўлим талвасаси сакаротул мавт қуршаб келаётганини ҳам сезиб турган эдим.
Жоним узилаётганини кўриб сенинг ҳам жонинг изтироб чекмасин дея сени чиқариб юбордим. Суюкли болажоним, ўзимдан буюк хазина - дунё ва охиратда сендан розилигимни қолдириб кетяпман. Мингдан минг розиман болам...»

Оналар нақадар меҳрибон -а? Ҳатто жони узилаётиб ҳам, ўлим аччиғини тота ётиб ҳам, «БОЛАМ» дейишади.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт».

(Исро сураси 24- #оят).

https://t.me/sinovlarihayot