🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
715 subscribers
27.1K photos
16K videos
65 files
30.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
AYOLINGIZNI HURMAT QILING AZIZ ERKAKLAR

Ey, erkaklar! Xotiningizni,
Xotin emas, xonim deb ayting.
Ichingizda mardlari bo‘lsa,
Suyukligim, yorim deb ayting.

Xotin demang, jonon deb ayting,
Jonin sizga fido qilganku.
Bitta bo‘sa qo‘ngan yuzidan,
Ming yil keta olmaydi kulgu.

Xotin demang, sovuq bu kalom,
Hech bo‘lmasa AYOLIM denglar.
Yolg‘ondakam, bir yilda bir bor,
Senda fikru-hayolim denglar.

Xotin deya alqamang zinxor,
Ja bo‘lmasa ayting ismini.
Yigirma besh yilda bo‘lsa ham,
Bir bor maqtab qo‘ying husnini!

Onasi deng, Onajonisi,
Ming o‘rgilsin mehriboningiz.
Uning shodon kulgularidan,
Nurga to‘lsin xonadoningiz.

Gulim denglar, farishtam denglar,
Ayting, sizdan nima ketadi,
Axir biiiitta shirin so‘zingiz,
Ming yil yashashiga yetadi.

Xotin, deysiz, hoy, deysiz goho,
Mohim, oyim desa bo‘lmasmi.
Bitta so‘zdan, birgina so‘zdan,
Yarimgina ko‘ngli to‘lmasmi?!

Ranjitsalar gohida bilmay,
Qancha bo‘lsa baqirib to‘ying.
Lekin...
Yoshi qirqdan oshsa ham,
Yahshi qiz! - deb chaqirib qo‘ying!

T.me/sinovlarihayot
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади

2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.

3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.

5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.

6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.

7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.

8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.

9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.

11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.

12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан

T.me/sinovlarihayot
Турмуш қургач, жуфтингиз билан қуйидаги 7 та олтин қоидага келишиб олинг.

1. Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2. Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6. Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7. Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи

Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг!


T.me/sinovlarihayot
СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?

ХАММА ЖОЙДА АЁЛНИНГ ЭРИ ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ АЙТИЛАДИ,ЛЕКИН ЭРНИНГ ХАМ ВАЗИФАЛАРИ БОРКУ
БИЗ ШУ ХАКИДА ГАПИРАМИЗ?!

Эрнинг уй бекаси(хотини) олдидаги вазифалари …

1. Унинг олдида ҳар вақт oдoбли бўлиш,

2. У билан ҳар доим юмшоқ муомалада бўлиш,

3. Уйга келинганда унга салом бериш,

4. У билан ёлғиз қолинганда унга ўз муҳаббати ва севгисини ифодалаш,

5. Хафа кўринган вақтларда, ундан ҳол-аҳвол сўраб, унинг кўнгулини кўтариш,

6. Ҳар вақт, ҳар бир ишда унинг кўнгулига қараш,

7. Болаларнинг тарбиясида унга яқиндан ёрдамчи бўлиш,

8. Улар яшаётган жойларда одат бўлган чиройли кийимларни кийдириш,

9. Имконига қараб унга яхши емаклар едириш,

10. Уни, ҳеч бир сабаб ила урмаслик,

11. Бир кундан ортиқ ундан аразлаб юрмаслик,

12. Унинг камчиликларига сабр этиб, ўзида ҳам камчилик борлигини унутмаслик.

13. Унинг яхшиликлари кўпайса, Оллоҳга шукр қилиш,

14. Эр ўзини, унинг хоними ҳаммадан яхши кўради – севади, деб билиш,

15. Уй ва ташқарида бўладиган ва оила ишларида, хонимнинг фикрига ҳам қулоқ солиш,

16. Икки тараф ҳам уйда раис, эркак эканлигини қабул қилиш,

17. Унинг гуноҳ бўлмаган камчиликларини кўрмасликка олиш,

18. Унинг айб ва қусурларини бошқаларга сўзламаслик,

19. Вақти-вақти билан у билан ҳазил-мутойиба айтишиб, ўйин-кулги қилиб туриш,

20. У билан фитнага сабаб бўладиган жойларга бормаслик,

21. Лозим бўлса, унга динини, ҳалол, ҳаром ва вазифаларини ўргатиш,

22. Унинг розилиги бўлмаса, сафарга чиқмаслик,

23. Унга душманларини ва қарзларини сўзламаслик,

24. Унга хайр(яхши) дуоларда бўлиш ва уни ҳеч вақт қарғамаслик.

25. Иккинчисига уйланишдан олдин розилигини сураш.(Яширинча бошкаси бн яшаб юриш уйда утирган хотинини алдаш номардлик)


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Аёллар базан билмаган ҳолда кўплаб хатоларга йўл қўяди.
Бу хатоларни кўриб чиқамиз!

1⃣ Ёрдам сўрамайди. Ҳамма ишни қилишга ҳаракат қилади,ҳечкимдан ёрдам сўрамайди. Чарчаса ҳам югуриб елиб ишларни қилади. Аммо кечки пайтга келиб энергияси тугаб қолади. 

2⃣ Барча ишни ўз зиммасига олади. Бу орқали эримга ёрдам беряпман деб ўйлайди. Аксинча ёрдам бермаяпсиз,сиз уни эркаклик даражасидан тушириб ўзингиз шу даражага чиқяпсиз. Аёл киши нозик ҳилқат бўлади. Сиз шу нозиклигизни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

3⃣ Ғийбат қилиш. Аёл киши вақт топди дегунча онасига,дугонасига телефон қилади ёки қўшнилар билан суҳбатлашади. Оддий суҳбат ғийбатга айланиб қолади. Унутманг ғийбат аёллик энергиясини йўққа чиқаради. 

4⃣ Энг асосий пункт ўзига вақт ажратмайди. Ҳаммани ўйлайди,ҳамманинг ҳизматини қилади ўзига келганда эса вақт йўқ. Ўзига вақт ҳам ажратмайди,маблағ ҳам ажратмайди. 

Хўш чиройлиларим сизда хам шундай хатолар борми🤭


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
🔶Аёлларга насиҳатлар

Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг.

Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг.
Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг.

Фикр билдирганда «Бу менинг қарашим», деб айтинг.

Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг.
Сухбатдошизга диққат билан қулоқ солинг.

Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг.

Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтгачўғга ураверманг.

Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг.

Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг.

Сўз бердингизми бажаришга қатъийлик билан киришинг.

Фақат ва фақат рост гапиринг
ҳар ерда мақбул сўз айтинг чиройли гапиришга ҳаракат қилинг

Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг

Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг оз гапиринг!
Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг.

Хеч кимни алдаманг масхараламанг.

Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса қабул қилинг
.




Kanal:
T.me/sinovlarihayot
«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
   
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди» 
   Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.
   «Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»

  
Тобароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар.

#Тафаккур


Kanal:
T.me/sinovlarihayot
Сиз ҳеч Аллоҳ билан жаннатда қўшни бўлишни истаганмисиз ёки, ўйлаб кўрганмисиз?

(Аллохим мени,ота оналаримни ва яқинларимни ва биродарларимни ўзиинга қўшни қилгинг Амиин Ё Зал Жалоли вал Икром !!!??

Ибн Касир -роҳимаҳуллоҳ- нинг "Бидоя ва Ниҳоя" китобида Табароний Ҳусайн р.а дан ривоят қилган асар келади:

«Қиёмат куни бўлганида, бир нидо қилувчи "Фазл аҳли ўрнидан турсинлар..!" дея нидо қилади. Инсонлардан бир тоифаси ўрниларидан турадилар. Уларга - "Жаннатга марҳамат қилинглар!" дейилади. Сўнг уларга (бошқа) фаришталар йўлиқади ва "Қаерга кетябсизлар?" деб сўрйдилар. (шу орада, фазл аҳли билан фаришталар орасида суҳбат бўлади)
-Улар: Жаннатга!
-Фаришталар: Ҳисоб-китобсиз-а?!
-Улар: Ҳа!
- Фаришталар: Сизлар ким эдингиз?
-Улар: Биз фазл аҳлллари эдик!
-Фаришталар: Фазилатингиз нимада эди?
-Улар: Агар, бизга жоҳиллик қилинса, биз ҳалимлик қилар эдик. Агар, зулмлансак, сабр қилар эдик. Бизга ёмонлик қилинса, кечирар эдик!
-Фаришталар: Марҳамат киринглар жаннатга! Солиҳ амал қилган кишиларнинг ажри нақадар яхши-я..!!! - дейдилар.
Сўнг, бир нидо қилувчи "Сабр аҳли турсинлар..!" деб нидо қилади. Инсонлардан бир тоифаси ўрниларидан турадилар. Уларга "Жаннатга кўтарилинглар!" дейилади. (Йўлда) фаришталар йўлиқади ва "АҳлиФазл"ларга йўлланган саволлар билан мурожаат қиладилар.
-Улар: Биз сабр аҳлимиз! (дейдилар)
-Фаришталар: Нималарда сабрли эдингиз?
-Улар: Биз Аллоҳга тоат-ибодатда сабр қилдик. Маъсиятлардан тийилишга сабрли бўлдик. Синовларга сабрли бўлдик! - дейдилар.
-Фаришталар: Яхши амал қилувчиларнинг ажри нақадар гўзал!!! Киринглар жаннатга - дейдилар.
Сўнг, бир нидо қилувчи "Аллоҳнинг қўшнилари ўрнидан турсинлар..!" дея нидо қилади. Одамлардан озгинаси туради. Уларга "Жаннатга кўтарилинглар" дейилади. (Йўлда) Фаришталарга йўлиқадилар ва "Аҳли фазл" , "Аҳли сабр" ларга берган саволларни йўллаб - Қандай қилиб Аллоҳга қўшни бўлиш шарафига муяссар бўлдингиз?! - деб сўрайдилар.
-Улар: Биз, бир-биримизни Аллоҳ учун зиёрат қилар эдик, Аллоҳ учун мажлис қилар эдик ва Аллоҳ учун (ҳадиялар) улашар эдик! (деб жавоб қиладилар)
- Фаришталар: Яхши амаллар қилувчиларнинг ажри нақадар гўзал!!! Марҳамат, киринглар жаннатга - дейдилар»

Аллоҳ учун дўстингиз бўлса, демак сиз дунё-охират ютуғига эришибсиз. Дунёда яхшиликларга чорлаб, охиратда қўлингиздан тутиб жаннатга етаклайди. Қиёматда Пайғамбарлар, Шаҳидлар, Сиддиқларни ҳавасини келдириб, нурдан бўлган минбарларда савлат тўкурсиз!

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади,
Ин Ша Аллоҳ!
Аллох учун эринманг!!!
#кўчирилган

Kanal:
T.me/sinovlarihayot