🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
749 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
💥#СОХТА_НИКОХ.. (3- қисм)



Муаллиф: Робиябегим

T.me/sinovlarihayot
Бир газетада укигандим.
Тулкини тутишиб, уни кулга ургатиш учун, генетикасини узгартириш учунсал кам кирк йил кетган экан. Баъзи инсонларга оналик хиссини тиклаш учун канча йиллар керак буларкан...
Фотима, худди ёввойи курбакага ухшайди, мауглига ухшайди... чунки у инсонийликни акс этмаган хаётда катта булди. Уз онасидан мехр олмади ва табиийки уз боласига хам узида йук мехрни бера олмади. Янаям тушунарли килиб айтганда, инсон узида йук нарсани бировга беролмас экан.
Аллох узи хар бир бандасига акл , фаросат, мехр берсин ва тугри йул курсатсин...
Крик Души Шухрат

https://t.me/sinovlarihayot
Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:
— Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан.
— Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.
— Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?
— Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?
— Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку?
— Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар.
— Мудирингиз арабми?
— Йўқ, афғон ўзбекларидан.
— Сиз-чи?
— Мен хам афғон ўзбеклариданман.
— Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?
— Шу ерда туғилганман.
— Мудирингиз-чи?
— Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан.
— Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?
— 8 та тилда бемалол гаплашаман.

Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.
— Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.
— 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

"Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".

Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас...

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Она сиздан бошқасига яхши бўлмадим...»

Она одамларга ёмон бўлибман.
Нимани ҳоҳлайди рости билмадим?!
Дунёда ҳаммага яхшилик қилдим.
Сиздан бошқасига яхши бўлмадим!

Фақат сиз ёлғиз нолимадингиз она
Сиз мени боримча яхши кўрдингиз


​​​
https://t.me/sinovlarihayot
📝АЛБАТТА  ҚАЙТАДИ......
(воқийлик   асосида   ёзилди)


Бисмиллаҳир  Роҳманнир  Роҳийм...
Ассалому  алейкум   дўстларим....
Соғ  саломатмисизлар....
Келинг   сизларга  яна  янгиси  аммо сўнггиси эмас......марҳамат

  Кунлардан  бир  куни  мотоциклда  бир  иш  билан   катта  кўча  бўйлаб    қўшни   туманга  жўнадим. - дея   сўзини  давом  эттирди   тоғам.  -- Йўлнинг   биз  томонга  келадиган  қисмининг    четида  бир  машина   тўхтаб  турарди.  Баҳор  ҳавоси  эмасми....қизғалдоқнинг  иссиғи  дейишадими,  ўша   қуёш  нурлари  кунни  янаям   қиздираётганди.  Мени   асли  онамни  туғилган  қишлоғи  худди  шу  атрофда  бўлиб,  мен  бу  жойларни  беш  бармоғимдек  ёддан  билардим
     Ўша   машинага   яқинлашиб  боравергач,   ёнида   бир   кекса   онахон  ва   ўспирин  йигитни  кўрдим.  Ўша  ўспирин  йигит   йўлдан  ўтиб  бораётган  машиналарга  қўл  кўтарар.... лекин   машиналар   тўхтамасди.  Мен  уларни  узоқдан  кузатиб  бориб  нима  бўлганлигини   билишим  учун  қарама  қарши  томоннинг  йўл  четига  тўхтадим. Мотоциклимни   пастдаги  суянғичига  суяб....улар  томонга   йўлнинг   нариги  бетига  чопқиллаб  ўтдим. 
          -- Ассалому алейкум.....тинчликми  нега  тўхтаб  турибсизлар....бирор ёрдамим керакми?-  сўз  қотдим  улар томонга.
          -- Воалейкум ассалом  ўғлим  яхшимисиз..... билмасак  ўзидан  ўзи  машинамиз   ўчиб   қолди.  Набирам   ҳечам    айбини  тополмаяпти.  Аксига  олгандай  бирор  бир  машинани  тўхтатиб   тушунадиганлари  бўлса   сўрамоқчи  бўляпмиз  лекин  ҳеч  бири  тўхтамаяпти.- деди  ҳалиги  онахон   румолини  кўзларига  иссиқдан   соя  қилиб. 
            Ҳаво  ҳали  айтганимдай  иссиқ  эмасми... Онахонни   овозида   ҳансираш   аломатлари  сезилиб  турарди.  Набирасиям   ёш  экан  ҳали.  Менимча   эндигина    коллежни битириб  ҳайдовчилик   гувоҳномасини  янги  олган  шекилли.  Унга  машинани   капотини   очишни  сўрадим. 
          Тоғам  ўзи техникани  яхши  тушунади.  Деярли  ҳар  қандай  маркадаги   машинани  таъмирлашни  билади.  Билмадим  негадир  шундай    ҳунари  бўлса  ҳам   ҳечам  иши  юришиб  кетавермас....рўзғориям   ночоргина  эди. Тоғамни  бунақа  бўлишига    бироз   кўнгли   бўшлиги  сабаб  эди.  Ишлаган  ишига  деярли ҳақ  сўрамасди.  Кўпчилик   тоғамни  бу   саҳийлигидан   ўз  чўнтаклари  учун   кўп  фойдаланишарди.  Мотоцикли  борку   дейсизми?.....У  ҳам  бобом  раҳматлидан  қолган   эски   маркали  мотоцикл.  Бир  кун  миниб  келса,   бир  жойи   бузулади.  Яхшиям   тоғамни  ҳунари  бор  ўзи  тушунади  тузатаверади. Бошқа  бирови  бўлса  аввали  эски  деб   минмайди  ёки  бузулгач   созлай  олмайди.
          Маторини   у  ёғ  бу  ёғини  қарадим.... айбини  топдим. 
         -- Қани  маторни  юрғазчи  ука!- дедим  ўспирин   йигитга.
       Шунча  йиллик  ўрганган  ҳунарим  панд  бермади.  Машинани  матори  ишлаб  кетди.  Деярли  ҳамма  жойини  техник  ҳолатини  тўғирлаб,   қўшимчасига   матор   ёғиниям  алиштириш  кераклигиниям  тайинлаб  айтдим. 
         -- Вой   болам  раҳмат  сизга....деярли  бир    соатдан  бери   шу  ерда  тургандик.  Ҳожатимизни  чиқариб  мушкулимизни  енгил қилдингиз. Хизмат  ҳаққингиз  қанча  бўлади?  Айтсангиз  ҳозир берамиз.- деди. 
        Уларни   кўринишидан   ўзига   тўқ  оилага   ўхшарди.   Онахонни   айтишича   қўшни  вилоятга    қизи  тушган  экан....уни   ва  набирачаларини  кўргани  меҳмонга  боришаётган  экан.  Онахонни  юзларидан  нур  ёғилиб  туриши,  истараси  иссиқлиги  худди  раҳматли   онамга  ўхшаб кетарди. 
T.me/sinovlarihayot
          -- Холажон....бир  дуо  қилиб  қўйинг  шуни  ўзи  етади.  Агар  жудаям   пул  бергингиз  келаётган  бўлса  менга  эмас,  йўлингизда  учраган  биринчи  ночорроқ  инсонга  мурувват кўрсатсангиз  мен  хурсанд  бўдардим.- дедим.
      Онахонни  юзида    хавотир  йўқолиб,   илиқлик  билан  мени  узоқ  дуо  қилиб,  мен  айтгандек  қилишини   айтиб  жўнаб  кетишди.  Мен  ҳам   ўзимни  темир  тулпоримни   миниб  ишимни  ҳал  қилиш  учун   йўлимга  равона  бўлдим.
​​Тоғам   эса  бу   ўша  йўлда  машинасини  тузатиб  берган  онахон  эканлигини   дарров   пайқаганди.  Хаёлидан.....Бирибир   бирида  бўлмаса  бирида   яхшилик  қайтар  экан... тўхтамай  қўлдан  келганча  яхшилик  қилавериш  керак  экан деган   фикрни  ўтказди.
       Азиз ўқувчим.....қиссадан  ҳисса  шуки,  кимга  нима  қилсангиз   албатта   ўзингизга  қайтади  шуни   унитманг.....Аллоҳ  кўриб  турибди. 
Ўзингизни  эҳтиёт   қилинг  азиз ўқувчимм.... ҳа айтмоқчи  ҳикоям  ёққан  бўлса   лайк  ва  коментларингизни   кутиб  қоламан
Крикдуши Шухрат

https://t.me/sinovlarihayot
ҚИЗИНГИЗ СИЗНИ ЖАННАТГА ЕТАКЛАЙДИ.


Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман, бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар.
Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса хам бермас экан.
-Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай...
-Узр отажон бу кунда бера олмайман, ҳали мен хисобимни билмайман балким меники ҳам етмай қолар...
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган ҳолат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб:
-Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим дер экан. Шу алфоз ота ҳисоби тўғриланиб ўтиб кетгач.
АЛЛОҲ айтаркан:
-Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гуноҳидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар-дея фаришталарга хитоб қиларкан.
Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, хаёлимга кичкинагина қизалоқимни меҳри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоқимни меҳри мени меҳримданда баланд экан, ҳатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида уни ҳам бошқа одамларни ҳам кўзи жиққа ёш эди.
Илоҳим қизалоқларимиз, омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани...

Қизалоқи борлар,қизчангизни пешонасидан ўпиб қўйинг...


https://t.me/sinovlarihayot
Бегимга Ишқий Мактуб 💌
(аёл тилидан...)

Хўжайиним уйқудан,
Турди авзойи чатоқ.
Сўрасам, индамади,
Туш кўрдими ёмонроқ?
Айтмоқчи эдим, афсус,
Рўзғоримиз камини,
Бундай пайтда чиқариб
Бўларканми дамимни?!
Жаҳли чиқади баттар,
Кечга овқат қилмасам.
Ё хат ёзиб қўлига,
Тутқазсамми, Билмасам?:
“Бу - камчилик рўйхати”
Десам, аниқ, ўламан.

“Сизга ишқий мактуб бор,
Жоним”, - деяқоламан.
Хатни шундай бошладим:
“Салом, қалбим Қуёши!
Қўли очиқ, март, доно,
Оиламизнинг боши,
Сиз - суянчим, сиз – тоғим,
Сиз - жонимнинг парчаси,
Бўшаб қолди, Шунқорим,
Рўзғоримиз халтаси.


“Ахли аёлингизга
Келтирган ҳалол луқма
Садақа бўлади,” деб,
Ёзилган бир ҳадисда.
Сизчи, барака топкур
Қанча жонни боқяпсиз,
Ҳалол пул топиб, сарфлаб,
Тоғ-тоғ савоб оляпсиз.
Бу савоблар олтинга,
Айланишиб, албатта,
Сизга бир қасир бўлиб,
Қад кўтарсин жаннатда.
Ахли аёл сиз учун,
Аллоҳ берган омонат,
Улар деб ҳар бир босган,
Қадамигиз – ибодат.
Мана рўйҳат: Гўшт, гуруч,
Ёғ, шакар, сабзи, пиёз,
Нўхат, пишлаоқ, картошка.
Ун ҳам оласиз бир оз.
Қўй гўшти нафис, енгил,
Суяги ҳам мазали.

Ёғсизгина жойидан,
Оласиз-да, асали.
Айтгандай, охирини,
Едик бугун асални,
Ўзингиз айтасиз-ку,
Асал, ҳайдар касални.
Шоколаднинг ўрнига
Қантак ўрик оласиз,
Ёнғоқ, майиз, наматак,
Ейиш керак боламиз.
Яна меҳмон-измонга,
Писта, мағиз, бодом йўқ.
Бозор қилишда сизга,
Етадиган одам йўқ.

Ёғсиз қатиқ ҳам олинг,
Юзларимга суришга,
Юз ҳам овқат емаса,
Кеб қолади қуришга.
Қалам қошни тўкади,
Ўсма ўстирар майин,
Қошимга ҳам сув керак,
Қайнонам айтгандайин.
Майли унутсангиз ҳам,
Ёзганларим ҳаммасин,
Ўсмам билан қатиғим,
Эсингиздан чиқмасин.
Пахта ўраб бир чўпга,
Тўнкариб пиёлани,
Ўтирибман олдимга,
Қўйволиб тошойнани.
Ахир, ўзингиз учун
Ясанаман, куламан,
Ўсмамни унутсангиз,
Аниқ йиғлаб бераман.
Унутмайсиз, албатта,
Сиз менинг йўғу-борим,
Харид учун олдиндан
Рахмат сизга, Шунқорим.
Сарфлаган ақчангизни,
Аллоҳ ўзи ҳаммасин,
Ҳар сўмини миллион, Йўқ!
Миллиард қилиб қайтарсин.
Сизни ўпиб қолгувчи,
Ва севгувчи умрбод,
Тантиққина ёрингиз,
Маликаи Турандот”.
Шомда қайтди хўжайин,
Ишонч билан ўзига,
Халта-халта нарсани,
Териб қўйди сўрига.
Қатиқ билан ўсмани,
Қўйиб шундоқ олдимга,
Болаларга билдирмай,
Шипшиди қулоғимга:
“Биринчи бор умримда,
Пул сарфлаб яйрадим..

Мана сизга сўз сеҳри😊..

https://t.me/sinovlarihayot
машкларимдан кунгли тулди. Аммо соат сайин вактим кискариб бораётган эди.
Нафсилампирини айтганда, менинг дунёдаги сафарим кариб
бормокда. Тан олиш уам марднинг иши. Узимни алдаб нима килдим. Чунончи, яна ун кундан сунг руу кушим куш сингари осмону фалакка парвоз айлайди. Ота-онам, кариндош-уруг зору-зор йиглайди. Зарифанинг уам фигони кукка чикса керак. Ана шунда Зарифа унга нима учун уйланганлигим сирини англаб етади. 
Кайтишда масжидда тухтадим. Усталар тухтовсиз ишламокда.
 Имом-домла уам шу ерда экан..
 -Кел, углим, шауардан барча курилиш молларини олиб келиб
беришди. Насиб булса, масжидимиз туманимиздаги мууташам масканлардан бири булади. Барака топ, Худонинг уйини куриш, улкан савоб! 
Масжид курилишидан Зарифанинг ёнига йул олдим. 
Бу гал унинг олдида онаизорим бор эди. Мени куриши билан иккимиз
уакимизга дуо килди: 
 -Углим, ими-жимига уйланипсан. Аммо биз сендан хафа эмасмиз. Зарифа яхши аёл, бахтли бул. Пешонангга Зарифа ёзилган экан. Начора, такдирни узгартириш кулимизда эмас. Сенинг танловингни хурмат киламиз. 
Онамнинг куп гаплари ичида колди. У чузиб гапирмади.
Аммо, кузининг тагига олиб куйган кизи борлиги, хатто, акаси
билан куда булмокчи экани ва жиянига огиз солиб куйгани,
Зарифага уйланганимни эшитим жигари онам билан юзкурмас
булгани, бу никохга хамма каршилигини кузлари айтиб турарди.  Бинобарин, онам бечора такдирнинг кутилмаган тухфасига куниб, Зарифанинг кошига келганга ухшарди, чамамда. Унинг кузларида котиб колган ёшлар бор эди.
 -Нима булса хам бахтли бул, углим,-дея келинига сирга, узук ва тилла такинчокдар такди.
Онам кетиши билан мен яна масжид томон юрдим. Кулимдаги
соат чикиллагани сайин умримнинг санокли кунлари колганини хис килиб борардим.
Мана ун кун, туккиз кун, саккиз кун колди. Бора-бора кун
санамай куйдим. Нима булса булар, улимни хам муносиб карши
олиш керак, дердим узимга узим. Илгари улишдан куркардим. Улим сузини эшитсам, этим жунжикиб, сесканиб кетардим. Х,озир
эса улимдан эмас, Яратганнинг хузурига боришдан, гунохларим
куплигидан, намоз укимаганлигимдан, руза тутмаганлигимдан курка бошладим.
Бугун жахон чемпионати. Умрим гулининг сулишига икки кун
колди. Буни уйламайман, дейману, сира хаелимдан кетмайди.
Хаётимни агдар-тунтар килган чолни тушларимда курганим курган.
У хар сафар умрим тугашига шунча соат колганини эсимга солади.
Чемпионат бошланди. Ракибларимдан бирин-кетин кулим баландлик келди. Хуллас, чемпион булдим, жахон чемпиони! Эх, бу лахзаларни бир умр кутганман. Оламшумул галабадан бошим осмонда эди, аммо хаётининг санокли соатлари колган одамга галаба татирмиди?
Чемпионлик камирини олиб, уйга келдим. Уйда тую-томоша. Онам карнай-сурнай садолари остида Зарифани келин килиб уйимизга тушириб келмокда. туй-туйга уланди. Уйимизга одам сигмай кетди.
Одамлар уйдан узилмай, негадир мазам коча бошладим.
Рангларим окариб, кузларимга алланималар курина бошлади.
Кечаси босинкираб чикдим. Бир кечада арвох курган одамдек
сочларим окарди. Улимим дакикаларини кута бошладим.
Бир пасдан сунг тонг отгандек туюлди. Яна онаизорим бошим
атрофида парвона. Иситмамнинг киркдан ошгани хакида кимлар
билан гаплашгани, тез ёрдам ходимларини ёнимга келгани кулогим остига чалиниб турарди. Ахир икки кун бор эдику, нахотки бугун жоним узилса, деб уйладим. Лекин хеч нарса кила олмасдим. Кулимни кимирлатишга, урнимдан туришга мажолим йук эди.
Уззукун алахсираб вактим утди. 
Кечаси кузимга яна уша чол куринди ва у бир куним колганини эсимга сола бошлади.
-Углим тила тилагингни, нима истайсан, чемпион булдинг,
орзуингни эришдинг, масжид хам битди.-дея куздан узоклаша
бошлади у. 
-Тухтанг отахон, кетманг, мен тик оёкда жон берсам, дегандим. Нахотки, полвон зотининг бемордек тушакда михланиб, жони узилса?
Чол менга бир каради-да, куздан гойиб булди. У кетиши билан
кул ва оёкларимга жон кирди. Урнимдан туриб, сахардан масжид томон йул олдим. Оркамдан яна кандайдир шарпа мени таъкиб килаётгандек эди. Тесирилиб карасам, Зарифа менга соядек эргашиб келаяпти. Хотиним ахир, уйга кайтиб кет, деб хайдай олмадим.

T.me/sinovlarihayot