🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
732 subscribers
27.1K photos
15.9K videos
65 files
30.3K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
ШУКР  САЖДАСИНИНГ  ФАЗИЛАТИ

Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир.
Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз.

Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги тýсиқни очар экан.
Аллоҳ таоло айтади:

- Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди.
Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?

Фаришталар айтади:

-  Раҳматингни.

Аллоҳ таоло:

- Яна нимани?

Фаришталар:

- Жаннатингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар:

- Гам~қайғуларимга кифоя этишингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади.

Аллоҳ:

- Эй фаришталарим,яна нима?

Фаришталар:

- Эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.

Аллоҳ таоло:

- Менга шукр айтганидек, мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, раҳматимни кўрсатаман.

Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда...

Энг афзали, таҳоратли ҳолингизда, қиблага юзланиб, сажда қилишингиздир.
Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа, ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз, йўқми, қиблага қараб турибсизми, йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор.

❗️НАСИҲАТ..

Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:

- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Астағфируллоҳ
- Астағфируллоҳ
- Астағфируллоҳ
Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг. Сенга беадад шукрлар бўлсин Тангрим!
- Алхамдулиллаҳ!
- Алхамдулиллаҳ!
- Алхамдулиллаҳ!
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла

Яқинларингизга ҳам, шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам ин шаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради...

https://t.me/sinovlarihayot
- Қизингизни чакиринг - деди лули аёл ховликиб.
Муборак ташкарига чикиб овоз берди.
- Гавхару..
"Ҳа" деган овоз келди ховли адогидаги уйдан.
- Буёкка кел кизим.
Хаял утмай остонада Гавхар пайдо булди.
- Нима дейсиз ? - деди у уй турида утирган лули хотинларга кузи тушгач ижирганиб.
- Буёкка утир - онасининг урнига унга буйрук берди лули хотин.
Гавхар нима гап дегандек онасига каради.
- Ўтир кизим утир - деди Муборак ияги билан лули хотин томонга ишора килиб.
Киз истар истамас курпачага чукди. Лули хотин товук конини унинг пешонаси буйни юз кузи аралаш сурта бошлади.
- Керак эмас - деди киз жирканиб.
- Жим утир ! - уришди онаси.
- Худо хохласа ойдек бахтинг очилиб кетади энди- деди лули аёл унинг елкаларига кокиб.

Шундан сунг лули аёллар бир канча ирим сиримларни килган булишди. Муборак эса уларнинг буйруғига итоат этиб уйдан гох кизига аталган киммат бахо матолардан олиб чикса , гох бир даста пул билан остонада пайдо буларди. Ирим сирим килаётганлар гуё хамма харажатни бирданига айтсак аёл чучиб кетиши мумкин дегандек хар сафар "улжа"ларини булиб булиб айтар аёл уларнинг кунглидагидек нарса олиб чикмаса : "Одамларим норози буладяпти ранжияпти "-дея уни баттар ховликтирарди. Ирим сирим тугаганда лулиларнинг куйни кунжи улжалардан тулиб тошиб кетганди.
- Энди натижаси тезрок булсин десангиз бирорта тилло такинчок хам атайсиз - деди улардан бири Гавхарнинг кулогидаги баргнусха зирагига ишора килиб.
Муборакнинг ранги гезарди. Берай деса она бола уртасида узи битта тилла такинчоклари бор. Бермай деса лули хотин кизингизнинг бахтини очмайман дегандек укдек кузларини кадаб
утирибди.
- Беролмайман - деди Муборак ахийри узида журъат топиб. - Бу рахматли дадасидан эсдалик. -
- Унда шунча кийматда пул берасан.
- Вой шунча пул бердимку камми шу.
- У берганларинг одамларимга тан. Узимнинг мехнатимга тилло беришинг керак эди. Майли эсдалик экан ушанинг пулини беракол деяпман.
- Пулим булса кизимдан аярмидим.
- Вой шунча назар чиккан жойдан шугина арзимас пул чикмайдими кизингизни уйланг
янгамулло кизингизни. Пул топилади бахт топилмайди. Агар топилганда кизингиз хозир кенг уйнинг келинчаги булиб эгизак болаларини багрига босиб утирмасмиди.
Муборак лулининг вайсашларидан нима киларини билмай боши котди. Шу пайт остонада Гавхарнинг кичик аммаси Хосият пайдо булди.
- Уйга кириб олиб нима килаяпсизлар - деди бир лули хотинларга , бир она болага караб.
- Шу Гавхаржонг бахт очирик килдираётгандим - чайналди Муборак.
- Шуларгами ? Шу фирибгарларгая ? - деди амма киноя билан кош кокиб.
- Хай бизга нима кипти огзингизга караб гапиринг жахли чикди лули аёлларнинг.
Амма баттар тутакиб кетди.
- Чик хамманг уйдан !!!- деди лўлиларга хезланиб- . Хозир итга талатаман.
- Эсдан оғганми бу ? - дея лулилар апил тапил эшикка йуналишди.
Бирдан амма уларнинг йўлини тўсиб тугун тўрвасидан латта путталарни юлкиб ола бошлади. - Пулларни хам чўз ! - деди сунг тахдидли вишиллаб.
Қарғаймиз - деди лули аёллар шаллақилик килиб.
Қарғишинг ўзларингга урсин Пулли чикар дедим.
Ундай килманг Хосиятжон кизимнинг бахтини боғламанг.
Эй учиринге овозингизни ким айтади сизни кап катта укимишли аёл деб. Гавхарни бахти шу харом харишларнинг дуоси билан очиладиган булса очилмай куя колсин.
Хуллас шунча улжадан курук колган лули аёллар аммани қарғай қарғай кучага ўқдек отилишди. Хамманинг дили хира булди Айникса Муборак шарттаки кайнисинглисини ич ичидан қарғаётганди. Устига устак кизи Гавхар хам уша тамонда
Аям пул топса кандай йўқатарини билмайди. Хозир эси хуши мени эрга бериш. Агар шу лулилар узига ўхшаган бирортасини эшикдан етаклаб келиб қизингизни шунга беринг деса индамай етаклатиб юборишга хам тайёр Амма билан жиян айвонда ўтириб олишиб роса вайсашди. Муборак тишини тишига қўйди Унинг назарида энди кизи бир умр бахтини топмайдигондек эди. Аммо орадан бир ой утгач Гавхарга совчи келди Икки ойдан сўнг эса катта туйи булди Муборак энди Яхшиям ўшанда аммаси лулиларни кучага хайдаган экан дея ич ичидан шукрона келтириб қўйди.
T.me/sinovlarihayot
НИЯТИ ЯХШИ ИНСОН НАСИБАСИЗ ҚОЛМАЙДИ.

Шанба куни эди. Баҳромжон уйга кеч қайтди. Оёғида туролмайди - маст. Хотини Мавлудани кўриши билан ўшқира кетди:
- Бола туғмасанг, кимга керагинг бор сени? Бу уйда қорангни кўрмай! Тўрт томонинг қибла... Йўқол!
Мавлуда оғиз очмади. Изтироб ўтида қоврилиб, ўзини гуноҳкор сезди. "Кунора шу аҳвол. Эри ҳолинг не деб сўрамайди. Шифокорларга қулоқ тутмайди, қўл силтайди, яхшиси, ота уйимга кетаман..." хаёлидан ўтказди у.
Икки йўлдан бирини танлашга чоғланган келин барвақт туриб, ҳовли супурди, саришталикни ўрнига қўйди. Кейин қайнонасининг ёнига бориб, ҳар қанча уринмасин, ўзини тўхтата олмади. Йиғлаганча ўз уйига кетишга изн сўради:
- Онажон, ёлғиз ўғлингиз... Бор орзу-умидингиз ундан. Биз эр-хотин маслаҳатлашдик. Мен... мен сизларга тўсиқ бўлмай... мендан рози бўлинг...
- Умрингдан барака топ, қизим. Дардингни ҳеч кимга айтолмай қийналиб юрганингни биламан, - Моҳидил опа келинига таскин бермоққа чоғланди. - Бу ниятинг яхшимас. Ўзингни қўлга ол. Мени ҳам ўйлагин. Оиланинг ўзига яраша сир-синоатлари бор. Баҳромни менга қўйиб бер. У билан ўзим гаплашаман. Мавриди келди, янгилик айтай. Тунов куни туш кўрдим. Фарзандли бўлибсан. Худо хоҳласа, тушим ўнгидан келишига ишонаман. Вақти-соати етиб, этагинг бола билан тўлади. Серфарзанд, сердавлат бўлиб юрасизлар. Ана ўшанда қайнонам тўғри айтган экан, деб юрасан.
Мавлуда кўнгли ҳам ўзидай меҳрибон қайнонасини қолдириб кета олмади. Турмуш ўртоғини қайнонаси йўлга солди. Эр-хотин ўртасига аҳиллик тушганини кўрган қайнонанинг кўнгли ором топди. Умид билан яшаётган бу оилани Яратганнинг ўзи бенасиб қўймади. Уларнинг сабру тоқатлари, кечаю кундуз қилган дуолари эвазига берилган фарзанд хонадонга чинакам бахт олиб келди. Ўғил набиранинг қувончи Моҳидил опанинг кўнглини тоғдек кўтарди.
Дарҳақиқат, чин дилдан, имон ва эътиқод билан қилинган ният ижобатсиз қолмас экан.
T.me/sinovlarihayot
Улфатой эса Шоирага пичинг қилишни сира ташламади. – Оқ от минган шаҳзодангдан ҳали ҳам дарак йўқми? – сўради у жўрттага. – Йўқ. – Оти ҳам, шаҳзода ҳам қариб қолгандир, – дерди бўлаcи сурбетларча унга тикилиб, – энди келмайди. Кутма, қари қиз. Шаҳзоданинг ташрифи Қиз боланинг бахти очилмаса қийин экан. Шундай деймиз-у, аслида, ана шу бахтнинг вақт мезони борми? Хорижий мамлакатларда ўттиз-қирқ ёш ва ундан кейин ҳам турмуш қуриш қиз бола учун одатий ҳол ҳисобланади. Энг қизиғи, бундан ҳеч ким ҳайратга ҳам тушмайди. Бизда эса нимагадир 25 ёшдан ошган қизларга "қариқиз” деган тавқи лаънатни ёпиштиришади. Шоира ҳам ўша бахтни интизорлик билан кутди. Ва кунлардан бирида оқ от минган "шаҳзода” унинг ҳовлисига кириб келди. Фақат у ёлғиз эмасди. Отга эндигина оёғи чиққан шаҳзоданинг ўғли ҳам мингалашиб олганди. Шаҳзоданинг исми Содиқжон экан. Унинг ёшгина хотини саратон касаллигидан вафот этиб, икки ярим яшар ўғли билан ёлғиз қолибди. Хуллас, никоҳ тўйидан сўнг Содиқжон ота-онасиз бўлганлиги учун қайнонаси Моҳира опани ҳам ўзи билан Тошкентга олиб кетди. Янги келинчакнинг шарофати билан тез орада куёвни Америкага ишга ўтказишди. Бутун оила ўша ёққа кўчиб кетди. "Заҳар солмоқ эрур касби илоннинг...” Сайёра опа касаллигини баҳона қилиб синглисининг уйидаги тўйга чиқмади. – Мен шу тўйни кўргунча кўр бўлиб қўяқолсам, бўлмасмиди? Бир ойга қолдирмасдан Шоира ўлгурни эридан ажратмасам отимни бошқа қўяман, – деди у йиғламсираб. – Шу вақтгача Шоирага қилган ёмонликларингиз бир пулга қиммат бўлиб чиқди, – деди Улфатой онасига. – Энди бу ёғини менга қўйиб беринг. Аввал бу мегажиннинг пулини, мол-дунёсини тортиб олиб, гадой қиламан, кейин эрини тортиб оламан. Шундай қилиб Улфатой онасига берган ваъдасини бажаришга киришди. Ёз ойларида Америкадан Тошкентга келган холасидан у қарз сифатида 10.000 АҚШ доллари олди. Еб ётганга "тоғ” ҳам чидамайди деганларидек, у долларларни тезда совириб яна бунинг устига катта миқдорда қарзга ботди. Моҳира холасида 100.000 АҚШ доллари атрофида пул борлигини қариндошларидан билиб олган Улфатойнинг тинчи бузилди. Бу пулни қандай бўлмасин қўлга киритиш устида ўйлай бошлади ва ниҳоят йўлини топгандай бўлди. У жазманларидан бири, муқаддам бир неча марта қамалиб чиққан Самиғ Самариддиновга бу ҳақда оғиз солди. – Холанг Америкадан қачон келади? – бамайлихотир сўради жазмани. – Ҳар йили ёзда, – деди Улфатой. – Аниқ вақтини билиб беришим мумкин. Пулни қандай қилиб оласиз? – Бу менинг ишим, – деди Самиғ. – Уйида тилла буюмлар ҳам анча бор, – деди аёл худди гап оддий нарса ҳақида бораётгандай. – Уни ҳам "арра” қиламиз. Ниҳоят орадан бир ярим ой вақт ўтиб, ўша ёмонликни соғинган кунлар ҳам етиб келди. Тошкентга учиб келган куниёқ, буни аллақаёқдан билиб, уйига келган Улфатойни холаси хушламайгина кутиб олди. – Ишхонамизда мен билан бир хонада ўтирадиган ходимимизнинг қўли синган экан, – деди тилёғмалик қилиб Улфатой. – Шуни эртага бир кўриб қўйсангиз. Сизни Америкада ишлайдиган врач қариндошимиз деб айтганман. Хўп денг, хола. – Касбим жарроҳ бўлса ҳам, – деди босиқлик билан Моҳира, – амалиётни тўхтатганимга анча бўлди. Шу мақтанчоқлигинг қолмади-да. Майли, ўша ҳамкасбингга айт, эртага тушгача келсин, бўлмаса чақириб келганда, сени юборганингни айтсин.
Хуллас, эртасига эрталаб соат 7.00 да Моҳира опанинг уйига киришга муваффақ бўлган Самиғ яхши гап билан қора ниятига эришолмаслигига кўзи етгач, пичоғини ишга солди. Қотил ўта шафқатсизлик билан аёлнинг 18 жойига пичоқ санчиб, ўлдирди. Ягона гувоҳдан қутилган босқинчи ортиқча қийинчиликсиз 100.000 АҚШ доллари ва тилла буюмларни олиб, тезда воқеа жойидан ғойиб бўлди.
Сирдарёда уни Улфатой кутиб олди.
У холасига нима бўлганини сўрамади ҳам.
Пул ва тилла буюмлар тенг иккига тақсимланди. Бу вақтда содир этилган жиноятдан хабар топган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сўнгги телефон сўзлашувлари асосида гумондор Улфатойни қўлга олиш учун йўлга чиқишганди. Жиноятчиларнинг айби тўлиқ исботланиб, иши судга оширилди.

T.me/sinovlarihayot
📖 Акам ва мен болалигимиздан улғайгунимизга қадар бир - биримизга душманлардек эдик. Онам раҳматли:
- Болаларим, сизлар қондошсизлар. Бошқалар сизларга меҳрибон кўрингани билан, ака - укангиздек бўлишмайди! - деб такрор - такрор айтардилар.

Отам биз билан унча гаплашмас, гаплашсалар ҳам, худди иш юзасидан, расмий гаплашаётгандек чегара сақлардилар. Сабаби маълум: акам ва менинг орамиздаги адоват.

Онамга отам:
- Аллоҳ уларга ҳидоят берсин... кун келиб, улар бир - бирини қадрига етади! Бизнинг насиҳатларимизни эслашади, - дердилар.

Орадан йиллар ўтди. Иккимиз ҳам уйланиб, уйлик - жойлик бўлдик.

Адоватимиз барҳам топмади.

Аксинча, аёлларимиз ҳам бир - бирига тош отадиган душманлар бўлишди, соямизда.

Бизни яраштиролмай, аввал онам, сўнг отам вафот этдилар...

Бизлар бола - чақалик бўлдик. Фарзандлар улғайишди! Лекин улар, қардош сифатида кўришишмаган, бир - бирини танишмас эди.

Кунлар ўтди. Менга Аллоҳнинг қаттиқ синови келди. Мол - мулкимдан айрилдим. Қанд касалига чалиндим. Ўнг кўзим кўрмай қолди.

Бир куни бомдод намозини ўқиётгандим. Эшик жиринглади. Қарасам, қўшним. Аҳволимдан хабар олиб кетди. Бир ҳафта ўтиб, 50 минг динор маблағ ёзилган чек олиб келди. Уни қарз эмаслигини, ўзимни тиклашим учун бераётганини айтди. Бунинг учун мен ҳар куни Роббимга чексиз шукрлар айтар, эски кунларим қайтмаслигини сўрардим.

Бир куни қўшним ранглари оқарган ҳолда кириб келди. Ундан берган пул учун келган бўлса, қайтаришга қурбим етишини айтдим. У:
- Йўқ, нималар деяпсиз? У пул меники эмасди. Уни акангиз бергандилар. Қийналиб қолганингизни эшитган эканлар. Мен берганимни айтманг, дедилар. Энди улар касалхонадалар. Жонлари узулай деяпти. Боринг, бориб хабар олинг! - деди. Шунча йил кибримни енга олмаганимдан, акам асли, мен қилишим керак бўлган ишни қилганликларидан, савобни, фурсатни бой берганимдан афсусланиб касалхона томон шошилдим.

Акам жонлантириш хонасида, хушсиз ётардилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, юз - кўзлари, пешоналаридан ўпдим. Кўзёшларим тинмасди. Акам кўзларини очдилар. Кечирим сўрадим. Кўзларига ёш қалқди. Қўлларимни қаттиқ сиқдилар.. ва риҳлат қилдилар....
© Умму Абдуллоҳ таржимаси (эркин ўгирма)
T.me/sinovlarihayot
Чаросингиз эмасман. Мени унутинг, изламанг. Ҳайронман, нега бу хатни ёзаяман ўзи? Ахир уни барибир сизга ҳеч қачон бермайман-ку?! Юрагингиз алам
чекмасин. Мен тоққа – холамникига кетаяпман. Қачон қайтаман, номаълум. Соғинчларим сизни омон сақласин. Бахтли бўлинг. Чарос».
Кундаликни жойига – китоб қаърига беркитдим-да, жавонга қўйдим. Мактубни эса сумкамга. Чарос келади, албатта келади…
Уни кўп кутдим. Ниҳоят кунлардан бир кун…
– Кечирасиз, опа, Чарос исмли қиз шу ерга аъзо эмасми мабодо? – кутубхоначи аёлдан синиқ товушда сўради бир йигит. Аёл унга тикилди.
– Бу ҳалиги Чаросми? Юзлари…
– Ҳа, ҳа, ўша… – йигитга жон кирди. – Чарос… у қаерда? Шу ердами?
– Йўқ, анчадан бери кўринмайди.
Йигит яна маъюс тортди.
– Уни суриштириб кутубхонага бораётганидан хабар топдим. Кутубхоналарни кезиб чикдим. Бу охиргиси эди… аммо у йўқ.
Йигит кетишга чоғланди. Мен ҳам ўрнимдан турдим. Ёнига яқинлашиб ўша мактубни тутқаздим.
– Бу сизнинг номингизга…
Кўп ўтмай Чарос келди. «Телба»дан кундалигини олиб кетди. Ёнида ўша йигит…
Чарос турмушга чиққач шу кутубхонада ишлай бошлади. Мўъжазгина бу кутубхонанинг
тафти бор эди. Илиқ тафти…

https://t.me/sinovlarihayot
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки ҳозир молимга атаб 3 миллион риёл (800 000 $) закот бериб юбордим.
Саъднинг фарзандлари эса оталарининг қарзини тўламасдан, меросга тамагирлик қилганликлари туфайли ишлари ортга тортиб, ҳаёт машаққатларига ботиб кетдилар.

Садоқатли дўст эса ўзининг акасидак бўлиб қолган вафодор дўстининг қарзи туфайли қабрида маҳбусланиб азобланмаслиги учун ўзининг «ризқ келадиган эшикларини» ёпиб, қурбон қилди.


https://t.me/sinovlarihayot
БРИЛЛИАНТ ҚИЗАЛОҚ

У ойижонисининг бармоғидаги чиройли узукка ҳар
доим ҲАВАС қиларди.
Бу сафар ҳам уни роса томоша қилди... Узук
бармоғидан ечилмаган бўлсада ўйнаб, ҳар галгидек
ойижонисига ялинди:
~ Шу узугингизни ўйнига бошқа узук, чийойли узукча кеякмасми..? ... Боядан бери ким биландир телефонда
гаплашаётган ойиси аранг суҳбатини тугатиб,
қучоғида ўтирган қизига юзланди:
~ Ғалатисанда қизим... Қанақа узук..? Қанақа
узукча..? Ахир бу БРИЛЛИАНТку..! Манави тошчаси
қанчалик қиммат туришини биласанми..? Ўзи дадангдан шугина ёдгорлик бўлиб қолган бўлса... ... Қизалоқ чуқур хўрсинар экан, секин пичирлади:
~ Менчи, мен дадамдан ёдгой эмасманми..? Исмим
ҳам Ёдгояку... ... Ойиси эшитса ҳам ЭЪТИБОРЕе бермай, билагидаги
жимжимадор безакли соатига шошилибгина кўз
ташлагач, қизининг юзидан чўлпиллатиб ўпиб
юпатгандай бўлди:
~ Вой маҳмадона-эй... сен ҳам ёдгорсан. Сени
қанчалик яхши кўришимни биласанми..? Катта бўлсанг шу узук сеники келишдикми..?! Қани энди
бўлақол болам, мен кеч қоляпман... ... Қизалоқ кўз ёшлари ювган юзини яшира олмай,
унинг этакларига қаттиқроқ ёпишди.
~ Уф, яна йиғлаяпсанми..? Бўл энди... икки йилдан
кейин мактабга чиқадиган қиз бўлсанг ҳам, ақлинг
йўғ-а...Машина кутиб турибдику. Ўзи йигирма минут
ортиқроқ ўтирдим. Давай, бўл... Етадида энди...
... Қўлида эртак китоб билан мудраб қолган Насиба
опани кимдир туртиб, қулоғига шивирлади:
~ Ойижон...ойижон.
Насиба опа чўчиб, ёнида турган Барнога кўзи ташлар
экан савол назари билан им қоқди. ~ Ана қаранг, Ёдгора яна НАМОЗ ўқишни бошлади.
Кўрмаганман дегандингиз. Юринг, кўринг...
Насиба опа у бошлаган бурчак томон бориб, полга
аллақандай матони ёзиб чўк тушган Ёдгорадан уч-
тўрт қадам орқароқда тўхтаб, секин қулоқ тутди...
Мактабга чиқмаган қиз намоз ўқирмиди..? Бўлиши мумкин эмас... ким ўргатган..?
У миясида чарх урган ғужғон саволлар билан
қизалоқнинг нолаларига қулоқ тутар экан, бир неча
дақиқадан сўнг ерга чўккалади ва ёнида турган
Барнони қучоқлаб унсиз инграб юборди... ... «Жойнамоз» устида ўтирган Ёдгора эса уларни
сезмас, икки кафтини очиб, кўзларини юмганча
яратганга ёлворарди.
~ Илтимос АЛЛОҲИМ, мени блилиантга айлантириб
қўй...
Мени блилиантга айлантир..! Мени блилиантга айлантир..!
Блилиантга айлантир..!
БЛИЛИАНТГА...
Ҳар куни сендан фақат шуни сўлайман холоску..!
Мен болалай уйида эмас, ойижонимнинг ёнлайида
яшашни хохлайман. Баймоқларига тақиб олсалар ҳам майли. Илтимос....
Блилиант бўп қолай... ... Эҳҳ, ОНА номлиғ олий мартаба билан сийланган,
боласини тўққиз ой қорнида қадрлаб, тўлғоқ
азобига енгилмай , ҳаёт муштларига чидамаган
ойилар, аяжон, ойижонлар...
Сизга блилиант, хақиқий брилиант керак эмасми..?
Афсус...

https://t.me/sinovlarihayot