🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
759 subscribers
26.7K photos
15.6K videos
60 files
29K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Мавлуда момо ўғлига мўлжаллаб юрган қизларини бир-бир кўнгил ғалвиридан ўтказа бошлади. Ғалвирда қолган уч қиздан иккитаси Толиб бувага маъқул келмади. Хар томонини ўйлаб, “палаги тоза” деб топилган Феруза исмли қизга совчи бўлишди. Бир неча марта борган совчилар охири “патир синдириб” қайтишди. Абдумўмин уйланди-ю, хеч қанча ўтмай харбий хизматга жўнаб кетди. Икки йиллик йигитлик бурчини ўтаб келган қахрамонимиз
Учинчи йили яна Отаси билан Тошкентга кетишди. Толиб бува дўконига, ўғли эса кириш имтихонларини топшириш учун келганди. Толиб бува Қибрай туманининг чеккароқ дахасида дўкон очарди. Орадан кунлар ўтиб, Толиб бува мижоз кутганча ташқарида ўтирганда, узоқдан ўғли кўринди. Қадамлари илдам, қўллари махкам мушт қилиб сиқилган. У етиб келгунча бўлган 2-3 дақиқа ичида Толиб бува минг марта Худони эслади:”Худойим хушхабарингга етказ!”
-Ассалому алайкум!-салом берди ўғли.
Толиб бува алик олмади. Аниқроғи саломни тушунмади. Чунки, у хозир ўғлидан икки
хил гап эшитишни тахминлаётганди. Бириси “Ўқишга ўтдим” бўлса , иккинчиси “яна ўтолмадим” деган гаплар. Ота ичида ўғлининг гапини тинмай такрорларди “Ассалому алайкум...ассалому алайкум...” Ие, салом беряптику:
-Валайкум ассалом ўғлим. Кел бу ерга ўтир.-Толиб Бува ўғлини ёнига ўтқиздирволиб оғзига саволомуз тикилади. “Нима бўлди?” деб сўрашга юрак қурғур ботинмайди-да хеч!
Абдумўмин дадасининг нима сўрамоқчи бўлганини тушуниб қолдими, ёки ўзининг хам ичи қизиб турганмиди, қимтинибгина жавоб қилди:
-Ўтибман...
-Вох болам-а, юракни ишдан чиқардинг-ку!-Толиб бува ўғлини даст кўтариб чирпирак қилганча айлантира бошлади.-Мени ўғлим юрист бўлади! Яш-шавор ота ўғил!Ўзингга шукур Худойим, берганингга шукур!
Ота-бола хурсанд бўлганларидан бир-бирларини махкам қучган холда столга ўтиришди. Кўчадан ўтаётганлар уларга ажабланиб қарар, икковлон эса хеч кимга парво қилмас, шодликлари дунёга сиғмай ўтиришарди. Ўғли етиб бўлмас деб хисоблаган чўққини забт этиши отани бенихоя қувонтириб юборган, хурсандчилик, фахрланиш туйғуларидан иккки кўзи жиққа ёшга тўлганди.
Абдумўминнинг ўқишга кириши оилада байрам бўлиб кетди. Махалладагиларнинг кўпчилиги эса унинг ўз билими билан ўтганига шубха билан қаради.
-Бу Толиб Эроний (Толиб буванинг таг зоти эронлик бўлиб, тақдир тақазоси билан ёшлигида Сурхондарёга кўчиб келишгани учун, орқаворотдан Эроний деб чақиришарди) бор-будини институт домлаларига топширган бўлса керак,-деб ўйлашарди.
Кимдир ишонди кимдир ишонмади, энг мухими эса, йигитча энди бўлажак юрист. Қахрамонимиз сентябрнинг бошида юридикада ўқиш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бу орада қуёш минг марта кўкка кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди.

Хамида бонунинг сўзларини оққа кўчирувчи дўстингиз
Давоми бор
Дониёр Ахмаджонов25.05.2017
#шифокор
T.me/sinovlarihayot
бўлмаса яхшиликни билмасдик. Ёки, тепалик йўқ экан, пастлик хам бўлмайди. Бу
назарияга асосан, яхши адвокат қандай бўлишига бир назар солсак. Абдумўмин
жиноятчи деб топилган фуқоронинг аслида жиноятчи эмаслигини кўп жойларда
исботлаб, ўз махоратини намойиш этиб улгурганди. Демак, у асл жиноятчини
топилишига замин яратган ва бунга эришган. Кимнидир оқлаш бошқа кимнидир
қоралаш демакдир. Мана, қаранг қаердан келиб чиқяпти адвокатнинг душмани. Хамма
фактларни бир бечорага қарши қўллаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлган қора кучлар
Абдумўминнинг билими, малакаси туфайли ниятларига етолмай қолганлар. Қора
курсига ўзлари ўтирганлар.

Абдумўмин иш фаолиятида оқни оқ деди, қорани қора! Жабрдийда оддий
фуқоро бўлса хам, охиригача курашиб оқлаб чиқди, гарчи нариги томонда
казо-казолар турган бўлса хам.

Толиб буванинг суриштирувлари охирига етмади. Калаваниг учини йўқотиб
қўйди. Шундан сўнг ўғлининг вафотидан кейин туғилган қиз неварасига андармон
бўлиб, хаёт ташвишларига қайтди. Энди у уч неварасини ўқитиши, едириб-ичириши
керак эди. Отахон ёш келинига қараб юраги эзилар кампири орқали:

-Келинингга айт, гулдек умрини хазон қилмасин. Фарзандларини бизга
қолдириб, бошқа турмуш қилсин, оилали бўлсин!-деган гапларни етказди.

Лекин, Феруза бу гапларни эшитишни хам истамасди. Умрини фарзандларига,
қайнона-қайнотасига хизмат қилишга бағишлади.

Ох, ўзбегим аёли, сени шу матонатинг олдида тоғлар хам бош эгажак!

Мақтасак юзларин ой деймиз

Кўзларин юлдузга тенглаймиз

Ўхшашин осмондан излаймиз

Ё ойдан тушганми аёллар?



Орадан ойлар, йиллар қувалашиб ўтаверди. Хамидабону ёш бўлишига қарамай
дадасининг китоб жавонидаги хамма китобларини ўқиб чиқарди. Бу китоблардан
дунёни таниса, бобоси ва момосининг ўгитларидан Исломни таниб улғаярди. Бону 7-8 синфга кўчган кезлари ўгай аммаси уни Деновга олиб кетди.
Бону бу бой хонадонга келишда, сумкасига китобларини хам солволганди. Хом
ўйлаган экан, китоб ўқишга вақти бўлмасди. Кун бўйи уй юмушлари, аммасининг
неварасини ўйнатиш билан вақти ўтар, тунга бориб чарчаб ухлаб қоларди. Қизчага
худди хизматкордек муносабатта бўлишар, қорни тўйса бўлди, телевизор кўриш,
китоб ўқиши шартмас деб хисоблашарди.

Бир ойда Бонунинг ранглари қочиб, озиб-тўзиб кетди. Уйга кетаман
деёлмас, ўгай аммасининг важохатидан қўрқарди. У бу хонадонда яна анча
қоларди-ю, аммо бир воқеа сабаб бўлиб, уйига кетишига замин яралди.

Бир куни аммасининг бизнесда айлантириб юрган катта миқдордаги пули
йўқолиб қолди.

Дониёр Ахмаджонов & Хамида Бону 28.05.2017
#шифокор
T.me/sinovlarihayot
Бегунох биттадир у хам осмонда
Қўлга чивин қўнди қувмоққа йўқ жон Чуғурлаб чумчуқлар юрган жахонда Менга жой йўқмиди онажон?
Гарчанд мен мунгли қўшиқлар айттим Гарчанд азоб кўрдим мудом бепоён Мен хали дунёдан тўйган йўқ эдим Дунё тўйдимикан мендан онажон?  

Бону унинг гапларини эшитаркан, юрак бағри ўртаниб кетти.  Укасининг сочларини мехр билан силаркан аста сўзлай бошлади. -Укажон, кўп диққат бўлаверма! Одамнинг қанча яшаши Аллохга аён. Минг йил яшагани билан, қарғани бир кунлик капалакдек эсламаймиз! Бу дунё синовли дунё, суйганига дард бериб синаркан. Бу синовлардан Аллохни тилдан қўймай ўтган бандаларига аршда юксак аржу-амаллари аталган. Сен дадамиз вахтли ўтганидан домангир бўлма, рухларини безовта қилиб қўймайлик. Намозларингда уларни дуо қил, ортидан муносиб фарзандлари қолгани учун рухлари хотиржам бўлсин! Бонунинг укасини сочларини силаётган қўллари тўхтаб қолди. Унинг юрагида хам дадаси билан боғлиқ хотиралар тикланиб, кўзлари ёшланганча бир нуқтага тикилиб қолганди.
-Опа?-укасининг чақириши уни хушига қайтарди.-Мен ўтсам, тез-тез дуо қилиб турасизми?   Бону бир сўз дея олмай қолди. Хозир бирон гап айтишга тили айланмас, кўз ёшлари укасининг юзига тома бошлаганди. У Мухсинжоннинг икки юзидан тутиб ўзига қаратди. Ранги қочган оппоқ пешонасига қайноқ лабини босди. Кейин томоғига тиқилган ёнғоқдек нарсани “Ғулқ” этиб ютди-да, тилга кирди:
-Иншааллох, укажоним! Кўнглинг хотиржам бўлсин! Хаёт бир маромда ўтаётган кунларнинг бирида, айни туш пайтида ёшгина келинчак дарвозадан кириб келди.  Онаси:
- Мехмон уйга киринг,- десада унамади.
- Хамидахонга бир оғиз гапим бор опажон, бошка пайт кирарман, -  деб қизни кўчага бошлади. Ўзини  Жамила деб таништирган аёл дадасининг ўртогини иккинчи аёли экан.
-Кеча тунда эрим ўртоқлари билан базим қилиб ўтириб,  сизни олиб қочиш режасини тузишаётгани эшитиб қолдим. Бу гапни сизга етказмокчи бўлганимни  сезган эримдан  тарсаки едим. Сингилжон, бошингизга мени куним тушишини истамасангиз,  хафта ўтгунча кучага чикманг,  ёлғиз юрманг!
Бону унинг гапларига ишонишни хам ишонмасини хам билмай қолди.
Дониёр Ахмаджонов 1.06.2017
#шифокор
T.me/sinovlarihayot