🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
759 subscribers
26.7K photos
15.6K videos
60 files
29K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
НАФАҚА ЁШИГА ЕТГАНЛАР УЧУН


Умрнинг қўлидан етаклаб,
Паст баланд йўллардан ўтганлар,
Сабрни ўзига ёр қилиб,
Пенсия ёшига етганлар.


Гоҳ аччиқ тош бўлди ошингиз,
Неларни кўрмади бошингиз,
Кўзларда қувончли ёшингиз,
Пенсия ёшига етганлар.


Шукур бор қалбингиз қўрида,
Меҳр бор юзингиз нурида,
Жойингиз давралар тўрида,
Пенсия ёшига етганлар.


Заҳматлар чекдингиз туну кун,
Гоҳ шодон гоҳида бағри хун,
Жонингиз фидо шу эл учун,
Пенсия ёшига етганлар.


Ҳасадчилар кўнглида тугун,
Ярим йўлда қолди-ку қузғун,
Миллатимиз кўрки сиз бугун,
Пенсия ёшига етганлар.


Ўзбек яшар ўғил, қиз учун,
Ор номуси, ёруғ юз учун,
Энди яшанг ўзингиз учун,
Пенсия ёшига етганлар.


Хуршид Карим

T.me/sinovlarihayot
​​ОТА.

Кечаси боласи яхши ухламади. Қайнонаси ҳаммасини билди. Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билди. Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди. Бағридаги боласи биғиллаб турарди.
—Чойиззи ичинг! —гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.
—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.
—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!
Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди. Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, , ҳам онага айланди. Қайнонаси кетди...
Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди. Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб қолди.
—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу. Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди. Лағмонга хамир қормоқчи эди.
—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.

Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди...

Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан  уйғониб кетди. Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан
чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди.
Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди. Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар"  деб ёзилган елим халталардан бирини очди. Бир марталик идишда кабоб бор эди..
Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининг овози келарди
—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!

Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан! Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди. Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди... "Ҳайрият", деди у.
Эҳтимол ишонмагандирсиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..
Тамом.

T.me/sinovlarihayot
Операция йўли билан тўғриламоқчи бўлишганда, юраги заифлиги учун, бу муолажадан воз кечишди. Уй шароитида даволаниб юраверди. Мухсинжоннинг йил ошини беришгандан сўнг оиланинг фаришталари хам биин-кетин боқий дунёга сафар этишди. Аввалига момоси, бир-икки ой ўтиб эса бобоси хам уларни ташлаб кетди. Катта ховлида касалманд онаси-ю, синглиси билан хувиллаб қолишди. Синглиси ёш, онаси касалманд бўлса-да, хамманин ошқозини ишлаб турибди. Демак, кимдир ишлаши, рўзғорни тебратиши керак. Табиийки, масулиятни бону ўз елкасига олди.  Бобомсининг бизнесини юритиш керак эди. Энди бону дадасининг ЖИПида юрар, гох касалхонага , гох ўқишга чопарди. Бону бошига тушган  кайгулар  билан бўлиб, дугоналарига аралашмай қўйди. Ўқишда у хамманинг назарида эрка- тантиқ, бой  қиз бўлиб кўринар,  баъзи қизлар эса унинг оилавий шароитини билмай унга  хасад хам  килишарди. Бу эса баъзида кўнгилсизликлар келтириб чиқарар, бунга сари бону одамови бўлиб борарди. Курсда Икром деган йигит бор бўлиб, новчадан келган, ўзига тўқ оила фарзанди эди . У биринчи курсдан бонуни севар доим ёнида ўтиришга, бирга овкатланиб хатто практикаларда хам бирга юришга ошикарди. Қиз уни дўстидек қабул қилар, дархақиқат йигит анчагина тарбияли, дўст- деса дўстдек йигит эди. Бонунинг  синфдош дугонаси Дилфуза хам у билан бир курсда ўқир, Икромни севарди. Икромдан доим рашк килар,  Бону билан кўп гап талашиб қолишарди. У Икромни севишини Хамидадан яширмас, доим йигит билан бирга бўлишга уринарди.  Икром эса бунга парво қилмас, бонунинг кетидан қолмасди.  Бунга сари қиз дугонасидан хижолат бўлар, шунинг учун иккисидан хам қочиб юрарди.
Мен шу гапларни эшитганимдан кейин Хамидабонудан сўрадим:
-Бону, ростингни айт, Икром сенга озгина бўлсада ёқармиди? Шунда синглим менга манабундай жавоб ёзди: -Йўқ ака, мен у пайтларда севги –мухаббат  нелигини билмасдим. Кўпчилик мени зимдан ёқтиришини сезиб юрардим, аммо хеч бири юрагимни титратолмаган. Масалан, мени устозим хам жуда яхши курардилар, севардилар.  Аммо, бу юракдан бўлиб сиртдан хеч билдирмасдилар. Биз кўп мавзуларни талашардик, тортишардик хаттоки уришардик. Кейин яна ярашардик ... Устозим менга дунёвий билим бериш билан бирга диний билимларимни хам мустахкамлаб борали. Муслима қиз қандай бўлиши кераклиги хақида кўплаб мисоллар келтирарди.
Дониёр ака, устозим хам мени худди сиздақа Буну деб атардилар. Мени мендан хеч нима таъма қилмай севардилар. 6.06.2017 Дониёр 

T.me/sinovlarihayot
бобида дидимиз бошқа-бошқа бўлса-
да, биз бир инсонга айланиб 
бораяпмиз, деганга ўхшаш нимадир 
айтмоқчи эдим. Бундан чиқди, гап на 
маданиятда, на дидда, на ёшда.
– Гапирманг, аҳволингиз яхшимас, –
дединг ачиниб.
– Тўхта, сен ўзи қаердан 
келаётгандинг? Яқинда... бу... фожиа 
бўлган, сен...
– Кулмайсизми? – дединг.
– Нега куламан, қизиқмисан?
– «Уммон»нинг худди шу қўшиғини 
ахтариб дугонамникига боргандим... 
Дугонам сизнинг қўшнингиз... Юрагим 
эзилиб, тамом бўлди... Қўшиқлар 
мени овутаяпти, ака... Куйлари чет 
элдан олинган дейишади... Ўша чет 
эллик ҳам одам-ку... Одам куйни 
одам учун яратади... Бизга «Уммон» 
орқали етиб келаяпти... Етиб келганда 
ҳам, менинг дардим билан...
– Тушунарли.
– Йўқ, ҳеч нимани тушунмадингиз.
Тақдир чизиқлари ва бу 
чизиқларнинг ердаги жўғрофий 
асослари – ҳаммаси қоришиб кетди. 
Жароҳатларимдан қон тўхтамади, 
кўзим тиниб, беҳол чўзилдим...
Шифохонада тонгга яқин кўз очдим. 
Энди мен бутунлай янги одам эдим, 
фақат сени дейдиган ошиқ, фақат 
сени ўйлайдиган энг бахтли инсон. 
Жаҳлдорликни ҳам, ароқу сигаретни 
ҳам ташладим, бугундан бошлаб 
одам бўламан, дедим, ҳақиқий одам. 
Ҳушимга келганим қавм-
қариндошимни қанчалар суюнтирди, 
аммо на онамни, на Жаъфарни 
сўрадим, ҳавога исмингни ёйдим, 
сокин ва масрур сузди исминг...
Аввалига ҳеч вақо айтишмади. 
Кейин билсам, дом-дараксиз 
йўқолган экансан. Чўнтагимдан 
чиқариб берган нарсаларимни, 
телефонимни акамларга берибсан, 
сўнг бирдан ғойиб бўлиб қолибсан. 
Эртасига излар сой бўйига тушганини 
кўришибди. Орадан беш кун ўтгач эса 
сойдан бир қизнинг мурдаси топилди, 
эгнида сенинг жакетинг. Уйингдан 
бош олиб чиққанингни нега 
яширдинг, Дилнура? Йўлимдан 
мастлар чиқиб қолди, десанг 
ишонибман. «Уммон» қўшиқларини 
яхши кўрардинг, аммо бу қўшиқларни 
ахтариб чиқмагансан, қўшиқлар 
мавзуси юрагингда жаранглаган ва 
ногоҳон менинг телефонимда ҳам. 
Бежиз бунчалар ҳайратланмадинг, эй 
тарихда қолган севгилим!
Эл сени дафн этди. Мен алвидо 
айтмадим. Севиб қолган эдим, қандай 
қилиб видо айтаман? Жаннати 
куёвингнинг ортидан сен, сенинг 
ортингдан афсоналар кетди. 
Ҳаёт ҳали тугамаган эди. «О» 
татиуровкали йигитни автобусимда 
кўриб қолганимдан сўнг Назокат 
билан ажрашиб, қишда бойиб 
кетганим ва баҳорда ҳалокатга 
учрагунимга қадар бошимдан ўтган 
воқеаларни ҳикоя қилиб тугатганим 
йўқ. Тингла! Биз барибир топишамиз. 
Йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ.

Давоми бор

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АБЕДГА. КЕЛИНГЛАР. МЕХРИБОНЛАРИМ👩


T.me/sinovlarihayot
Jumaning hayr va barokati sizga boʻlsin. QADRDONIM.
T.me/sinovlarihayot
Nafs sirtmogʻida


Kanal @ibratlixikoyavaqissalaruz


Muallif: Gʻayrat Rahmatullayev


https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼ХАЙРЛИ ОҚШОМ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ

Баъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам, баъзида дардингиз ололмасам ҳам,

Унутманг қадирдоним юрагимдасиз!

🌷БУГУНГИ ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН
T.me/sinovlarihayot
ҚАЙСИ КУНДА ТУҒИЛГАНСИЗ?

1️⃣
хотираси сустроқ, муҳаббатда бахти доим кулиб боқавермайди. Агар севгилиси маҳкам турмаса муносабатлари бузилиб кетиши мумкин.
2️⃣ кўнглига яқин одам билан жисман эмас, руҳан яқинлашишга мойил, севгига ақл билан ёндашади.
3️⃣ — шиддаткор, кўнгил хушлик жону дили. Озини бошқалардан, ҳатто, севгилисидан ҳам бир поғона устун қўяди.
4️⃣ — муносабат ўрнатишда қийналади, тушкунликка берилувчан, қўллаб-қувватланишга муҳтож ва рашкчи.
5️⃣ — бойликка оч ва кибрли, улардан бевафолик чиқса ажабланманг.
6️⃣ — романтик, ишончи комил киши ва нарсаларга ўта садоқатли
7️⃣ — ўзгарувчан, ёнидаги одамга қаноат қилмай яхшироғини ахтариб юради, лекин жуда омадли ва қувноқ.
8️⃣ — романтик ва садоқатли. Кўпинча алданиб қолади. Унинг севгиси бир марта ва бир умрли бўлиши мумкин.
9️⃣ — хато қилишга эҳтиёткор. Кам ҳолларда чинакам севиб қолади ва бир умр шу севгиси билан яшаб ўтади.
🔟 — келишувчан ва киришимли, қобилиятли бўлиб феъли ўзининг нусхаси бўлган жуфтни мақул кўради.
1️⃣1️⃣ — мустақилликни яхши кўради, кўнгли очиқ ва садоқатли. Хиёнат ва мағлубиятни кўтара олмайди.
1️⃣2️⃣ — юмшоқ феълли, севса, болаларча меҳр билан севади.
1️⃣3️⃣ — ички дунёсига кириш мушкул. У билан бирга яшаш сабр-тоқатни талаб қилади.
1️⃣4️⃣ — муомаласи сабаб уни севиш мумкин эмасдай туйилади, аммо унинг қандайдир оҳанрабоси бор.
1️⃣5️⃣ — хаёлпараст, тез ёниб-ўчади. Агар уни тушунишга уринсангиз, муносабатларингиз мустаҳкам бўлади.
1️⃣6️⃣ — бир хилликни ёқтирмайди. Кўнгли бўш. Севса, қаттиқ боғланиб қолади.
1️⃣7️⃣ — кайфиятига қараб, феъли узгариб туради, унга панд берсангиз, алоқани буткул узиб кетиши мумкин.
1️⃣8️⃣ — уятчан ва тортинчоқ. Муносабатларда жиддий вазиятларга хуши йўқ.
1️⃣9️⃣ — чўрткесар, ҳукмрон шахс. Ҳатто, севги ҳам унинг манфаатига хизмат қилишини истайди.
2️⃣0️⃣ — руҳият дунёсида яшайди, севгилисини ҳам шунга чорлайди.
2️⃣1️⃣ — у ҳам руҳиятга мойил, кичкина вазиятга ҳам бутун диққатини қарата оладиган даражада таъсирчан.
2️⃣2️⃣ — рашкчи, аразчи, эътиборга муҳтож. Ҳиссиёти кучли эмас, аммо севса, вафодор бўлади.
2️⃣3️⃣ — севгилисини ўзига буйсунтиришни ёқтиради. Агар шундай жуфт учраса, турмуши яхши ўтади.
2️⃣4️⃣ — ўзини заиф ҳисоблайди. Орзулар дунёсида яшайди, севгиси ҳам шунга яраша. Янгиликларни яхши куради.
2️⃣5️⃣ — у реалист. Ҳатто, севги ҳам одамни моддий томондан таъминлайдими-йўқми, таҳлил қилади.
2️⃣6️⃣ — жуда зийрак, кўнгилчан, қатъиятли, руҳий яқинликка муҳтож, севгилиси учун қурбонликка тайёр.
2️⃣7️⃣ — ўзгарувчан, келишувчан, ақлли, кучли характерга эга. Севгилисини ҳам ўз тоифасидан излайди.
2️⃣8️⃣ — садоқатли, руҳий яқинликка мойил, юмшоқ фелли. У билан турмуш қурилса, бахтли яшаш мумкин.
2️⃣9️⃣ — ўзгарувчан, мақтанчоқ. Бундай севгилингизни бошқариш мушкул эмас.
3️⃣0️⃣ — ҳукмрон, мақсадига интилувчан. Унга юмшоқ табиатли ва бўйсунувчан жуфт керак.
3️⃣1️⃣ — садоқатли, кўнгли тоза. Шу билан бирга жаҳли тез ва инжиқ. Кўнглига йўл топган кишини бахтли қила олади.

Сиз ҳам танишларингизга юбориб синаб кўринг!

T.me/sinovlarihayot
СИЗНИ ДУО ҚИЛМОҚЧИМАН ҲАМДА КЕЛАЁТГАН ҚУРБОН ХАЙИТ АЁМИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТМОҚЧИМАН:
АЛЛОҲИМ, БУ ЯҚИН ИНСОНИМНИ УММАТИ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ  АЛАЙҲИ  ВА
САЛЛАМ НИНГ БИР БЎЛАГИ, ДУО ТАЛАБ, ҚИЛГАН САВОБ ИШЛАРИНИНГ  ВА ТОАТ ИБОДАТЛАРИНИ ҚАБУЛ АЙЛА, УЛУҒ ОЙИНГДА, УЛУҒ КУН ВА ТУНЛАРИНГДА, МИНГ ОЙДАН ҲАМ ХАЙРЛИ БЎЛМИШ ҚУРБОН ХАЙИТИ УЧУН ҚИЛГАН БАРЧА ИБОДАТЛАРИ ҲАҚҚИ ҲУРМАТИДАН ГУНОҲЛАРИ БЎЛСА КЕЧИР, ЧУНКИ СЕН АВФ ЭТГУВЧИСАН, АВФ ҚИЛМОҚНИ СЕВАСАН, БАРЧАМИЗНИ АВФ АЙЛА.
АЗИЗ ИНСОНИМ, ҲАЙИТГА ХАМ ЖУДА ОЗ ҚОЛДИ, СИЗНИ БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАБРИКЛАГАН ЯҚИНИНГИЗ БЎЛИШНИ ИСТАДИМ.АЗИЗ ВА  АЗИЗАЛАРИМ ЯНА БИР БОР КЕЛАЁТГАН МУБОРАК ҚУРБОН ХАЙИТИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН


T.me/sinovlarihayot