🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
714 subscribers
26.9K photos
15.8K videos
65 files
29.8K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
"МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР"
Муаллиф Наргиза Усанбоева

https://t.me/sinovlarihayot
📚МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР

21-ҚИСМ

Бу гапни ким билсин, деканимизга неча марта айтганман. Ҳар доим у киши бу ерда керак эканлигимни, энди ёш кадрлар қаторида мен ҳам ўзимни кўрсатишим лозимлиги тайинлайди. Мен эса ўзимнинг сабабларимни кўрасатаман.
— Онам хафа бўлади, бормасам...
— Қиз бола бировнинг ҳасми. Мен ҳам сени мажбурлаб ушлаб тура олмайман. Майли, онангнинг ҳам айтганини қил. Лекин илмни ташлаб қўйма. Албатта, ишла. Шунча ўқиганинг зое бўлмасин.
— Бўлмаса, ҳозир аризамни ёзиб бера қолай. Ҳужжатларим тайёр бўлгунича ҳам...
— Аслида мен сени бошқа нарсага чақиргандим, — гапимни бўлди декан.
— Тинчликми?
— Тинчлик қизим. Сени мана саккиз йилдирки биламан. Биринчи курслигингданоқ ҳулқинг, билиминг, одобинг билан ҳурмат қозондинг. Мен ўз қизимдек кўрдим. Шунга... айтиш ҳам ноқулайроқ. Бир жиянимиз бор. Уни шу ёз уйлантирмоқчимиз. Мен сени кўз остимга олиб юргандим.
Ерга киргудек бўлдим. Уятдан юзим лов-лов ёна бошлади. Бошимни кўтармадим.
— Шунга... — домла ҳам ноқулай вазиятда қолганидан гапини йўқотиб қўяётганди. — Ариза ёзишга шошилма. Балки, бир-бирингга маъқул келсанг... Ҳа, майли бор.
Охирги гап қулоғимга кириши билан эшикка ўзимни урдим. Шу аҳволда ташқарига қандай чиққанимни ҳам билмайман. Эшик ёнида кимгадир тўқнашиб кетдим.
— Моҳгул! — таниш овоз шундоқ ҳам ҳаяжондан тез ураётган юрагимни қинидан чиқаргудек бўлди.
— Сизга нима бўлди? — ҳалиги овоз дилимни ғашлади. Айни дамда уни кўришни истамасдим. Умуман курсдошларим билан негадир учрашгим келмасди. Айниқса Зариф билан.
— Салом Зариф, яхшимисиз? — дедим ноилож.
Ўрта бўйли, озғин ва ўйчан бу йигит негадир менга шоирларни эслатарди. Табиати ҳам шунга яқин. Балки шунинг учун ҳам бошқа йигитлар сингари муҳаббатига осонгина қўл силтаб кета олмас.
— Сизни шу ердан топишимга ишонганим учун келгандим. Ишларингиз яхшими? — энтиккандек овозини сал ютиб гапирди у.
— Ўзингиз яхшими? Фарғоналар тинчми?
— Яхши. Мактабда дарс беряпман. Бирор жойда ўтирайлик, — деди у одатга кўра тортинибгина.
Баъзан ҳайрон қоламан шу йигитга. Камгап, тортинчоқ, паришон. Мени севишини ҳам шу пайтгача бирор марта айтмаган. Курсдошларим — йигит ва қизлардан эшитганман. Эсимда кимнингдир туғилган кунида қизарибгина сўраганди: “Сизни уйдагиларингиз узоққа берадими?”
— Йўқ, узоққа беришганда бирорта йигит билан шартта севишардим-да, —  дегандим шўхчан.
Шундан сўнг бошқа гап очмади. Зебога айтибди, менга уйланишни исташини. Кейин ўқиш тугаб, ҳамма тарқаб кетди. Катта шаҳарда мен, Зебо ва уч йигит қолдик магистратурада ўқиш учун. Зариф ўша пайтлар кетганди. Охирги марта уни Зебонинг тўйида кўрдим. Ўшанда ҳам менга жимгина термулганини сезгандим. Энди нима учун келди экан, Тошкентга?
— Мен шошиб тургандим, курсдош, — дедим гапни қисқа қилишга уриниб. — Уйга кетишим керак.
— Ҳалиги... ярим соат вақт ажратинг, — ялингандек деди у.
Шундоқ ҳам журъатсиз, бўшанг сабоқдошимни хафа қилгим келмади. Аслида у билан умуман гаплашгим йўқ. 
— Юринг анув, ўриндиққа, — дедим ноилож.
22-ҚИСМ


— Йўқ, гапларим кўчада айтиладиган гап эмас.
— Бўлмаса, факультет ошхонасига кирамиз.
— Ошхонада айтиб бўлмайди, бу гапни... — қизарди у.
Бирам кулгим қистади.
— Қаерда айтилади? — ийманиб зўрға турган курсдошимни баттар ноқулай аҳволга солишдан ўзимни тийиб тура олмадим.
— Ошхонада домлалар, танишлар чиқиб қолиши мумкин. Йўл ёқасидаги кафега кирайлик.
Зарифнинг ортидан эргашарканман, уни турмуш ўртоғим сифатида тасаввур қилиб кўрдим. Мен бу камтар йигитни ҳар гапимда “тишлаб” олишим мумкин. Бир-биримизга умуман мос келмаймиз. Нега менга кўнгил қўйди экан, бу йигит?
Кафега кирганимиздан кейин курсдошимнинг гап бошлаши ҳам қийин бўлди. Чап қўлини мушт қилиб, ўнг қўли билан шунақа сиқадики, ичидаги гапларини чиқара олмаётгани шундоқ маълум. Ожизгина хўрсиниб қўйиши ундай-бундай юрак касалларни бу дунёдан наригисига ўтказиб юбориши ҳеч гап эмас. У шунақа ичи тор, аммо дардини ёра олмайдиган йигит.
— Факультетда ишламоқчимисиз? — дедим охири чидай олмай.
— Моҳ... — деди у кўзларимга қарай олмай. Эр йигитнинг сал журъатли бўлгани ҳам дуруст экан. Унинг ўзини еб қўйгудек бўлиши кулгимни ҳам келтиради. Ана озроқ кузатсам, кулиб юборишим тайин. Ерга қарадим-у, пастки лабимни тишладим. Озгина вақт ўтиб Зариф яна тилга кирди:
— Мени уйдагилар уйлантиришмоқчи. Сизни уларга айтдим. Яхши қиз, дедим. Ота-онам қизнинг розилиги ол, дейишди. Улар тўйимизга рози. Агар сиз йўқ демасангиз...
— Вой, Самарқанддан келин олишга рози бўлишдими? — ҳайратимни яшира олмадим.
— Рози қилдим. Кўнглим сиздалигини айтдим... — Зариф шу гапларни айтгунича терга ботиб кетди. Пешанасини сидирар экан, менга бир қараб олди: — Сиз нима дейсиз, шунга?
— Зариф, шу учун шунча йўл босиб келиш шарт эдими? Телефон қилсангиз ҳам бўларди-ку! — унинг ожизлиги, ҳаяжони менга куч бераётгандек эди.
— Бу телефонда гаплашадиган гап эмас. Юзма-юз ҳал қилиш керак, деб ўйладим.
Билмадим, бу йигитга ачиндимми, раҳмим келдими, яхши гапиришни истадим. Лекин кўнглига қарасам нотўғри тушуниши, ота-онасини шунча йўлга овора қилиб юбориши мумкин. Шундай гап айтишим лозимки, торози у томонга ҳам, мен томонга ҳам оғмасин.
— Мени уйдагиларим узоққа беришмайди. Шунинг учун бу ишни бошлаб бекор қилибсиз. Ўзингиз томондан бирорта қиз топганингиз маъқул.
— Уйдагиларингизни ўйламанг. Ота-онам уларни рози қилишади. Ўзингиз нима дейсиз?
Энди бу гапга нима дей? Сиз менга ёқмайсиз, дея олмасам. Очиғи, унга ўзимни муносиб ҳам кўрмайман. Зарифга ўзига ўхшаган беозор, кўнгли бўш, мулойим қиз керак. Мен эса... Онамнинг гапича, мен — бир қарасанг ойдай одам, бошқа пайт жини қўзиган дали. Кайфиятим йўқлигида кўзимга ҳеч нарса кўринмайди. Ҳеч кимни аяб ҳам ўтирмайман. Шод пайтларимда эса мендан яхши инсон йўқ. Гоҳо ўзимни ўзим тушунмайман. Бугун яхши одамга “айланган” куним. Зарифнинг кўнглига қараб, юмшоқ гапириб ўтирганим шундан.
— Бўлмайдиган ишни бошламанг, Зариф... — дедим жўяли гап айта олмай.
— Нимаси бўлмайдиган иш? Йигитингиз йўқ-ку, — овози титраб деди у.
— Зариф! Ўзингизни ҳам, мени ҳам қийнаманг! — шундай дея ўрнимдан шарт турдим-у, ижара уйимиз томон йўл олдим.
“Тавба, бу шаҳар бахтимни боғлаб турганмиди? Бугун ариза ёзиб, тарк этаман деганимдан қўлимни сўровчилар кўпайди. Деканнинг айтган гапи-чи? Шуни бирорта аёл домла орқали айтса ҳам бўларди-ку! Эркак боши билан менга “жияним бор” деб ўтирибди...”.

T.me/sinovlarihayot
23-ҚИСМ

Негадир жаҳлим чиқа бошлади. Феълим ўзгарди. Ижарахонага ҳам тунд аҳволда кириб бордим.
— Моҳ опа, сиз қишлоққа кетсангиз биз нима қиламиз? — кутилмаган савол берган қишлоқдош қиз балога қолди.
— Нима қилардинг? — бақирдим унга. — Ўтирасан шу ерда ўргатганларимни такрорлаб. Ҳужжатларингни топширганингдан кейин қишлоққа борсанг, тестгача яна ўргатаман!
— Хўп, — минғирлаганча ошхонага чиқиб кетди у.
Сиқила бошладим. Ёлғиз қолгим, йиғлагим келди. Нега? Нима сабабдан билмайман. Аксига олиб, бу бир хонали уйда холи жойнинг ўзи йўқ. Ҳар доим шунақа. Дунёга сиғмай кетганимда уни эслайман. Хатларини ўқигим келади. Ҳозир ҳам хумор тутган гиёҳванддек бесаранжом бўлиб қолдим. Шунча одамнинг ёнида номаларни ўқишнинг иложи йўқ. Лекин кўнгил истаги ҳам жонимга ором бермасди. Чидолмадим. Илгари ҳам шу сабрсизлигим сиримни ошкор қилган. “Нима бўлса, бўлди” дея, тугилган кийимларим ичига бекитганим — хатлардан бирини тортиб олиб, талабаларим учун фойдаланадиган дарслик орасига жойладим. Хатлар кўплигидан жилдларидан воз кечганман. Бўлмаса, уларни берикитиб, олиб юриб бўлмасди. Тахланган варақларни эса жойлаш осон. Айни дамда бу варақларнинг қайси бўлишининг фарқи йўқ. Ўқисам, қалбим таскин топса бўлди.

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ойи, муҳаббат нима ўзи? Хиёнатдан кейин у сўниб кетиши керакми? Нега менинг кўксимдаги олов баттар гуриллаётгандек? Бу ўт ўчмаса нима қиламан, ойи? Бир умр куйиб ўтаманми? “Ёшликда берган кўнгил айрилмас бало бўлур”, дейди доим ўртоғим Ўроз. Ишонасизми, ойи, шу бола ҳеч қайси қизни севмаган экан. Тўғри қилган. Лекин бу унинг ихтиёрида эмас-ку! Агар севмоқ, севилмоқ ўзимизнинг қўлимизда бўлганида аллақачон мен ҳаммасини унутган бўлардим. Самарқандлик Анварга ҳавасим келади ойи. Кўнгил қўйган қизи тинимсиз хат ёзади. Шунинг учунми, ҳеч қачон уни тушкун кўрмаганман. Жуда яхши йигит. Тунов куни у билан бирга “наряд”га тушдик. Бир кун олдин бир “дембль” уни тонггача ухламасликка мажбур қилганди. Кун бўйи машғулотларда ҳам чарчадик. Кейин “наряд”... Ойи, мен ўша кеча одамзоднинг тик туриб ҳам ухлаши мумкинлигини кўрдим. Анвар ҳаддан ташқари чарчагани учун турган жойида ухлаб қолибди. Қарасам, шунақа чайқаляптики... Резинка сингари эгилади, аммо оёғи ердан узилмайди. Ҳайратдан ёқа ушладим.
Ойи, ҳарбий хизмат ҳар қандай йигитни шунақа тартибли қиларканки. Шу тартибга, тарбияга ўрганган вақтимни сиз кўрсангиз эди. Уйдагидек, эрталаб қайта-қайта “турасанми, йўқми?” деган гаплар қаёқда? Битта “Взвод уйғон!” деган гап билан сакраб турамиз. Ойи, шу қадар чаққон бўлиб кетганманки, икки дақиқада кийиниб тонгги бадантарбияга чиқаман. Ҳар бир аскар бунга улгуриши шарт..
24-ҚИСМ

Аввалига қонлар юришиши учун енгил машқлар, кейин югуриш каби машғулотлар билан қирқ беш дақиқа банд бўламиз. Бадантарбиядан қайтгач, ётган ўрнимизни китобдек текислаймиз. Унгача ҳам ўрнимиз тўзғиб ётмайди, тураётганмиздаёқ, ёпинчиқларимизни бирдан каравотларнинг оёқ томонидаги темирига чиройли қилиб илдириб кетамиз. Сўнг ювиниш ва нонушта... Ҳар доим овқатланаётганимизда Ўроз бир гапни кўп айтади: “Ҳар куни тонгда тухум, сариёғ, балиқ, “каша”ни уйингда ҳам емайсан. Шундай экан, еган тузимизни оқлаб яхши хизмат қилишимиз керак!” Ўроз шунақа шукрли бола. Шунинг учунми уни жуда яхши кўраман. Анвар эса сал жиззаки-ю, кўнгли тоза. Ишқилиб, кундан кун хизматдош ўртоқларим билан иноқлашиб боряпмиз. Бир-биримизнинг феълимизни англаб, тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Ойи, нега шу хатларни ёзяпман ўзи? Ўртоқларимнинг ёзаётганини кўриб, ҳавас қилармиканман, ё? Ё ўрганиб қолдимми? Сиз билан мактубларим орқали гаплашиб ўрганиб қолдим, ойи. Сизга бўлган соғинчим дунёга сиғмай кетяпти. Соғиндим, “Ўғлим, паҳлавоним”, дейишингизни соғиндим.
МАН. 11. 01. 2000”
* * *
Югур-югур билан бир ҳафтани ўтказдим. Аризамни имзолаган деканимиз бошқа жиянини тилга олмади. Зариф ўша куни ортимдан ҳам келмаганди. Қўнғироқ қилгани ҳам йўқ. Демак, тақдирим бу шаҳар билан боғлиқ эмас. Онамнинг таъкидлашича, шу шаҳардан кетсам, бахтим очилади. Ариза ёзаман деган куним бу гапда жон борми, деб ҳам қолгандим. Унақамас шекилли.
— Нега кетяпсиз ўзи? Сизсиз қандай яшаймиз? — йиғлагудек бўлди Матлуба йўлга отланганимни кўриб.
— Кетмасангиз-чи? — илтижоли деди Ҳилола.
— Бўлди, шундоқ ҳам Тошкентда энг кўп юрган талаба менман. Сизларга маслаҳатим, менга ўхшаманглар. Ўқиш тугаганидан ўз шаҳрингларга кетиб, турмушга чиқинглар!
— Моҳ опа... — Матлубанинг кўзларида ёш йилтиллади. — Сизни сўраб келишса нима дейлик?
Бу савол юрагимни ўртаб юборди.
“Мени сўраб келармикан? Мени сўрамаса ҳам хатларни излар, суриштирар?!”
— Телефоним бор-ку! Бўпти, мен кетдим. Ҳаммага омад! Абитуриентлар билан қишлоқда кўришамиз, — бўғзимга аччиқ алам тиқилди. Уни зўрға ютиб, зиналардан чопқиллаб тушиб кетдим.
“Кетдим мен... Сени ўн йил кутдим. Ўн йил фироқингда ёндим, ишқингда куйдим. Сен буни билмадинг. Қаёқдан ҳам билардинг? Сенинг келишинг мумкин бўлган манзил мана шу тош шаҳар, мана шу хонадон эди. Мен эса уни тарк этяпман. Сени тарк этяпман. Сендан кетяпман. Мени ўз қишлоғимда нима, ким кутяпти буни ҳам билмайман. Билганим, энди мени уйдагилар узатишади. Сенга эмас...”
Шунчалар йиғлагим келдики... Қани ҳеч ким йўқ жойда бўлсам-у, овозимнинг борича бақириб кўз ёш тўксам. Катта шаҳарнинг гавжум кўчасида йиғлаб бўлардимиди? Тавба, одамнинг хаёли ўзида бўлмаса ҳам кўзлари, оёқлари манзилига элтавераркан. Мен қишлоққа кириб келганимдагина ўзимга келдим. Тўрт соатлик йўлни қандай, қай аҳволда, ҳатто нимада босиб ўтганимни ҳам билмайман. У мени нафақат қадрдон шаҳардан, ўзлигимдан ҳам айирди. Агар келганида, мен...
— Ана, қара Исмалоқ амманг келди, — дарвозадан киришим билан Азиз ака Камронга мени кўрсатди. — Бормисан?
— Ассалому алайкум!
Азиз ака алик олиш билан бирга қўлимдан сумкаларимни олди. Мен эса Камронни кўтариб, ўпдим. Азиз аканинг кўриниши эътиборимни тортди: соқоллари ўсган, юзи бироз қорайган, кийим-боши ҳам чанг. Лекин шу ҳолида ҳам кўркам.
— Ўзгариб кетибсизми? — негадир кайфиятим кўтарилди. Юрагимнинг ҳувиллаб ётган айвонига илиқ шамол киргандек эди.
— Чаманлик Вотти ака бўлдим, — жилмайди у.
— Нима?
— Вотти ака!
Мен кула туриб Азиз аканинг ўзимга тикилиб қолганини сездим..
25-ҚИСМ


— Нега бунақа қараяпсиз? Менам ўзгарибманми? — дедим кўзларимни нигоҳидан олиб қочиб.
— Сен сониялар ичида ўзгарасан-ку! — минг йиллик танишдек гапирди у. — Дарвозадан кираётганингда қанақадир маҳзун эдинг.
У яна кўзларимга тикилди. Сўнг бирдан шодон деди:
— Кўз очиб юмгунимча Отқулоққа айландинг! Камронни кўриб кайфиятинг кўтарилди, а?
— Сизни кўриб кўтарилди-ку! — кесатдим мен ҳам.
Унинг юзларига қизил югурди. Каловланиб бошини қашлади. Сўнг лабларини чуччайтириб, жилмайганча деди:
— Одамни хурсанд қиласан-да, Отқулоқ! Гапинг ёлғон ёки ҳазил бўлса ҳам кўнглим ўсди. Лекин бу қувонч бефойда. Майлига, юр уйга кирамиз, ҳамма сени кутаётганди.
Унинг илмоқли гаплари негадир дилимга ҳадик солди:
— Тинчликми?
— Сени нега кутишимиз мумкин? Ўзинг топ-чи?
— Ичимни қиздирманг. Нима гап?
— Тўй, Моҳхон! Тўйингизни еймиз. Сиз бутунлай келдингиз, энди тўй бўлади!
— Нима? — ичимга титроқ кирди. — Кимга?
— Мендан сўрама буни. Ахир мен бу ерда ҳеч кимни танимайман. Фалончи, деб айтишганида ҳам барибир билмасдим. Билганим энди тўйингда мазза қилиб ўйнаймиз. Абдулла тоғам ҳам ўйланиб қолди. Кредитга олинган пулни Моҳнинг тўйига сарфласаммикан, деб турибди. Энди бошламоқчи бўлган тижоратимиз ҳам тўхтаб, пулни сизнинг сепингизни бутлашга сарфлаймизми?
Мен жойимда тош қотдим. Азиз аканинг юзига синчковлик билан тикилдим.
“Наҳот, мени уйдагилар бир оғиз огоҳлантирмай эрга берворишди? Кимга беришди? Зариф эмас, деканнинг жияни ҳам эмас, у ҳам эмас! Айтганча, у... Уни шаҳарда топгандим. Шаҳар мени ҳимоя қилиб турган экан. Мана, шаҳардан кетдим-у, ундан ҳам айирилдим. Лекин кимга беришди, мени?”
Нафасим ичимга тушиб кетганини кўриб Азиз ака қаҳ-қаҳ отди:
— Намунча тўй бўлишдан қўрқмасанг? Севган йигитингдан эмаслигини билиб рангинг оқардими? Юрагинг ёрилмасин, Абдулла тоғамнинг қизи, сени берухсат узатиб бўларканми?
Унга алам ва жаҳл билан тикилдим-у, бувим ўтирадиган уйга йўл олдим. Бир зумда бувимнинг хонасида чувиллашиб қолдик.
Ҳаммадан ҳам онамнинг кайфияти аъло:
— Бу сафар ҳам бутунлай келмасанг, ўзим бирга кетмоқчи бўлиб юргандим.
— Тошкент жуда чиройли дейишади. Сизам опам билан бирга ўша ерда қолиб кетардингиз-да! — ҳаммадан оппоқ чеҳраси билан ажралиб турган укам Мусулмон ҳазил қилди.
— Рангинг оқлигига қараганда, сенам бугун келганмисан, дейман? — сўрадим ундан. Азиз аканинг қалтис ҳазилининг таъсиридан чиқишга уринардим.
— Икки кун бўлди. Ҳалиям қорайиб кетдим. Келганимдан лойга солишди.
— Қанақа лой? — ҳайрон бўлдим.
— Қишлоқ четидаги дўконнинг омбори ва ҳисобхонасини ижарага олдик, — отам ғурур билан гапирди. — Бекор турган экан. “Дўконнинг битта хонаси ҳам етади менга”, деди Азим магазинчи. Спорт залидек бўлиб ётган хонани унинг бир ўзи нима билан ҳам тўлдирсин?! Омбор ҳам жуда катта. Шунинг ўртасидан девор тортиб, иккита хона қиляпмиз. Азизнинг ўзи бош-қош. Худо ҳоҳласа, уч кунлардан кейин нон пиширадиган печни ҳам олиб келиб қолишимиз мумкин, а Азиз?
— Олиб келамиз. Мусулмон билан Суннат эртага кўпроқ лой қилса, деворни эртага битказсак, бўлди-да! — акам билан укамга бир-бир қаради Азиз ака. Сўнг кутилмаганда кулиб отамга деди: — Икки ўғлингизнинг исми ҳам... Ҳар доим сўрайман дейман, гап айланиб кетади. Суннат, Мусулмон иккови ҳам, а?..
— Иккови ҳам оти билан туғилган, — отамдан олдин гапни илиб кетди бувим. — Суннатилло туғилганда хурсанд бўлгандик. Кейин қарасак, Мусулмон ҳам суннат бўлиб туғилиб турибди. Ўйлаб ўтирмай Мусулмон деб исм қўйдик. Учинчи ўғли — Жаҳонгир туғилганда бирам хавотир олсам де. Бунисиям шунақа туғилса, отини нима қўяман, дебман-да!
Гур этган кулги уйни шовқинга тўлдирди..
26-ҚИСМ


— Янга, овқатни сузмаймизми? — зукко синглим Моҳрўй мени ва янгамни қутқарди.
Бизнинг ўрнимиздан қўзғалганимиз эркаклар суҳбатини авж олдирди.
— Мен Камрон туғилганда биринчи сўраганим шу бўлган, — акамнинг қолган гапини эшитмадик. Яна кулги кўтарилганди.
Ошхонага киришимиз билан синглим “уф”лади:
— Бирам қизиқ шу Азиз ака. Марсдан тушганга ўхшайди. Бизни уялади ҳам демай оғзига келган гапни айтворади. Анув куни ҳаммамиз овқат еб ўтирсак менга қараб, “Рўйи, қишлоқнинг йигитлари қанақа севги изҳор қилади? Сенга ҳам қилишгандир?” деса бўладими? Тавба, дадамнинг, акамларнинг ёнида ерга киргудек бўлдим. Энди бугунги гапини қаранг.
— У шаҳарда ўсган. Балки уларда бу уят эмасдир, — дедим негадир Азиз аканинг ёнини олиб. Дилимдаги гина тарқагандек эди. — Овқатга қара. Кейин уйга кирамиз.
— Меҳмон ака яна бирор нима дейди, — кулди янгам. — Яна чиқамизми, кейин?
— Уни ким “Вотти ака” деяпти? — Азиз аканинг гапи эсимга тушиб сўрадим.
— Қишлоқдаги болалар. Цехда ишлайман деганлар кўп. Шунинг ҳамма у кишининг атрофида айланиб қолган. Тошкентча гапиргани учун “Вотти ака” деб ҳазиллашишади. Шунақа гапиришни ўрганишяпти ҳам, — чимирилди Моҳрўй. — Лекин Азиз ака “бизни Тошкентда ҳеч ким “Вотти” демайди”, деди.
Синглимнинг бу гапи яна ярамни тирнагандек бўлди. Ўзи шунақа, ўша мактубларни менинг ёдимга олиш учун важлар топилаверади.
* * *
“Онамга бормас мактуб!
Ассалому алайкум ойи! Бугун юрагим сиқилди. Одатда зиқ бўлсам сизга хат ёзгим келади. Бугун бир “дебль” жуда жаҳлимни чиқарди. Лекин менинг жаҳлим қаерга ҳам борарди? Ичимдан чиқолмай, қонимга сингади. Қоним қайнайди, унинг тафти миямга урилади. Шайтон “охирини ўйлама, кучинг етгунча ҳаммасини калтакла”, дейди. Пишқиргудек нафас ола бошлайман. Лекин ўзимни босишга ҳам куч топаман. Сабрли бўлиб, ҳаммасини ичимга ютаман. Бир куни мен ҳам “дембль” бўламан-ку! Лекин мен ҳозиргилар каби бўлмасам керак. Кимдир мендан нафратланиб юришини истамайман. Ким билсин, балки жонимдан ўтиб кетса, мен ҳам аламларимни олишни хоҳлаб қоларман. Лекин бугунги гап учун қасд оламан, албатта. Биласизми, ойи, бу ерда йигитлар яшаш жойига қараб ҳам бир-бирига лақаб қўйган. Бу ҳам ўша совет замонидан қолган бўлса керак. Бўлмаса, бир эл бўла туриб, бир-биримизни ажратмаймиз-ку! Бу ерда эса... Жиззахлик йигитлар — “латтабош”, самарқандликлар — “пахта”, тошкентликларни — “қуруқ”, қашқадарёликларни — “қашқар”, Тошкент вилоятидан бўлганларни “бординг” деб чақиришади. Хуллас, ҳамма вилоятга шунақа ўзига яраша лақаб топишган. Агар биронта “дембль” қашқадарёлик “дух”ни “қашқар” деб чақирса, у бўри каби “ув”лаб жавоб қайтариши шарт. “Пахта” деса самарқандликни чақирган ва ўша “дух” қўлини пахта терган каби ҳаракат қилдириб жавоб беради. Бу каби бир-бирини камситишлар менинг жаҳлимни чиқаради. Буни қарангки, бугун менинг орқамдан шундай чақиришди. “Ўв, “қуруқ” тўхта!” деди бир “дембль”. Қоним кўпириб, бўғзимга нимадир тиқилди.
Атай эшитмаган каби йўлимда давом этдим. “Қуруқ” дедим сенга!” жаҳл билан бақирди у. Кетавердим, мен. У эса гўёки ёнимга учиб келиб, нақ бурнимнинг устига калла қўйди. Орқага учиб кетдим. Ерга тиралган қўлларимнинг кафти симиллади, кўзимдан ўт чиққандек бўлиб, бурнимдан иссиқлик қуйилиб, димоғимни қон ҳидига тўлдирди. Тўхтамаётган ва кийимларимни бежаган қон туфайли “санчаст”га боришга мажбур бўлдим. Кутилмаганда “йиқилиб” тушганим учун роса гап эшитдим ҳам. Лекин буларнинг ҳеч бири менга таъсир қилмади. Фақат “дембл”нинг лақаб қўйиб чақиргани қулоғимдан кетмай қолди. Нега шундай ойи, сал нарсага жаҳлим чиқади? Томирларим бўртиб, қўлим мушт бўлиб тугилади. Шу одатимни билгани учун дўстларим Ўроз ва Анвар кўп насиҳат қилади. “Ошна, сен гап “ютмайсан”, бу ерда унақа бўлиш яхши эмас. Олти ойгача “ютиб” тур”, дейди Ўроз. Нега бунақа жаҳлдор бўлиб қолганимни ўзим ҳам билмайман ойи. Лекин иложи борича босиқ бўлишга ҳаракат қиляпман. Сизни жуда-жуда соғиндим, ойи... Жудаям...
Айтганча, кеча кун бўйи сизни ўйладим. Байрамингиз эди. Табриклай олмадим, табриклай олмайман энди.
27-ҚИСМ

Хизматдошларим эса бир ҳафта олдин оналари учун табрик мактуби юборишганди. Мен мана шу бахтдан масуволигим учун ҳам аламим олти бўлиб юргандирман?! Шунинг учун сал нарсага “кўтарилиб” кетаётгандирман? Шу сабаб бир оғиз гап оғирлик қилар... Ойижон, байрамингиз билан!
МАН. 9.03.2000”

* * *

Моҳрўй айтгандек, Азиз ака ўйламай кўп гапираркан. Ўйламай эмас, гапининг моҳияти, таъсири ҳақида бош қотирмасди. Назаримда, у хаёлига келган фикрни қайтариб ўтирмайди.
Эртасига тушликда улар ишлаётган дўконга синглим билан овқат олиб бордим. Отам, ака-укаларим, қишлоқдош йигитлар — ўнтача йигит ҳазил-ҳузул қилиб ишлаётган экан.
— Мана шу чип-чиройли қизни нега кўзларингиз кўрмайди, а? — деди кириб боришимиз билан Азиз ака менга ишора қилиб.
Оиламиздагилар унинг гапларига ўрганиб қолишган шекилли парво ҳам қилмади. Фақат Моҳрўй чимирилди. Мен эса ўша заҳоти заҳримни сочдим:
— Буларнинг кўзи кўради. Мен ўзим кўринмаганман шу пайтгача! Ўн йил деганда энди кўриндим. Бугун кўришди!
Қўлимдаги нон, помидор, бодринг, иссиқ чой солинган идишни ерга қўйдим-у, ортимга қайтдим.
— Опа, овқатни сузишга ёрдамлашмайсизми? — ортимдан бақириб қолди синглим.
Шу билан кечгача кайфиятсиз юрдим. Ҳеч ким билан гаплашгим келмади.
“Нега шу пайтгача бирортанг Моҳгулга уйланмадинг”, деган гапни ўзича қоғозга ўраб айтди-да, а? Демак, унинг назарида ҳам қариқизман. Ҳеч ким назарига илмайдиган, кўрмайдиган, кўримсиз қизман. Шаҳарлик олифтанинг кўзига шунақа кўринибман-да, а?”
Бу гаплар миямда айлангани сари ғазабим қайнаб, йиғлагим келарди. Ўзимча кечки пайт, у қайтганида гапирмоқчи ҳам бўлдим. Аммо...
— Моҳ, сенинг Исмалоқ бўлишинг қийин экан, а? Ҳар доим Моҳгул бўлиб юраркансан. Сенинг қувноқ чеҳрангни кўриш учун ҳазил қилгандим. Лекин, заҳрини тўплаб, кутиб турган кобра каби ташландинг, — деди Азиз ака кулишга ҳаракат қилиб. Бу гапни ҳам ошхонага кириб, синглим иккимиз қозон тепасида куймаланаётганимизда айтиб чиқиб кетди.
— Густох! — деди Моҳрўй бувимга тақлид қилиб бошини сарак-сарак қиларкан. — Бир хилда дали-ғўлига ўхшайди. Лекин турган туриши — густох!
Мен Моҳрўйнинг қилиғидан кулдим.
— Сизам гуногунсиз! Турланасиз! — менга ўқрайди синглим.
— Аннамнинг ёнида ётволиб гапларини ёдлаяпсанми? — баттар кулдим мен.
— Бу сўзларнинг таржимасини ҳам айт, Рўй! — ташқаридан Азиз аканинг овози эшитилди.
— Вой ўлмасам, — иккала кафти билан оғзини ёпди Моҳрўй.
Гап пойлаб турганидан аччиқланиб ташқарига чиқдим. Эшик ёнида, деворга бошини тираб, орқаси билан суяниб турган Азиз ака негадир маюс эди..
28-ҚИСМ


— Рўй, аслида Азиз ака гуногун! Ҳозиргина кулиб турганди, энди эса, — эшикдан Моҳирўйга мўралаб гапирдим.
— Гуногун нима дегани? — ўйчан сўради Азиз ака.
— Замонавий ва сиз тушунадиган тилда айтсам, “Хамелеон” дегани.
Азиз ака мийиғида кулиб ҳовли этагига қараб юра бошлади. Лекин жим кетмади:
— Сендан юқди, бу “қобилият”!
Мен эса индамай ошхонага кириб юмушимда давом этдим. Овқат пишди ҳамки, Азиз акадан дарак бўлмади.
— Жаҳонгирга айтинглар, Азизни чақирсин, — деди отам.
— Бугун крандан сув чиқмади. Булоққа сувга юбордим, Жаҳонгирни, — ойим айбдордек деди.
— Мен айтиб кела қоламан, — дея ўрнимдан турдим. Атай қадам товушларимни билсин, дея чопқиллаб бордим Булунғур ариғи ёқасига. Аммо Азиз ака шарпамни сезмади ҳам. У сув ёқасида ўтириб олиб, телефонда ким биландир ғамгин гаплашарди:
— Бошқа иложим йўқ, Нур! Озгина сабр қил. Бу ердаги ишларни юриштириб борсам, у ердаги гаплар ҳам унут бўлади. Бораман дедим-ку! Ўзинг эплаб тур, хўп.
“Хотини билан гаплашяпти шекилли. Ахир бизникига келганига ўн кундан ошди. Ҳар қандай аёл ҳам чақиради-да. Дадамга айтсаммикан, лой ишларни ўзлари қилиб турсин. Цех ишга тушганида келиб иш ўргатгани ҳам етар... “Нур” дедими? Аёлининг исми Нуриямикан?”
— Азиз ака, овқат пишди, юринг, —ҳалал бераётганимни билсам-да, шипшидим.
— Бўпти, Нур! Болаларга кўз-қулоқ бўл, — гапини якунлади Азиз ака.
Мен эса индамай ортимга қайтдим.
— Моҳ, сен кимнидир қаттиқ севасан, а? — кутилмаганда саволга тутди у.
— Моҳрўй сизга тўғри “ташхис” қўйибди, — шарт бурилиб дедим. — Ростдан ҳам густохсиз!
— Нима дегани у? Маъноси нима бу сўзнинг? — Азиз аканинг негадир кайфияти кўтарилди.
— Иккита сўзни ўзида мужассам қилади у. Аннам кўп ишлатади.
— Хўш, нима экан?
— “Дадил”, “беадаб” дегани — қиқирлаб кулдим мен. — Зап сизбоп сўз эканми?
У жавоб ўрнига мириқиб кулди. Сўнг жиддийлашиб деди:
— Кимни севасан?
— Густох! — дедим қизариб куларканман.
— Меними? Густох менман-ку! — у ҳам кула бошлади.
Мен эса уйга қараб югурдим..
29-ҚИСМ

“Нега менинг муҳаббатимга қизиқиб қолди? Хотини, болалари бўлса? Ўзим сездириб қўйганман. Йўқ, ахир шунча кундан буён қишлоқда-ку, одамлардан ниманидир эшитган. Нима дейишди экан? “Моҳгулнинг йигити бор, ташлаб кетган”, дейишгандир-да!”
Кўзим уйқуга кетгунича, ярим тунгача шуларни ўйлаб ётдим. Яна мактуб ўқигим келди.
“Бу ўзи муҳаббатми? Балки шунчаки қизиқишдир? Инсон шунақа севиши мумкинми? Шунақа ноодатий муҳаббат борми, ўзи?”

* * *

“Севгилим ўқимас нома!

Моҳим! Ҳозир нима қилаётган экансан? Билсанг, юрагимдаги шубҳалар негадир бугун тарқай бошлади. Сенинг хиёнат қилишингни тасаввур қила олмадим. Ахир мактубимни яқинларингдан бири кўриб қолиб шунақа қўпол жавоб ёзишга мажбур бўлган бўлишинг мумкин-ку! Қиз болалар қаттиқ назоратда бўлади. Уйдагиларинг сенинг ҳам ҳар қадамингни санашар балки. Агар шунақа бўлса, сени ноқулай ва ёмон вазиятга солганим учун кечир. Балки мени синаш учун шундай қилгандирсан?! Нима бўлганда ҳам сенинг ўша ёзган хатинг мен учун қадрли. Ўшанда жаҳл устида йиртиб ташламаганимдан бугун мамнун бўлдим. Қайта ўқидим. Сен мактабда ҳам сал яқинингга борсам, “нари тур” дердинг. Ўзи менга сира ширин гап айтмагансан-ку! Уришиб, қовоқ осиб, эркаланиб яхши кўрардинг мени. Шуларни ўйлаб дилим ёришди. Жасур ҳам адашгандир? У мендан баттар рашкчи. Уни биламан, менинг ўрнимга ҳам сени рашк қилган. Камол мен борлигимда ҳам изингдан қолмасди. Ҳозир жуда Худо бергандир?! Йўқлигимда ўзига қаратиб олиш учун бор маҳоратини ишга солаётгандир?! Шу мақсадда ортингдан юрган бўлса, Жасур нотўғри тушунган.
Моҳим, шуларни ёзяпман-у, юрагим ёняпти. Агар ҳозир Камол рўпарамдан чиқса, ғажиб ташлардим. Аямай солардим. Шунақа бўлиб қолдим, Моҳим! Тезроқ май келса эди, Камолнинг аламини ҳам “дух”лардан олардим. Йўқ, унақа қилмайман. Мен янги келган аскарларга озор бермайман. Улар ўзидан катталардан калтак ейиш учун эмас, Ватанга хизмат қилиш, чегарани қўриқлаш учун келади-ку! Уларга шуни уқтираман. Майли, Камолни ҳам урмайман. “Бир қизнинг минг ошиғи бўлади, минг ичидан битта марди олади”, дейишади-ку! Ўша мард мен бўламан. Сени соғиниб кетганимни ҳис қиляпман. Ўйлаганим сари ўпкам ўкинчга тўлиб, хўрсинишга мажбур қиляпти. Бу ерда мен каби хўрсиниб тонгни оттирадиган йигитлар қанчалигини билсанг эди. Сени СЕВАМАН!
МАН. 17.03.2000”
* * *
Эртасига Азиз ака кетадиган бўлди.
— Мен бирдан печни гаплашиб қайтаман. Балки йўлини қилсам олиб ҳам келарман. Уйга бир бориб келмасам бўлмайди. Болалар чақириб қўймаяпти. Сизлар жойни тахт қилиб турасиз, — деди кетаётганида отамга.
— Тезроқ кел, ўғлим. Сенсиз бирорта иш қила олмаймиз, — тайинлади падарим.
Шунча кундан буён унга ўрганиб қолган эканмиз. Бир менга сезилдими десам, кечки пайт бувим гап очиб қолди:
— Азизнинг ўрни билиняпти. Томдан тараша тушгандек гапириб, кулдириб ўтирарди.
— Ҳа, жуда кўнгли тоза, мард бола экан, — мақтади отам ҳам.
Кўз ўнгимга унинг кулиб турган чеҳраси келгандек бўлди.
— Оғримай ўлади, у киши, — одатига кўра тўнғиллади синглим.
Янгам “пиқ” этиб кулди.
— Ундай дема болам, — норози оҳангда гапирди бувим неварасига.
— “Ўйламай гапирган, оғримай ўлади”, деб ўзингиз айтасиз-ку!
Ҳаммамиз кулиб юбордик. Унинг кулиб турган чеҳраси кўз олдимда жонланиб, овози жаранглагандек бўлди: “Кимни севасан?.. Меними? Густох менман-ку!”
Кечаси ҳам ўз-ўзидан Азиз акани ўйладим.
30-ҚИСМ

“Тавба, нега уни ўйлаяпман? Оиласи, болалари бор. Ахир телефонда аёлига “болаларга кўз-қулоқ бўл”, деганини ўз қулоғим билан эшитдим-ку!”
Орадан тўрт кун ўтди ҳамки ундан дарак бўлмади.
— Ишониб, ишни бошлаган жойимизда келмаса-я, — хавотирга туша бошлади отам.
— Тилпон қил, — деди бувим.
“Эртага эрталаб йўлга тушаман, тушликгача етиб бораман, ишим кўпайиб кетди”, дебди Азиз ака.
Бу гапни эшитиб негадир юрагим қувончданми, ҳаяжонданми типирчилай бошлади. Ўзимни ўзим тушунмадим. Эртасига дарвоза олдига келиб тўхтаган машина овозидан ташқарига югуриб чиқишимга оз қолди.
— Ҳа, шу уй. Келингизлар, — ҳовлидан келган онамнинг товуши мени сергак торттирди.
“Фамилиямизни айтиб ким сўраб келиши мумкин? Балки, газданми, сувданми келишгандир?”
Лекин сал ўтиб онамнинг аёллар билан сўрашгани эшитилди.
— Ким келди, болам? — бувим ҳам қизиқсинди.
— Билмадим, аям кимлар биландир сўрашяпти. Ҳозир қарайман, — деразадан мўралаб иккита катта тугун кўтарган аёл ва яна икки эркакка кўзим тушди. Улар бири эса...
“Эй, Худо! Наҳот...”
Ичимга титроқ киргандек бўлди.
— Ким экан? — бувим ҳам тоқатсизлана бошлади.
Уятдан ерга киргудек бўлдим. Айтишга уялаётгандим.
— Ким дедим?
— Бир домлам келибди...
— Домланг? Тошкандаги ўқитадиганингми? Ишинг чала қолганмиди?
— Йўқ, — ердан кўз узмай зўрға гапирдим. — Келишимдан олдин “бир жияним бор”, деганди. Тугун кўтарган аёллар билан келибди.
— Совчи бўлиб келишгандир-да! Худойим, ўзингга шукр, — бувимнинг бирдан чеҳраси ёришди. — Шунга қўрқиб турибсанми? Бунинг учун қизларни уришишмайди. Қизли уй — карвонсарой. Қара-чи, меҳмонхонага киришдими? Шу ерга келишармикан, ё?
— Аям меҳмонхонага олиб кирди...
— Менам ўша ёққа бораман унда, — бувим шошиб қолганди.
Бувимни кузатиб, ўзим изтиробларим билан қолдим.
“Энди сендан айрилганим янада ойдинлашди, менинг илк ва умидсиз муҳаббатим. Наҳот, сени бир бор кўриш насиб этмади. Қошларинг, кўзларинг, сўзларинг дийдори менга армон энди. Сени келар дея ўн йилни ўтказдим. Мактубларинг билан мени ипсиз боғлаб олганингни ўзинг ҳам билмасанг керак. Энди ўша дард ва аламга тўла номаларингни ҳам ёқиб юбораман. Ҳадемай уни ўқимоқлик менга гуноҳ саналади. Ахир кимнингдир ҳасмига айланаман. Ёқарман, йўқотарман ҳам. Лекин унинг ёд бўлиб кетган ҳар бир сатри кўз ўнгимдан ўтавермасмикан? Куйиб бўлган юрагимни ўртамасмикан? Истамайман, сендан ўзгага ёр бўлмоқни истамайман. Ахир сен менинг орзу қилганим, менинг кутганим. Нега сени сенлайман? Балки аламдандир бу? Жаҳлдандир? Кел, мендан олиб кет, ўн йиллик эскирган, адо бўлган ишқингни олиб кет!”
Ўпкамни боса олмадим. Ортиқ юрагимдан қўним топа олмаётган оғриқларим кўзимдан чиқа бошлади.

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
ҚИЗИ БОР ОТАЛАР ЎҚИСИН!

Ҳикоя қилинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор бўлди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига қиз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан қарай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг қиз бўлишига аёли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди, танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чиқардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди, уйларини саранжом-саришта қилди, отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермоқчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон қизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Қиз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: «Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат қилиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданоқ яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган қизим таратмоқда», деди.

Эй, «Ўғлим йўқ» деб куйинаётган оталар, қиз кўрганингизга ўксиняпсизми? Унутманг, қиз бола фазилат ва барака соҳибидир. У отасига меҳрибон, мушфиқ ва мунис бўлади. Қиз бола отасининг жаннатга киришига сабабчи, дўзахдан парда бўлади. Турмушга чиққан солиҳа қиз, эрининг динининг ярмига қувват бўлади. Солиҳа аёл дунё матоларининг энг яхшисидир. Она бўлганда эса, фарзандлари учун жаннатга олиб кирадиган эшик бўлади. Ёдингизда тутингки, Пайғамбар алайҳимуссаломлар қизларнинг оталари бўлишган.

Аллоҳ таоло қиз тарбия қилаётган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш неъматини ато этсин!

📚
Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

©Хуршид Маъруф тайёрлади

T.me/sinovlarihayot
#ЎЗИМНИКИСАН ХIV боб.Аюб кўзларини очар экан, кўксига бош қўйиб ётган
суюклисининг юзига тушиб турган сочларини секин
қулоғига ўтқазиб қўяркан,
— (Негадир бу қалбим безота. Ишқилиб сенга
нимадир бўлмасин), — меҳр билан Муяссарнинг
пешонасидан ўпиб қўйди. Пешонасига теккан
қайноқ лаб тафтидан кўзларини очган Муяссар
Аюбга табассум ҳадя қилар экан, унинг ёнида
эканлигидан қалби анча хотиржам эди. —
Тура қол энди, — аёлининг юзини силаркан,
нонушта тайёрлаб бер.
— Яна озгина ухлай, — эркаланди.
— Мен ишга кетишим керак, — Аюб қучоғидаги
ёрига илк марта кўраётгандек ўзгача меҳр ва иштиёқ
билан тикиларди.
— Бугун бормасангиз нима бўлади? — қўлларини
Аюбнинг бўйнидан ўтказаркан, юзидан секин ўпиб
қўйди.— Майликуя, лекин кейин сенга қийин бўлади деб
қўрқаман, — Аюб сирли жилмайди.
— Эееее йўўўқ, — Муяссар кўзларини олиб қочиб
ўрнидан турмоқчи бўлганди, Аюб унинг белидан
маҳкам қучиб ўзига тортаркан,
— Балки, ростан бугун уйда қоларман?
— Қўйиб юборинг, мен нонушта тайёрлашим керак,
— Муяссар унинг қучоғидан чиқишга ҳаракат қилиб
типирчилай бошлади. Аюб атай қилгандек уни
янаям маҳкам қучоқлаб олиб,
— Мен ўзгача нонушта хохлаяпман, — қулоғига
пичирлади. Типирчилаётган Муяссар бу гапдан
кейин ҳаракациз қолди. Юрак ритми тезлашиб,
нафас олиши ўзгара бошлади. Унинг ҳаракациз
қолганидан фойдаланган Аюб бўйин қисмини
лаблари билан эркалаб, секин лабига чиқиб тўхтади.
Муяссарнинг эса кўзлари ярим юмиқ. Аюб бир
муддат жим турдида, унинг қулоғига яқин келиб, —
яна бир неча дақиқа шу ҳолат давом қилса, ўзимга
жавоб бера олмайман. Шундай экан, фикримдан
қайтиб қолмасимдан туриб, нонушта тайёрла.*
*
*
Санам тунни бедор ўтказди. Уни қийнаётган савол
битта, "Қаерда хато қилдим?" У Юсуфни илк кўрган
кунидан бошлаб, ўтган бир ойни таҳлил қилар экан,
— Биттагина автоҳалокат сабаб, мен билан ўйин
ўйнаши мумкин эмас? — қайта - қайта такрорларди.
Аммо, билмасдики Юсуфнинг бу қилганининг
сабаби бошқа. Санам ўйлайвериб, боши ёрилай
деди. Аммо, йиғлай олмади. Йиғласа балки бироз
енгил тортармиди. Ҳа Санам эсини таниганидан
буён йиғламайди. Охирги марта йиғлаганида 7 ёш
эди. Шу даражада ўксиб йиғлагандики, биргина
юпанчга бутун борлиғи билан муҳтож бўлганди ўша
пайт. Бироқ, ўша юпанч ҳеч қаердан топилмади. Шу
- шу Санам ортиқ йиғламайман деб ўзига - ўзи сўз
берди. Ўтган йиллар давомида бир томчи ҳам кўз
ёши тўкмади. Ҳозир эса йиғлашни истаса ҳам
уддалай олмаяпти. Энг яхшиси, ўзи маъқул кўрган
ишни қилади. Ўрнидан турдию, хонадаги борнарсани чилпарчин қила бошлади. Ҳолдан тойгунча
хонани ағдар - тўнтар қилди. Ҳолдан тойиб, полга
ўтириб қолди. Худди шу пайт, бир белги бергандек
ўша нотаниш йигитнинг ташриф қоғози олдига
тушди. Чуқур -чуқур нафас олаётган Санам уни
қўлига олиб, овоз чиқариб йигитнинг исмини ўқиди:
— Алимов Абрам Дилшодович.
Санам бир неча дақиқа ўйланиб тургач, ўрнидан
ирғиб турдида ётоқнинг нариги томонида ётган
ноутбукини олди.
— Жин урсин, — боя жаҳл устида деворга учган
бечора ноутбук экрани оқариб туришдан нарига
ўтмасди. — Маржонни ноутбукидан фойдаланаман,
— Санам эшик томонга кетаётиб "чалажон"
телефонининг ҳаётига нуқта қўйиб ўтиб кетди.
Маржонанинг хонасига кирди. Ҳеч ким йўқ, — Жа
эрсираб қолган экансанда, — энгсасини қотириб
қўйганча бориб стол устидаги ноутбукни олди.
Хонадан чиқаётиб девордаги катта соатга қаради.
22:35. Бош силкидию, бу ердан чиқиб ўз хонасигақайтди. У ердан кичик айвончасига ўтди. — Қани
кўрайликчи, бу Абрам деганлари ким бўлди экан?
интернетдан у ҳақида маълумот излай бошлади.
Аммо, деярли маълумот йўқ. — Бу ҳам эски
замонни одамларидан баттар, интернет нималигини
билмайдиганлар хилиданми дейман? —
интернетдан топган кичик мақоласини ўқир экан, —
Ҳозир ҳамма бизнесмен. Аммо, нега булар ҳаммаси
ўша калтафаҳм Юсуф жанобларининг ёнига
югуришади. Нима унда бор мия бошқаларда йўқми?
— Санам ўзига - ўзи гапирар экан, ҳаёллари яна

T.me/sinovlarihayot
Юсуф томон кетди.
* * *
— Юзинга нимадир тегибди? — иш
бошлаганларининг иккинчи ҳафтасида биргаликда
тушлик қилишар экан, Юсуф шундай деганча
Санамга қоғоз сочиқлардан бирини узатди.
— Қаерига? — Санам бироз хижолат бўлганча
юзининг икки тарафини ҳам артди.— Мана бу ерига, — Юсуф бурнига яқин жойга
ишора қилди.
— Бўлдими? — Санам яна бошқа жойни артаркан,
— Қани кел-чи, — Юсуф у томонга бироз энгашиб
ўзи артиб қўйди.
— Раҳмат, — уялибгина жилмайди.
— Арзимайди, — Юсуф ўнг қўли гипс бўлгани учун
чап қўли билан стаканга сув солмоқчи эди, уддалай
олмади. — Минг лаънат, — жаҳл қилганча идишни
тарақлатиб жойига қўйди.
— Афсусдаман, — Санам унга айбдорона нигоҳ
ташлаганча стаканига сув қуйиб берди.
— Ўзингни айблашни бас қил. Менинг ҳам айбим
йўқ эмас, — улар шундай деганча ўша автоҳалокат
бўлган кунни эслашди. Уларнинг муносабатлари
жуда яхши эди. Юсуф у учун қайғурар,
меҳрибончилик қилар, керагидан ортиқ эътиборли
эди. Вақт ўтган сари Санамнинг қалбида унга
нисбатан муҳаббат куртак ёя бошлади. Юсуфга
айнан шу керак эди. У ҳам худди ўзидек қизнибироз изза қилмоқчи бўлди. Аммо, ҳаммаси ўзгача
тус олиб кетди. Бунга ҳам албатта дадаси айбдор.
* * *
— Сиздан бир нарсани сўрайман. Сиз чиндан ҳам
Санам Агзамованинг онасимисиз? — Юсуф
қаршисидаги аёлга савол назари билан қарар экан,
қирқ беш ёшлар атрофидаги Гулҳаё Исломованинг
юзидан ўзгача аёллик латофати уфуриб турарди.
Нигоҳлар эса ўтли ва мағрур. — (Мана бу қиз кимга
тортган?) — Юсуфнинг ҳаёлидан шу фикр қайта -
қайта ўтди.
— Ҳа, Санам менинг ягона қизим. Аммо сиз кимсиз?
— Бунинг аҳамияти йўқ, — Юсуф ўзини
таништиришни истамади. — Мени ўйлантираётган
нарса сиз ва Санжар Яминовни нима боғлаб туради?
— Юсуфнинг бу саволидан кейин аёлнинг мағрур
нигоҳларини ўйчанлик эгаллади. Бир неча
дақиқалик сукутдан кейин, ниҳоят жавоб берди.— Ўтмиш. Узун ва оғриқли ўтмиш.
* * *
Қамоқхона.
Маҳбуслар тоза ҳаво олишлари учун қамоқхонанинг
кичик майдончасига чиқарилган. Девил ҳақида
эшитганидан буён ҳаммадан шубҳаланиб қолган
Ҳасан ҳар бир маҳбусга синчиков назар ташлаганча
айланиб юрар экан, қаердандир оёғи тагига ўралган
қоғоз коптокча келиб тушди.
— Бу энди нимаси? — энгашиб олиб уни энди ахлат
идишга ташлаш учун кетаётганди, унга нимадир
ёзилганини сезиб қолди. Шундагина бу оддий
коптокча эмас, кимгадир аталган хат. Ҳеч кимга
сездирмаслик учун ўзини хотиржамгина тутиб яна
бироз айланиб юриб, бир чеккага бориб ўтирдию,
коптокчани ёйди. У янглишмаган эди. Чиндан бу хат
бўлиб, унда:"ДЕВИЛ СЕНГА САЛОМ АЙТДИ" деган сўзлар бор эди.
У қоғозни ғижимлаганча тезда чўнтагига солиб
қўйди. Ва, ҳеч ким сезмадимикин дегандек атрофга
қаради. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Бироз енгил
тортгандек бўлди.
Ҳайрият, ҳеч ким сезмади. Аммо, у мана шу ерда
янглишганди. Уни бир одам, айнан хатни у томонга
отган, Девилнинг ишончли одамларидан бири
диққат билан кузатиб ўтирарди.
— Ўтмиш? — Юсуфнинг ҳаёли минг бир кўчага кириб
чиқди. — Яна қанақа ўтмиш? Ёки дадам ва сиз? —
Юсуф савол беришга бердию, жавобни эшитишга
негадир қўрқаётганди.
— Буни яхшиси бориб дадангиздан сўранг яхши
йигит. Зора, виждони уйғониб ҳақиқатни айтса.
Лекин унда бу нарса бор деб ўйламайман, — Гулҳаё
опа ўрнидан турар экан, — менимча ўзингизга
керагини билдингиз яхши йигит? Юсуф ҳеч нима
демади. Чунки унинг ҳаёллари ҳар жойда кезиб
юрибди. Ундан жавоб бўлмагач Гулҳаё опа бу ернитарк этди. Юсуф адоғи йўқ саволлар гирдобида
қолди. (Бу воқеалар ҳаммаси Маржонани учрашувга
таклиф қилмасидан олдин бўлган).
* * *
Санам туни билан ўйлаб чиқди ва бир қарорга
келди. Алимов Абрам билан яқин бўлиб, Юсуфсиз
ҳам бахтли бўла олишини исботлайди.
— Бундай ўйин билан мени синдира олмаслигини
билиб қўйсин. Осонликча таслим бўладиган аҳмоқ
йўқ. Ҳали ўзинг оёқларим остига ялиниб келиб,
кечиришимни ўтиниб сўраб, дил изҳори қиласан
Юсуф Яминов, аммо, ўшанда кеч бўлади, — Санам
кўзгудаги аксига тикилганча алам билан гапирарди.

T.me/sinovlarihayot
Тонг ҳам отди. Ювиниб чиқдию, нонушта ҳам
қилмасдан кўчага чиқди. Унинг айни дамдаги
мақсади Алимов Абрам билан гўёки тасодифан
учрашиб қолгандек бўлиш. Ҳаммаси табиий ва
ишонарли чиқиши лозим. Санам таксини унинг иш
жойидан бироз берироқда тўхтатиб тушди.Менимча бироз шошиб қўйдим шекилли,
пешонасига енгилгина уриб қўйдию, эндигина
очилган магазинга кирди. У ердан ўзига ёқмаса ҳам
бир баклашка сув ва ейиш учун нимадир олди.
Нималигини ўзи ҳам билмайди. Қўлига илганини
олди, чиқди. Секин бино олдидаги ҳиёбон тарафга
кетар экан, бино олдига битта машина келиб
тўхтади. Санам сездирмасдан ўша тарафга қараб
қўйди. Айнан у. У бино томонга қарамасдан ҳиёбон
тарафга кетаётганди,
Ҳаёлпараст санам, ортидан ўша таниш овоз
эшитилди. Санамнинг юзига билинар - билинмас
табассум югурди.
— (Биринчи уруниш иш берди), секин ўгирилди.
— Бу ерда нима қилаяпсиз? Ёки мени кўргани? —
ўша ўзига ярашган жилмайиш билан гапираркан,
Санамдан кўз узай демасди.
— Ассалому алайкум, — Санам ҳеч нима
бўлмагандек салом бераркан, — мен шунчаки
ҳиёбонда айлангани келгандим, — қўли билан
ҳиёбон тарафга ишора қилди.— Тушунарли, — йигит хафа бўлгандек бўлди. —
Мени кўргани келибсизми деб эндигина хурсанд
бўлаётгандим, шунчаки кўнглим учун "ҳа" десангиз
ҳам бўларди.
— Алдашни ёмон кўраман. Қолаверса, ҳозир
кайфиятим яхши эмас.
— Буни сезиш қийин эмас, — Абрам унинг қўлига
қаради. Санам шундагина қўлидагиларга эътибор
қаратди. Сув ва бир қути сақич.
— (Оббоооо), — хижолатли жилмаяркан, — қизиқ
туйилгани учун олгандим, — деганча ўзини оқлади.
— Тушунарли, — йигит соатига қараб қўйдида, —
истасангиз бирга қаҳва ичамиз. Балки яқиндан
танишиб олсак, кайфиятингизни кўтаришга ёрдам
берардим.
— Сизни ишдан қолдирмайманми?
— Ҳозирча вақтим бемалол, қани юринг, — Абрам
уни бино томонга бошлади.
* * *— Хооо, йигитни гули бунча пўрм билан қаерга? —
Муяссар хонага кириши билан кўзгу олдида сочини
тараётган эрини тергай бошлади.
— Ишга, — Аюб хотиржамгина ишини давом қилди.
— Ишга шунча ясаниш шартми? — қошларини
чимирди.
— Яна қанақа ясаниш? Оддийгина сочимни
тараяпман-ку.
— Лекин шуни ўзи ҳам сизни жуда келишган қилиб
қўяяпти, — Муяссар лабини буриб қўйди.
— Энди эрингиз шунақа келишган бўлгандан кейин
чидайсизда хоним, — Аюб кулиб қўйганча келиб
Муяссарнинг юзидан ўпар экан, — хавотир олма бу
кўзларим сендан ўзгасини кўрмайди барибир.
— Кўрмасин ҳам, — Муяссар кулганча Аюбнинг
бўйнидан қучар экан, — бу турмак сизга ярашмапти.
— Йўғэее, унда бошқача қиламиз.— Шошманг, энг яхшиси мана бундай қиламиз, —
Муяссар шундай дедию, унинг сочларини тўзғитиб
ташлади. — Ана энди бўлди, қизлар қарамайди.
— Ярамас хотин, — Аюб Муяссарнинг белидан
ушлаб ўзига яқин тортар экан, — шу қилганинг учун
ишдан келишим билан сени яхшигина жазолайман,
— деганча кулиб, бир кўзини қисиб қўйди.
— Бизнинг кулбайи вайронамизга хуш келибсиз, —
Абрам Санамни ўз кабинетига таклиф қиларкан, —
унчалик катта эмас-у ҳар ҳолда йўқдан кўра бор.
— Икки қаватли бинони йўқ десангиз, — жилмайди
Санам, — бундан кичикроқ бино бўлса билмадим.
— Энди айтимда. Қани марҳамат, — Санамга жой
кўрсатар экан, — нима ичасиз?
— Менга қаҳва, — Санам айтдию, кетидан — агар
малол келмаса — деб қўйди.
— Ҳеч ҳам малол эмас. Сиздек гўзал санамга битта
қаҳва тайёрлаш ҳам иш бўлибдими? — Абрам тезда
хонасининг нариги томонига ўтиб, икки кишиликқаҳва тайёрлай бошлади. Санам у кўрсатган жойга
ўтирганча, хонани кўздан кечирар экан, хонанинг
тартибли эканлиги уни ҳайрон қолдирди.
— Котибангиз яхши ишлар экан.
— Котибам йўқ, негадир шу борада ҳеч ҳам омадим
келмади, — Абрам қаҳва қуйиш учун идишларни
олар экан, — нуқул нўноқ котиба учрайди.
— Менимча ҳамма гап сизнинг ўзингизда, — Санам
ўрнидан туриб дераза ёнига бораркан, — яъни
керагидан ортиқ талабчансиз. Тартиб - қоида сиз
учун биринчи ўринда. Котибангиздан ҳам шуни
кутасиз. Аммо, улар сизчалик тартибли бўла

T.me/sinovlarihayot
олишмагач, "Нўноқ" тамғаси билан ишдан
ҳайдаланганлар.
— Балки, — Абрам тайёр бўлган қавҳани идишларга
қуяр экан, — тартиб - қоидани севишим рост. Чунки
тартиб - қоида бор жойда иш яхши бўлади, — Абрам
идишларга қуйган қаҳваларидан биттасини олиб
келиб Санамга узатаркан, — марҳамат, маззасига
баҳо берингчи.— Раҳмат, — Санам қаҳвани оларкан, — рангидан
яхшига ўхшаяпти.
— Шунча суҳбатлашибмизу, исмингизни
сўрамапман, — Абрам ёнидаги қизга кўзостидан бир
қараб қўйди.
—Исмим Санам.
— Санам? — ҳайрон бўлди, — бу ҳазилми?
— Йўқ, нега ҳазиллашаман.
— Билмасам, менинг гапларим туфайли шунақа
деяётган бўлсангиз деб ўйлапманда.
— Йўғэее, — жилмайди. — Исмим чиндан ҳам
Санам. Санам Агзамова.
— Мен Абрам Алимов, — йигит унга қўлини узатди.
— Танишганимдан хурсандман, — Санам унинг
қўлини сиқиб қўйди.
— Мен ҳам. Мана танишиб ҳам олдик, — Абрам
қўлидаги стол устига қўяркан, — бояги
гапларингиздан кейин менда бир таклиф бор. Йўқ
демасангиз бирга ишласак.— Яънииии? — Санам учун бу таклиф айни муддао
эди.
— Котибам бўлиб, чунки бир қарашда менинг
ҳарактеримни англаб олган биринчи одам сиз
бўлдингиз.
— Лекин....
— Менимча келишиб ишлаб кета оламиз.
— Майликуя....
— Яхшиси бундай қиламиз. Бугун мен муҳим
шартнома имзолайман. Шу пайт ёнимда бўлсангиз
дегандим.
— Яхшию, лекин уст - бошим, — Санам устидаги
спорт кийимига қараб қўяркан,
— Илк иш куни учун жуда яхши кўриниш.
— Илк иш куни? — Санам шуни кутган бўлса ҳам,
ўзини ҳайрон бўлгандек тутди.
— Ҳа, чунки бугундан ишга қабул қилиндингиз
Санам Агзамова.*
*
*
Қабристон. Гулҳаё опа бир қабр бошида кўзида ёш
билан тураркан,
— Сизни жуда ҳам соғиндим. Мана 17 йилки,
сизнинг ёдингиз билан яшайман. Сизсиз яшаш жуда
қийин бўлмоқда. Сизсизлик азоб бергани
етмагандек ёлғизгина нуридийдамдан ҳам
айиришган. Ёнига бориб, мен сенинг онангман дея
қучоқ очолмайман. Чунки бунга ҳали вақт бор.
Унинг олдига боришдан олдин ҳақиқатни юзага
чиқаришим керак. Бизга шу кунларни раво
кўрганлардан қасос олишим керак. Сизни мендан,
қизимиздан айирган инсонлардан қасд оламан.
Улар ҳар бир қилганлари учун жавоб беришади. Ана
ундан кейин қизалоғимни олдига бораман.
Санам ўйлаган мақсадига бунчалик тез эришишини
ҳаёлига келтирмагани боис, бироз шошиб қолди.
— Лекин, бу аҳволда...— Аҳволингизга нима қилибди? Шу кўринишда ҳам
жуда жозибалисиз, яъни, — хижолат бўлганидан
бошини қашларкан, — ҳаммаси ўз меъёрида
демоқчи эдим.
— Хўп, сиз шуни маъқул кўрсангиз нима ҳам
дердим. Усиз ҳам менга иш керак эди. Лекин,
бунчалик тез топаман деб ўйламагандим, — Санам
кулиб қўяркан, ҳаммаси режаси бўйича
кетаётганидан жуда хурсанд эди. Абрам унга
қиладиган ишларини, ўз кун тартибини
тушунтиргунча бўлажак ҳамкорининг келадиган
вақти ҳам бўлиб қолди.
— Вақт бўлиб қолибдику, — Абрам соатига қараб
қўйдида, — энди чиқайлик, ҳа демай бўлажак
ҳамкоримиз ҳам келиб қолади.
— Хўп, — улар аввал мажлислар учун мўлжалланган
хонани кўздан кечиришгач лифт орқали пастга
тушишди. Абрам бўлажак ҳамкорини шахсан ўзи
кутиб олишни истади. Чунки у ишига нисбатан анча
маъсулиятли инсонлардан. Орадан 20 дақиқача вақт
ўтиб, ниҳоят кутилган одам ҳам келди. Машина
бино олдига келиб тўхташи билан, негадир Санамбироз безоталана бошлади. Машина тўхтагач, олдин
Зуфар, ундан кейин эса Юсуф тушди. Улар олдинма -
кетин бино ичига кириб келишар экан, Санамнинг
юрак уриши тезлаша бошлади.
— (Ўзингни бос, энди бунақаси кетмайди. Унга
бўлган ҳисларингни қалбинг тубига кўмасан), —
ичида ўзига шу сўзларни бир неча марта
такрорлагунча Юсуф уларнинг қаршисига келиб
бўлганди.
— Хуш келибсизлар, — Абрамнинг овози Санамнинг
ҳаёлларини чалғитиб юборди. Юсуфнинг икки кўзи
Санамда,
— Хуш вақт бўлинг.
— Танишинг, бу ёрдамчим Санам Агзамова.
— Танишганимдан хурсандман, — Юсуф қандайдир
аччиқ оҳангда гапирар экан, қўллари сезилар -
сезилмас мушт бўлиб кетарди.
— Қани марҳамат, — Абрам уларни мажлислар

T.me/sinovlarihayot
залига бошлади. Ҳамкорлик шартлари келишилар
экан, негадир Юсуфнинг қулоғига Абрамнинг битта
ҳам гапи кирмас, бутун ҳаёли Санамда эди. Санамэса унга эътибор ҳам бермас, Абрамга жилмайганча
қараб - қараб қўярди. Бундан Юсуфнинг қони
қайнаб кетар, ўзини зўрға қўлга олиб ўтирарди.
— Менимча, келишиб олдик, — Абрам ўзига маъқул
шартларни айтиб бўлгач шартномани имзолаш учун
ручкани оларкан, — сизда бирор эътироз ёки
таклифлар йўқми?
— Йўқ, мен ҳамкорликка розиман, — Юсуф
Санамдан кўз узмаган ҳолда шартномага имзо
қўйди.
— Ҳамкорлигимиз муборак бўлсин, — Абрам ҳам
қўл қўйиб бўлгач ўрнидан туриб Юсуфга қўл узатди.
— Сизга ҳам.
— Бошида келишганимиздек, истасангиз сизга ҳам
шу бинодан хона ажратаман.
— Албатта, — Юсуф бошида рад қилган таклифини
ҳеч қандай иккиланишсиз қабул қилди. —Менимча
ҳам шуниси яхши.
— Жуда соз, унда келган экансиз бир йўласи
ўзингизга маъқул келган хонани олишингиз мумкин.— Сизни хонангизга яқинроқ жой бўлса айни
муддао бўларди, — Юсуф бир қошини кўтарганча
Санамга қараб қўйди. Санам эса ҳамон унга
бееътибор, ёки ўзини шундай кўрсатишга
урунмоқда.
#ЎЗИМНИКИСАН
ХV боб.
Ҳасан ўша хат келгандан буён ҳаммадан
шубҳаланмоқда.
— Сенингча, қўшни камерадаги Собир Девилнинг
одами бўлиши мумкинми? — ўйланганча анчадан
буён жим ётган Азимга юзланди.
— Билмадим, лекин бунга ишониш қийин. Собир
бунақа ишларга анча ландавурлик қилади, —
кулимсиради.— Бу гапинг ҳам тўғри. Девилнинг одами анча айёр
кўринади. Лекин, қачондир ўзини сотиб қўяди, бу
аниқ. — Азим унинг бу сўзларига шунчаки бош
силкиб қўя қолди.
*
*
*
— Аюб, — суюклисининг кўксига бош қўйиб ётган
Муяссар секин гап бошлади, — сиздан бир нарса
сўрасам бўладими?
— Олдин сўрачи, бўладими йўқми кейин айтаман, —
аёлининг сочларини силаганча жавоб берди.
—Нега бирдан ўзгариб қолдингиз? Ва, яна нега Аюб
ака дейишимни истамайсиз? — Муяссар анчадан
буён ўзини қийнаб юрган саволини берди.
— Шунчаки сен қалбимни забт этдинг, ва мен
туйғуларимни тан олдим (Негадир анчадан буён
кўнглим нотинч. Худдики сени йўқотиб
қўядигандекман. Шунга вақтим бўлса ҳам сен билан
ўтказишни истайман. Негалигини эса ўзим ҳамтушунмайман), — Аюбнинг тили бошқа, дили бошқа
сўзларни айтмоқда эди. — Бўлдими?
— Йўқ, сиз иккинчи саволимга жавоб бермадингиз?
— Кел шу ҳақида гаплашмайлик.
— Нега? — Муяссар ўрнидан туриб ўртириб олди. —
Сабабини билсам бўладими?
— Муяссар, — Аюб ҳам ўрнидан туриб унинг
қаршисига ўтираркан, — мен сен ўйлаганчалик яхши
одам эмасман.
— Буни биламан, чунки илк учрашувимиз...—
Муяссар гапини тугатмасдан Аюб унинг лабига
бармоқ босди.
— Жим, кел яхшиси ўтмишни эсламайлик.
— Аммо, бу мен учун қизиқ.
— Қачондир ўзим айтишни хохласам айтаман.
Унгача мени мажбурлама. Энди эса, — жойига
ётганча Муяссарни ҳам ўзига тортиб қучоқлаб олди,
— кеч бўлди ухлаш керак.
— Лекин, мен...— Муяссар, ҳозир ухламасанг кейин ўзинга қийин
бўлади, — Аюбнинг юзида ўша сирли ва айёрона
кулгу ўйнади. Буни кўрган Муяссар,
— Бўлди, мана ухладим, — ўзини ёлғондакам
ухлаганга солиб оларкан, ора - орада бир кўзини
секин очиб Аюб ухлаяптими йўқми пойлаб қўярди.
Аюб уни маҳкам қучоқлаб ётар экан, аёлининг ёш
болача қилиғига кулиб қўйди.
*
*
*
— Мени ишга қабул қилганингиз учун яна бир бор
раҳмат, — Санам жилмайганча миннатдорчилик
билдирар экан, — энди мен борай. Эртага иш
формасида роппа - роса 8:30 да шу ерда бўламан.
— Майли бугунча рухсат. Чунки мени ҳам
учрашувим бор.
— Иш бўйича эмасми ишқилиб? — Санам бехосдан
савол бериб юборди-ю тилини тишлади.— Йўқ, шахсий. Анчадан буён бир инсонга бирга
шаҳар айланамиз, ҳеч бўлмаса ярим кунимни сенга
бағишлайман дегандим, — Абрам ўзгача меҳр
билан жилмайганча гапирди.
— Эеее ҳа тушунарли. Ким бўлса ҳам жуда бахтли
инсон экан. Унда тезроқ бора қолинг.
— Тўғри айтасиз, — Абрам соатига қараб қўяркан, 20
дақиқада етиб бормасам аразчим яна аразлаб
қолади. Кейин эрита оламай юраман, кулди.

T.me/sinovlarihayot
— Унда шошилинг, — улар кулишганча бино
ташқарисига чиқишди.
— Бу сафар уйингизга кузата олмаётганим учун хафа
бўлмайсиз деган умиддаман, — хижолат бўлганча
гапирди.
— Ҳеч ҳам хафа эмасман.
— Унда кўришгунча, — Абрам Санам билан
хайрлашдида тезда машинасига ўтириб кетди.
Санам такси тўхтатиш учун эндигина бекат тарафга
кетаётганди, битта машина катта тезликда келиб
йўлини тўсди.— Бу нима қилганингиз? —Санам асабийлашганча
бақирди.
— Сен ўзингча нимага эришмоқчисан? — Юсуф
машинани айланиб ўтганча қизнинг ёнига келаркан,
жуда асабий эди.
— Яъни? — Санам ўзини ҳеч нимани билмаганликка
олди.
— Нега айнан келиб, менинг бўлажак ҳамкорим
билан?
— Хафа бўлманг-у, Абрам Дилшодович сиз билан
ҳамкорлик қилиши тушимга ҳам кирмаган. Мен
уларнинг олдига бир ҳафта олдин суҳбатга
келгандим. Бугун эса ишга чақирибдилар, — Санам
ёлғон гапирди.
— Йўғэеее, кулди. Демак, Абрам Дилшодович билан
олдинроқ танишгансан. Балки йигитдир?
— Бўлиши мумкин? — Санам атайин унинг асабига
тегадиган гапларни гапирди.— Санаааам, — Юсуф асабийлашганча унинг
билагидан маҳкам ушладида, — сен унинг аслида
ким эканлигини биласанми?
— Мен олдин ҳам кимнинг кимлигини
билмаганман, — Санам унинг қўлини силтаб
ташлади. — Шундай экан, буниси ҳам мени
ажаблантирмайди, — Санам уни айланиб ўтиб
кетаётганди,
— Шунақа дегин? унда мен билан юр, — у
Санамнинг қўлидан ушлаб машина томонга
бошларкан, — сенга ўша Абрам Дилшодовичингни
асл юзини кўрсатаман, — деганча уни мажбурлаб
машинага ўтқазганча эшикни қарсиллатиб ёпдию,
ўзи ҳам айланиб ўтиб машинага ўтириб, тезликни
оширди.
— Эсдан оғиб қолдингизми, тўхтатинг машинани, —
Санам машина рулига ёпишди.
— Жим кет, сенга ҳозир ўша Абрам Дилшодович
аслида қанақа инсонлигини кўрсатаман, — Юсуф
унинг қўлини силтаб ташларкан, ғазабдан ҳеч қаерга
сиғмасди.— Менга буни қизиқи йўқ, тўхтатинг машинани.
Йўқса ўзимни ташлайман, — деганча эшикка
ёпишди. Аммо, улгурмади. Юсуф машинани
қулфлаб қўйдида унга эътибор бермасдан
кетаверди. Санам қанча ҳаракат қилмасин, Юсуфни
тўхтата олмади. Шаҳардаги энг катта парк ёнига
келгандагина машина тўхтади. Шунда ҳам Юсуф
тушишга шошилмасди. Олдин кимгадир қўнғироқ
қилди.
— Ало, унинг айнан қаердалигини айт.
— .........
— Тушунарли, — телефонни ўчирар экан, — қани
кеттик. Ҳозир ўша Абрам Дилшодовичинг нима
қилаётганини кўрасан, — деганча тушиб, машинани
айланиб ўтдида, бориб Санам тарафни ҳам очиб,
унинг қўлидан ушлаганча кета бошлади.
— Қўйиб юборинг, — Санам минг чиранмасин унинг
қўлидан қўлини бўшата олмади.
— Ана кўриб қўй, — яна 20 дақиқа юришгач
каттагина атрацион ёнида Абрам беш ёшлар
атрофидаги қизча ва чиройлигина бир жувон билантурарди. Қизча Абрамга нималардир дер, Абрам
ҳам у билан ўзгача иштиёқ билан гаплашарди.
Жувон эса Абрам ва қизчага кўзлари порлаганча
кузатиб тураркан, унинг бахтли эканлигини пайқаш
қийин эмасди. — Статистик маълумотларга
қараганда Алимов Абрам Дилшодович 28 ёш
бўлишига қарамасдан ҳали ҳам уйланмаган, аммо,
ёнидаги ким бўлди экан-а? — Юсуф кесатганча
гапирар экан, Санамнинг айни дамдаги воқеаларга
реакасиясини кузатарди.
— Агар билсангиз, менга буларнинг ҳеч бирини
қизиғи йўқ. Сизга қизиқ бўлса, ана бемалол бориб
сўрашингиз мумкин, — дедию у ердан кетди. Борган
сари паркдан ҳам, Юсуфдан ҳам узоқлашар экан чап
тарафида оғриқ тура бошлади.
— Нега? Нега? — Юсуф оёқ остидаги майда
тошларни алам билан тепар экан, — нега бундай
қилаяпман? Нега унга озор етказишга урунаяпман?
— бошини чангаллаганча ўтириб қолди. Тобора
узоқлашиб кетаётган Санамнинг ортидан ўзгачасоғинч ва алам билан қараркан, миясида дадаси
билан бўлган суҳбат айлана бошлади.
* * *
— Сиз нималар деяпсиз? — ҳеч нимага тушунмасдан
дадасига қаради. — Наҳот, сиз.....
— Энди ўзингдан қолар гап йўқ, — Санжар ака
тиржайганча ўғлининг елкасига қўлини қўяркан, —
йигитчиликда нималар бўлмайди дейсан? Ёш, қони
қайноққина, бунинг устига келишган йигит эдим.

T.me/sinovlarihayot
Буёғини ўзинг тушуниб олавер, — елкасига
енгилгина уриб қўйди.
— Бу даражада пасткашликка боришингиз..... —
Юсуф алам билан кулганча дадасига нафрат
қоришиқ нигоҳлари билан қарар экан, — нималар
деяпман? Ахир, сиз ҳар доим шунақа бўлгансиз.
Бундан бошқача бўла олмасангиз ҳам керак?
— Ўғлим, — Санжар ака ўғлини елкаларидан тутиб
ўзига қаратаётганди,— Ўғлим деманг, — Юсуф дадасининг қўлларини
силтаб ташлади. — Мен сизнинг ўғлингиз эмасман.
Менинг дадам йўқ, — Юсуф ортиқ бу ерда қола
олмаслигини тушуниб етганча хонани тарк этар экан,
ҳозиргина эшитганларини ҳар қанақасига ўйласа
ҳам англай олмаётганди. Тўғри у Санамга бир
кўришда кўнгил қўйди. Бўлажак жуфти ҳалоли
сифатида тасаввур қила бошлаганди ҳам. Аммо,
сўнги воқеалар сабаб ҳаммаси чаппасига кета кетди.
* * *
— Бону йиғлаяпсанми? —жажжигина Мухлисанинг
қўлларидан ушлаганча ҳозиргина тўхтаган
каруселдан тушган Абрам уларни сал нарида
кузатиб турган қизнинг ёнига келиши билан,
чўнтагидаги рўмолчани олиб унга узатаркан, — яна
нима бўлди?
—Ҳеч нима? — Бону рўмолчани олиб, секингина кўз
ёшларини артаркан, — кўзимга нимадир кирди
шекилли.— Ростанми? Абрамнинг бир қоши кўтарилди. —
Чиндан сабаби фақат шуми?
— Аслида, бу хурсандчилик кўз ёшлари. Қизимнинг
хурсандлигини кўриб....
— Бунинг учун йиғлаш шарт эмас, — Абрам
кўзларида қувонч порлаб турган Мухласининг
бошини силаганча, — Мухлиса энди ҳар доим
хурсанд юради. Чунки энди мен борман. Тўғрими
асалим? — Абрам у тенги ўтириб юзидан ўпиб
қўйди.
— Ҳааааааа, — Мухлиса Абрамнинг бўйнидан қучиб
олди.
— Сизга катта раҳмат Абрам ака. Лекин,
одамлар.....биз....
— Сен буларни ўйлама. Мен ёнингда эканман,
сизларни ҳеч ким хафа қила олмайди.
— Борингизга шукр.
— У мендан нима хохлайди ўзи? — Санам йўл
четидаги ўриндиқлардан бирига ўтирганча ўзига -ўзи савол берди. Қалбидаги оғриқ эса тобора
кучайиб бораётгандек. Қани эди йиғлай олса. Аммо,
буни уддалай олмаяпти.
*
*
*
— Мана бу сизга хоним афанди, — Зуфар қўлидаги
муздеккина шарбатлардан бирини Дилнозага
узатди.
— Ташаккур, — Дилноза шарбатни олганча
жилмайиб қўйди.
— Илтимос бунақа қарама, — Зуфар шарбат ичар
экан, — бунақа қарасанг шартта севиб қолишим
мумкин.
— Нима қипти? Севсангиз мендек гўзал қизни
севибсизда, — Дилноза кулганча қошларини учириб
қўйди.
— Оҳҳҳ, бу қамоқ қошлар, найза киприклар, —
Зуфар кўзларини ярим юмганча овозига ўзгача тус
бериб гапирди.— Вой - воеееей, — қиқирлаб куларкан, — бу
дейман юрагингиздан урдимми?
— Йўқ тепдинг.
— Тепдим? — Дилноза унча тушунмаганча сўради,
— қаерингизга тепдим сир бўлмаса.
— Ҳа энди, — Зуфар қизнинг бироз чимирилган
қошларини кўриши билан бошини қашларкан, — шу
ошқозонни бир чеккароғиданми, сал шунақароқ.
— Тушунарли, — Дилноза негадир ундан хафа
бўлгандек бўлди.
— Дилнооооз, — Зуфар қизга бир назар ташлаб
қўйганча секин гап бошлади, — бугун кечки пайт
вақтинг борми?
— Йўқ, — кескин жавоб берганча ўрнидан турди.
Негадир Зуфарнинг ҳазили унга унча ёқмаганди.
— Демак, келишдик. Кечки пайт ўзим олиб кетаман,
— эшик томонга юрди.
— Мен бораман демадим, — қошларини чимирди.
— Мен айтдимми демак учрашамиз. Ҳеч қандай
эътирозлар қабул қилинмайди. Ҳозирча хайргўзалим, — Зуфар жилмайиб қўйганча ҳаводан бўса
йўлладию чиқиб кетди.
— Тентак, — Дилноза пешонасига енгилгина уриб
қўйди.
*
*
*
— Менимча мен унинг изини топдим, — Ҳасан
Игорнинг ёнидан келиши билан билганлари ҳақида
Азимга айта бошлади. — Девилнинг қўли узун,
менимча у бой оиланинг фарзанди.
— Нима қўли узун бўлиши учун бой оиланинг
фарзанди бўлиш шартми? — Азим қўлидаги
китобдан кўз узмасдан гапирди. — Ўша Девил
деганлари балки ҳозир орамиздадир.
— Менимча ундай эмас, — Ҳасан унинг
айтганларини рад қиларкан, — у ҳозир озодликда.
Анчайин сокин юрибди. Унинг кимлигини
аниқлашим билан, думини боссам, ана ундан кейин
кўрасан томошани, — ғолибона кулимсиради.— Унгача ўзинг асфаласофинга жўнамасанг, Азим

T.me/sinovlarihayot
ҳам кулди.
— Буни ҳали кўрамиз.
*
*
*
Дилноза ишдан чиқиб, ойисига ҳозир 30
дақиқаларда боришини айтди-ю, телефонини
ўчириб қўйди.
— Қани кўрайлик-чи, боғлана олмасангиз нима ҳам
қилардингиз, йигитни гули? — кулиб қўйди-ю такси
тўхтатганча уйига кетди. Уйига келиб, уст - бошини
алиштиргач, кечги овқатга ойисига ёрдамлаша
бошлади. Шу пайт, эшик қўнғироғи жиринглаб
қолди.
— Мен эшикка қарай, сен мана буларни тўғраб тур,
— Дилнозанинг ойиси Ҳадича опа шундай деганча
эшикка қарагани кетди. 10 дақиқа ўтмасдан
ойисининг, — Дилноза, — деган овози эшитилди.— Лаббай ойижон, — бир қўлида ярим тўғралган
картошка, бир қўлида каттагина ошхона пичоғини
ушлаганча чиқиб келди-ю, эшик олдида турган
одамни кўриб жойида қотди қолди.
Мана уч кундирки, Муяссар Аюбдан хафа. Аюбнинг
биттагина айби, Муяссар жудаям егиси келган пайт
шоколод олиб келишни унутгани холос. Мана шу уч
кун ичида, дунёнинг шоколодларини олиб келиб
берса ҳам, бизнинг Муяссарнинг арази тарқамади.
— Яна ўша хотинчангни қовоқ - тумшиғига
қараяпсанми? — ўғлининг қўлида гулдаста ва бир
қути шоколодни кўрган Дилором опанинг асаби
бузилди.
— Аслида бу шоколодлар сизга ойижон, — Аюб
Муяссар шоколодни яна отиб юборишини ўйлаб
шоколодларни ойисига берди.
— Раҳмат, — Дилором опа хурсанд бўлганча
шоколодларни олар экан, — ҳалиги бу гулдаста?
— Бувимга, — Аюб тезда юқорига чиқиб кетди.— Шу бола уйландию, ўзгариб қолди. Хотинчаси
бурнидан ип ўтказиб олган. Хотин ширин деб шуни
айтсалар керакда, — Дилором қошларини чимириб,
ўзига - ўзи гапирганча хонасига кириб кетди.
Аюб хонасига кириб келган пайтда, Муяссар
доимгидек телевизор кўриш билан банд, унга
эътибор ҳам бермади. Бормисан, йўқмисан ҳам
демасдан телевизордан кўз узмасдан ётаверди.
— Муяссар балки бас қиларсан? — Аюб унинг ёнига
келиб ўтираркан, — ахир бизга шу ярашадими?
— Сизни билмадиму, менга жуда ярашади, — эрига
еб қўйгудек бўлиб қараб қўйганча гапирди.
— Бу гапингда ҳам жон бор, — жилмайганча
аёлининг бурнидан чимдиб қўяркан, — хатто
илонлигинг ҳам.
— Нимаааа? — Муяссар ўрнидан туриб ўтириб олди.
— Ҳозир нима дедингиз?
— Ҳеч нима, — Аюб хотиржамгина ўрнидан туриб
шкаф ёнига бориб уст - бошини алиштира бошлади.
У атайдан шунақа қилганди. Чунки билади, Муяссар
"Илон" деганни ҳазм қила олмайди.— Аюб, — Муяссар ўрнидан туриб эрининг ёнига
келди, — ҳозир нима дедингиз?
— Нима дедим? ўзини ҳайрон бўлгандек кўрсатди.
— Мен ҳеч нима демадим шекилли.
— Сиз ҳозир мени илон дедингиз, — Муяссарнинг
қошлари чимирла бошлади.
— Йўқ, мен унақа демадим.
— Шунақа дедингиз. Мени қулоғим кар эмас.
— Муяссар гўзалим, — Аюб унинг елкаларидан
тутганча кўзларига боқиб, — сен уч кундан буён
"Араз режимида" юравериб толиққан кўринасан.
Ҳечқиси йўқ, дам олсанг ҳаммаси ўтиб кетади.
— Мен толиқмадим, — Муяссар Аюбнинг қўлларини
силтаб ташларкан, — сиз аниқ мени илон дедингиз.
— Оббоооо, — Аюб асабийлашганча кўзларини
юмиб очди. — Ҳа илон дедим. Нима қила оласан?
Судга берасанми? Суд эрингни нега судга бердинг
деса, "Ҳурматли судя мен эримдан шоколод сўраган
пайтим "эси йўқ" эрим олиб келмади. Кейин мен учкунлаб аразлаб юрганим учун мени илон деди"
дейсанми?
— Ҳа, худди шундай дейман, — Муяссар ҳам бўш
келмади.
— Кейин нима бўлишини биласанми? Сени эсдан
оғганга чиқариб, жиннихонага йўлланма беришади.
Суддан тўғри ўша ёққа кетасан. Кейин мен
ортингдан жиннихонага қатнайманми?
— Мени севсангиз ҳа. Керак бўлса ундан нарига ҳам
қатнайсиз, — жилмайганча қош қоқиб қўйдида,
ётоқ тарафга юрди.
— Ҳечамда, — Аюб қўл силтаганча, — буни орзу ҳам
қилма. Кетсанг, ўзинг кетавер ўша жиннихонанга.
Мен ўзимга бошқа хотин топаман.
— Йўғэеее, ростанми? — негадир Муяссарнинг гап
оҳанги, боягина кулиб турган юзи ўзгара бошлади.
— Кўнгилчангиз бошқа хотин тусаб қолдими?
— Энди, сен жиннихонага кетганингдан кейин, ёлғиз
яшамасман ҳар ҳолда, — Аюб атайдан унинг асабига
тегаётганди.— Эеее ҳаааа, гап буёқда денг? Тўғри, жудаям тўғри.

T.me/sinovlarihayot
Ахир, эркак кишисиз. Ёнингизга албатта битта
ҳурлиқо керак.
— Бўлмасачи, — Аюб эндигина уст кийимини кийиб
бўлганди ҳамки, бошига ёстиқ келиб тегди.
— Ярамас, — бақирди Муяссар. — Балки топиб ҳам
қўйгандирсиз, битта юзига от тепкан алвастини?
— "От тепкан", — Аюб кулиб юборди. — Бунақа
антиқа сўзларни қаердан топасан-а? Менга сендан
бошқаси керакмас, — у шундай деганча Муяссар
тарафга юрганди,
— Яқинлашманг, — Муяссар ётоқдаги иккинчи
ёстиқни ҳам унга қарата отди. — Менга умуман
яқинлашманг, энди ўша "башарасига от тепкан"
гўзалларингизга яқинлашинг. Мен эса бу уйдан
кетаман. Ҳа, ҳозироқ кетаман, деганча эшик
томонга юрди.
— Муяссар, бу ҳаммаси оддий ҳазил. Шундай экан,
аҳмоқлик қилма. Қолаверса, мен кетишинга рухсат
бермайман.— Ким сиздан рухсат сўраркан? Рухсатни энди янги
оладиган хотинчангизга берасиз. Мен эса кеттим, —
дедию, эшикни қарсиллатиб ёпганча чиқиб кетди.
— Тентак, — Аюб кулиб қўйдида, ортидан чиқишга
шошилмади. Муяссар тез - тез юрганча пастга тушиб
кетар экан, ич - ичидан Аюб чиқиб, уни тўхтатишини
хохларди. Бироқ, Аюб чиқмади. Муяссар шу
чиққани уйларидан бироз узроқдаги бекатга борди.
— Ярамас, номига бўлса ҳам кетма демадия, —
Аюбдан хафа бўлганча ер тепиниб қўйдида,
ўриндиқлардан бирига ўтирди. — Бир оғиз қол деса
кетмасдимку, — аразлаганча ўтирар экан, Аюбнинг
машинаси кўринди. Муяссарнинг юзига кулгу
югурдию, тезда араз режимига тушиб оларкан, —
келмай қаёққа борардингиз? — деб қўйганча, ўзини
Аюбни машинасини кўрмаганликка олмаганликка
солиб ўтираверди. Машина келиб, бекатда тўхтади
ва Аюб тушаркан,
— Тахи буюртирганмидингиз? — кулиб турарди.
— Ҳа, лекин сизни эмас, — лаб бурди.— Демак, бошқасини кутаяпсан? — Аюбнинг
қошлари чимирилди.
— Шунақа бўлсачи? — Муяссарнинг юзига сирли
табассум югурганча Аюбга қошини кўтарганча
қаради.
— Шунақа дегин? — Аюб оҳиста қадам босганча
Муяссарнинг ёнига келиб, секин унинг юзидан
силади, — бошқаси де? — юзини силаётган
бармоқлар қизнинг лабларига ўтди.
— Бўлиши мумкин, — Муяссардан Аюбнинг
нигоҳидан нигоҳини узмаган ҳолда гапираркан,
негадир юрак ритми ўзгаргандек бўлди.
— Майли, — Аюбнинг бармоқлари Муяссарнинг
лабларидан бўйнига тушаркан, — яхшиси бундай
қиламиз.
— Қандай? — Муяссарнинг нафас олиши ўзгарди.
— Ҳозир мен билан бир жойга борасан, кейин тўрт
томонинг қибла. Истаган кишинг билан, истаган
жойинга боришинг мумкин.— Ҳазиллашаяпсизми? — Муяссарнинг кўзлари
катта - катта бўлиб кетди.
— Йўқ, — Аюб анча хотиржам эди.
— Розиман, — негадир Аюбнинг хотиржамлиги
Муяссарнинг жаҳлини чиқарди.
— Унда кеттик, — Аюб бориб машина эшигини очиб
Муяссарга ўтир ишорасини қилди. Муяссар тез - тез
юрганча келиб машинага ўтирдида, машина
эшигини қаттиқ ёпди. Аюб унинг бу қилиғига кулиб
қўйдида, ўзи ҳам машинага ўтирди. Улар бир неча
соатлик йўл юришгач, машина соҳил бўйида
тўхтади.
— Бу ерда нима қиламиз? — ҳайрон бўлди Муяссар.
— Тушавер, кейин биласан, — Аюб шундай деганча
машинадан тушиб сувнинг бошланиш жойига келди.
— Мана тушдим, эндичи? — Муяссар унинг ёнига
келаркан, ҳали ҳам ҳайрон эди. Аюб эса жим. —
Нега келганимизни айтарсиз? — Аюб ҳали ҳам жим.
— Эееее, гапирсангизчи? — Муяссар секин уни
туртиб қўйди. Кутилмаганда Аюб Муяссарни кўтариб
олдида, айлантира бошлади. —Нима қилаяпсиз? — Муяссар Аюбнинг бўйнидан
маҳкам қучганча кулар экан, — ҳозир йиқитиб
юборасиз, туширинг.
— Ҳечқиси йўқ, — Аюб уни янада қаттиқроқ
айлантира бошлади.
— Аюб, ҳозир иккаламиз ҳам йиқиламиз, бўлди
қилинг, — типирчилай бошлади.
— Хўп - хўп, — Аюб секин уни пастга қўйди.
— Мени суратга олинг, — Муяссар оёқ кийимини
ечдида, сувга тушиб турди. — Мана шу ерда
тураман. — Аюб телефонини чиқариб, Муяссарни
суратга ола бошлади. — Қалай чиқяпти? Яхши
тушдимми? — Муяссар бир неча кадрлардан кейин
келиб эндигина суратларни томоша қилмоқчи эди,
Аюб уни яна кўтариб олди. — Аюууууб, туширинг, —
қиқирлаб кулаганча типирчиларди.

T.me/sinovlarihayot