Ручкани қулоғига қистириб олиб, “Алгебра”ни варақлаётган анави миқтигина бола дорихонада фаррош бўлиб ишлайдиган Муборак холанинг эркатой невараси. Бу йил у ҳам мактабни
битиряпти, ота-онаси ажрашиб кетгач, болани Муборак хола ўз бағрига олган.
Зулхумор омадсиз йигит Исмоилнинг кенг пешонасига беярашиқ тушиб турадиган кокилию қуюқ қора қошлари остидаги қисиқтоб кўзларига разм соларкан, аксарият ўғил-қизлар ўз мақсад-муддаоларини белгилашда ота-оналари чизган чизиқ билан иш кўришлари, бу эса уларнинг тақдирига кўпинча салбий таъсир этишини уқтирмоққа неча бора шайланар, аммо андишага борарди.
Муаллима ўзига бирваракайига ўгирилган абитуриентларнинг ёнига чўкди. Исмоил унинг бемалолроқ жойлашиши учун нарироқ сурилди.
— Тенгламада арзимас белги нотўғри кетса ҳам жавоби тўғри чиқавермайди, Илҳом! Бошқатдан уриниб кўр! — Зулхумор Муборак холанинг неварасига хатосини кўрсатди-да, Исмоилнинг дафтарини қўлига олди.
— Дуруст, дуруст, — Зулхумор тенглама ва тенгсизликларни ечишда мўлжални тўғри оладиган бу болага омад нега кулиб боқмаслигини сира тушуна олмайди. Мана, жавобни ҳам тўғри чиқарган, мусбат-манфий белгилар, каср, бўлув, кўпайтирув бари жойида. Баъзида чарчоқ устун келиб, чалкашиб кетмаса, бола аслида, зуккогина. Зулхумор ўйлаб ўйининг тагига етолмайди. Нега бу бола ўқишга киролмайди ёки тестда ўзига нотаниш саволлар тушармикан? Зўрдан зўр келадиган болалар бор дейишади. Ким билсин, балки ноҳақлик қилинаётгандир. Ундай деса, ўзи “пишитиб” чиқараётган болаларнинг аксарияти бировнинг аралашувисиз, ўлиб-тирилиб, жонини жабборга бериб талаба бўлаётганликларига ўзи гувоҳ-ку. Ишқилиб, нима гаплиги ёлғиз Худога аён. Бу йилги ҳаракатлари ҳам зое кетса, йиғиштириб қўя қолади. Зулхумор Исмоилнинг ишкалини топиш учун ўтган йили у ҳужжатини ҳар гал топширадиган институтга бормоқчи ҳам бўлувди, ахир алам қилади-да, еган-ичгани ҳам татимай ўргатсаю, кутилган натижа ч
иқмаса. Эрининг тепа сочи тикка бўлиб кетувди ўшанда.
— Аҳмоқ хотин, сенга зарил кептими, отаси борсин, онаси борсин. Нима сенга бу боланинг ўтқазиб қўйган жойи борми? Ўқишга киролмаса, сен айбдорми? Менга ўхшаб олти ойлик курсда ўқисаям бўлаверади, мана шопирликни орқасидан рўзғор тебратиб юрибмиз-ку бизам. Бераётгани арзимас пул бўлса тағин!
— Сизнинг билганингиз пул. Мен аслида… пул учун дарс ўтаётганим йўқ,—Зулхумор бу гапи билан эрининг баттар қитиқ патига тегиб қўйганини билмай қолди.
— Ҳмм, сиз пулга муҳтож бўлмаган бой хотинсиз-да, а!— Ҳамроқул заҳарханда қилди. У ораси очиқ-очиқ, сарғимтир тишларини атайлаб кўрсатса, Зулхумор биладики, эри билан бир битимга келишиш амри маҳол. — Сенинг ўрнингда бошқаси бўлса, фалон соатга фалон сўмдан нарх белгилайди, ўзи менам аҳмоқ, сенинг шу бир тийинга қиммат ишингга рухсат берган!
Зулхумор индамади, эрини сукут сақлаб, оғир-босиқ бўлиб енггани маъқул. У билан тортишишнинг нафи йўқ, ўламан саттор, менинг гапим юз фоиз тўғри, деб тураверади. Унинг феъли-хўйига кўникиб яшашдан ўзга чораси йўқ. Ўқиган, дипломли бир одам бўлса, эҳтимол, бошқачароқ фикрлармиди? Алҳол, эри нима деса десин, аммо Исмоил ўз мақсадига бу йил эришиши керак, юзи унинг олдида ёруғ бўлмаса, номусларга қолади-ку? Бу йил Худо хоҳласа, йигитгина талаба бўлиб қолар, кўнгли сезаяпти, ахир олимлар ички сезги ҳам тўғри чиқишини аниқлаганлар-ку!
Зулхумор болаларга ижозат беришдан аввал қўшимча адабиётлардан уйга вазифани кўрсатди. Уч бола уч дунё, қайси бири нимага эришади, қоронғи. Мана бу иккиси-ку биринчи йили уриняпти, ўтса ўтар, ўтолмаса келаси йили ҳам кечи йўқ. Зулхуморнинг кўнглини хижил қилиб тургани мана бу бахти чопмаётган йигит Исмоил. Отаси тўпори бир одам аммо, боласининг маълумот олишига қайғуради, буни Зулхумор муаллималиги учун қўллаб-қувватлар, абитуриент ниятига эришолмаётгани учун маълум маънода ўзини ҳам айбли сезар, тақдир ҳукми қаршисида начора, пойи-пайвасталик иш бермас экан.
T.me/sinovlarihayot

Бири у, бири бу шаҳарга ҳужжатини қўлтиқлаб кетган йигит-қизлар қишлоққа қайтиб кела бошлаган кунларда Зулхумор Исмоилнинг йўлига кўз тикиб ўтирарди. Тўғридан-тўғри уйига ўтиб кетганмикан, ахир бугун имтиҳонлар тугаганининг тўртинчи куни. Ҳадемай, натижалар эълон қилинади, юрагини ҳовучлаб юрган абитуриентларнинг сараги саракка, пучаги пучакка ажралиб бир ёқли бўлишади. Боласи тушмагур йўл-йўлакай уникига тушиб ўтмоқчи, синов
тафсилотларини ҳар галгидек оқизмай-томизмай сўзлаб бермоқчи эди, нима бўлдийкан? Ҳар қалай унинг ўзидан имтиҳонда кўрган-кечирганларини эшитса, тахминлаб тўн бичиши осонроқ кечармиди?
Зулхумор ҳарчанд ич-этини еб юрганини эрига сездирмаслик пайидан бўлмасин, уддасидан чиқолмасди. Юк машинасини ҳар кеч уйларининг ёнбошига олиб келиб қўядиган эри ўсмоқчилаб Зулхуморнинг ғашига тегарди:
— Ҳмм, тайёрлаган абитуриентларингни нечтаси ўқишга кираркан? Ҳеч қайсисидан ёруғлик чиқмайди, биламан. Ҳар йилги ноғорангни чалиб ўтиравер!
Зулхумор ҳар галгидек эрининг нимага шама қилаётганию, бунинг тагида тама деб аталмиш иллат ошкора сезилиб турганига қарши бир нарса деёлмади. Эри уни қора тортиб келаётган ёш-ялангларни шилиб олишга ундагани ундаган, Зулхумор эса уларнинг оилавий шарт-шароити кўтарганича, дея қўлини силтайди. Эри талаб қилганидек, фалон сўмдан берасан, деб кўрсин-чи, эшикларидан биров хатлаб келармикан? Тома-тома кўл, йиғила-йиғила хирмон бўлади, эри беш қўлни баравар оғзига тиқишни ўйласа ўйлайверсин, Зулхумор кескин қилиб, нарх белгилай олмайди.
Аёл қудуқдан сув тўла челакни тортиб ерга қўйган эдики, уларнинг ҳовлисига бошлаб келадиган энсиз йўлакда икки ҳафтадан бери уни ҳузур-ҳаловатдан айирган Исмоилни кўриб қолди. Ўпирай, ўтган куни телевизорда тест натижалари эълон қилиниши айтилган эди. Дарровгина пойтахтга бориб кела қолдимикан? Қандай мужда бор экан унда? Зулхумор сабри чидамай иккала қўлини икки чаккасига тираб, Исмоилга қараб югурди:
— Бўри бўлдингми, қуён?
— Бўри, Зулхумор опа, бўри! Суюнчи беринг, сизнинг хизматларингиз ўзини оқлади. Қувончимга шерик истаб сизникига келдим.
— Ростданми, Исмоил, кўзларимга ишонмайман. Ўзинг бориб билдингми?
—Йўқ, ўзим бормадим, ўша ёқда ишлайдиган тоғамнинг ўғлидан телефон орқали илтимос қилдик.
— Неча балл тўплабсан, ахир. Код номерингда адашмаганмикан, ишқилиб.
— Бир юз етмиш етти.
— Аниқми?
— Ҳа, аниқ. Аммо муаллим, пуллик ўқиш, шунисигаям минг карра розиман. Отам шундай бўлсаям ўқийсан деяпти.
— Ҳмм, шунақами?— Зулхуморнинг тарвузи қўлтиғидан тушди.
— Ҳа, йигит, ўқишга кирдим дейсанми, энди би-и-р эриркансан-да, — ҳовлидаги бақир-чақирдан сергакланган ич кийимдаги Ҳамроқул дераза оша энгашиб, аввал Исмоилга, сўнг Зулхуморга юзланди.
“Оббо, аллақачон уйғонган экан-да”, хаёлидан ўтди Зулхуморнинг.
Агар Исмоил ўқишга кирса, отасининг битта қўйини судраб келади, бу иш амалга ошмаса, тоғамнинг олдига ўзим борганим бўлсин, деб неча кундан бери қулоқ-миясини ейди.
— Ҳа, Ҳамроқул тоға, табриклашингиз мумкин, янгамга раҳмат айтгани келдим.
— Қуруқ раҳматингни бошига урадими? Отангни қўра-қўра қўйи бор, биттасини бўғизлаб ола келсанг ҳақинг кетармиди, жиян?
— Йўғ-э…
— Йўқ бўлса, нега сўппайии-иб қуруқ келдинг? Абитуриент зотининг бари бир сўрт. Сиқиб-сиқиб репетиторнинг сувини ичади-да, уни сувсиз қолдиради. Ў… гапим ёлғонми? Бераётганларинг арзимас пул, бўзчининг мокисидай неччи йилдан бери қатнаган бўлсанг…
Исмоил бетинг-кўзинг демасдан вайсаётган Ҳамроқулга жўяли гап айтолмай ҳимоя истагандек Зулхуморга бир қараб қўйди. Зулхумор гапга аралашиш бефойдалигини билса-да, бола боёқишнинг мулзам тортганига чидаб туролмади.
— Ҳой, дадаси, унақа деманг, битта қўйни еганда шохимиз чиқадими? Кирганига хурсанд бўлайлик…
— Менга бу бола ўқишга кирадими, йўқми, бир тийинлик қизиғи йўқ! Отасиям сиқсанг томмайдиган зиқна одам, боласи қаёққа борарди? Аслида ҳамма айб ўзингда, мусичайи беозор бўлиб ўтираверасан!

— Менга ҳеч кимнинг ҳеч нарсаси керак эмас…
— Аҳмоқсан-да!
— …
—Тунов куни Қодирқул жўрам айтиб қолди, хотини инглиз тилидан репетиторлик қиляпти экан, соатига минг сўм белгилабди, нормалний. Ўнта бола билан бир соат шуғулланса, ўн минг сўм, нима, рўзғорингга ортиқчалик қиладими?
— Шуни ота-оналари рози бўлиб берармиди! — деди Зулхумор эшитилар-эшитилмас оҳангда.
— Ўз қадрини билмаган муаллима! Сенга гап уқтираман деб сочларимга оқ тушди! Э, сени хотин қилиб юрган… одамам тентак.
Зулхуморнинг пичоқ бориб суягига қадалса-да, нафасини ичига ютди. Эри билан айтишиб нимага эришарди? Ўзига тамоман тескари феъл-атвордаги одам билан афсуски, тақдири қўшилган, муросайи мадора қилишдан
ўзга чораси йўқ, у деса бу, бу деса у. Эр-хотиннинг можаросига сабабчи бўлаётганидан хижолатланган талаба бўлмиш дераза тагида пайдо бўлди.
— Бўпти, тоға, янгайни хапа қиманг. Сизларга битта эмас, ўнта қўй едирсам ҳам оз!
—Э, жиян, оғизда эмас, амалда бўлсин, амалда!—Ҳамроқул шаштидан тушгиси келмай деразани жаҳл билан ёпди, бу билан гўёки Исмоилнинг юзига шапалоқ туширгандек бўлди. Ноқулай вазиятда қолган йигит мулзам ҳолда, ўчоқ супасида бошини қўллари орасига олганча чангаллаб ўтирган Зулхумор томон одимлади. Зулхуморга нимадир деб, таскин-тасалли бермоққа оғиз жуфтладию, аммо ботинолмади.
Аёл ёшланган кўзларини рўмоли учига артиб, ўрнидан турди…
Ҳулкар Тўйманова
https://t.me/sinovlarihayot

Telegram
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
ИЛОНЛАР ОТАСИ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Ташкарида хамма учун, яъни дехкон хам, чорвадор хам жамиийки халк кутаётган ризкимизни баракасини берувчи ёмгир бугун эрталабдан шаррос куяпти. Худо хохласа лалми ерларда хам хосил мул булади, асосийси арзончилик булади. Ташкарида иш килиб булмайди бундай ёмгирда. Ташкаридаги шаррос ёгаётган ёмгирни шатирлаган овозидан илхомланиб, рахматли бобом гапириб берган бир вокеа эсимга тушиб кетди.
Саксонинчи йиллар, Афгонистон билан уруш булаётган махал эди ушанда. Мен аэропортдаги алока булимида, телеграф булимида хизмат килиб, хам ишлардим. Харбий хизматим мобайнида хар хил , хаттоки дахшатли вокеаларни хам гувохи булганман. Ёш аскарларимизнинг дахшатли улими, снарядларнинг учиб келиб портлаши натижасида оёк ёки кулларини узилиб кетишларини куп бора гувохи булганман. Лекин хозир сизга баён киладиган ушбу вокеам мени хотирамда абадий михланиб колган.
Бир сафар сменамга келдим, яхши эсимда якшанба куни эди. Аэропортда дахшатли совук хукмронлик килар эди. Мени шеригим рус аёл кишиси булиб, бир аскарни иссик чой билан мехмон килаётганига кузим тушди. Мени олдимда иссик чойни уша аскар хуплаб ичдида, рахмат айтиб чикиб кетди. Мен шеригимдан сурадим:
-- Бу ёш аскар ким, танишингми?- дедим.
-- Йук, бу ёш аскар Термезга кайтаяпти хизматини колганини уташ учун. (Хаммага маълумки Термез Афгонистон билан чегарадош)Тошкентдаги харбий госпиталга узи олдин хизмат килган харбий кисмидан уртогини олиб келган экан!- деди.
Уни айтишича, бир куни уни уртоги тог тагидаги постда турганида гаройиб бир вокеа руй берган экан. Оёклари остида куплаб майда илон болачалари урмалашиб юрганига кузи тушибди. Йигит кимирлашга куркиб колиб хам илончаларни хуркитиб юбормасликка уринибди. Чунтагига кулини сукиб, нон колдиклари ва ушокларини олиб, илончалар олдига ташлабди. Илончалар хам оч экан чамаси, уша аскар ташлаган нон ушокчаларини ея бошлабди.
Бу вокеа куп маротаба такрорланибди. Деярли хар сменада кун ора тушлик пайтида стол устидаги нон колдиклари ва ушокларини уша аскар йигиб илончаларга бериш максадида чунтагига солиб олиб келаркан. Орадан бироз вакт утгач, хизматдош уртоклари буни пайкаб колишибди.
-- Сени корнинг нонга туймаяптими, нега нон колдикларини чунтагингга яширин холда йигаяпсан?- дейишибди.
Мажбур булгандан кейин уша аскар хизматдош дустларига булган вокеани гапириб берибди. Хизматдош уртоклари шундан сунг унга ※ ИЛОНЛАР ОТАСИ※ деб лакаб куйиб олишибди.
Кунлардан бир куни уша илонларга нон берувчи аскар тог остидаги постда навбатдаги сменани алмашитирувчи шеригини кутиб турар, нимагадир кунгли гаш булибди. Навбатчи шериги хадеганда келавермабди. Ён атроф жим жит булиб, афгон чегарасида бунака сокинлик хавотир соларди. Чунки бундай жим житликда душманлар овоз чикармасдан купгина постларга ёпирилишиб келарди. Бундан хавотирланган аскар взводини олдига бориб нима гаплигини билишга чогланибди. Бир пайт кутилмаганда унинг устига тогнинг тепасидан кобра илон тушибди. Илон аскарнинг буйнига уралиб, бошини капча холига келтирганча унга караб тураверибди.
Бу жуда дахшатли булиб аскар куркиб колганидан кимирламасдан аранг нафас олиб турарди. Сал кимирласа борми шу захотиёк илон унга захрини сочиб халок килиши мумкин эди. Илон эса уз нигохлари билан аскарга жим кимирламасдан утир деганча сехрли ва дахшатли караб турарди. Шу ахволда бечора аскар юрак ховучлаб тонгни оттирди. Тонг отгач илон секин узи ерга тушиб, тошлар орасига кириб куздан гойиб булибди.
Аскар узига келгач, уз уртоклари ёнига югуриб боради. Якинлашиб борар экан, хавотирли сокинликда дахшатга тушиб борарди. Секин казармачаси эшигини очди ва дахшатли манзара гувохи булади. Уни хамма хизматдош уртоклари душманлар томонидан суйиб кетилган холда конига ботиб ётишарди. T.me/sinovlarihayot
Илон бокувчи аскар нега сменасига кечикишганини сабабини англай бошлади. Бу ерда афгон душманлари булган экан. Муъжиза сабабли тирик колган аскар ташкарига чикиб стулга утирди.
Бу хикоядан сунг бориб уша аскар йигитни куриб сухбатлашмокчи булгандим. Лекин уни исми шарифини билмаганлигим сабаб у билан учрашолмадим.

Ота-онасини кучогига эсон-омон боришини дуо килиб утганлари шод булиши учун фотиха дуоси укиб куйдим.
Илонни газанда дейишади, аммо улар хам яхшиликни, мехрни сезишади ва керак булса олдиндан хатарни сезишиб мана шундай химоя килишади. Ёзиш биздан ибрат олиш сизларга хавола. Аллох барчамизни уз панохида асрасин.
https://t.me/sinovlarihayot
Илонни газанда дейишади, аммо улар хам яхшиликни, мехрни сезишади ва керак булса олдиндан хатарни сезишиб мана шундай химоя килишади. Ёзиш биздан ибрат олиш сизларга хавола. Аллох барчамизни уз панохида асрасин.
https://t.me/sinovlarihayot
Telegram
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Кечикиш.
Сайёра опа эри Илхом акага кунгирок килди.
- Дадажониси набирангиз Саиджонни иситмаси баланд. Аксига олиб дорилар хам тугабди, бу ёкда ёмгир ёгаяпти. Тезрок келинг. Дори хам эсингиздан чикмасин.
Илхом ака коронги тушганини хам билмай колибди.
Нарсаларини олиб йулга тушди. Аслида хотинимни гапига кирсам буларкан. Шахардан уй олинг дадаси, совук кунларда йулда кам юрасиз. Кунлар исиса яна кишлокка кайтаверамиз деса кунмабман.
Дорихонадан дориларни олиб шахар тирбандларидан утиб то махалласига еткунча икки соатлар булиб колди. Кишлокка кираверишда бир одам йулга чикиб Илхом акани тухтатди.
- Ака илтимос ёрдамингиз керак. Анави ерда бир аёлни машина уриб кетди. Машина кочиб кетибди. Ака шу опани тезрок касалхонага оборайлик ахволи огир. Ёмгирлиги сабаб машиналар хам кам.
-Узр мени хам ишим зарур эди. Яна бирор машина келиб колар деб уз кишлогига йул олди.
Уйда аёли йук экан. Катта набираси Нигора бувисини дорихонага чикиб кетганини хали хам келмаётганини айтди. Илхом ака дориларни набирасига бериб тезгина ортига кайтди.
Дорихонани олдига борди. Авария дорихона ёнида булганди. Аварияга учраган аёлни кайси касалхонага ётказишганини сураб уша манзилга йул олди.
Доктордан беморни ахволини суради.
- Афсус озрок кечикишибди. Бизга келганида беморни жони узилай деб турганди. Ранимацияга хам етиб боролмади. Сал аввалрок келганида саклаб колармидик.
Илхом ака бемор ётган палатага кирди. Юзини секин очди, очдию укириб юборди. Бу узини мехрибони Сайёра опа эди.

#ЎЗИМНИКИСАН ХII бобСанам хатни ўқиб бўлгач, бироз ўйланиб турдида
юзида сирли табассум пайдо бўлди.
— Маржон, аслида бу сенга экан. Менимча
етказувчилар адашган кўринади.
— Ахир, улар сени исмингни айтишганди, —
Маржона либосдан кўз узмасдан гапираркан, —
аммо, жудаям чиройли либос экан.
— Сенга ёққан бўлса олавер, усиз ҳам сенга аталган
экан, — Санам ўрнидан туриб либосни Маржонага
тутқазди. — Менимча сенга жуда ярашади.
— Лекин, у сеники, — Маржонага либос қанчалик
ёққанига қарамасдан олишга бироз тортинмоқда
эди.
— Тўғри меники, энди сенга бераяпман, ола қол. —
Санам қанча қистамасин Маржона либосни
ололмаслигини айтиб тураверди.
*
*
*Юсуф дадасининг қистови билан тўйга келди.
Ресторанга кириб келар экан, ўзи танлаган либосни
изларди. Мана топди ҳам.
— Дидимга гап топа - топа барибир кийибдида,
захар хоним, — кулиб қўйганча у томонга юрди.
Унга 3 - 4 қадам қолганида тўхтаб, —
Совғам сенга ёққанидан хурсандман. Уни сенга
жўнатаётганимда ёқадими йўқми дея рости жуда
иккилангандим. Аммо, ҳозир устингда кўриб жуда
хурсанд бўлдим, — Юсуф у томонга орқа қилиб
турган қизга гапирар экан, ногоҳ кўзи улардан 2 стол
нарида ким биландир кулишиб ўтирган Санамга
тушди. Эгнида умуман бошқа либос. Юсуф ҳеч
нимага тушунмаганча бир олдидаги қизга, бир
Санамга ҳайрон бўлганча қараркан, — ахир бу
қанақаси? У уёқда бўлса бу ким? — Юсуф ҳеч
нимага тушунмай турар экан,
— Совға учун раҳмат, — уялганча Маржона у
томонга ўгирилди. Ҳа бу Маржона эди. Қанча рад
қилмасин, Санам уни шу либосни кийишга
кўндирганди. — Рости кутмагандим, аммо, менга
жуда ёқди.— Бундан жуда хурсандман, Юсуф Санам тарафдан
кўз узмасдан жавоб берди. — Ўйлаганимдек, сизга
жуда ярашибди. Дугоналари билан кулишиб ўтирган
Санам Маржона тарафга қаради, юзида ғолибона
табассум ўйнади. Ўзига бироз алам аралаш, ҳайрон
бўлган нигоҳ билан қараб турган Юсуфга бош силкиб
қўйди.
*
*
*
Келин - куёв кетишга чоғланган пайт, Муяссарнинг
қайсидир дугонаси гулни отиб кецин деганди,
бошқалари ҳам унга қўшилишди. Шу билан
ресторан олдида Муяссар қизларга гул отадиган
бўлди. Турмушга чиқмаган бўй қизларнинг
кўпчилиги гулни тутиб олиш учун шай туришибди,
Санамдан ташқари албатта. Чунки у бундай
нарсаларга умуман ишонмайди ва ёқтирмайди.
Қўлига битта ликопча олдида, унга бир нечта
ширинликлардан солиб, гулни тутиб олиш учун шай
турган қизларга мазах қилгандек қараганчаширинлик ея бошлади. Мана учгача санаб, Муяссар
гулни отди. Бу гул ўлгур, шунча илҳақ турган
қизларнинг устидан ўтиб, ширинлик еяётган Санам
тарафга учди. Буни кутмаган Санам нима қилишга
ҳам ҳайрон. Гулдан қочаман деб ортга тисарилган
Санамнинг оёғи нимагадир илдию, ортга кетди. Ерга
қаттиқ тушишини ўйлаган Санамгина кўзларини чирт
юмиб олди. Аммо, ерга йиқилмади. Уни кимдир
тутиб қолди.
Ерга йиқилмаганини сезган секин кўзларини очар
экан, уни тутиб қолган Юсуф эканлигини билди. Бир
муддат нигоҳлар тўқнашди. Юраклар тез - тез ура
бошлади.
— Яхшимисан? — Юсуф бироз хавотир билан
сўради.
— Менимча ҳа, — Санам зўрға жавоб берди.
— Аниқми? — негадир Юсуфнинг сўз оҳанги
ўзгарди.— Ҳа аниқ, — Санам туришни ҳам ҳаёлига
келтирмасди. Негадир шу туриши унга жуда ёқиб
кетаётганди.
— Унда яхши, — Юсуф кулиб бир кўзини қисиб
қўйдида Санамни қўйиб юборди. Ерга ярим метрча
қолган Санам бели билан қаттиқ тушди. Қилган
ишидан мамнун бўлган Юсуф қаддини ростладида,
қўлидаги гулдастани бориб Маржонага тутқазди.
Санам шундагина келиннинг гулдастани Юсуф
ушлаб қолганини билди. Йиқилган жойида бирам
хўрлиги келиб кетди. Аммо, ҳозир йиғлайдиган пайт
эмас.
— Аҳволинг яхшими? — ундан хавотир олиб келган
Дилнозанинг ёрдамида ўрнидан турар экан, Юсуфни
бўғиб қўйгиси келарди. — Ҳеч қаеринг
оғримаяптими? — Дилноза ҳали ҳам хавотир билан
ҳол - аҳвол сўрарди.
— Ҳа яхшиман, — Санам сал нарида ўзига ғолибона
кулиб қараб турган Юсуфга нафрат билан қараганча
жавоб берди.— Анави тентак, нега бунақа қилди? — Дилноза ҳам

Юсуфга еп қўйгудек қаради. — Нима бало эсини
еганми у? Қиз болага ҳам шунақа қиладими?
— Қўявер, мен буни шундай қолдирмайман. У ҳали
бунга жавоб беради. Ахир, мен аламимни олмасдан
қўймайман буни биласан, — дугонасига қараб
жилмайди.
*
*
*
— Амаки, — эрталабки нонушта пайти гап бошлади
Санам. — Яминовлар билан ҳамкорлик бошлаётган
бўлсангиз, улар билан бўладиган ҳамкорликда мен
ҳам иштирок этсам дегандим. — Ҳошим акага ҳам
айнан шу керак эди.
— Майли, ўзим ҳам шуни ўйлагандим. Маржона
иккаланг Юсуф Яминовдан иш ўргангани борсангиз
жуда яхши бўларди.— Мен розиман, сен-чи? — Санам ўйлагани анча
осон битганидан хурсанд ҳолда Маржонага
юзланди.
— Майли, дадам нима деса шу. — Юсуф исмини
эшитиб, юрак уруши ўзгариб кетган Маржона
секингина жавоб берди.
— Унда яхши. Бира тўласи ёнимизга Дилнозани ҳам
оламиз. Учаламиз бирга иш ўрганамиз. Қандоқ
яхши, ҳаммаси худди ўқиш пайтларидагидек. —
Санам ҳозир ҳаммасини Юсуфдан аламини олиш
учун қилаётганди. Аммо, билмасдики кун келиб
қалби қаттиқ оғришини, яқинларим деб билгани
унга қаттиқ зарба беришини. Билганида балки
бундай қилмасмиди.
— Нима деб ўйлайсан, у бизга иш берармикин? —
Дилноза ҳаяжонланганча гапирарди. — Кетимизга
бир тепиб ҳайдаб юборсая?
— Қўрқма ҳайдамайди. Ҳайдашга урунса Маржонни
ўзи гаплашиб қўяди, бўлажак "эрча" си билан, —
кулди Санам.— Ростан ҳам, — кулганча Маржонага қараркан, —
келин бола ўзларимизданку, нега ғам еймиз, —
Дилноза ҳам унга қўшилди.
— Эеееее қўйсангларчи, — икки юзи қизарганча
кўзларини олиб қочди. — У ҳали менга уйланиш -
уйланмаслиги ҳам гумонку, сизлар дарров "эрча",
"келин бола" қиласизлар. — Қизлар кулишиб,
ҳазиллашиб гаплашганча Юсуфнинг офисига қандай
келганларини ҳам билмай қолишди.
— Оббоооо, шу каталакдек жойда ишлаш учун 4 йил
умримни сарфладимми? — Олдида турган кичик
бинога қараганча норози бўлди Дилноза.
— Биз бу ерга иш ўргангани келдик. Агар билсанг,
ҳозир таниқли бизнесменларнинг деярли барчаси
кимсан Юсуф Яминовдан иш ўрганишни хохлашади.
Бунинг учун миллионлаб пулларини сарфлашга
тайёр. Сенга эса бу имконият текинга берилмоқда.
Шундай экан нолишни бас қилдида, қани ичкарига
юр. — Санам кеча интернетдан топиб ўқиганларини
айтганча ичкарига кирди. Маржона ва Дилноза ҳам
унинг ортидан киришди. Қабулхонада уларни юзида
табассум билан Шоҳсанам кутиб олди.— Ассалому алайкум, хуш келибсизлар.
— Ассалому алайкум. Мен Санам Агзамоваман. Бу
Маржона Агзамова, бу Дилноза Умарова. Биз Қодир
Агзамов билан ҳамкорлик иши юзасидан Юсуф
Яминовнинг олдига келгандик.
— Тушунарли, сиз шу ерда кутиб туринг, —
ўриндиқларга ишора қилди. — Мен ҳозир
хўжайинга хабар бераман, — деганча стол устидаги
телефонлардан бирини олидида тугмани босди.
— Ало, — нариги тарафдан Юсуфнинг ўктам овози
эшитилди.
— Ака....ааа йўғэ Юсуф Яминов сизни олдингизга
келишибди. Ҳошим Агзамов жўнатган экан.
—Хонамга олиб кир.
— Хўп бўлади, — телефонни ўчириб қизларни
Юсуфнинг хонасига бошлади.
— Хуш келибсизлар, — Юсуф қизларни ўтиришга
таклиф қиларкан, — кўриб турганингиздек
офисимиз унча катта эмас. Ҳозирча учта одам бўлиб:
мен, ёрдамчим ва котибам. Сизларга ҳам қўлимданкелганча билганларимни ўргатаман. Сиз, —
Дилнозага қаради, — бугундан Зуфар
Қаландаровнинг ёнида иш ўрганасиз. Сиз, —
Маржонага қаради, — котибам Шоҳсанам билан
ишлайсиз. Сиз эса, — Санамга бир қошини кўтариб
қараганча, — бугундан менинг ёрдамчим бўласиз.
* * *
— Раҳмат, — Аюб дорини суртиб бўлгач Муяссар
унга миннатдорчилик билдирганча ўрнидан туриб
диван томонга бораётганди,
— Шу ерда ётавер.
— Сиз-чи? — ҳайрон бўлди.
— Ётоқ катта, иккимизга ҳам жой етади.
— Лекин....
— Менимча бу беш киши бўлиб ётгандан яхшироқ,
—Муяссар Аюбга еб қўйгудек қарадида,— Тўғри айтасиз, яхшироқ эмас, анчагина яхши, —
деганча ўзини ётоққа ташлади. Аюб ювиниш
хонасига кириб кетди. У қайтиб чиққанида Муяссар
аллақачон ухлаб қолганди. Секин устини ёпиқ

қўйидию, ўзи ҳам Муяссарга орқа қилганча жойига
ётди.
Эрта тонг. Ноз уйқуда ётган келинчак юзига қуйилган
муздек сув сабаб уйғониб кетди.
— Бу нима қилганинггиз? — тепасида графин
ушлаганча хотиржам турган эрига асабий бақирди.
— Бир уйғотганда турмаганингдан кейин нима
қилишим керак эди?
— Қачон уйғотдингиз?
— Эрталаб югуришга чиқиб кетаётиб, "Муяссар
уйғон тонг отди" дея бир неча марта туртиб ҳам
қўйдим шекилли. Ёки сен бошқача уйғотишимни
кутганмидинг? — Аюб ўзига асабий қараб турган
хотинининг юзини ҳар бир нуқтасигача синчиклаб
қараганча давом қилди, — қандайдир романтични
қилибми? Эркалаб, лабларингдан ўпиб дегандек, —Аюб сирли жилмайганча у томонга эгиларкан, —
истасанг ҳозир ҳам кеч эмас.
#ЎЗИМНИКИСАН
ХIII боб
Орадан 1 ой ўтди.
Қамоқхона.
Жимгина овқатланаётган Ҳасаннинг қаршисига битта
барзанги келиб ўтирди. Ҳасан унга эътибор
бермаганча овқатланишда давом қилар экан, бу
негадир барзангига ёқмади. У Ҳасаннинг олдида
овқатни секин тортаётганди, Ҳасан идишни бу
тарафидан маҳкам ушладида, олдига тортиб яна
хотиржам овқатланишда давом қилди. Барзанги
беўхшов тиржайганча унинг олдидаги стакандаги
сувини олиб, бир қисмини ичдию, қолганини
ўрнидан туриб Ҳасаннинг бошидан қуйди. Ҳасан
қанчалик асабийлашмасин тишини - тишига қўйиб
ўтираркан, барзангининг охирги ҳаракати унинг сабркосасига тўлган сўнги томчи бўлди. Барзанги
Ҳасаннинг овқатини олиб бошидан қуймоқчи бўлди-
ю улгурмади. Ҳасан чаққонлик қилиб идишни
тортиб олиб, овқатни барзангининг бошидан қуйди.
Барзангига айнан шу керак эди. Шуни баҳона қилиб
жанжал чиқарди ва Ҳасан билан уруша бошлади.
Ҳасаннинг жуссаси ундан кичик бўлгани билан,
анчагина эпчил ва чаққон бўлгани учун
барзангининг яхшигина адабини берди. Қамоқхона
ходимлари уларни ажратиб олишмаганда балки,
барзангининг ҳолига маймунлар йиғлармиди.
Тун. Ҳасаннинг кўзи эндигина илинганди ҳамки,
кимдир бошига ёстиқ босди. Ҳасан тезда ўзини
ўнглаб, ёстиқни олиб ташлади. Ёстиқ босган
хонадоши Азам исмли йигит эди.
— Нега бундай қилдинг? — Ҳасан чуқур - чуқур
нафас олганча йигитга жаҳл билан бақирди.
— Бу юқоридан келган буйруқ, шунга, — йигит
атрофга кўз югуртирганча секингина гапираркан, —
Игор сизни Девилни одами деб ўйлаяпти. Шунга
тезроқ йўқотиш пайига тушиб қолди.— Игор? Девил? — ҳайрон бўлди Ҳасан.
* * *
Ҳошим Агзамов хонасида бироз безовта аҳволда
ўтирар экан, котибаси у кутаётган одам келганлиги
ҳақида хабарни айтгач, бироз енгил тортгандек
бўлди.
— Нечук мени эслаб қолибсан? — Шокир хонага
кириб келар экан, эски қадрдони билан қучоқ очиб
кўришди.
— Сен билан қиладиган муҳим ишимиз бор, —
Ҳошим ака эшикни ёпиб ичидан қулфлаб қўйгач
жойига қайтди. — Мен учун бир одамни йўқ
қилишинг керак.
— Ким экан ўша пешонаси ярқираган? — кулди
Шокир.
— Исмини билмадиму, Девил номи билан машҳур,
— "Девил" сўзини эшитиб Шокир янаям очилишиб
кулди.— Келиб - келиб қаердаги йўқ бир жиннидан қўрқиб
ўтрибсанми? Тўғри у қотил.
— У бугун Нортойни жазолагани бориши аниқ.
— Девилни билмадиму, Нортой охирги пайтларда
жуда ўзидан кетаётганди.
—Уни "Девил" деб қўйишибди. Қачон ва қандай
келиши номаълум. Билганим шуки, у ўз ишини жуда
тоза бажаради.
— Демак, бугун ёки эртага Нортой қилмишига яраша
жазосини олар эканда? — қўлидаги узумдан бир
дона олиб оғзига солар экан иршайди.
— Менимча шундай. Шундай экан, мана бу
рўйҳатдаги одамлар билан муомила қилганда бироз
эҳтиёткор бўлишимиз керак, — Ҳошим Агзамов
шундай деганча Шокирнинг олдига бир вароқ
қоғозни қўйди.
— Бу рўйҳатда қуданг Қодир Латипович
кўринмайди, — Шокир рўйҳатга кўз югуртирар экан,
— ёки "Девил" ни ёнлашга унинг куч - қудрати
етмайдими? хиррилаганча кулди. Ҳошим Агзамов
унинг саволига жавоб бермасликни маъқул кўрди.— Сенингча, Девил айнан мана шу рўйҳатдаги
одамларнинг бирими? — Шокир рўйҳатга кўз
югуртираркан, — менимча Девил уларнинг орасида
йўқ.
— Мана шунинг учун ҳам сени чақирдим. Сен ўз

ишингни устасисан. Девилни топ ва йўқ қил.
* * *
— Сен нималар қилмоқчисан? — боядан буён
телефонидан бош кўтармаётган дўстига жаҳл қилди
Зуфар.
— Ҳеч нима, — Юсуф хотиржамгина жавоб бераркан
икки кўзи ҳалиям телефонда эди. Иши битдими,
телефонини чўнтагига солдида ўрнидан турди.
— Юсуф бу қилаётган ишинг яхши эмас, — Зуфар
кўчага отланаётган дўстини қайтаришга урунди.
— Нима қилиш кераклигини ўзим ҳал қилсам
майлими? — Юсуф зарда қилганча чиқиб кетди.— Эҳ дўстим, бу қилаётган ишларинг бир кун
бошингга бало бўлмаса бўлди эди.
Ўтган бир ой давомида Аюб ва Муяссар анчагина
чиқишиб олишди.
— Муяссар, Муяссар, — кўйлагининг тугмаларини
қадаётган Аюб аёлини чақирди.
— Нимаааа? — қошларини чимирганча хонага кириб
келган Муяссар, ич - ичидан қайнонасини ширин
сўзлар билан сийланлб келарди.
— Ҳалиям ойимдан хафамисан? — унга бир қараб
қўйдида ишини давом қилдирди.
— Йўқ, ахир бу ойижонни ҳар кунлик ишику. Захар,
анаконда.
— Сен ҳам улардан кам эмассан. Ахир, қайнона -
келиннинг тупроғи бир жойдан олинадику, — аёлига
бироз жахл аралаш қаради. Муяссар шундагина
нима қилиб қўйганини тушуниб, тилини тишлади.
— Кетаяпсизми? — гапни бошқа жойга бурди.— Ҳа, икки кунда қайтаман. Унгача эсли қиз бўлиб
ўтир.
— Ҳаракат қиламан, аммо, ваъда бера олмайман.
— Муяссар, — Аюб келиб унинг қўлларидан тутди.
— Ойимдан хафа бўлма. Нима десалар ҳам хўп
дегин. Қайтгач сенга зўр совғам бор.
— Совға? — Муяссарнинг кўзларида ўт порлади. —
Шу совғани ҳозир бериб кета қолинг,
келгунингизгача сабрим етмаслиги мумкин.
— Қайтганимдан кейин, унгача сабр қиласизда яхши
қиз, — Аюб жилмайганча унинг бурнидан чимдиб
қўйди. Тўғри уларнинг муносабатлари яхшилашди,
аммо, улар ҳали ҳақиқий эр - хотин эмасдилар.
— Ҳа майли, унда ўша кун ўтишини сабрсизлик
билан кутаман, — аразлагандек лабларини
чўччайтирди.
— Мен ҳам, — Аюб унинг юзидан ўпиб қўйди, —
энди борай.
* * *Орадан 2 кун ўтди. Аюб айтганидек икки кунда
қайтиб келди. Муяссарга айтган совғасини тайёрлаш
учун кун бўйи ҳаракат қилди.
Кечки пайт. Эрини эрталаб ишга кузатиб қўйган
Муяссарга ундан хабар келди.
— "Сени мана шу манзилда кутаман. Фақат мана шу
либосингни кийиб кел", — хабар ортидан расм ҳам
келди.
— Менинг бунақа либосим йўқку, — Муяссар ҳайрон
бўлганча бориб гардеробини очганди, худди шу
либос турибди. — Бўлиши мумкин эмас. Мен бу
либосни олганимни эслолмайман. Бунинг устига мен
кўпинча мовий либос киярдим, аммо, бу? — Аюбга
қўнғироқ қилди.
— Ало, йўлга чиқдингми?
— Йўқ, бир нарсага ҳайрон бўлаяпман. Шу пушти
либос....
— Уёғини кейин тушунтириб бераман. Сен
айтганимни қил.— Хўп. — Муяссар телефонни қўйиб, Аюб айтган
либосни кийди. У олдинлари пушти ранг менга
ярашмайди деб юрарди. Аммо, адашган экан. Ҳозир
жуда ярашиб турибди. Балки, Аюб танлгани учун
ҳам Муяссарга шундай туюлаётгандир. Енгилгина
пардоз қилиб чиқдида, ҳайдовчига манзилни айтди.
Кўз очиб юмгунча айтилган манзилга ҳам етиб
келишди. Шаҳарнинг энг олди ресторанларидан
бири. Муяссар ҳам ҳаяжон, ҳам ҳайрат билан
ичкарига кирар экан, ичкарида қўлида бир дона
қизил атиргул ғунчаси тутганча оппоқ костюм -
шимда Аюб кутиб турарди.
— Сиииззз, — ҳаяжондан тили зўрға айланди.
— Ҳар доимгидек бетакрорсан, — Аюб келиб унинг
пешонасидан ўпиб қўйганча гулни тутқазаркан, —
биламан бир дона, аммо, бу сенга бўлган
муҳаббатим рамзи.
— Муҳаббат? — ҳайрон бўлди. Наҳотки, сиз мени?
Бу тушимми ёки ўнгим?— Бунисини билмадиму, сен менинг қалбимга
безбетларча кириб олганинг рост, — меҳр билан
аёлига термуларкан, — сени севаман.
— Аюб....
— Жим, ҳеч нима дема. Шунчаки қўлимдан тут ва
менга ишон. Қолганини ўзим уддалайман.
— Хўп, — Муяссар жуфти ҳалолинининг қўлларидан
маҳкам тутди.
— Рақсга тушамизми?
— Албатта. — Аюб унинг қўлидан ўпиб қўйдида, бир
қўлини белидан ўтказди. Улар рақсга тушар экан,
юзларда табассум, кўзларда меҳр - муҳаббат
чарақлаб турарди. Айни дамда улардан бахтли

инсон йўқ эди.
* * *
— Туширинг, ичкарига ўзим кираман, — Муяссар ҳа
деб типирчилаб Аюбнинг қўлидан тушишга урунар,
бироқ Аюб уни янаям маҳкам ушлаб оларди.— Жим кет, типирчилайверма. Йўқса, иккаламиз
ҳам йиқиламиз.
— Унда туширинг.
— Йўқ, бугун хонагача кўтариб бораман. Чунки бугун
ўзгача кун, — жилмайди.
— Қанақа экан? — Муяссар у нимага шаъма
қилганини тушунша ҳам, атайдан сўради.
— Хонага чиқайлик биласан, — Аюб зинадан
кўтарилар экан, аҳён - аҳён унга қараб қўярди. Мана
ниҳоят хоналарига ҳам етиб келишди. Аюб
Муяссарни ётоққа қўйиб, ёнига ўзи ҳам ёнбошлади.
— Нима қилмоқчисиз?
— Ўзинг нима деб ўйлайсан? — секин унинг
юзларини силади.
— Билмайман, балки айтарсиз.
— Maна шу уй остонасидан қадам босиб кирган
онингдан бошлаб меники бўлгансан, — Аюб
Муяссарнинг юзи бўйлаб бармоғини енгилгинаюритар экан, икки кўзи қизнинг ним пушти
лабларида эди.
— Лекин, мен буни истамайман, — айни дамда
Муяссар қалб истагига қарши сўзлади
— Mенга бунинг қизиғи йўқ, — Аюб унинг юзига
янаям яқин келаркан, —сен меникисан, ўз -
ўзимникисан! — оҳиста лабларини қизнинг
лабларига босди. Лаблар бирлашиб кетди. Бу тун
нафақат лаблар, балки қалблар ҳам бирлашди. Бир
ой олдин бизнес ҳамкорлик юзасидан бир оила
бўлган икки ёшни бугун муҳаббат бирлашди. Улар
шу бугунгача шунчаки Аюб ва Муяссар бўлиб юрган
бўлсалар, эртадан бир бутун инсон бўлиб янги ҳаёт
бошлайдилар.
Ўтган бир ой давомида Санам ва Юсуф ҳам анча
чиқишиб қолишди. Хатто Санамда Юсуфга нисбатан
ажиб ҳислар ҳам пайдо бўлди. Бироқ, қиз бола
бўлгани учун айта олмайди.
— Санам, — хонага шошиб кирган Юсуф қизга бир
замон тикилиб қолди.— Нимадир керакми? — ҳайрон бўлганча унга
қаради.
— Сенга айтадиган муҳим гапим бор, шунга бугун
кечки пайт вақтинг борми?
— Ҳалиги, —Санамнинг юрак уриши ўзгарди. —
(Наҳот менга севги изҳор қилмоқчи?) — юзлари
олов бўлиб ёна бошлади.
— Бирор муаммо борми? —Юсуф унга синчиков
нигоҳ ташлар экан, қизнинг нималарни ҳис
қилаётганини билиш у учун жуда қизиқ эди.
— Майликуя, фақат бир соатдан кўп юра....
— Етади. Шу бир соат ичида кўп нарсага улгурса
бўлади, — Юсуф гапирганча Санамга секин
яқинлашиб қўлининг устига қўлини қўйди. — Демак
келишдик, — бироз секин гапирди. Бугун кечки пайт
соат 19:00 да сени мана шу ерда кутаман, — деганча
шу ердаги бўш қоғозлардан бирига манзил ёзиб қиз
томонга суриб қўйди. Санам ҳеч нима демасдан
жилмайиб қўяверди. — Кўришгунча, — Юсуф
кетаётиб ҳаводан бўса йўллаб қўйишни ҳамунутмади. Санам Юсуф ёзиб берган манзилга
табассум билан тикилганча қолаверди.
*
*
*
— Девил деганинг ким? — Ҳасан ўзини ўлдирмоқчи
бўлган хонадошига бир четдан савол бера бошлади.
— Мен ҳам аниқ билмайман. Билганим у қотил.
Унинг қўли ҳамма жойга етади. Игорнинг айтишига
қараганда мана шу қамоқхонада ҳам одамлари бор.
— Ва, Игор мени таҳмин қилмоқда, шунақами? —
кулди.
— Ҳа, чунки олдиндан бу ерда ўтирганлар Игорга
жуда содиқ одамлар. Шу сабабли, Игор янгилардан
шубҳаланмоқда.
— Демак, бир ҳафта олдинги 2 та йигитнинг ўлими
тасодиф эмас?
— Ҳалиги, — Азам бошини қашлади.— Тушунарли, — Ҳасан ўрнидан тураркан, — мен
ўша Игор билан гаплашиб олмоқчиман. У билан
учрашишимни таъминлай оласанми?
— Мен олдин гаплашиб кўришим керак. Кейин сизга
маълумини айтаман.
— Кутаман. Ҳа яна мен Девилнинг кимлигини
аниқлашим зарур.
— Бунга ёрдам бера олмайман. Чунки мен
Девилдан қўрқаман, — кулди Азам.
— Қўрқма, ёнингда энди мен борман. Ўша Девил
кимлигини билсам бўлди. Қолганига сени
аралаштирмайман.
*
*
*
Санам минг ҳаяжон билан соат 19:00 бўлишини
кутди. Алоҳида тайёргарлик кўрди. Ниҳоят соат
18:45. У секин чиқиб, такси тўхтатдию Юсуф айтган
манзилга йўл олди. Мана ниҳоят, етиб ҳам келди.
Таксига ҳаққини бериб тушиб, олдида турган бинотомонга минг ҳаяжон билан қадам босаркан, юраги
дукурдаб, оёқ - қўли титрай бошлади. Қалтироқ
қўллари билан эшикни очиб ичкарига кирдию,
кўрган манзараси сабаб эшик олдида туриб қолди.

Санам минг ҳаяжон ва титроқ билан бино томонга
юрар экан, юраги алланечук ҳапқириб кетарди.
Секин эшикни очиб кирдию, кўрган манзарасидан
эшик олдида туриб қолди.
— Йўқ, бўлиши мумкин, — пичирлади. Марказга
ўрнатилган икки кишилик столда Юсуф ва Маржона.
Юсуфнинг қўлида қизил духоба қути. Ярим очиқ
ҳолда. Маржонанинг кўзида ўзгача бахт ва ҳаяжон
порламоқда. — Бббууу қанақаси? — Санамнинг
томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ахир, у бу
ерга шуни кўриш учун минг ҳаяжон билан келдими?
У ичкарига киришни ҳам, кетишни ҳам билмай
тураркан, қалби қаттиқ оғриқ берар, аммо, кўзига
бир томчи ҳам ёш келмасди. Санам Юсуф ва
Маржонадан кўз узмасдан қарар экан, улар
Санамни сезишмасди ҳам хатто. Айни пайтда, у жимкетишни маъқул кўрди ва эндигина ортига
ўгирилганди ҳамки,
— Санам, — Маржонанинг ҳайрон бўлганча
чақиргани эшитилди. Энди кеч, жим кета олмайди.
Бор кучини тўплаб жилмайдию, ортига ўгирилди.
— Мен ҳалиги...
— Ойим жўнатдими? — Маржона ҳайрон бўлганча
сўради.
— Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади, — Санам гапирар
экан, икки кўзи Юсуфда. Юсуф эса анчагина
хотиржам.
— Эҳҳҳ ойижонимааа, — Маржона уялибгина
жилмайиб, — Юсуф ака айбга буюрманг, ойим
мендан хавотир олгани учун...
— Тушунаман, —Юсуф ҳам унга жавобан жилмайди.
— Келган экансиз, биз билан кечки овқатга қолинг,
қувончимизга шерик бўлинг.
— Қанақа қувонч, билсам бўладими? — Санам
ҳаммасини тушуниб турган бўлса ҳам
билмаганликка олиб сўради.— Санам Юсуф акам севги изҳор қилиб, қўлимни
сўрадилар, — Маржона кўзларида бахт порлаганча
гапирар экан, ҳар бир сўзи Санамга қандай таъсир
қилаётганини ўйламасди ҳам.
— Бундан жуда хурсандман. Табриклайман, бахтли
бўлинглар, — Санамнинг ич - ичидан нимадир
узилгандек бўлди.
— Қани ўтиринглар, овқатланамиз, — Юсуф ҳеч
нарса бўлмагандек қизларни дастурхонга таклиф
қилди. Шу пайт, Маржонанинг телефони
жиринглади.
— Мен ҳозир, — телефонини олиб дастурхондан
узоқлашди.
— Сюрпризим ёқдими? — Санамнинг стулини суриб
қўяр экан, Юсуф энгашганча сўради.
— Бу билан нимага эришмоқчи бўлаяпсиз? —
Санамнинг овози бироз титраб чиқди.
— Айтайлик сендек осмон қизни ерга тушириб
қўйиш.— Шунинг учун қалбим билан ўйнашиб, ўзингизни
мени севиб қолгандек кўрсатдингизми?
— Севги? Севиб қолиш? — кулди Юсуф. — Мен сенга
севги изҳор қилмаганман.
— Тўғри, мен шундай тушунганман холос. Нақадар
аҳмоқман? — алам билан кулди.
— Буни англаб етганингдан хурсандман, — Юсуф
стулни қаттиқроқ итараркан, — ҳа яна бир гап:
Сенинг ҳеч кимга керагинг йўқ. Хатто мана шу
яқинларинга ҳам. Чунки олманинг тагига олма
тушади, шуни ҳеч қачон унутма.
— Бу нима деганингиз? — Санам унинг охирги
гапларига умуман тушунмади. —Нимага шаъма
қилаяпсиз?
— Буни вақти келиб тушунасан. Ҳозир эса, севгилим
ва менинг ўртамда "Қора ботир" лик қилмасдан
бизга марҳамат кўрсатсанг жуда миннатдор
бўлардим, — Юсуф стулни ўзи томонга қаттиқ
тортганди Санам учиб кетай деди.
— Аллоҳ жазойингизни берсин, — Санам айни
дамда бундан ортиқ сўз топа олмади. Бунга кучиҳам, хохиши ҳам йўқ эди. Айни дамда у бир нарсани
бу ердан тезроқ кетишни, қалбини озорлаётган
иккиюзламачини кўрмасликни истарди. Шунинг
учунми, Маржонанинг ҳай - ҳайлаганига ҳам
қарамасдан югуриб чиқиб кетди. Югуриб кетар экан
йиғлай олмас, бироқ ич - ичидан нураб кетарди. Кўз
ўнгидан эса, ўша иккиюзламачининг унга меҳр ила
боқишлари кетмасди.
Санам қанчалик йиғлашни истамасин йиғлай олмас,
бундан қалби янада азоб берарди. Тез - тез юриб
кетар экан оёқлари чалишиб кета бошлади. Айни
дамда қаерга кетаётгани ҳам англайдиган аҳволда
эмасди. Ёлғиз билгани ҳаммадан узоққа кетишни
истаси. Шу кетишда кетар экан автомобил қатнаш
йўлига чиқиб қолганини ҳам, унчалик катта
бўлмаган тезликда келаётган машинани ҳам
кўрмасдан қолди. Эсида қолгани машина уни уриб
юборгани ва кимнингдир ёнига чопиб келгани
бўлди.*
*
T.me/sinovlarihayot
*
— Сен Девилнинг одами эмаслигинга қандай
ишонай? — Игор Ҳасанни синчиковлик билан

кузатар экан, у ёлғон гапираяптими йўқми билишга
ҳаракат қиларди.
— Буёғи сенинг ишинг, — Игор эллик ёшлар
атрофида бўлса ҳам, Ҳасан негадир уни сизлашни
истамади. Игор бир муддат ўйланганча гап бошлади,
— Хўп сенга ишондим ҳам дейлик, ортимдан пичоқ
урмаслигинга ким кафолат беради?
— Боя айтганимдек бу сенинг муаммойинг, мени
Девил қизиқтиради.
— Девил дегин? — Игор хириллаб кулди. — Сен
борган сари мени қизиқтириб, қисман
шубҳалантириб қўяяпсан. Сени ёнимга оламан.
Сендаги шижоат менга ёқди. — Хуллас Ҳасан
Игорнинг одамига айланди. Негадир Девил дегани
Ҳасанни жуда қизиқтириб қўйганди. Энди унинг
мақсади ўша Девилнинг кимлигини аниқлаш эди.*
*
*
Санам кўзларини ярим очар экан, димоғига
шифохона ҳиди урилди. Кўзларини яна юмди. Чунки
у ётган палатада яна кимдир бор. Балки кимлардир.
— Шартнома тайёр, — хонадаги йигит ким биландир
иш юзасидан гаплашарди. — Ҳа, Юсуф Яминов биз
билан бу лойиҳада ҳамкорлик қилишга рози бўлди.
— Юсуф исмини эшитиб Санамнинг қалбига оғриқ
кирди. Секин ўрнидан тураётганди, белида қаттиқ
оғриқни ҳис қилиб,
— Айййй белим
— Яхшимисиз? — бояги йигит телефонини тезда
ўчириб Санамнинг ёнига келди. — Ўзингизга
келганингиздан хурсандман. Айбга буюрманг, иш
билан бўлиб йўлга қарашни унутибман.
— Ҳечқиси йўқ, — Санам белини ушлаганча ўрнидан
турди. —Бу ерда менинг ҳам айбим бор. Мен ҳам
эътиборсизлик қилдим.— Майликуя, — йигит палата эшигини очиб
бераркан, — қайта текширувдан ўтмайсизми?
— Йўқ, мен уйга кетишни истайман. Бошқа ҳеч нарса
керакмас.
— Унда айбимни ювишга ижозат беринг, —
жилмайди йигит.
— Уйга ташлаб қўйсангиз йўқ демасдим, — Санам
тезроқ уйга кетиш ҳақида ўйлаб гапирди.
— Хўп, лекин олдин доктор олдига кириб чиқайлик.
Сизга бирор оғриқ қолдирувчи дорими? — белига
қараб қўйди.
— Фақат тезроқ, — улар доктор ҳузурига киришди.
Доктор Санамга оғриқ қолдирувчи дорилар ёзиб
бераркан, бир неча кундан кейин яна бир
текширувга келишини тайинлаб рухсат берди.
— Бир нарса сўрасам майлими? — йигит машина
бошқариб кетар экан, ойначадан орқада ҳаёл суриб
ўтирган Санамга қараб қўйди.— Йўқ десам хафа бўлмайсизми? — Санам ташқаридан кўз узмасдан жавоб бераркан, ҳаёллари ҳар жойда кезиб юрарди. — Ҳа майли, — ўзига ярашган жилмайиш билан бош силкиб қўяркан, — зоримиз бор зўримиз йўқ. — Шу билан улар Агзамовлар уйигача жим келишди. — Раҳмат, — Санам машинадан тушар экан, — Бу менинг ташриф қоғозим, — йигит картага ўхшаш нимадир узатди. — Раҳмат, аммо, керак эмас, — Санам эшикни ёпиб айланиб ўтгунча йигит ҳам тезда машинадан тушиб унинг йўлини тўсдида, ташриф қоғозини қўлига тутқазиб қўйди. — Ишончим комил бу сизга керак бўлиб қолади. Энди эса хайр. Яхши дам олинг ҳаёлпараст санам, — кулиб қўйганча машинасига ўтириб, бир зумда қоронғулик бағрига сингиб кетди.
Давоми бор

📚 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР 📚
ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA:
📚BADIIY ASARLAR
📖IBRATLI HIKOYALAR
DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇

📝БАХТСИЗ…
БИРИ КАМ ДУНЁ
Беш ёшга тўлиб-тўлмаган Муродалини болалар уйининг остонасига гадойлар ташлаб кетишди. У шу кунгача ўшаларнинг хизматини қилди. Ҳали униси, ҳали бунисининг орқасидан эргашиб юриб кун бўйи тиланчилик қилди. Жарақ-жарақ пуллар тушириб берди. Кечалари қўлига бир бурда нон бериб дуч келган девор панасида қолдиришса ҳам индамай ўтираверди. Нон егиси келмаган пайтларида қўлидаги насибасини сўлак оқавериб тарашадек қотиб кетган кўйлак-шимини искалаш илинжида келган дайди итларга улашди. Баъзан итлардан бири ёнига ёнбошлай бошласа, ўшаларнингелкасига бош қўйиб ухлади… Ота-она меҳрини, иссиққина кўрпа нималигини билмай ўтди…
Болалар уйида ҳам уни яхши кутиб олишмади. Лабидаги каттагина тиртиғи орасидан доимо сўлак оқиб турувчи бу кўча боласини кўриб кўпчилик тарбиячиларнинг кўнгли айниди. Уни ўз гуруҳига қабул қилишга ҳеч кимнинг юраги бетламади.
— Тарбиячи опа, анави болани қаранг, тиртиғи боракан!.. — чувиллайверишди бошқа болалар, — Оёғиям қийшиқ экан… Вуй хунуклигини… Вуй исқиртлигини!.. — Нима ҳам қилишсин. Қонундан, сиёсатдан қўрқишди. Кўзларини чирт юмиб уни болалар уйига қабул қилишди. Фақат… У болалар уйида эмас, қоровулхонада ётадиган бўлди… Шунисигаям шукр… Умрида иссиқ кўрпада ётмаган Муродали учун шунинг ўзи ҳам катта байрам эди.
ХЎРЛИКНИНГ БОШЛАНИШИ
Муродалини эртаси куни эрталаб «гуруҳдош»ларининг ёнига олиб чиқишди. Бу вақтда нонушта маҳали бўлгани сабаб ҳамма болалар ошхонада эди. Гарчи, янги кийимлар кийдириб қўйишган бўлса-да, ҳануз сўлаги оқиб турган бу хунук болани кўриб тарбиячи Вазира опа ижирғаниб кетди.
— Болалар, Муродалини ким ёнига олади?.. — дея қичқирди у бурнини жийириб. Ҳеч кимдан садо чиқавермагач, болага қўлини теккизмай буйруқ оҳангида давом этди, — Бор, анави ҳеч кими йўқ столга ўтир!.. — Шу зайлда орадан бир ойлар чамаси вақт ўтди. Муродали, барибир, болалар уйига кўникиб кета олмади. Машғулотлар, турли қизиқарли ўйинлар пайтида ҳар сафар ўзининг хунуклиги дастидан четга чиқиб қолаверди. Бола-да, ҳамма қатори ўйнаб-кулолмагани унга жуда алам қилди. Айниқса, Вазира опага кўзи тушса, худди илонни кўргандек сесканиб кетарди. Ахир шуерга келгандан бери бошқа болалар у ёқда қолиб стол йиғиштиришни ҳам, кези келганда идиш-товоқ ювиш, ҳатто кечалари пол ювишни ҳам бекордан-бекорга унинг бўйнига юклайверса, у ёққа ўтса ҳам туртаверса, бу ёққа ўтса ҳам туртаверса!..
— Ҳой, Мурод, бу ёққа кел тез!.. — Эндигина ўрнидан туриб бир чеккада мунғайганча бошқаларни томоша қилаётган Муродали бир сесканиб овоз келган тарафга ўгирилди. Вазира опа экан. — Меровланмай каттароқ қадам ташласанг-чи, исқирт!.. Бор, ҳамма ўринларни тартибга келтир!.. Билиб қўй, ишингни тугатмагунча нонушта қилмайсан!..
Ана шундай хўрликлар кун сайин кўпайиб борар, Муродали буларнинг ҳаммасини ҳар қачонгидек ўзининг хунуклигидан кўрарди. Лекин баъзан ўйлаб қоларди. «Нега фақат менигина туртаверишади? — дерди ичида Вазира опага ер остидан боқиб, — Буерда хунук болалар кўп-ку!.. Ана, Замираниям кўзи ғилай, анави Оташ бўлса, ҳар куни кечаси сийиб қўяди… Нега уларга ғинг дейишмайди?..»
Ойлар кетидан ойлар ўтиб олтига қадам қўя бошлаган Муродали ёшига нисбатан анча улғайиб қолгандек эди.
Камситишлар, хўрликлар сабаб болалар уйига кўника олмаган бу бола миясида қарама-қарши фикрлар кўпая борган сари ҳамма-ҳаммага нафрати ошиб борарди. Ана шундай туйғулар кунларнинг бирида уни беихтиёр кўчага олиб чиқди ва Муродали болалар уйидан ҳеч кимга сездирмай қочди-кетди.
ШУМҚАДАМ
Муродали шу кетганича югура-югура тор кўчалардан бирига ўзини урди. Бу кўчада, атиги уч-тўрттагина ҳовли жойлашган эди, холос. Яқин атрофдаги марказий йўл тарафдан элас-элас эшитилиб тургувчи ўткинчи машиналарнинг гувиллашини ҳисобга олмаса, буерда деярли жимжитлик ҳукмрон эди.
Муродали бу кўчага киришга-кирди-ю, энди қаёққа қараб юришини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Манави уйларга аста кириб борса, ҳайдаб солишларини яхши билади… Хўш, қаерга боради?.. Анави Вазира паҳмоқ (Болалар уйида бу тарбиячини сочлари дағалроқ бўлгани учун тарбияланувчилари орқаваротдан шундай деб аташарди) орқасидан қувлаб кеп қолса-я!..

Муродали юрагига ваҳима тушиб секин-секин юриб борди-да, ҳовлилардан бирининг тўғрисидаги шотут панасига ўтиб олди. «Қани, кеп кўрсин-чи, — хаёлидан ўтказди у муштини тугиб, — Агар келиб мени кўриб қоладиган бўлса, тошбўрон қиламан… Бориб бўпман энди ўшани рўпарасига!..»
Шу пайт кутилмаганда ёнгинасидаги дарвоза очилиб, ичкаридан уч-тўрт ёшлар чамасидаги бир бола ўқдай отилиб чиқди-ю, тирмашиб шотутга чиқа бошлади. У сал тепага кўтарилиб қип-қизариб пишган шотут мевасига қўл чўзди. Бўйи етавермагач, янада юқорироқ чиқиб новдани чангаллади. Шу лаҳзада ё оёғи тойиб кетди, ё мункиб кетди, Муродалининг кўзи илғамай қолди. Ҳалиги бола ҳе йўқ-бе йўқ гурсиллаб ерга қулади ва боши билан катта тошга урилиб юз-кўзлари-ю, кийимларигача бирпасда қонга бўялди. Муродали ҳам бола-да, худди унинг йиқилганига ўзи айбдордек қўрққанидан бир бурчакка биқиниб олди. Боланинг дод-войини эшитиб жонҳолатда кўчага чопиб чиққан аёл ҳаш-паш дегунча униердан кўтариб олиб, қонини эски бир латта билан яхшилаб артгач, беихтиёр шотутга суянганча биқиниб ўтирган Муродалига кўзи тушди-ю, шартта боласини ерга ўтқазиб унинг тепасида пайдо бўлди.
— Ҳе, оғзингдан қонинг келгур!.. — дея қичқирди аёл ижирғана-ижирғана Муродалининг ёқасидан тортқилаб, — Тиртиқ!.. Йиқитишга йиқитиб қўйиб индамай ўтирибсанми?.. Вой, шумқадам-ей, боламни аҳволини қара, кимсан ўзинг?.. Қайси очиқ мозордан кеп қўя қолдинг шу тобда-а?..
Муродали бу бегона аёлнинг қўлларидан қутулишга, шу дамдаёқ дуч келган тарафга қочиб кетишга уринар, аммо сира кучи етмасди.
— Мен йиқитганим йўқ, хола!.. — деди йиғлаб Муродали, — Мен йиқитганим йўқ… Қулоғимни қўйворинг!.. — Шу гапдан кейингина аёл жаҳл устида Муродалининг қулоғидан чангаллаб тургани эсига тушиб шоша-пиша қўлини тортиб олди ва ўқчий-ўқчий боласини кўтариб ҳовлисига чопди.
АХЛАТХОНАДА
Муродали то кечгача шаҳар кўчаларини дарбадар кезди. Асрга яқин азбаройи қорни очганидан тиззалари букилиб-букилиб борди.
Ошхоналарни ёхуд йўл-йўлакай чайналиб кетаётганларни ҳар кўрганида оғзидаги сўлаги янада кўпроқ оқди. Борган сари кўзлари аланг-жаланг бўлиб қорнида оғриқ тураётгандек бўлаверди… Ошхона-кафеларнинг эшигига овқат беришармикин, деган умидда яқин бориб кўрди. Ҳайдаб солишди. Кўчадан ўтиб кетаётган одамлардан нон сўраб кўрди. Кимдир елка қисди, яна кимлардир ўзини кўнгли ағдарилаётгандек кўрсатиб жуфтакни ростлади… Ҳафсаласи пир бўлган Муродали охири оёғини базўр судраклаганча анча наридан кўриниб турган ахлатхонага қараб юрди…
Ахлатхонада бир-икки нафар ўрис чоллар нимадир териш билан овора эди. «Буларниям менга ўхшаб қорни оч шекилли-да!.. — кўнглидан ўтказди Муродали уларнинг ҳаракатини қизиқиш билан кузатаркан, — Менам нон излаб кўрсам, ҳеч ким индамасмикин?..» Муродали у ёқ-бу ёққа хавфсираб қараб олгач, аста-секинлик билан ахлат титкилашга тушди. Аксига олиб ҳадеганда ўзи истаган нарсаси топилавермади. Шу пайт ҳалиги чоллардан бири кутилмаганда ердан бошини кўтариб Муродалига кўзи тушди-ю, бор овозда бақирди.
— Эй, малчик, ну-ка, уходи отсюда!.. Эта моя территория, уходи!.. Я кому говорю?..
Муродали ҳеч нарсага тушунмай ҳеч нарса бўлмагандек ахлат титишда давом этаверди. Бақираверганидан бир иш чиқмаслигига кўзиетган чол жаҳл билан шеригига юзланди:
— Смотри, Саня, какой наглый-а!.. Что с ним делать?..
Шериги Муродалининг ҳаракатларини сўзсиз кузатиб тургач, паст овозда шивирлади:
— Лучше,его выбросим в речку… Такие казахи по хорошему не понимают… Помниш, как издевались над нами когда-то?.. Этот сейчас всю макулатуру утащит… Мы чего будем есть?..
Икковлон бир қарорга келишгач, шаҳд билан Муродалига яқинлашишди-да, икки қўли, икки оёғидан даст кўтариб анҳор тарафга йўл олишди… Афсуски, улар шунчаки пиёниста, устига-устак икковининг ҳам кайфи таранг, шу тобда арзимаган қоғоз баҳона қандай қабиҳликка қўл уришаётганини ўзлари ҳам англаб етишмасди. Уларнинг шундоқ ҳам тошга айланиб бўлган юрагида алам учқунлари зоҳир эди, холос… Муродали анҳор бўйига етгунча тинимсиз додлаб борди, жон талвасасида типирчилади. Аммо унинг оҳларини ўзидан бўлак ҳеч ким эшитмади.

Овози фақатгина лопиллаб оқаётган баҳайбат анҳорга чўка бошлагандагина тинди.
Олимжон ҲАЙИТ
https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Олимжон ҲАЙИТ
https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Telegram
📚 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР 📚
ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA:
📚BADIIY ASARLAR
📖IBRATLI HIKOYALAR
DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇
📚BADIIY ASARLAR
📖IBRATLI HIKOYALAR
DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇
Мадинада бир дарвешдан сўрадилар:
— Нега Мадина салқин, Макка иссиқ?
Дарвеш шундай жавоб қилди:
— Бу ерда Коинотнинг Қуёши соллаллоҳу алайҳи васаллам бор дея офтоб ўзини кўрсатишга ҳаё қилади...
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!