Шахрихон ТАЪЗИЯ
37.2K subscribers
350 photos
114 videos
1.11K links
Шахрихонда жаноза борми бизга хабар қолдиринг
+998934160002
@Adidas0002
+998332301030
@Maqsadimz_jannat
Газел 994310301
Download Telegram
#ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ ҚАРЗЛАРИНИ ЗИММАГА ОЛИШ
#қарз
258-CАВОЛ: #Жаноза намози ўқиш олдидан имом-домла марҳумнинг яқинларидан бирини чақириб: “Маййитнинг олди-бердилари бўлса зиммангизга оласизми?” – деб сўрайди. Маййитнинг эгаси марҳумнинг қарзларини зиммасига олгандан кейин жаноза ўқилади. Қарзларни зиммасига олган киши тўлаб берадими, у зиммасига олиши билан маййит “ҳаққул абд (банданинг ҳаққи)”дан холос бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Вафотидан кейин ўзидан мол қолдирган маййитнинг қарзига кафил бўлиш жоизлиги борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Қарзларни зиммасига олган маййитнинг эгаси ёки бошқа шахс бўлсин маййитнинг мерос қолдирган молидан қарзларни адо қилиб беради. Қарзлар адо бўлиши билан маййит “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Энди қарзларини тўлашга мол қолдирмаган ёки тириклигида қарзларни тўлашга кафил тайинламаган маййитга келсак, унинг қарзларини зиммага олиш дуруст ёки дуруст эмаслиги масаласида мазҳабимиз мужтаҳид уламолари турлича йўл тутганлар.
Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейдилар:
عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ تَصِحُّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзидан кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздларида дуруст бўлади” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Лекин агар қарзга кафил бўлган киши у хоҳ маййитнинг қариндоши бўладими, хоҳ бегонами қарзларни ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, ҳамма уламоларимиз наздида жоиз бўлади, маййит қарздан яъни “ҳаққул абд”дан қутилади. Ўзининг ҳисобидан қарзни адо қилган киши катта ажрга эришади.
Содда қилиб айтсак, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздларида қарзларини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзларини тўлайман, зиммамга оламан дейиш шаръан эътиборга олинмайди. Шу гапни айтса ҳам қарзни тўлаш унинг зиммасига тушмайди ва маййит “ҳаққул абд”дан озод бўлмайди. Лекин қарзларни зиммасига олган киши ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, жоиз. Бу ҳолатда маййит ҳам “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзларига кафил бўлиш дуруст. Яъни, у қарздор маййитнинг зиммаси (масъулияти)ни ўз зиммасига қўшган бўлади ва қарзларни тўлаб бериши шарт бўлиб қолади.
“Фатовои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилган:
فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى تَصِحُّ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ ، وَالصَّحِيحُ قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الزَّادِ وَلَوْ تَرَكَ مَالًا جَازَ بِمِقْدَارِهِ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида қарзини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзига кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида эса бундай кафиллик дуруст ҳисобланади (“Бадоеъ” китобида шундай келган). Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари тўғри (саҳиҳ)дир (“Зодул фуқаҳо” китобида шундай дейилган). Агар маййит қанча мол қолдирган бўлса, ўшанча миқдорида кафил бўлиш жоиз (“Муҳити Сарахсий” китобида шундай дейилган)” (“Фатовои ҳиндия” китоби, “Кафолатнинг тарифи, рукни ва шартлари” боби).
Кўпинча жанжалга сабаб бўладиган ҳолат: ҳақдорлар жаноза пайтида маййитнинг қарзларига кафил бўлган кишини ушлаб олиб, қарзларни тўлашга мажбур қилишмоқчи бўлишади. Қарзларни тўлашга мол қолмаган бўлса, бу масалада Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига амал қилинади. Яъни, кафил бўлган киши ўз ҳисобидан тўлаб берса, дуруст. Тўлаб бермаса, уни тўлашга мажбур қилиб бўлмайди.
♻️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
93-savol
Fatvo hay'ati
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИШ
#жаноза
93-CАВОЛ
#аудио
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

▫️ Каналга уланиш
@Oqmasjid_uz
Forwarded from Турғунов Иззатуллох домла
ДАФНГА ОИД МАСАЛАЛАР
#жаноза
144-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, турли вилоятларимизда қабр кавлаш ва маййитни дафн қилишда турличаликларни гувоҳи бўламиз. Шариатимиз бўйича қабр кавланиши ва маййитни дафн қилинишига боғлиқ масалалар ҳақида маълумот берсангиз?
✔️ ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Қабрни лаҳад шаклида кавланиши суннатдир. Яъни, инсоннинг гавдаси бўйича чуқур кавлаб тушилгандан кейин қибла томондан лаҳад кавланади. Унинг чуқурлиги кўкрак баробарича бўлиши керак. Агар ундан чуқурроқ бўлса, янада яхши. Эни ярим қомат, яъни бир метрга яқин, узунлиги эса маййитнинг қомати баробарича бўлиши лозим.

Агар қабрни лаҳад шаклида ковлашга ернинг юмшоқлиги ёки қумли тупроқ экани сабабли имкон бўлмаса, “шаққ” кўринишида, яъни ёрма қабр кавлаб, дафн этиш ҳам мумкин. Бунда ариқ қазигандек ер очилади ва икки ёни хом ғиштлар билан уриб чиқилади. Маййит қўйилгач, устига тегмайдиган қилиб ёғоч, тахта ёки шох-шаббалардан “шифт” ясаб, устидан тупроқ тортилади. Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл раҳматуллоҳу алайҳнинг берган фатволарига кўра, баъзи юмшоқ тупроқли ерларда лаҳад ёки ёрма қабр ковлашнинг имкони бўлмагани учун нимадан бўлса ҳам тобут (қути, сандиқ) ясаб, маййитни унга солиб кўмиш мумкин. Агар темирдан ясалса, унинг ичига аввал тупроқ тўшалади, устки қисми ёрма қабр усти каби ёпиб, лой билан суваб қўйилади. Маййитнинг ўнг ва чап томонларига хом ғишт терилади. Шундай қилинса, лаҳадга ўхшатилган бўлади. Лаҳадга пишиқ ғишт ишлатиш макруҳдир.

Аёл киши мурдасини лаҳадга қўйишга ҳаммадан кўра унинг маҳрамлари ҳақлироқдир. Улардан кейин маҳрам бўлмаган қариндошлари авлодир. Агар улардан ҳеч ким бўлмаса ёки қўйишни уддалай олмаса, бегоналар қўйиши жоиз бўлади.
Тобутни ерга қўйишдан олдин ўтириб олиш макруҳ ҳисобланади.

Дафндан кейин дарҳол тарқаб кетмай, бир оз вақт (яъни, туя сўйилиб, гўшти тақсимланадиган миқдорча) дуо, Қуръон тиловати билан ўтириш мустаҳаб ишлардандир.

Қабр устига иморат қуриш, ўтириш, ухлаш, босиб юриш, таҳорат ушатиш, кўкариб турган гиёҳларни юлиш ёки чорва молларини ўтлатиш макруҳ ишлардан саналади.

Мақбара тиклаш, қабр тоши қўйиб, унга ёзувлар битиш масаласидаги уламоларнинг ихтилофи асосан, оддий мусулмонларнинг қабрлари тўғрисида бўлган. Аммо машҳур азиз-авлиёлар, дунёга танилган олиму уламоларнинг қабрлари эса, зиёратчилар руҳий таассурот олсин, кейинги авлод учун уларнинг мозорлари ибрат манбаи бўлсин, деган эзгу мақсадда ўзлари васият қилмаган ва хоҳламаган бўлсалар-да, бошқалар томонидан тикланса, обод қилинса, зарари йўқ, балки кўп манфаатли жиҳатлари борлиги учун рухсат берилган. (Манба: “Оламгирия”, “Қозихон”, “ал-Баҳрур-роиқ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

📚 Каналга уланиш
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Турғунов Иззатуллох домла)
ЖАНОЗА НАМОЗИДА САФЛАРНИНГ ТОҚ БЎЛИШИ
#жаноза
22-CАВОЛ:
Ассалому алайкум.
Жаноза намозида уч, беш саф бўлиб, тоқ бўлиб сафланинглар, деб айтганларини эшитиб қоламиз. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?
💬 ✔️ ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Ҳадиси шарифларда
жаноза намозида сафлар учтага етиши маййитнинг кечирилишига сабаб бўлиши айтилган. Чунки жаноза намози маййитнинг ҳаққига дуо қилишдир. Унда қанча кўп одам иштирок этса, шунча фазилатли бўлади. Лекин сафларнинг тоқ бўлиши шарт қилинмаган, мабодо сафлар жуфт бўлиб қолса ҳам зарари йўқ. Бу мавзуда Аллома Муҳаммадамин ибн Обидин “Раддул Муҳтор” номли китобида шундай дейди: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам:

مَنْ صَلَّى عَلَيْهِ ثَلَاثَةُ صُفُوفٍ غُفِرَ لَهُ

“Кимнинг жанозасини уч саф мусулмонлар ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, - деганлар. Бу ҳадисни Имом Абу Довуд ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган. Имом Ҳоким ҳам ривоят қилган ва Имом Муслимнинг шартига биноан саҳиҳ ҳадис, деган. Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобидан айтилади:
“(
Жанозада) уч саф қилиш мустаҳабдир. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради”.”.

Демак, одам кам бўлсада сафларни учтага етказиш мустаҳаб амал экан. Сафлар учтадан ошиб кетгандан кейин унинг тоқ ёки жуфт бўлишининг фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Каналга уланиш
📚#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Турғунов Иззатуллох домла)
ЎЛИК ТУҒИЛГАН БОЛАГА ЖАНОЗА
#жаноза_намози
15-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ой-куни тўлмай тушиб қолган болага жаноза намози ўқиладими?
✔️ЖАВОБ: Агар бола тирик туғилса ёки унга далолат қилувчи аломат (масалан, қимирласа, йиғласа) бўлса, унга исм қўйилади, ювилиб кафанланади ва жаноза ўқиб кўмилади. Аммо ўлик туғилса, унга жаноза ўқилмайди, исм қўйилмайди, ювиб, матога ўраб дафн қилинади ("Баҳрур роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

📚Каналга уланиш
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from Водий бозор
#Жаноза

Озодбек Назарбековнинг оталари Аҳмаджон ота жанозаси бугун аср намозидан сўнг ўқилади.

Марҳум Назарбеков Аҳмаджон ота 86 ёшда эди.

Манзил: Шаҳрихон тумани, Намозгоҳ МФЙ, собиқ Пионер кўчаси.

Мўлжал: "Лаззат" ошхонаси олдидан кирилади.

Жаноза: Аср намозидан кейин Намозгоҳ жоме масжидида ўқилади.

ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН.

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинглар.

Канал👉 @VODIYBOZOR
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Турғунов Иззатуллох домла)
​​МАЙЙИТНИ ТЕСКАРИ ДАФН ЭТИЛГАН БЎЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ?
#жаноза_хақида
1284-CАВОЛ: Яқинда биз томонда шундай ҳодиса бўлди, бир жанозадан кейин маййитни бошини оёқ томонга қилиб дафн қилингани эртасига маълум бўлган. Шу ҳолатда нима қилишимиз керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатларда қабр очилмайди. Чунки бу маййитга ҳурматсизлик ва озор бериш ҳисобланади. Бу борада “Фатово Оламгирийя” китобида шундай ёзилган:
وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ وَرُوعِيَ السُّنَّةُ ، كَذَا فِي التَّبْيِينِ
“Агар маййитни қиблага тескари ҳолда ёки бошини оёғи томонга қилиб кўмилган бўлса ва устига тупроқ тортилган бўлса, қабрни қайтадан очилмайди. Аммо лаҳад оғзини ғишт билан тўсилган бўлсаю, ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, лаҳадни очиб, маййитни суннатга мувофиқ дафн қилинади (“Табйин”)”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook ☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Турғунов Иззатуллох домла)
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#жаноза_хақида
93-CАВОЛ:
Баъзилар жаноза намозини таҳоратсиз ўқиса ҳам жоиз, дейишади. Шу гап тўғрими?
✔️ ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Чунки, жаноза намозини ўқувчининг бадани, кийими ва жойи таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши шарт. Жаноза намозига улгуриш учун вақт жуда кам бўлганида таяммум қилиб жаноза намозига қўшилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Иззатуллох домла Турғунов)
​​ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРНИ УЧТА АЙТИШ
#жаноза #намоз
1306-CАВОЛ: Имом жаноза намозида уч такбир айтгандан кейин салом бериб қўйиб, кейин эсига тушиб, тўртинчи такбирни айтиб, кейин салом бериб намозни тугатди. Бу ҳолатда намоз тўғри бўлганми?

✔️ ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозининг иккита шарти бор: бири тўрт такбир, иккинчиси қиём, яъни тик туриб ўқиш. Ҳар бир такбир шарт ҳисобланади. Агар бирортаси тарк қилинса, намоз бузилган ҳисобланади. Агар имом учинчи такбирдан кейин адашиб кетиб, салом берган бўлса ва дарҳол, бошқа ҳатти-ҳаракат қилмасдан тўртинчи такбирни айтиб, қайта салом берган бўлса, намоз тўғри бўлган бўлади.
Агар учинчи такбирдан кейин салом бериб, шу билан намозни тугатса, намоз бузилган бўлиб, қайта ўқилади.
Бу борада “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
وصلاة الجنازة أربع تکبیرات، فإن ترک واحدة منها لم تجز صلاته
Жаноза намози тўрт такбирдан иборат. Агар имом улардан бирини тарк қилса, намози жоиз эмас”.
ولو سلم الإمام بعد الثالثة ناسيًا كبر الرابعة ويسلم، كذا في التتارخانية
“Агар имом унутиб, учинчи такбирдан кейин салом бериб юборса, тўртинчи такбирни айтади ва салом беради. “Татархония”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Иззатуллох домла Турғунов)
​​ИМОМ ЖАНОЗАДА БЕШТА ТАКБИР АЙТСА...
#жаноза #намоз #хукм
1310-CАВОЛ: Жаноза ўқиганимизда имом беш марта такбир айтиб қўйди, намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бу ҳолатда намоз бузилмаслигини айтганлар. Бундан ташқари имом бешинчи такбирни ҳам айтса, муқтадийлар қандай йўл тутади деган саволга ҳам жавоб бериб, имом бешинчи такбирни айтиб қўйса, муқтадий имомга эргашиб бу такбирни айтмайди, балки салом бергунича сукут қилиб туради. Салом берганда бирга қўшилиб салом беради, дейишган.
   “Ҳидоя” китобининг шарҳларидан бири “Баноя”да бундай дейилган:
في الذخيرة لو زاد الإمام خامسة صحت صلاته
   ““Захира” да шундай келган: “Агар имом бешинчи такбирни зиёда қилиб қўйса, намози дуруст бўлган ҳисобланади”.
   Имом бешинчи такбирни айтиб қўйганда муқтадий нима қилади деган саволга “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги жавоб берилган:
ولو كبر إمامه خمسًا لم يتبع؛ لأنه منسوخ فيمكث المؤتم حتى يسلًم معه إذا سلًم ، به يفتى
   “Агар имом бешинчи такбирни айтса, муқтадий унга эргашмайди (яъни бешинчи такбирни айтмайди). Чунки беш марта такбир айтиш ҳукми мансух бўлиб, амалдан қолган. Шу сабабли иқтидо қилувчи имом салом берганда бирга салом бериш учун кутиб туради. Фатво шу гапга берилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Иззатуллох домла Турғунов)
ЖАНОЗАДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#жаноза #намоз #фатво
-CАВОЛ:
Мен қишлоғимизда бир хонадонга
жаноза намозига борганимда бир одам оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиди. Сўрасам, шундай гап бор, деди. Ҳақиқатан ҳам жаноза намозида шундай қилиш керакми?
✔️ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида ҳам намоз ўқиётган кишининг турган жойи пок бўлиши шарт бўлади. Агар намозхоннинг оёғи остида нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб ўқиса, пок жойда туриб намоз ўқиган бўлади. Бу ҳолатда оёқ кийимининг устки, оёқ тегиб турган қисми пок бўлиши керак. Агар оёқ остида нажосат бўлмаса, бундай қилинмайди. Бу ҳақда “Муҳити Бурҳоний” китобида шундай дейилган:
وإذا صلى على موضع نجس، وفرش نعليه، وقام عليهما جاز، ولو كان لابساً لهما لا يجوز؛ لأنهما يكونان تبعاً له حينئذٍ
“Намозхон нажосат бор жойда намоз ўқиётиб, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Агар (оёқ остида нажосат турган ҳолида) оёқ кийимини кийиб ўқиса, жоиз бўлмайди. Чунки оёқ кийим бу ҳолатда намозхонга тобе бўлган ҳисобланади”.
“Ҳошиятут таҳтовий” китобининг жаноза бобида қуйидагилар айтилган:
ولو افترش نعليه وقام عليهما جاز فلا يضر نجاسة ما تحتهما لكن لا بد من طهارة نعليه مما يلي الرجل لا مما يلي الأرض
“Агар намозхон оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Остидаги ернинг нажосат экани зарар қилмайди. Лекин бу ҳолатда оёқ кийимнинг ерга тегиб турган остки қисми эмас, устки, оёққа ёпишиб турган қисми пок бўлиши шарт”.
Демак, жаноза намозига келган намозхон билса-билмаса, сабабсиз оёқ кийимини ечмайди, балки фақат намоз ўқийдиган ерда ёки оёқ кийимининг тагида нажосат турган бўлса, шу ҳолатда ечиб ўқийди. Валлоҳу аълам.
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Иззатуллох домла Турғунов)
КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон #жаноза
CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми?

✔️ ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ
“Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz