Шахрихон ТАЪЗИЯ
36.9K subscribers
342 photos
112 videos
1.09K links
Шахрихонда жаноза борми бизга хабар қолдиринг
+998934160002
@Adidas0002
+998332301030
@Maqsadimz_jannat
Газел 994310301
Download Telegram
Forwarded from OQMASJID.UZ️ (Иззатуллох домла Турғунов)
ЖАНОЗАДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#жаноза #намоз #фатво
-CАВОЛ:
Мен қишлоғимизда бир хонадонга жаноза намозига борганимда бир одам оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиди. Сўрасам, шундай гап бор, деди. Ҳақиқатан ҳам жаноза намозида шундай қилиш керакми?
✔️ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида ҳам намоз ўқиётган кишининг турган жойи пок бўлиши шарт бўлади. Агар намозхоннинг оёғи остида нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб ўқиса, пок жойда туриб намоз ўқиган бўлади. Бу ҳолатда оёқ кийимининг устки, оёқ тегиб турган қисми пок бўлиши керак. Агар оёқ остида нажосат бўлмаса, бундай қилинмайди. Бу ҳақда “Муҳити Бурҳоний” китобида шундай дейилган:
وإذا صلى على موضع نجس، وفرش نعليه، وقام عليهما جاز، ولو كان لابساً لهما لا يجوز؛ لأنهما يكونان تبعاً له حينئذٍ
“Намозхон нажосат бор жойда намоз ўқиётиб, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Агар (оёқ остида нажосат турган ҳолида) оёқ кийимини кийиб ўқиса, жоиз бўлмайди. Чунки оёқ кийим бу ҳолатда намозхонга тобе бўлган ҳисобланади”.
“Ҳошиятут таҳтовий” китобининг жаноза бобида қуйидагилар айтилган:
ولو افترش نعليه وقام عليهما جاز فلا يضر نجاسة ما تحتهما لكن لا بد من طهارة نعليه مما يلي الرجل لا مما يلي الأرض
“Агар намозхон оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Остидаги ернинг нажосат экани зарар қилмайди. Лекин бу ҳолатда оёқ кийимнинг ерга тегиб турган остки қисми эмас, устки, оёққа ёпишиб турган қисми пок бўлиши шарт”.
Демак, жаноза намозига келган намозхон билса-билмаса, сабабсиз оёқ кийимини ечмайди, балки фақат намоз ўқийдиган ерда ёки оёқ кийимининг тагида нажосат турган бўлса, шу ҳолатда ечиб ўқийди. Валлоҳу аълам.
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz