#ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ ҚАРЗЛАРИНИ ЗИММАГА ОЛИШ
#қарз
❓258-CАВОЛ: #Жаноза намози ўқиш олдидан имом-домла марҳумнинг яқинларидан бирини чақириб: “Маййитнинг олди-бердилари бўлса зиммангизга оласизми?” – деб сўрайди. Маййитнинг эгаси марҳумнинг қарзларини зиммасига олгандан кейин жаноза ўқилади. Қарзларни зиммасига олган киши тўлаб берадими, у зиммасига олиши билан маййит “ҳаққул абд (банданинг ҳаққи)”дан холос бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Вафотидан кейин ўзидан мол қолдирган маййитнинг қарзига кафил бўлиш жоизлиги борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Қарзларни зиммасига олган маййитнинг эгаси ёки бошқа шахс бўлсин маййитнинг мерос қолдирган молидан қарзларни адо қилиб беради. Қарзлар адо бўлиши билан маййит “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Энди қарзларини тўлашга мол қолдирмаган ёки тириклигида қарзларни тўлашга кафил тайинламаган маййитга келсак, унинг қарзларини зиммага олиш дуруст ёки дуруст эмаслиги масаласида мазҳабимиз мужтаҳид уламолари турлича йўл тутганлар.
Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейдилар:
عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ تَصِحُّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзидан кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздларида дуруст бўлади” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Лекин агар қарзга кафил бўлган киши у хоҳ маййитнинг қариндоши бўладими, хоҳ бегонами қарзларни ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, ҳамма уламоларимиз наздида жоиз бўлади, маййит қарздан яъни “ҳаққул абд”дан қутилади. Ўзининг ҳисобидан қарзни адо қилган киши катта ажрга эришади.
Содда қилиб айтсак, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздларида қарзларини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзларини тўлайман, зиммамга оламан дейиш шаръан эътиборга олинмайди. Шу гапни айтса ҳам қарзни тўлаш унинг зиммасига тушмайди ва маййит “ҳаққул абд”дан озод бўлмайди. Лекин қарзларни зиммасига олган киши ўзининг ҳисобидан тўлаб берса, жоиз. Бу ҳолатда маййит ҳам “ҳаққул абд”дан халос бўлади.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида мол қолдирмаган маййитнинг қарзларига кафил бўлиш дуруст. Яъни, у қарздор маййитнинг зиммаси (масъулияти)ни ўз зиммасига қўшган бўлади ва қарзларни тўлаб бериши шарт бўлиб қолади.
“Фатовои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилган:
فَلَا تَصِحُّ الْكَفَالَةُ بِالدَّيْنِ عَنْ مَيِّتٍ مُفْلِسٍ عِنْدَهُ وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى تَصِحُّ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ ، وَالصَّحِيحُ قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى كَذَا فِي الزَّادِ وَلَوْ تَرَكَ مَالًا جَازَ بِمِقْدَارِهِ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .
яъни: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида қарзини тўлашга мол қолдирмаган маййитнинг қарзига кафил бўлиш дуруст бўлмайди. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳим) наздларида эса бундай кафиллик дуруст ҳисобланади (“Бадоеъ” китобида шундай келган). Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари тўғри (саҳиҳ)дир (“Зодул фуқаҳо” китобида шундай дейилган). Агар маййит қанча мол қолдирган бўлса, ўшанча миқдорида кафил бўлиш жоиз (“Муҳити Сарахсий” китобида шундай дейилган)” (“Фатовои ҳиндия” китоби, “Кафолатнинг тарифи, рукни ва шартлари” боби).
Кўпинча жанжалга сабаб бўладиган ҳолат: ҳақдорлар жаноза пайтида маййитнинг қарзларига кафил бўлган кишини ушлаб олиб, қарзларни тўлашга мажбур қилишмоқчи бўлишади. Қарзларни тўлашга мол қолмаган бўлса, бу масалада Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига амал қилинади. Яъни, кафил бўлган киши ўз ҳисобидан тўлаб берса, дуруст. Тўлаб бермаса, уни тўлашга мажбур қилиб бўлмайди.
♻️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@Oqmasjid_uz