"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.94K subscribers
24.5K photos
5.59K videos
25 files
34.3K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
Audio
Abdulloh Domla
#Янги_дарслик

Сийратни ўрганиш фазилати❗️

Абдуллоҳ домла

#Сийрат (1-дарс)


https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
Abdulloh Domla
Амр ибн Лухай ❗️

Абдуллоҳ домла

#Сийрат (2-дарс)


https://t.me/SHahobiddinbobo
04_Fil_voqeasi
Abdulloh Domla
🎤 Абдуллоҳ домла

#Сийрат (4-дарс)

Фил вокеаси



https://t.me/SHahobiddinbobo
БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун, 14 октябрь, пайшанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари тақдим этилади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

#СИЙРАТ
#Қалбимиз_ва_ҳаётимиз_Сиз_ила_ё_Расулаллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун, 18 октябрь, душанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари тақдим этилади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

#СИЙРАТ
#Қалбимиз_ва_ҳаётимиз_Сиз_ила_ё_Расулаллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭНГ ЧИРОЙЛИ ПАЙҒАМБАР КИМ БЎЛГАН?
#сийрат

859-CАВОЛ: Биламизки Юсуф алайҳиссаломга ярим чирой берилган. Шу чирой тўлиқ қилиб Одам алайҳиссаломга берилган чунки уни Aллоҳ мукаммал қилиб яратган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсонларнинг, пайғамбарларнинг ҳар тарафлама энг зўри. Саволим шуки энг чиройли пайғамбар бу Одам алайҳиссаломми ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Энг гўзал инсон бу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бўладилар. Пайғамбаримизнинг Юсуф алайҳиссалом борасида:

"إِذَا هُوَ قَدِ اُعْطِيَ شَطْرَ الْحُسْنِ..." (رواه الامام مسلم)

яъни, “Юсуфга ярим гўзаллик берилган”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Айрим уламолар ушбу ҳадисдаги "ярим гўзаллик"дан мурод “Юсуф алайҳиссаломга Пайғамбаримиздан бошқа гўзалликнинг ярми” эканини таъкидлашган бўлса, бошқа уламолар эса: “Одам алайҳиссалом ҳусниларининг ярми” назарда тутилган дейишади. Чунки Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

” لَمْ يَبْعَثِ اللَّهُ نَبِيًّا إِلا حَسَنَ الصَّوْتِ، حَسَنَ الْوَجْهِ، وَكَانَ نَبِيُّكُمْ (صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ) أَحْسَنَهُمْ وَجْهًا وَأَحْسَنَهُمْ صَوْتًا” (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни, "Аллоҳ юборган ҳар бир пайғамбар гўзал юзли ва чиройли овозли бўлган. Соҳибингиз (яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссалом) уларнинг ҳаммасидан чиройли юз ва чиройли овозлидирлар" (Имом Термизий ривояти).

Бундан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг гўзал юзли эканликлари келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.





https://t.me/SHahobiddinbobo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрат #Мавлид

"Мавлид маросимларини рисоладагидек ўтказиш"
1-қисм.

Абдул Азим Зиёуддин ва Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Гуруҳни танишларингизга юборинг👇

@SHahobiddinbobo
#Сийрат
МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД "НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ" (1)

Соиб ибн Язид (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳунайн ғазотидан сўнг, Ҳавозин қабиласидан тушган ўлжаларни тақсимлаётиб, Қурайш ва бошқа баъзи маккаликларга кўпроқ насиба улашдилар. Бу эса ансорларнинг норозилигига сабаб бўлди. Буни эшитган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларнинг олдиларига бориб: “Бу ерда ансорлардан бўлмаганлар ҳам бор бўлса уйларига боришсин”, дедилар.
Ҳамду санодан сўнг уларга шундай ваъз қилдилар:
-  Эй ансорлар жамоаси! Менинг баъзи инсоларни динга мойил қилиш мақсадида, шояд улар бугундан кейин гувоҳлик бериб, Аллоҳ таоло уларнинг қалбларига Исломни солса, деган умидда ўлжаларни кўпроқ тақсимлаб берганим борасида сизларнинг айтган гапларингиз менга етиб келди.
Эй ансорлар жамоаси! Аллоҳ сизларга имон неъматини бермадими? Сизларни эҳтиром билан сийламадими? Сизларни: “Аллоҳнинг ёрдамчилари”, “Росулнинг ёрдамчилари”, деган энг чиройли исм билан номламадими? Ҳижрат бўлмаганда эди, ансорлардан бўлган бўлардим. Агар барча инсонлар бир томонга юрсалару, сизлар бошқа томонга қараб юрсангиз, мен сизлар томон юрган бўлар эдим... Бошқалар ушбу қўй-қўзи ва туяларни, сизлар эса Расулуллоҳни олиб кетишингизга рози эмасмисиз?
Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ушбу сўзларини эшитган ансорлар: “Розимиз”, деган эдилар, у зот: “Сизлар мен айтган гапларга жавоб беринглар”, дедилар. Шунда ансорлар:
-  Эй Расулуллоҳ! Сиз бизни зулмат ичида учратдингиз, Аллоҳ сиз сабаб бизни нурга олиб чиқди. Сиз бизни дўзах қаъри ёнида учратдингиз, Аллоҳ сиз сабаб бизни ундан қутқарди. Сиз бизни адашган ҳолатда учратдингиз, Аллоҳ сиз сабаб бизни ҳидоят қилди. Аллоҳни Роб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни пайғамбар деб рози бўлганмиз, сиз бу масалани ечишда хоҳлаганингизни қилинг! – дедилар. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга қарата шундай дедилар:
-  Аллоҳга қасамки, сизлар бу гаплардан бошқачароқ гапларни айтганизда ҳам, тўғри гапни айтдингиз, дер эдим. Агар сизлар: “Сиз бизга қувилиб келмаганмидингиз? Биз сизга жой бердик-ку. Ёлғончига чиқарилган эдингиз? Биз сизни тасдиқладик. Ёрдамсиз қолган эдингиз. Биз сизга ёрдам бердик. Инсонлар рад қилган нарсаларни биз тасдиқладик”, десангиз ҳам, тўғри гапирдингиз, деб айтардим.
Бу сўзларни эшитган ансорлар дархол: “Асло, эй Расулуллоҳ. Бизлар ва бошқаларга бўладиган фазилат ва миннатлар барчаси Аллоҳ ва Расулиникидир”, дедиларда йиғладилар, кўзларидан жиққа-жиққа ёш оқди. Улар билан бирга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўзларидан ҳам муборак ёшлар томчилади.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
#Мақолалар #Сийрат

Сиддиқлар саййиди

Пайғамбаримиздан кейин умматнинг энг афзали бўлмиш Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг асл исмлари Абдуллоҳ бўлган. “Абу Бакр” исм эмас, балки кунядир. Буни сўзма-сўз таржима қилинса “Бакрнинг отаси” деган маъно келиб чиқади. Лекин, у кишининг Бакр исмли фарзандлари бўлмаган. Баъзи манбаларда у зотнинг Абу Бакр деб номланишларига сабаб сифатида эзгу, савобли ишларни барчадан аввал бажаришлари кўрсатилган. Зеро, "бакр" сўзи араб тилида эрта деган маънони ҳам англатади.
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг жоҳилият давридаги исмлари “Абдул Каъба” (Каъбанинг қули) эди. Мусулмон бўлганларидан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у кишига “Абдуллоҳ” (Аллоҳнинг қули) деб исм қўйганлар.
Саҳиҳ маълумотга кўра, Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) “Сиддиқ” номи билан жоҳилият даврида ҳам номланганлар. Ислом дини келгандан сўнг кофирлар у кишига Исро ва Меърож воқеаси хабарини етказганларида ҳеч иккиланмасдан: “Агар Расулуллоҳ шундай деган бўлсалар, рост сўзлабдилар!”, деб тасдиқ қилганлари билан ушбу ном у кишида яна ҳам мустаҳкамланди.
Оталарининг исмлари Усмон, куняси Абу Қаҳофа бўлган. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан етинчи насаб, яъни Муррада туташадилар....

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
#Мақолалар #Сийрат

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мўъжизалари

Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг пайғамбарликларига далолат қилувчи мўъжизалар жуда кўп бўлиб, бу борада алоҳида китоблар ҳам ёзилган. Қуйида ушбу мўъжизалардан мутавотир йўл билан етиб келган ва қатъий собит бўлганлари ҳақида тўхталиб ўтамиз:
1. Қуръони карим. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) араблардан Қуръонга ўхшаш китобни келтиришни талаб қилганларида улар ожиз қолишди. Сўнгра улардан Қуръон сураларига ўхшаш ўнта сура келтириш талаб этилди. Оқибат ушбу талаб битта сура билан ниҳояланганда ҳам - улар иложсиз қолдилар.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида айтади: “Ва агар бандамизга туширилган нарсамизга шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз. Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг ”.
Шу сабабли, арабларнинг энг балоғат ва фасоҳатли шоирлари ҳамда моҳир воизлари ҳам Қуръон оятларига ўхшаш бир оят келтиришга ҳам чорасиз қолишган.
2. Ойнинг иккига бўлиниши ва унинг оқибатида инсонларнинг икки тоифага ажралиши. Аллоҳ таоло Қамар сурасида айтади: “Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди. Агар бир оят мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.” Ушбу воқеанинг Маккада содир бўлгани борасида келган ҳадислар мутавотир даражасига етган.
3. Оз таомнинг кўпчиликка етиши. Ҳандақ қазиш ишлари бўлаётган пайтда озгина таом бир неча минг саҳобийларга етиб, яна ўз ҳолича қолган. Мазкур воқеага доир келган хадислар ҳам мутавотир даражасига етган.
4. Расулуллоҳнинг муборак бармоқлари орасидан сув чиқиши. Жангларнинг бирида саҳобалар жуда ҳам ташна бўлиб, таҳоратга ҳам сув топилмай қолганда, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ичида сув бўлган идишга қўлларини тиққанлар. Шунда бармоқларининг орасидан сув отилиб чиққан. Бу сувдан саҳобалар чанқоқларини қондириб, барча таҳорат ҳам олган.
5. Исро ва меърож воқеаси. Исро кечаси ҳақида Қуръонда очиқчасига баён қилинган. Меърож воқеаси ҳақида эса Нажм сурасининг бошида ишора келган. Ҳадиси шарифда эса бу мутавотир даражасида келган.
6. Ғойиб нарсалар ҳақида хабар беришлари. Хусусан, Аммор ибн Ёсирни боғий тоифа қатл қилиши, Усмон (розияллоҳу анҳу)га мусибат етказилиши, Аллоҳ таоло Ҳазрати Али воситасида мусулмонлардан бўлган икки тоифа орасини ислоҳ қилиши, дунёнинг йирик подшоҳлари Кисро ва Қайсарнинг ҳукмронлиги тугатилиши ҳамда бошқа кўплаб ғайбий ишлар ҳақида хабар берганлар.
7. Дарахт танасининг Расулуллоҳдан ажралгани учун йиғлаши. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га минбар ясалишидан олдин бир дарахтнинг танасига суяниб хутба қилар эдилар. Минбар ясалгандан кейин, унда хутба қилиш учун кўтарилганларида, ҳалиги дарахт танаси у кишига бўлган меҳридан худди ёш боладек ҳўнграй бошлади. Саҳобаларнинг барчаси бунга гувоҳ бўлишди. Расулуллоҳ минбардан тушиб, дараҳт танасини қучганларида, ҳалиги овоз тинчланди.
8. Қўлларидаги тошларнинг тасбеҳ айтиши.
9. Гўштнинг ўзининг заҳарлангани ҳақида хабар бериши. Бир аёл душманлик қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га заҳарланган қўй гўштини ҳадя қилади. Ундан бир неча саҳобийлар ҳам тановул қиладилар ва вафот этдилар. Набий (алайҳис-салом) энди қўлларини гўштга узатганларида гўшт у зотга ўзининг заҳарли экани хабарини берди.
10. Ер юзининг машриқдан мағрибигача бўлган жойларнинг у зотга кўрсатилиши ҳамда умматлари етиб борадиган ҳудудларнинг билдирилиши.
11. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хулқлари ва гўзал шамоиллари. Бу ҳам У зотнинг мўжизаларидан бўлиб, Қиёматга қадар хулқ ва холқ борасида у кишига ўхшаш инсон келмайди.
Манба: Нуриддин Итр. “Нафахотул итрийя мин сийрати хойрил барийя”, 28 бет.

http://islamcenter.uz/?p=1293

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат
#муфтий_минбари

📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИСМЛАРИ

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐диний-маърифий канал!
https://t.me/SHahobiddinbobo