"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.92K subscribers
23.5K photos
5.24K videos
25 files
32.4K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
Адашиб кетишликнинг асосий сабаби, ниятнинг нотўғри бўлганлигидир.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҲИЖОМА ВА ДОНОРЛИК
#тиб

1365-CАВОЛ: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак.
Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته
“Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”.
Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Истиғфор_айтишни_унутманг!!!

#ИСТИҒФОР.

استغفر الله وأتوب إليه 100 مرة.

Ўқилиши
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
100 марта

Маъноси: “Аллоҳдан кечиришини
сўрайман, Унга тавба қиламан!”

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”
(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
#Kundalik_duolar

Бирор нарсадан чўчиганда
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор нарса чўчитса: “Ҳуваллоҳ, Аллоҳу Роббий ла шарийка лаҳу”, деб айтардилар.
(Маъноси: У Аллоҳдир. Аллоҳ менинг Раббимдир. Унинг шериги йўқдир)
Имом Ибн Сунний ривояти.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
44. Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ унинг тавбасини қабул…
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Ҳадис_ва_Ҳаёт_35жуз

Зикр, истиғфор, тавба ва дуолар китоби.

44. Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ тавбасини қабул қилур

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Иҳтиёрий (нафл) намозлар

5.ҲОЖАТ НАМОЗИ

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат
қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васалламга саловат айтсин. Сўнгра: «Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ
Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан:
раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшилик-
дан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай
мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни
қўймай, албатта чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар» (Имом Термизий ва
Ибн Можа ривояти).

Имом Ибн Ҳажар бу намозни шанба куни саҳар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби
ҳал бўлади. Унинг ҳожати равон бўлишига мен зоминман, деб марҳамат қилганлар, деган. Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Солавот_айтишни_унутманг_азизлар!

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
#Ҳикмат

Молик ибн Динор (р.а.) айтади:
"Уч нарсани уч нарса билан ушлай олсанг, мўмин бўласан:
1. Кибрни тавозеъ билан;
2. Очкўзликни қаноат билан;
3. Ҳасадни насиҳат билан".


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Мавлид ва у ҳақида олимларнинг фикрлари

“Мавлид” арабча сўз бўлиб, туғилиш, туғилган жой ва туғилган вақт маъноларини англатади. Биз мусулмонлар, мавлид деганда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг туғилган ойларини назарда тутамиз. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг туғилган саналарини Ибн Исҳоқ Фил йилида Рабиъул аввал ойининг 12 куни, душанба; Маҳмуд Пошо Фалакий эса астрономик ҳисоб билан милодий 571 йилнинг 9 рабиъул аввал, душанба куни деб кўрсатган. Мавлид...

Батафсил ўқиш...

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мўъжизалари

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
#Мақолалар #Сийрат

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мўъжизалари

Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг пайғамбарликларига далолат қилувчи мўъжизалар жуда кўп бўлиб, бу борада алоҳида китоблар ҳам ёзилган. Қуйида ушбу мўъжизалардан мутавотир йўл билан етиб келган ва қатъий собит бўлганлари ҳақида тўхталиб ўтамиз:
1. Қуръони карим. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) араблардан Қуръонга ўхшаш китобни келтиришни талаб қилганларида улар ожиз қолишди. Сўнгра улардан Қуръон сураларига ўхшаш ўнта сура келтириш талаб этилди. Оқибат ушбу талаб битта сура билан ниҳояланганда ҳам - улар иложсиз қолдилар.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида айтади: “Ва агар бандамизга туширилган нарсамизга шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз. Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг ”.
Шу сабабли, арабларнинг энг балоғат ва фасоҳатли шоирлари ҳамда моҳир воизлари ҳам Қуръон оятларига ўхшаш бир оят келтиришга ҳам чорасиз қолишган.
2. Ойнинг иккига бўлиниши ва унинг оқибатида инсонларнинг икки тоифага ажралиши. Аллоҳ таоло Қамар сурасида айтади: “Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди. Агар бир оят мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.” Ушбу воқеанинг Маккада содир бўлгани борасида келган ҳадислар мутавотир даражасига етган.
3. Оз таомнинг кўпчиликка етиши. Ҳандақ қазиш ишлари бўлаётган пайтда озгина таом бир неча минг саҳобийларга етиб, яна ўз ҳолича қолган. Мазкур воқеага доир келган хадислар ҳам мутавотир даражасига етган.
4. Расулуллоҳнинг муборак бармоқлари орасидан сув чиқиши. Жангларнинг бирида саҳобалар жуда ҳам ташна бўлиб, таҳоратга ҳам сув топилмай қолганда, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ичида сув бўлган идишга қўлларини тиққанлар. Шунда бармоқларининг орасидан сув отилиб чиққан. Бу сувдан саҳобалар чанқоқларини қондириб, барча таҳорат ҳам олган.
5. Исро ва меърож воқеаси. Исро кечаси ҳақида Қуръонда очиқчасига баён қилинган. Меърож воқеаси ҳақида эса Нажм сурасининг бошида ишора келган. Ҳадиси шарифда эса бу мутавотир даражасида келган.
6. Ғойиб нарсалар ҳақида хабар беришлари. Хусусан, Аммор ибн Ёсирни боғий тоифа қатл қилиши, Усмон (розияллоҳу анҳу)га мусибат етказилиши, Аллоҳ таоло Ҳазрати Али воситасида мусулмонлардан бўлган икки тоифа орасини ислоҳ қилиши, дунёнинг йирик подшоҳлари Кисро ва Қайсарнинг ҳукмронлиги тугатилиши ҳамда бошқа кўплаб ғайбий ишлар ҳақида хабар берганлар.
7. Дарахт танасининг Расулуллоҳдан ажралгани учун йиғлаши. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га минбар ясалишидан олдин бир дарахтнинг танасига суяниб хутба қилар эдилар. Минбар ясалгандан кейин, унда хутба қилиш учун кўтарилганларида, ҳалиги дарахт танаси у кишига бўлган меҳридан худди ёш боладек ҳўнграй бошлади. Саҳобаларнинг барчаси бунга гувоҳ бўлишди. Расулуллоҳ минбардан тушиб, дараҳт танасини қучганларида, ҳалиги овоз тинчланди.
8. Қўлларидаги тошларнинг тасбеҳ айтиши.
9. Гўштнинг ўзининг заҳарлангани ҳақида хабар бериши. Бир аёл душманлик қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га заҳарланган қўй гўштини ҳадя қилади. Ундан бир неча саҳобийлар ҳам тановул қиладилар ва вафот этдилар. Набий (алайҳис-салом) энди қўлларини гўштга узатганларида гўшт у зотга ўзининг заҳарли экани хабарини берди.
10. Ер юзининг машриқдан мағрибигача бўлган жойларнинг у зотга кўрсатилиши ҳамда умматлари етиб борадиган ҳудудларнинг билдирилиши.
11. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хулқлари ва гўзал шамоиллари. Бу ҳам У зотнинг мўжизаларидан бўлиб, Қиёматга қадар хулқ ва холқ борасида у кишига ўхшаш инсон келмайди.
Манба: Нуриддин Итр. “Нафахотул итрийя мин сийрати хойрил барийя”, 28 бет.

http://islamcenter.uz/?p=1293

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
#AUDIO

Abdulloh ibn Abbos (r.a.)

"Bir yuz bir ulug‘ sahobiy" kitobi asosida

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
bob. 343-hadis. Shoirning yom
157
Шоир. Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“АБДУЛҲАМИДХОН – СЎНГГИ ИМПЕРАТОР”
41-қисм.


ШАҲОБИДДИН БОБО масжиди

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

24_САФАР 1445 й.

28_АВГУСТ  ( ЧОРШАНБА)

#Таҳажжуд_намози_04_56_гача

БОМДОД    - 05:40

ҚУЁШ          - 06:20

Қиём            -12:59

ПЕШИН       - 13:30  

аср кириши -17:41

АСР               -17:50

Ифторлик    -19:40
                    
ШОМ             -19:50  
             
ХУФТОН      - 21:20

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.

28 - август    2024 й.
24 - САФАР    1446 й.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Ёши бир жойга борган отахонга савол бердилар:
"Болаларингизни соғинасизми.?..
Улар деди:
"Мен болаларимни болалигини соғинаман.. Чунки, у вақтда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат хам егилари келмас эди...
Эндичи.... хозирчи....
Хаммаси акси.."

Оталаримизни бугун борида эзозлайлик. Чунки улар бошимизга қўнган қуш кабидир, пир этиб учиб кетишлари мумкин, қайтиб топа олмаймиз..

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo