#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан
Коллеж ходимлари фойдасига жами 55 676 340 сўм иш ҳақи ундириб берилиши белгиланди
📌 Бухоро вилояти Шофиркон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 25 февраль куни Шофиркон тумани, Шофиркон-шоҳ қўчасида яшовчи фуқаро А. Хакимовнинг Шофиркон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежидан иш ҳақисини ундириб бериш юзасидан қилган мурожаати батафсил ўрганиб чиқилган.
Коллежи томонидан А. Хакимовдан ташқари яна 9 нафар ходимларидан муддати ўтган иш ҳақилари бўйича жами 55 676 340 сўм миқдоридаги иш ҳақи қарздорлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкинлиги, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли барча суммаларни тўлашлиги, жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Шофиркон туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг манфаатида ФИБ Ғиждувон туманлараро судига белгиланган тартибда аризалар киритилиб, суднинг жорий йил 9 мартдаги қарорига асосан қарздор Шофиркон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежидан манфаатдор 10 нафар фуқаролар фойдасига жами 55 676 340 сўм иш ҳақи ундириб берилиши белгиланди.
✅ @adliyangiliklari

Нафақа масаласида адолат бўлиши керак
📌 Муаммонинг илдизи қанча барвақт аниқланса, уни бартараф этиш ҳам шунча осон кечади. Дарҳақиқат, инсон ўз манфаати йўлида яшайди, елиб-югуради, ёшликдан то кексайгунига қадар моддий эҳтиёжларини ҳисобга олади. Бу оддий ҳаёт ҳақиқати.
Адлия бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни кузатар экансиз, иш ҳақи ва пенсия, нафақа тайинлаш масалаларидаги адолатсизлик кўнгилни бироз ҳира қилади. Шу ўринда эътиборингизни Наманган шаҳар адлия бўлимига келиб тушган мурожаатга қаратмоқчиман.
Фуқаро С. Алимов бир неча кун аввал Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг қароридан норози бўлиб ҳамда ортиқча ҳисобланган пенсияни ундиришни тўхтатишда амалий ёрдам сўраб Наманган шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг пенсия ишига оид ҳужжатлари пенсия бўлими томонидан ўрганилиб, гарчанд фуқаро томонидан нотўғри ҳужжатлар тақдим этилган бўлмасада, орадаги иш ҳақи мавжуд бўлмаган ойларини ҳисобга олмай иш ҳақи олинган ойга ўтказиб келинганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, натижада 2011-2018 йиллар оралиғида жами 4 751 474 сўм ортиқча пенсия ҳисоблангани аниқланиб, пенсия жамғармаси шаҳар бўлимининг 2019 йил 21 июндаги 90-сонли қарори билан фуқародан жами 4 751 474 сўм ортиқча ҳисобланган пенсия миқдорини ундириш белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши кераклиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги белгиланган.
Мурожаат атрофлича ўрганилиб, адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада, жамғарманинг Наманган шаҳар бўлими зиммасига ортиқча ҳисобланган 4 751 474 сўм пенсия миқдорини фуқародан ундирмаслик мажбурияти юклатилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_мурожаат_изидан
130 нафар маҳалла раислари ва котибаларига тўланмаган ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.
Масъуллар жавобгарликка тортилди.
https://t.me/toshkentviladliya

Бир мурожаат изидан шу ҳақида.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_мурожаат_изидан
Ангрен шаҳар адлия бўлими фуқароларга бир миллиард сўмга яқин ойлик маошларини ундириб берди.
Агар ҳуқуқларингиз ва қонуний манфаатларингиз бузилса, Тошкент вилояти Адлия бошқармасининг телеграмдаги @toshviladliya_bot каналига ёки 70-201-05-15 рақамли ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида ўрнатилган “Ишонч Телефонларига” мурожаат қилинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya
Ангрен шаҳар адлия бўлими фуқароларга бир миллиард сўмга яқин ойлик маошларини ундириб берди.
Бир мурожаат изидан шу ҳақида.〰️〰️〰️〰️〰️
Агар ҳуқуқларингиз ва қонуний манфаатларингиз бузилса, Тошкент вилояти Адлия бошқармасининг телеграмдаги @toshviladliya_bot каналига ёки 70-201-05-15 рақамли ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида ўрнатилган “Ишонч Телефонларига” мурожаат қилинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya
#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан #Адлия_аралашгач
Адлия аралашуви билан ўқитувчиларга устама пуллари тўлаб берилди
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятида “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.
Таълим муассасалари ўқитувчиларидан халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз ҳамда асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақлари тўланиши керак бўлса-да, амалда вилоят бўйича олимпиада ғолиби бўлган Учкўприк ва Сўх туманларидаги мактабларда ишловчи 7 нафар ўқитувчига устамалар тўланмаганлиги аниқланган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.
Унга кўра, Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига жорий йилнинг 5 октябрь кунига қадар устама ва мукофот пулларини тўлаб берилиши юклатилган бўлса-да, амалда ушбу ўқитувчиларга 164 миллион 303 минг сўм устама пуллари тўланмаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Риштон ва Қўқон туманлараро судига 7 та суд буйруғи тартибида 164 миллион 303 минг сўмни ундириш юзасидан аризалар киритилиб, ҳозирда 5 та ариза юзасидан 121 миллион 855 минг сўмни ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилди. 2 та 42 448 000 сўм устама суммаларини ундириш ҳақидаги аризалар фуқаролик судида кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш юзасидан вилоят бандлик бош бошқармасига киритилган маъмурий таклифларга асосан Сўх туман ХТБ мудири А.Темиров ва Учкўприк туман ХТБ мудири Д.Аюповаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаридан маъмурий жарима тайинлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан бошқарманинг ёзма кўрсатмаси юборилди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Адлия_аралашгач #Бир_мурожаат_изидан
Ҳоким қарори бекор қилинди
Жорий йилнинг 28 январида фуқаро В.Ч.нинг Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда тумандаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарув ташкилотларига бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги мурожаати Адлия вазирлигига келиб тушган.
Вазирлик томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида мурожаатда билдирилган важлар ўз тасдиғини топди.
Хусусан “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ кўп квартирали уйни бошқаришни бошқариш ташкилотига беришнинг тартиби ва шартлари аниқ белгиланган.
Жумладан, кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини очиқ танлов орқали белгиланади, танлов ҳақидаги маълумот Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
Бироқ ушбу Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда Яккасарой туман ҳокимининг 2021 йил 15 январдаги “Яккасарой туманида кўп қаватли уй-жой фондини бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисида”ги 21-сон қарори қабул қилиниб, қарорга мувофиқ тумандаги 442 та кўп қаватли уйлар 7 та бошқарув ташкилотларига бириктириб берилган.
Ушбу аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди
ва туман ҳокимининг 2021 йил 1 апрелдаги 151-сон қарори билан туман ҳокимининг юқоридаги қарори бекор қилинди.

⁉ Нега энди 59 ёшимда пенсияга чиқа олмас эканман???
❗Хонобод шаҳар адлия бўлимига Хонобод шаҳар Бунёдкор МФЙ О.Қодиров кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро “И.Х.” иш жойидан қисқартиришга тушганлиги, 59 ёшга кирганлиги сабабли, имтиёзли пенсияга чиқишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
➡Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, “И.Х.” иш жойидан қисқартиришга тушиб, Хонобод шаҳар бандлик бўлимидан иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ фуқарога “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан “Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш тушунтирилмаган ҳамда фуқаронинг хужжатлари тегишли тартибда расмийлаштирилмаган.
Шаҳар бандлик бўлими томонидан фуқаронинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳамда “И.Х.” тегишли тартибда иш қидирувчи шахс сифатидан рўйхатдан ўтказилишини, белгиланган тартибда шаҳар пенсия бўлимига ҳужжатларни тақдим қилишлари учун тақдимнома киритилди.
‼‼Киритилган тақдимнома натижасида фуқаро “И.Х.”га белгиланган тартибда пенсия тайинланди.

#Бир_мурожаат_изидан #Адлия_аралашгач
⚡️Сайёр қабулда қилинган мурожаат ўз ечимини топди
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Жорий йилнинг 24 февраль куни Избоскан тумани "Истиқлол" маҳалласида ўтказилган сайёр қабул давомида Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов фуқароларнинг мурожаатларига қулоқ тутиб, назоратга олинган эди.
Ушбу қабулда туманнинг “Шинам” маҳалласида яшовчи Фароғат Ахранова мурожаат қилиб, ўзининг уч нафар фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Батафсил:
https://bit.ly/3UGssGZ

Telegraph
Вазир ўринбосарига қилинган мурожаат ўз ечимини топди
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг…