Sevara Urinbayeva
2.72K subscribers
9.85K photos
1.09K videos
23 files
4.37K links
Журналист, PR, илмий изланувчи

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_аралашгач

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўрганиб чиқиш давомида айрим тадбиркорларга нисбатан асоссиз солиқ ҳисоблаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, “Talimarjon Issiqlik Elektr Stansiyasi” АЖнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилмайдиган кўчар мулклар тоифасига кирувчи мол-мулкларига нисбатан асоссиз қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш ҳақидаги қарор қабул қилинган.

Натижада, жамиятга 2017-2019 йиллар учун жами 247,5 млрд. сўм миқдорида асоссиз мол-мулк солиғи ҳисобланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдимнома киритилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳам қонунчиликни бир хилда қўллаш ва ягона амалиёт бўлишидан манфаатдор эканлигини баён этиб, қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш тўғрисидаги ушбу асоссиз қарорни дарҳол бекор қилди ҳамда айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишини таъминлади.

Таъкидлаш жоизки, адлия органлари Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда келгусида солиқ маъмуриятчилиги соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан #Адлия_аралашгач

Адлия аралашуви билан ўқитувчиларга устама пуллари тўлаб берилди

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятида “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Таълим муассасалари ўқитувчиларидан халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз ҳамда асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақлари тўланиши керак бўлса-да, амалда вилоят бўйича олимпиада ғолиби бўлган Учкўприк ва Сўх туманларидаги мактабларда ишловчи 7 нафар ўқитувчига устамалар тўланмаганлиги аниқланган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

Унга кўра, Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига жорий йилнинг 5 октябрь кунига қадар устама ва мукофот пулларини тўлаб берилиши юклатилган бўлса-да, амалда ушбу ўқитувчиларга 164 миллион 303 минг сўм устама пуллари тўланмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Риштон ва Қўқон туманлараро судига 7 та суд буйруғи тартибида 164 миллион 303 минг сўмни ундириш юзасидан аризалар киритилиб, ҳозирда 5 та ариза юзасидан 121 миллион 855 минг сўмни ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилди. 2 та 42 448 000 сўм устама суммаларини ундириш ҳақидаги аризалар фуқаролик судида кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш юзасидан вилоят бандлик бош бошқармасига киритилган маъмурий таклифларга асосан Сўх туман ХТБ мудири А.Темиров ва Учкўприк туман ХТБ мудири Д.Аюповаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаридан маъмурий жарима тайинлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан бошқарманинг ёзма кўрсатмаси юборилди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_аралашгач

Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази ходимларининг ойлик маошлари билан боғлиқ муаммолар ижобий ҳал этилди

Адлия вазирлиги томонидан Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича келиб тушган мурожаатлар щрганиб чиқилиб, натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини тайёрлаш зарурлиги ҳақида Молия вазирлигига таклифлар юборилган эди.

Натижада 2020 йил 27 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6094-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга асосан 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824-сон қарори 2-иловасининг изоҳига киритилган ўзгартиришга биноан марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши ҳамда 2019 йилнинг 13 декабридан бошлабқайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тўловлар тўлаб берилиши белгиланди.

Вазирликнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва ҳудудий адлия органлари томонидан марказларда ишловчи ходимларнинг ойлик иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тўловларни қисқа муддатларда тўлаб берилиши бўйича мониторинглар ўтказилди.

Мониторинг жараёнида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан ваколатли идораларга 18 та тақдимномалар киритилиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланди ҳамда бугунг кунда марказда ишлаган 1596 нафар фуқароларнинг 20,1 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_аралашгач

Пойтахтда ўз уйига эгалик ҳуқуқи ололмаётган аёлга ёрдам берилди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Нодира Омоновани 2004 йилдан бери ер билан боғлиқ муаммо қийнаб келар эди. Гап шундаки, у онасидан ўзига мерос бўлиб қолган ерга эгалик қилолмаётган эди. Чунки Сергели туманининг собиқ ҳокими томонидан унга мерос бўлиб қолган ер фойдаланилмаётган ерлар сифатида рўйхатга олинган ва фуқародан тортиб олинган. Ваҳоланки, ушбу фуқаро мазкур ер учун йиллар давомида ер-мулк солиғини тўлаб келган.

Адлия вазирлиги 15 йиллик икки авлод ошиб келган онамерос ер муаммосини ҳал қилиб берди.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Адлия_аралашгач #Бир_мурожаат_изидан

Ҳоким қарори бекор қилинди

Жорий йилнинг 28 январида фуқаро В.Ч.нинг Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда тумандаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарув ташкилотларига бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги мурожаати Адлия вазирлигига келиб тушган.

Вазирлик томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида мурожаатда билдирилган важлар ўз тасдиғини топди.

Хусусан “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ кўп квартирали уйни бошқаришни бошқариш ташкилотига беришнинг тартиби ва шартлари аниқ белгиланган.

Жумладан, кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини очиқ танлов орқали белгиланади, танлов ҳақидаги маълумот Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.

Бироқ ушбу Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда Яккасарой туман ҳокимининг 2021 йил 15 январдаги “Яккасарой туманида кўп қаватли уй-жой фондини бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисида”ги 21-сон қарори қабул қилиниб, қарорга мувофиқ тумандаги 442 та кўп қаватли уйлар 7 та бошқарув ташкилотларига бириктириб берилган.

Ушбу аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди
ва туман ҳокимининг 2021 йил 1 апрелдаги 151-сон қарори билан туман ҳокимининг юқоридаги қарори бекор қилинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_аралашгач #Бир_мурожаат_изидан

Нега энди 59 ёшимда пенсияга чиқа олмас эканман???

Хонобод шаҳар адлия бўлимига Хонобод шаҳар Бунёдкор МФЙ О.Қодиров кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро “И.Х.” иш жойидан қисқартиришга тушганлиги, 59 ёшга кирганлиги сабабли, имтиёзли пенсияга чиқишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, “И.Х.” иш жойидан қисқартиришга тушиб, Хонобод шаҳар бандлик бўлимидан иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ фуқарога “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан “Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш тушунтирилмаган ҳамда фуқаронинг хужжатлари тегишли тартибда расмийлаштирилмаган.

Шаҳар бандлик бўлими томонидан фуқаронинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳамда “И.Х.” тегишли тартибда иш қидирувчи шахс сифатидан рўйхатдан ўтказилишини, белгиланган тартибда шаҳар пенсия бўлимига ҳужжатларни тақдим қилишлари учун тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида фуқаро “И.Х.”га белгиланган тартибда пенсия тайинланди.
#Адлия_аралашгач

‼️Ходим қайта ишга тикланди

Хоразм вилоят адлия бошқармасига фуқаро К.Жонбекова Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Бошқарма томонидан мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилганда фуқаро К.Жонбекова билан тузилган меҳнат шартномасини иш ўрни қисқарганлиги сабабли бекор қилишда, ходимнинг 2 нафар уч ёшга тўлмаган фарзандлари борлигига эътибор қаратилмаганлиги аниқланди.

Қўлланилган таъсир чора натижасида Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 1 июлдаги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 118-сонли буйруғи бекор қилиниб, фуқаро К.Жонбекова қайта ишга тикланди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_аралашгач

⚡️Адлия вазирлигининг аралашуви билан фуқарога асоссиз ҳисобланган қарздорлик ҳал этилди

‼️Адлия вазириги томонидан фуқаро Х.А.В.нинг Тошкент вилоят “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими томонидан асоссиз равишда унга 1,9 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик белгиланганлиги ва бўлим ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида белгиланган тартибда фуқаронинг хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблагич бўйича фуқаро Х.А.В. ортиғи билан тўланганлиги ва унга “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими томонидан ҳисобланган қарздорлик асоссизлиги аниқланган.

📌Кўрилган чоралар натижасида фуқаро Х.А.В.га асоссиз равишда ҳисобланган 1,9 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик олиб ташланган ва бу ҳолат юзасидан ўз ишига совуққонлик билан қараган “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлимининг 3 нафар масъул ходимларга нисбатан бўлим томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_аралашгач

27 йил ишлаб, нафақага чиқа олмаган кекса онахоннинг муаммоси Адлия бўлими кўмагида ҳал этилди

Янги Марғилон шаҳарчасида истиқомат қилувчи Зулфияхон опа Каримовани болалигидан Зулхуморхон деб чақирганлар. Кўплар уни ҳозир ҳам Зулхумор деб билади.
Улар 27 йилдан кўпроқ турли корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борган. Барча ишлаган иш жойида уни Зулхуморхон деб рўйхатга киритишган. Шу сабабли онахоннинг нафақага чиқиши арафасида муаммога юзага келади.
Бир нечта корхоналарга борган Зулфия опа ҳеч биридан ечим топмайди. Турмуш ўртоғи билан телеэкран орқали ҳудди шу каби муаммо Адлия бўлими ходимлари томонидан ҳал этилганини кўриб қоладилар. Ҳужжатлардаги исм билан Паспортдаги исм икки хил бўлиб қолган. Адлия бўлими муаммони ҳал этиш учун фуқаролик ишлари бўйича Марғилон судига даъво ариза билан мурожаат қилади. Зулфия опа ҳам эндиликда нафақа олиши мумкин.
#Адлия_ҳудуд #Адлия_аралашгач

⚡️АСАКАДА БЮРОКРАТИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН 50 НАФАР МАСЪУЛЛАРГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ


Адлия органлари томонидан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Асака туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровлар давомида айрим мактабгача таълим ташкилотларининг масъулари томонидан ҳозирги кунга қадар ота-оналардан таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда паспорт нусхалари, фотосуратлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан яшаш жойи бўйича яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномалар сўраш ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан мазкур мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари мониторинг тартибида ўрганилганида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларининг уставларининг 4-боб, 24-бандида мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда «Боланинг қонуний вакиллари унинг тиббий харитаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси, қонуний вакилининг паспорт нусхаси ва 2 дона фотосурат» ларини олиш тартиби белгиланганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда «Боланинг қонуний вакиллари унинг тиббий харитаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси, қонуний вакилининг паспорт нусхаси ва 2 дона фотосурат» олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган низомдан чиқариб ташланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–6191-сон Фармонига асосан шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ва шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати олиш тартиби бекор қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунинг 32-моддасида таълим ташкилотининг уставида, таълим тури ва шакли, таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларни ташкил этиш ҳамда мазмуни, таълим ташкилотига қабул қилиш тартиби, таълим ташкилотининг тузилмаси, бошқарув органлари ва жамоатчилик тузилмалари, таълим олувчилар, педагог кадрлар, ўқув-тарбия ишлари бўйича ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, таълим ташкилотининг мол-мулки ва воситалари, таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби белгиланиши ҳамда таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг таъсисчилари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олиниши кўрсатилган.

Шунга кўра, Андижон вилояти Асака туман адлия бўлими томонидан Асака туман мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотларига тақдимнома киритилди ва натижада барча мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда болаларни қабул қилишда ота-оналардан паспорт нусхалари, фотосуратлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан яшаш жойи бўйича маълумотномаларни тақдим қилишликни сўраган 50 нафар масъулларга «Хайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилиб, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган 49 та мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари бекор қилинди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_аралашгач

‼️Тадбиркорга 2 миллиард сўмга яқин компенсация пули ундириб бериладиган бўлди

Андижон шаҳрида фаолият юритган “ZANGORI EKRAN TRADE" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Исроилжон Мадрагимов шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, жамиятга тегишли бўлган савдо дўконининг бино-иншоотлари Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, бузилганлиги сабабли компенсация тўланмаганини маълум қилган.

Ўрганиш давомида жамият балансидаги Андижон шаҳар, Янги бозор кўчасида жойлашган қурилиш майдони 740,65 кв.метрни ташкил этган техник савдо маркази биноси Президентнинг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бузилишга тушганлиги сабабли Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан келишув шартномасига асосан олиб қўйилган.

Батафсил👉🏻:
https://bit.ly/3NNwFXe