☝️#Халқаро_олимпиада #ICHO #Биласизми
Халқаро кимё олимпиадаси
(International Chemistry Olympiad, ICHO)
Ушбу олимпиада ҳар йили 20 ёшдан катта бўлмаган ҳамда ОТМда ўқимайдиган ўқувчилар ўртасида ўтказилади. Олимпиаданинг асосий мақсади - дунё бўйлаб мактаб ўқувчиларининг кимёвий фанларга қизиқишини ошириш.
✅ Ҳар бир мамлакатдан тўрт нафар ўқувчи ва икки нафар мураббийдан иборат жамоа иштирок этади. Илк маротаба IСhO 1968 йилда Чехословакияда ўтказилган. Дастлабки мусобақада 3 та давлат, Чехословакия, Польша ва Венгрия жамоалари иштирок этган. Йилдан-йилга ушбу мусобақанинг нуфузи ортиб, иштирокчи давлатлар сони доимий равишда кўпайиб борди ва ҳозирги кунда Халқаро кимё олимпиадасида 68 та давлатдан келган жамоа иштирок этмоқда. Ўтган 2019 йилги Олимпиада Парижда 21-30 июль кунлари бўлиб ўтди. Навбатдаги 52-Халқаро кимё олимпиадаси жорий йилнинг 6-15 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
🇺🇿 Ўзбекистон иштироки: миллий терма жамоамиз вакиллари ушбу олимпиадада илк бор 2013 йилда қатнашиб битта олтин ва иккита бронза медали соҳиби бўлганди. Шу йилдан бошлаб терма жамоамиз ушбу олимпиадада мунтазам иштирок этиб келмоқда.
📄Назорат материаллари: Олимпиада икки босқичдан иборат:
👉 1-босқич экспериментал.
👉 2-босқич назарий саволлар.
Иккала босқичга ҳам 5 соатдан вақт ажратилади ва алоҳида кунларда ўтказилади. Назарий турда максимал 60 балл, амалий турда эса, 40 балл берилади. Ҳар бир тур бир-биридан мустақил равишда баҳоланади ва имтиҳон натижалари йиғиндиси қатнашчининг умумий натижасини аниқлайди. Ҳар бир иштирокчи давлатдан икки нафар мураббий халқаро ҳайъат аъзолари тайёрлаган топшириқлар муҳокамасида иштирок этади ва уларни ўз давлат тилига таржима қилади. IСhOда иштирокчилар индивидуал баҳоланадилар.
💵 Рағбатлантириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
🥇🥈Ўзбекистон терма жамоаси натижалари. Халқаро кимё олимпиадасида терма жамоамиз вакиллари 2013 йилдан буён қатнашиб, бу давр ичида жами 21 та медаль, шундан 2 та олтин, 4 та кумуш, 15 та бронза медалларни қўлга киритганлар. Биргина ўтган 2019 йилда 21-30 июль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган 51-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медаль соҳиби бўлишди.
Ўтган 2019 йилги Халқаро кимё олимпиадасида қуйидаги ўқувчилар
Каримов Исломжон, Болтаева Моҳира - кумуш, Хаитов Диёр, Боирбеков Улуғбек - бронза медаллари билан тақдирланганлар.
Келгусида кимё фани бўйича ўтказиладиган олимпиадаларда юртимиз терма жамоасига бундан ҳам яхши натижаларни қўлга киритишларида омад тилаймиз.
Қуйида 2019 йилда Париж шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/VZ-4JsquYGQ

YouTube
ICHO 2019 | MEDIA 46
La 51e édition des Olympiades de la chimie s'est déroulée à Paris cette année. 10 jours de compétition pour des étudiants venant de 80 nations différentes, le tout dans une ambiance familiale.
MEDIA 46 est la WebTV de la Ligue de l'enseignement du Lot.
www.media46.tv…

#xalqaro #IBO #ICHO #IMO #IPHO #IOI
2️⃣0️⃣2️⃣0️⃣-yilda bo'lib o'tgan xalqaro fan olimpiadalari g'oliblariga bag'ishlangan sahifamiz bilan quyidagi havola orqali tanishish mumkin. 🥇🥈🥉
https://olympiad.uzedu.uz/Main/OlympiadResult/19
🇺🇿2020-yilga qadar O'zbekiston terma jamoalarining 5 ta nufuzli xalqaro fan olimpiadalaridagi natijalari va ishtiroki haqida ma'lumotni quyidagi havola orqali o'tib tanishishingiz mumkin
https://olympiad.uzedu.uz/Main/OlympiadResult/20
🏆Vebsaytimizning natijalar turkumida iqtidorli o'quvchilarimiz turli olimpiadalarda qo'lga kiritib kelayotgan natijalarni yoritib boramiz.
https://olympiad.uzedu.uz/Site/ResultsOlympiad
🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉 @olimpdep

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#Xalqaro_olimpiada
#Fotoreportaj
✔️ Joriy yilning 16-24-iyul kunlari Shvetsariyada o‘tkazilgan 55-Xalqaro kimyo olimpiadasida ishtirok etgan O’zbekiston terma jamoasi a’zolari Toshkent shahriga yetib keldi.
⚡️ O’quvchilarimiz Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroportida tantanali ravishda kutib olindi.
🏆 Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston terma jamoasi a'zolari 2 ta oltin, 1 ta kumush va 1 ta bronza medalini qo‘lga kiritishdi.
#Tashkent #26July #IChO_2023
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram
#Fotoreportaj
#Tashkent #26July #IChO_2023
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM