ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қасам
❓CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб, қайтарганидан қайтиши керак. Бунинг учун албатта, қасам ичиши шарт эмас. Аллоҳ таолога ва охиратга бўлган иймони уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан. У Зот қайтарган ишдан қайтаман”, деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлаши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvouz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

НАМОЗДА САЛОВАТДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
#намоз
❓CАВОЛ: Намозда ташаҳҳуд дуосидан кейин саловат ўқилади. Кейин “Роббана...” дуоси ўқиладими ёки ундан олдин яна бирор дуо ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Намозда ташаҳҳуд ва саловатдан кейин намозхон ўзи ва ота-онаси, мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилади. Дуонинг матни қуйидагича:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
📌 Ўқилиши: “Аллоҳуммағфирлий ва ливалидайя ва лил-муъминийна вал-муъминаат вал-муслимийна вал-муслимаат”.
📌 Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Мени, ота-онамни, мўмин ва мўминаларни, муслим ва мулималарни мағфират қилгин”.
Дуода фақат ўзини эмас, барча мўмин мусулмонларни эслаш суннатдир. Кейин Қуръони каримда келган “Роббанаа атина...” дуосини ўқиш мумкин:
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
📌 Ўқилиши: “Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.
📌 Маъноси: “Эй, Роббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин. Бизни дўзах азобидан сақлагин”.
❗️Намозда одамларнинг сўзлари ва улардан сўраладиган “Мени фалончи аёлга уйлантир”, “Менга кўп мол бер” каби дуолар қилинмайди (манба: “Фатовои ҳиндия”, “Хулосатул фатово” ва “Табйинул ҳақоиқ” китоблари).
Суннатда юқорида келтирилган дуолардан бошқалари ҳам бор:
عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : عَلِّمْنِي يَا رَسُولَ اللَّهِ دُعَاءً أَدْعُو بِهِ فِي صَلَاتِي ، فَقَالَ : "قُلْ: اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ " (رواه البخاري ومسلم)
Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ: “Айтинг: Эй, Аллоҳ! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли зотсан”, дедилар (✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
📌 Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон. Ва иннаҳуу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта. Фағфирлий мағфиротан мин ъиндик варҳамний. Иннака антал-ғофуурур-роҳийм”.
Баъзи уламолар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинган қуйидаги дуони ўқишни тавсия қиладилар:
وَكَانَ ابْنُ مَسْعُودٍ يَدْعُو بِكَلِمَاتٍ مِنْهُنَّ : "اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ" (رواه ابن أبي شيبة)
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бир қанча калималар билан дуо қилар эдилар. Жумладан: “Эй, Аллоҳ! Сендан мен билган ва билмаган яхшиликларнинг барчасини сўрайман. Мен билган ва билмаган ёмонликларнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман” (✍️ Имом Ибн Аби Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган).
📌 Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма инний асъалука минал-хойри куллиҳи маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам. Ва аъуузу бика минаш-шарри куллиҳи маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам” (манба: “Ан-Ниҳоя” китоби).
Намозда қуйидаги дуони ҳам айтиш мустаҳаб саналади:
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقْبَلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
Яъни: “Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт! Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).

Демак, юқоридаги зикр қилинган дуолар – намозни тугатмасдан, ҳали салом бермасдан ўқиладиган дуолардир. Уларнинг сони чеклаб қўйилмаган, гоҳида биттасини, гоҳида бир нечтасини айтиш мумкин. Намоз охирида дуо қилиш суннат бўлиб, ижобатга яқин ҳисобланади. Шуни ҳам айтиш жоизки, оят ва ҳадисларда зикр қилинган, юқорида келтирилган дуолардан бошқа дуоларни ҳам ўқиш мумкин (манба: “Фатовои ҳиндия” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvouz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvouz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
#Қуръон
Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.
Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал Фотиҳа сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан Шарҳ сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.
Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, Таборак, Воқеа, Ар-Раҳмон, Фатҳ, Ёсин суралари.
Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.
Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.
Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:
1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.
2. Сабр-тоқат.
3. Саъй-ҳаракат.
4. Ота-она ва устоз фидойилиги.
5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш .
📚 “Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

#эслатма
📌 Намозни тарк қилиш - гуноҳларнинг каттаси.
Ҳатто баъзилар намозни тарк қилишни куфр ҳам деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламорларининг ижтиҳодига кўра куфр эмас. Бошқа уламолар ижтиҳодига кўра куфрдир. Ижтиҳод хатони ҳам эҳтимол қилади. Шунга кўра бошқа мазҳаб уламоларининг ижтиҳоди тўғри чиқса намоз ўқимаганнинг ҳолига вой бўлади. Валлоҳу аълам!

🧕 АЁЛЛАР КЎП ЎҚИШИ КЕРАК БЎЛГАН СУРА
#Қуръон
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайси сурани аёлар кўп ўқиши керак?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёллар учун бирор сурани кўпроқ ўқишга тарғиб келмаган. Аёлларга тааллуқли ҳукмлар кўпроқ "Нисо" ва "Нур" сураларида келган. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/239820)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

#Эслатма
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:
📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)
☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур!
© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.

ГИПС БЎЛГАН АЪЗО БИЛАН ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл
❓CАВОЛ: Оёги синиб гипс бўлса қандай ғусл килиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ, қўл ёки бирор аъзо гипс қилинган бўлса ёки бирор жароҳат (сув тегса жароҳатга зарар етиши ёки тузалиши кечикиб кетишидан хавф қилиб) боғлаб қўйилган бўлса ғусл ва таҳоратда ўша аъзодан бошқа жойлар ювилади, гипс ва боғич устига тўлиқ масҳ тортилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvouz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#ғусл
❓CАВОЛ: Оёги синиб гипс бўлса қандай ғусл килиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ, қўл ёки бирор аъзо гипс қилинган бўлса ёки бирор жароҳат (сув тегса жароҳатга зарар етиши ёки тузалиши кечикиб кетишидан хавф қилиб) боғлаб қўйилган бўлса ғусл ва таҳоратда ўша аъзодан бошқа жойлар ювилади, гипс ва боғич устига тўлиқ масҳ тортилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvouz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🩸 КЕСИЛГАН ЖОЙДАН ҚОН ЧИҚИБ ТУРСА
#таҳорат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бармоғимни чуқур кесиб олдим, лат еган жойни боғлаб қўйдим, қон тўхтагани йўқ, тахорат олсам мукаммал бўладими номоз ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Боғласангиз ҳам қон тўхтамаса масалан 4 ракъат пешин намози сиғадиган муддатгача аср намозигача кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса қон оқиб турса ҳам таҳорат қилиб пешинни ўқиб оласиз. Асрни шом вақти киришига 4 ракъат аср вақти сиғадиган даражада кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса яна таҳорат олиб қон чиқиб турса ҳам ўқийверасиз. Таҳорат қилганда боғлаган нарсангизни устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/181696)

⚡️Қуръондан бир бет ўқисангиз, 5000 (5 минг) савоб оласиз;
⚡️Бир пора ўқисангиз 100.000 (юз минг) савоб оласиз;
⚡️Бир марта хатмга 3.000.000 (3 миллион) савоб оласиз.
© Абдулкарим ал-Хузойр ҳафизаҳуллоҳ.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
⚡️Бир пора ўқисангиз 100.000 (юз минг) савоб оласиз;
⚡️Бир марта хатмга 3.000.000 (3 миллион) савоб оласиз.
© Абдулкарим ал-Хузойр ҳафизаҳуллоҳ.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РУҚИЯ ҚИЛДИРИШ НИМА ДЕГАНИ?
#руқя
❓CАВОЛ: Кимгадир кўз тегса ёки ҳадеганда касалланаверса ўша инсонга “руқия қилдириб юбор” дейишади. Руқия қилдириш нима дегани?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руқя – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифдаги дуоларни ўқиб ўзига ёки ўзгага дам солишдир. Масалан, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солишдир. Руқя таъсирли бўлиши учун доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тушунарсиз тилда ўқилган тушунарсиз дуолар ва беморга қон суртиш, чироқ ёқиш ва бошқа шу каби ишлар шариатимизда ман қилинган. Валлоҳу аълам.

#савол_бериш
Диний масалада саволингиз борми?
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:
👉 @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot
P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.
© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди

МАЗҲАБЛАРДА ФАРҚ БОРМИ?
#мазҳаб
❓CАВОЛ: Динимизда 4 та фиқҳий мазҳаб бор. Бизга бериладиган фатволар, илмлар ва намоз ўқишларда фарқ борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ҳар бир мазҳабнинг ўз далилларию ҳукмлари бор ва уларни бир бирига қориштириб бўлмайди. Ҳар мазҳабнинг енгил ҳукмларини териб амал қилиш, айни ҳавойи нафсга эргашиш ва бу иш уламолар наздида ҳаром амалдир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишининг вазифаси шу тўрт мазҳабнинг бирини тутиб, амал қилишдир. Бизнинг диёрларимизда 14 асрдан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилинади. Юртимизда бу мазҳаб уламолари, китоблари, фатволари ва мазҳабга амал қилиш тажрибаси етарли бўлганидан юртимиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабига эргашишлари шарт бўлади. Лекин Макка, Мадина ва шулар каби тўрт мазҳаб, уламолари ва китоблари топиладиган жойларда қайси мазҳабни танлаши ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам.

ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#бидъат
❓CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади.
Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ ЎҚИШ
#Қуръон
❓CАВОЛ: Мен ижтимоий тармоқлар орқали Қуръон ўқишни ўрганганман. Қуръон ўқиганимда баъзи жойларида хато ўқиётгандек туйиляпти. Шунга нима маслаҳат берасиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни тўғри ўқиш фарз амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун имконингиз борича бирор Қуръонни тўғри ўқийдиган шахсдан текширтириб олишингиз керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).

ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ШАРТМИ?
#ақиқа
❓САВОЛ: Қизим яқинда 3-фарзандини дунёга келтирди. Ҳалигача боши касалдан чиқмай жуда кўп бора шифохонага тушиб қолади. Бунга сабаб жонлиқ сўймаганимиз бўлиши ҳам мумкинми? Умуман олганда фарзанд туғилганда жонлиқ сўйиш динимизда шарт амал ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Янги дунёга келган болага шукрона сифатида ақиқа қилиш, яъни бирор жонлиқ сўйиш ҳанафий мазҳабига кўра мустаҳаб амаллардан саналади. Бу дегани жонлиқ сўйилса, савоб бўлади, агар бирор сабаб билан ақиқа қилиш имкони бўлмаса гуноҳ бўлмайди.
Баъзи ҳадиси шарифларда чақалоқ учун сўйилган жонлиқ эваз, гаров бўлиши, у сабабли Аллоҳ таоло болага етадиган бало, тузалмас касалликлардан сақлаши таъкидланган. Жумладан Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир янги туғилган гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади", — дедилар”. (Имом Термизий ривоятлари).
Ушбу ривоятга биноан ақиқа бола туғилганининг еттинчи кунида амалга оширилса, яхшироқ бўлади. Агар еттинчи куни имкон бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар ўн тўртинчи куни ҳам бўлмаса йигирма биринчи куни бўлиши тавсия этилган. Баъзи уламоларимиз бола туғилганидан кейин қачон бўлса ҳам унинг номидан ақиқа сифатида жонлиқ сўйилса жоиз бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам.

ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ
#таҳорат
❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Баъзи китобларда таҳорат пайтида ҳар бир аъзоларни ювишдан олдин айтиладиган дуолар келтирилган. Бир жойда ўқишимча бу дуоларни айтиш суннатда йўқ, бидъат дейилган. Ҳар бир аъзони юваётганда дуо айтиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
“Буларни айтиш суннатдан” деб айтиш жоиз эмас. Аммо инсон учун дуо қилиш чегаралаб қўйилмаган. Айтиш суннат деб эътиқод қилиш ҳам одат қилиб олиш ҳам нотўғри. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/121452)

Банда Роббининг қаршисида икки марта тик туради:
1. Намоз пайтида.
2. Ҳисоб-китоб пайтида.
Биринчисини қойил қилсанг, иккинчиси осон бўлади.

ДИНСИЗ ҚАЙНОТА
#оила
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайнотам динсиз одам, уйимизга масжид яқин ҳар азон айтилганда сўкишни бошлайди, ухлашга қўймайди шу даражадаям баланд айтадими буларни судга бериш керак деди. Одам ўлгандан кейин чириб кетади дейди, муллоликдан фойда йўқ дейди, соқол микроб деб айтади ва ҳоказо. Шу дунёдаги энг қийин иш мен учун унга салом бериш. Лекин бир амаллаб салом бераман. Кеча салом берсам ўзини эшитмаганликка олиб саломни едингми деб менга бақириб кетди. Бугун мен унга яна салом беришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз қайнотангизга салом бериш ҳақида сўрашдан олдин у кишини динга, ибодатга, тақвога, гўзал хулққа чақириш учун жон куйдиришингиз тўғрироқ бўлар эди. Қайнотангиз динсиз бўлса ҳам, эрингиз учун отадир. Эрингизнинг зиммасида отасига яхшилик қилиш, ҳизматини бажариш, ҳожатини чиқариш вазифаси бор. Бундай ҳолатда қайнотангизни дину диёнатли, ибодатли, тақволи, солиҳ, гўзал хулқли ва хушмуомала бўлиши учун сабабчи бўлиб қолиш у учун қилиниши мумкин бўлган энг катта яхшиликдир.
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللهِ فِيهِ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: “Кейин уларни Исломга чақир, зиммаларига Аллоҳнинг ҳақларидан нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан яхшидир», дедилар».
(✍️ “Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Қайнотангиз билан соғлигингиз яхшими каби гаплар билан сўрашиш керак. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/202974)

#Ҳадис_838
БОҚУВЧИСИ ЙЎҚ ВА МИСКИНЛАРГА ЁРДАМ БЕРГАН КИМСА
السَّاعِي عَلَى الأَرْمَلَةِ وَالْمَسَاكِينِ كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ، وَكَالَّذِي يَصُومُ النَّهَارَ وَيَقُومُ اللَّيْلَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Пайғамбиримиз саллалоҳу алайҳи васаллам: “Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек(ажр-савобга эга бўлади)”.
✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС