ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
2.79K subscribers
166 photos
77 videos
1.98K links
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:

@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Download Telegram
РАМАЗОНДА КЎП ҚИЛИНАДИГАН ЗИКРЛАР
#Қуръон

CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ БИТТА МУСҲАФДА ХАТМ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръони каримни хатм қилганда албатта, битта мусҳафда хатм қилиш шартми? Сафарга чиққанда, ишга борганда, мусҳафни олиб юриш имкони бўлмаганда бошқа мусҳафда давом эттирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни битта мусҳафда хатм қилиш шарт эмас. Бир мусҳафда Қуръонни қанчадир қисмини ўқиб, келган жойидан бошқа мусҳафдан ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ УСТИГА ҚАЛАМ БИЛАН ЧИЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен Қуръон ўқиётганимда бир-икки сўзларни ҳаракатини хато ёдлаб қўяман, шу хатойимни тўғирлашлигим учун хато қилган жойимни устига қалам билан ёки марка билан чизишим мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Рангли қоғоздан фойдаланиб, ўша ерга оғиздаги нам билан намлаб ёпиштиринг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/106435)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
#Қуръон

Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.
Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал Фотиҳа сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан Шарҳ сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.
Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, Таборак, Воқеа, Ар-Раҳмон, Фатҳ, Ёсин суралари.
Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.
Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.

Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:

1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.
2. Сабр-тоқат.
3. Саъй-ҳаракат.
4. Ота-она ва устоз фидойилиги.
5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш .

📚 Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 АЁЛЛАР КЎП ЎҚИШИ КЕРАК БЎЛГАН СУРА
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайси сурани аёлар кўп ўқиши керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёллар учун бирор сурани кўпроқ ўқишга тарғиб келмаган. Аёлларга тааллуқли ҳукмлар кўпроқ "Нисо" ва "Нур" сураларида келган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/239820)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ ЎҚИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Мен ижтимоий тармоқлар орқали Қуръон ўқишни ўрганганман. Қуръон ўқиганимда баъзи жойларида хато ўқиётгандек туйиляпти. Шунга нима маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни тўғри ўқиш фарз амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун имконингиз борича бирор Қуръонни тўғри ўқийдиган шахсдан текширтириб олишингиз керак. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЖУНУБ ҲОЛАТДА ЁДДАН ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Жунуб холатда Қуръонни ёддан ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Таҳорати йўқ бўлса мумкин. 
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86197)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
☝️ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ҲУРМАТЛАШ ОДОБЛАРИ
#Қуръон

📌 1. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
📌 2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
📌 3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
📌 4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
📌 5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
📌 6. Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
📌 7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
📌 8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
📌 9. Тоза ва хушбўй тутиш.
📌 10. Авайлаш.
Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
📌 11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
📌 12. Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
📌 13. Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак.
📌 14. Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
📌 15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш.
Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
📌 16. Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон #намоз

CАВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОН ҲАТМИ ҲАҚИДА
#Қуръон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Шароитим бўлмагани сабабли арабча ҳарфлани тажвид қоидаларини ўзим мустақил видеоладан ўрганиб тажвидли Қуръон дан 30-порадаги кичик суралани ўқиши бошлагандим. Котта суралага Фажр сурасига кеганимда иложини қилиб узтозга бордим. Устозим билан кеган саҳифадан бошлаб 30-порани давом этирдик. Ўнгдан чапгамас чапдан ўнга қараб ўқивоман ҳозир. Биринчи ҳатм бўгани энди ўрганвотганиз учун 30-порадан 1-порага қараб ўқисезам хатмга киради дидила. Ҳозир 114-сурадан бошлаб 63-сурага келдим. 30-порадан яъни охиридан аввалига қараб ўқисамам хатми Қуръон ҳисобланадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳа, хатми Қуръон ҳисобланади. Аллоҳ таоло ҳар бир ҳарфига ваъда қилган савобларни кўпайтириб берсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/198043)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ОВОЗ ЧИҚАРИБ ҚИРОАТ ҚИЛИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кўп одам яшайдиган ётоқхонада айрим кишилар юриб кeтаётиб ухлаётган одам уйғонадиган даражада ёддан қироат қилиб юришади. Бошқа иш билан банд одамлар ишни тўхтатмай қироатни эшитавeришади. Шу ҳолатнинг ҳукми қандай? Эшитувчилар иш қолиб кeтади дeб тинчланиб қироатни эшитмаяпти, юриб қироат қилувчилар қироат одобларини билиб туриб, бу ишдан қайтариқларга қулоқ солмаяпти. Қироатни эшитувчи бошқа одамлар бошқа ишлар билан бандлигини билиб туриб қироат қилиб юрувчи кишиларга таъсир қиладиган даражада жавоб бeришингизни сўрайман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Баланд овозда қироат қилиш ўзгаларнинг ибодати ёки дунёвий ишлари ёки уйқусига халал берса, баланд овозда қироат қилиш жоиз эмас. Бошқалар баланд овозда мусиқа қўйса жим рози бўлиб, Қуръон ўқишига норози бўлиш ҳам яхши эмас. Бу овоздан эмас Қуръондан малолланиш бўлиб қолади.

عن أبي سعيد الخدري أن النبي صلى الله عليه وسلم اعتكف في المسجد فسمعهم يجهرون بالقراءة فكشف الستر وقال: ألا إن كلكم مناجٍ ربه، فلا يؤذينّ بعضكم بعضاً، ولا يرفع بعضكم على بعض بالقراءة. رواه أبو داود والنسائي والبيهقي والحاكم

Абу Саъид ал Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида саҳобалар баланд овозда қироат қилаётганларини эшитдилар. Эътикоф ўтирган жойининг пардасини очиб: “Огоҳ бўлинглар, барчангиз Роббингизга муножот қилмоқдасиз. Баъзингиз баъзингизга асло озор бермасин, баъзингиз баъзингиздан қироатини кўтармасин” дедилар.
✍️ Абу Довуд, Насоий, Байҳақий ва Ҳоким ривояти.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56186)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
📱 ТЕЛЕФОНДА ҚУРЪОН ЎҚИГАНДА ТАҲОРАТ БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#Қуръон #таҳорат

CАВОЛ: Телефонимда Қуръон ўқисам ҳам таҳоратли бўлишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни таҳоратли ҳолда ушлаш вожиб амал саналади. Қуръонни ёддан ўқишда ёки китобни ушламасдан, унга қараб ўқишда таҳорат бўлиши афзал бўлса-да, таҳоратсиз ҳам ўқишга рухсат берилган.

Замонамиз уламолари телефон каби электрон жиҳозларда Қуръони карим иловалари очиқ ҳолда турганда ўша жиҳоз Қуръон ҳукмида бўлиши борасида турли фикр билдирганлар. "Миср фатво уйи" уламолари томонидан электрон жиҳоз орқали Қуръон оятларини ушлаш жоиз деб фатво берилган.

Иордания фатво ҳайъати уламолари, Шайх доктор Луай ал-Халилий ва бошқа бир қатор уламолар эса, телефонда Қуръон иловаси очиқлик пайтида, у ҳам Қуръон ҳукмида бўлиши, шундан келиб чиқиб, ўша ҳолатда уни таҳоратсиз ушлаб бўлмаслигини айтмоқдалар.

📌 Қуръони каримнинг ҳурматини сақлаш учун электрон жиҳоз экранида Қуръон иловаси очиқ ҳолда чиқиб турган бўлса, саҳифаларни ўтказишда бетаҳорат қўл билан ушламаган маъқул. Аммо, телефоннинг махсус қалами ёки бирор восита ёрдамида таҳоратсиз саҳифаларни ўтказиш мумкин.

📗 Чунки “Табйинул-ҳақоиқ” китобида қуйидагича келтирилган:

يجوز للمحدث الذي يقراء في المصحف تقليب الاوراق بقلم او سكين

яъни: "Таҳоратсиз Қуръон ўқиётган киши вароқларни қалам ёки пичоқ ёрдамида очиши мумкин". (1-жуз, 166-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ХАТМ ҚИЛИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Мен Қуръони каримдан уч пора ўқиганман. Хозир хатм қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни битта ҳарфини ўрганиш катта бахт. Аллоҳ сизга Ўзиниг каломидан уч пора ўқишни насиб қилибди, бу катта неъмат. Агар бехато хатм қилишга кўзингиз етса, хатм қилганингиз энг савобли амал бўлади. Агар ўқишда хато қилишингиз эҳтимоли катта бўлса аввал ўқиган жойларингизни такрорлаб яна зиёда қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
СУРАЛАРНИ ЭШИТИБ ЁДЛАСАМ БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръон ўқишни билмайман. Сураларни эшитиб ёдласам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади, лекин ўқишни ўрганишингиз керак. Чунки эшитилганида ҳарфларни бошқага алмаштириш ҳолатлари ҳам учрайди. Эшитиб ёдланган сураларни яқин атрофдаги масжид имомига ўқиб бериб бир текширтириб олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ЙЎЛДА ҚУРЪОН ТИНГЛАСАМ БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръон эшитишга қизиқиб қолдим алҳамдулиллаҳ, лекин уйда (яъни, тинч жойда ҳеч эшитишга шароит бўлмаяпти) эшитолмаяпман, асосий вақтим кўчада ўтади. Йўлда наушник орқали Қуръон эшитиб юрсам ёки баъзан кечалари ёнбошлаб эшитсам бўладими? Қўлдан келганча хаёлимни бир жойга қўйишга ҳаракат қиламан, лекин кўпинча инсонлар Қуръонни ўтириб тинчликда тинглаш керак дейишади. Бунда мен қилаётган иш тўғрими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни юрган ҳолда ёки ётган ҳолда тинглаш жоиз. Лекин бунинг учун тиловатга қулоқ тутиш, уни тафаккур билан тинглаш талаб этилади. Қуръон эшитувчининг қалби машғул, хаёли паришон бўлмаслиги, шовқин суронли жойда эшитмаслиги, имкон қадар бошқалар билан гаплашмаслиги лозим. Ҳанафий мазҳабида Қуръон ўқилганда эшитиш вожиб ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

яъни: Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” – деб буюрган (Аъроф сураси 204-оят).

Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор”да: “Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутиш фарзи кифоя”- деганлар.

“Тилаватул Қуръонил мажийд” китобида шундай дейилади: “Мазкурлардан маълум бўлишича ҳанафийлар мазҳабида Қуръонга қулоқ тутиш вожибдир. Аммо шофеъийларда эса тиловатни тинглаш суннат ҳисобланади.”

Қорининг тиловатини тинглаш жараёнида жим туриш билан бирга, хушуъ ва йиғлаш каби ҳолатлар фазилатли амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَإِذَا سَمِعُوا مَا أُنزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَىٰ أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُوا مِنَ الْحَقِّ ۖ يَقُولُونَ رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ

яъни: “Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитсалар, ҳақни билганларидан уларнинг кўзларини ёш тўккан ҳолда кўрарсиз!” (Моида сураси 83-оят).

Зайд ибн Арқам разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда
📗 Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Албатта Аллоҳ таоло уч ўринда бандаларини жим туришини яхши кўради; Қуръон тиловат қилинган вақтда, душманга қарши турган вақтда ва жаноза вақтида” ( Имом Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОНИ КАРИМГА НИСБАТАН ЭҲТИРОМ
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръон китобини киндикдан пастга тушурмаслик керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони Карим Аллоҳнинг каломидир. Унга тааллуқли барча ашёларга эҳтиром вожибдир. Шу эътибордан, мусҳаф муқаддас китоб саналади. Уни улуғлаш Аллоҳ таолони улуғлаш сирасига киради.

Аллоҳ таоло айтади:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

(Гап) шудир. «Ким Аллоҳнинг шиъорларини улуғласа, бу қалбларнинг тақвосидандир» ("Ҳаж" сураси, 32-оят).
«Аллоҳнинг шиъори» деганда У Зотни эслатадиган, англатадиган нарса тушунилади. Мусҳаф Аллоҳ таолонинг шиъорларидан, балки энг улуғ шиъорларидан эканида шубҳа йўқ.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Мусҳафни ҳурмат қилиш вожиблигига мусулмонлар барча замонларда иттифоқ қилганлар».

Уламолар мусҳафга нисбатан мусулмон киши риоя қилиши керак бўлган бир қанча одобларни санаб шу қаторда шундай дейишган:
Мусҳафни имкон қадар юқори, эҳтиром кўринишига зид бўлмаган тарзда тутиш лозим. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. Мусҳафни қучоққа қўйиб ўтириш, ерга қўйиш ҳам одобга зиддир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОННИ ТУГАТИБ ОТА-ОНАСИГА БАҒИШЛАСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қизи Қуръонни тугатиб, ота-онасига бағишласа бўладими? Агар ота-она тирик бўлсачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бўлади. Бу борада мўътабар фиқҳий манбаларимиздан бири “Бадоиъус Саноиъ” китобида шундай дейилади:

قال في بدائع الصنائع: من صام أو تصدق أو صلى وجعل ثوابه لغيره من الأموات أو الأحياء جاز ويصل ثوابها إليهم عند أهل السنة والجماعة.

“Ким рўза тутса ёки садақа берса ёки (нафл) намоз ўқиса ва савобини вафот топган инсонгами ёки тирик инсонгами бағишласа, бу жоиздир ва савоби Аҳли сунна вал-жамоага кўра уларга етиб боради”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚУРЪОН ЎҚИГАН ХАМ ТОЖ КИЙДИРАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир хадисда Қуръон ёдлаган одамнинг ота онасига тож кийдирилади дейилган экан. Шу китобдан ўқиган одамни ота онасига хам тож кийдириладими шуни умид қилсак бўлами?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни ўқишнинг савоби ва даражаси албатта баланд, лекин у билан бирга унга амал қилиш шарт, ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди, унга амал ҳам қилиш керак. 📌 Шунда амал қилганнинг ота-онасига қиёматда тож кийдирилади. Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилишган бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:

عن معاذ بن أنس الجهني رضي الله عنه أن رسول الله عليه وسلم قال: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ ، أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ ، فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا.

Муоз ибн Анас Жуҳанийдан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб ундаги нарсаларга амал қилса, Қиёмат куни ота-онасига тож кийдирилади. Унинг ёруғлиги агар сизларда бўлганда дунё уйларидаги қуёшнинг ёруғлигидан яхшидир. Энди шунга амал қилганнинг ўзининг ҳоли нима бўлади деб ўйлайсизлар», дедилар». Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/186753)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
​​КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:

وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ

“Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТСИЗ ҲОЛДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Зарурат бўлганда таҳоратсиз ҳолда Қуръон тиловат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратсиз ҳолда Қуръони каримни ушлаш мумкин эмас. Аммо ёддан Қуръон ўқиш учун таҳорат бўлиши шарт эмас. Зарурат ёки шошилинч бўлиб қолганда таҳоратсиз ёддан Қуръон ўқиш мумкин. Доимий таҳоратли бўлиш эса, фазилатли ва савобли амал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸