НАМОЗДА ТАҲОРАТ КЕТСА
#намоз
❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз ўқилган пайтда таҳорат кетса нима қилиш керак?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Индамай бориб, янги таҳорат олиб, намозни келган жойдан давом эттириш керак. Қайтадан бошлаш афзал. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/38689)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

РУКУ ВА САЖДАДА УЧ МАРТАДАН КЎП ТАСБЕҲ АЙТИШ МУМКИНМИ?
#намоз
❓САВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга. “Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади... Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби).
Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).
Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo.uz).

НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТИДА ЁН АТРОФДА ОЙНА
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ ишингизга енгиллик берсин. Намоз ўқиш вақтида ён атрофда ойна (кўзгу) бўлса зарари йўқми? Баъзи инсонлар қўлни силкитиб бўлмайди дейди, буни сабаби нима?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ён атрофда ойна (кўзгу) бўлса зарари йўқ. Қўлни силкитса ёнидагиларга сачрайди. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/40024)

ГУНОҲКОР БЎЛАМАНМИ
#намоз #оила
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим алхамдулиллах. Ёшим 19да. Дадам намозхонларни ёмон кўради. Ойимга зўрға намоз ўқишга рухсат берди. Мени ўқишимни билмайди. Мен яшириб юрганим учун гунохкор бўламанми, намозим қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин, Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Намозларингизда бардавом бўлинг, қабул бўлмайдими деб тушкунликка тушманг. Чунки аслида сиз намоз ўқишингиз ва унинг қабул бўлиши учун отангизнинг розилиги керак эмас. У намоз ўқиганингиз сабабли сиздан норози бўлса ҳам ўтмайди. Яширганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз. Улар билан баҳс ва мунозарага борманг. Дуоларингизда ота-онангиз ҳаққиларига кўп дуолар қилинг. Сиз каби муслималарга қуйидаги ҳадисда хушхабар бор:
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
✍️ Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.
📜 Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот: «Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар.Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».
📜 Шарҳ: Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/179555)

НИМА УЧУН БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИНИ ҲАМ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Нима учун Бомдод намозининг суннатини ҳам қазоси ўқилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда баён қилинишича қазо бўлган намозларнинг суннатлари ўқилмайди. Фақат бугунги бомдод намозининг қазосини қуёш тиккага келгунгача ўқиган киши суннатини ҳам фарзи билан бирга қазо қилиб ўқийди. Аммо қуёш тиккага келгунча бугунги бомдоднинг қазоси ўқилмаса, бомдодни ҳам фақат фарзи қазо қилинади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Бу ҳақда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
عَرَّسْنَا مع نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ، فَلَمْ نَسْتَيْقِظْ حتَّى طَلَعَتِ الشَّمْسُ، فَقالَ النبيُّ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ: لِيَأْخُذْ كُلُّ رَجُلٍ برَأْسِ رَاحِلَتِهِ، فإنَّ هذا مَنْزِلٌ حَضَرَنَا فيه الشَّيْطَانُ، قالَ: فَفَعَلْنَا، ثُمَّ دَعَا بالمَاءِ فَتَوَضَّأَ، ثُمَّ سَجَدَ سَجْدَتَيْنِ، ثُمَّ أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَصَلَّى الغَدَاةَ ( رواه الإمام مسلم)
яъни: "(Сафарда) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан кечанинг охирида бир жойга дам олиш учун тушдик. (Қаттиқ чарчаганимиздан) Қуёш чиққан пайтда уйғондик. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ҳамма бу жойдан бошқа жойга кўчсин! Чунки бу ерда шайтон ҳозир бўлди" дедилар. Биз шундай қилдик. Кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом сув сўрадилар ва таҳорат қилдилар. Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар. Кейин такбир айтилди ва Бомдод намозининг фарзини ўқидилар" (✍️ Имом Муслим ривоятлари).
Уламолар ушбу ривоятдаги "Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар" жумласини бомдоднинг суннатини қазо қилиб ўқилишига далил қилганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

НАМОЗНИ БОШЛАШ МАСАЛАСИ
#намоз #бидъат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Таниш-билишларимиз орасида кўпчиликда "Намозни бошлагандан кейин ҳаммасини ўқиш керак. Шунинг учун намозни бошламай юрибман", "Намозни ҳозир бошласам кейин ташлаб кетишим мумкин. Шунинг учун умуман намозни бошламаганим маъқул", "Намознинг ўзининг вақти бор, 60 га кириб ўқийман" каби фикрларни охирги кунларда кўпроқ эшитаяпман. Ҳаттоки бири иккинчисига "Сен фақат бомдодни ўқиб юрибсан, гуноҳга ботиб, ундан кўра ўқимай юр деган "тавсия"ларни ҳам эшитдим. Шу каби фикрдагиларга насиҳат қилсангиз.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўша бир маҳал намозни ўқиганлар бир маҳални қолдирганнинг азобидан қутилиб қолишади. Одамларни ичида ҳам шайтони бўладида. Ўша шайтонваччалар эса ўша бир вақтни азобидан ҳам қуруқ қолишмасин деб уларни бир маҳалдан ҳам маҳрум қилишмоқчи бўлишади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/162212)

☝️ БИЛИБ ОЛАЙЛИК...
#намоз
📌 Намознинг шартлари:
https://t.me/nurli_yol/331
https://t.me/nurli_yol/334
📌 Намознинг фарзлари:
https://t.me/nurli_yol/338
https://t.me/nurli_yol/341
📌 Намознинг вожиблари:
https://t.me/nurli_yol/345
📌 Намознинг суннатлари:
https://t.me/nurli_yol/351
https://t.me/nurli_yol/357
📌 Намознинг одоблари:
https://t.me/nurli_yol/364
📌 Намозни бузувчилар:
https://t.me/nurli_yol/371
https://t.me/nurli_yol/381
https://t.me/nurli_yol/401
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#намоз
📌 Намознинг шартлари:
https://t.me/nurli_yol/331
https://t.me/nurli_yol/334
📌 Намознинг фарзлари:
https://t.me/nurli_yol/338
https://t.me/nurli_yol/341
📌 Намознинг вожиблари:
https://t.me/nurli_yol/345
📌 Намознинг суннатлари:
https://t.me/nurli_yol/351
https://t.me/nurli_yol/357
📌 Намознинг одоблари:
https://t.me/nurli_yol/364
📌 Намозни бузувчилар:
https://t.me/nurli_yol/371
https://t.me/nurli_yol/381
https://t.me/nurli_yol/401
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАНИЙ ТЕККАН ГИЛАМ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Масалан гиламнинг бир озгина жойига маний теккан бўлса тегмаган бошқа жойида жойнамоз солиб намоз ўқиса бўладими? (Ювилгунича) Бир жовобда маний теккан палосни ювиш шарт деган экансизлар.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Маний теккан жойга ҳам жойнамоз солиб ўқиса бўлади. Жойнамоз солмасдан ўқиш жоиз эмас холос. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/165917)

ГЎДАК ҚУСУҒИ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ёш эмизикли гўдакни қайт қилган сути кийимга тeгса ўша кийимда намоз ўқиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ёш боланинг қусуғи нажосат ҳисобланади. Ювиб ташлаб кейин намоз ўқиш керак. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/53554)

ИҚОМАТ АЙТИШ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намозни ёлғиз ўқиганимда ҳар доим иқомат айтишим шартми? Баъзан ишдан кeч кeлсам шeрикларим ухлаётган бўлишади.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Иқомат айтиш суннат амалидир. Ўзингиз эшитадиган даражада айтишингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/33480)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИ БИЛМАЙ НАЖАС ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИБ ҚЎЙСА НИМА БЎЛАДИ?
#намоз
Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#намоз
Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
НАМОЗИМ ТЎҒРИ БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓САВОЛ: Чўнтагимда нос билан намоз ўқисам намозим тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозхонни намози тўғри бўлиши учун унинг бадани ва кийими пок бўлишлиги шарт. Агар уни кийими ёки баданига дирҳам (катта танга) миқдоридан зиёда нажосати ғализа (оғир нажосат) теккан бўлса, ёки кийимининг ва баданнинг тўртдан биридан кўпроғига нажосати хафийфа (енгил нажосат) теккан бўлса ўшанда намозхоннинг намози дуруст бўлмайди. Худди шу ҳукм намозхоннинг чўнтагидаги нарсага ҳам тегишлидир. Яъни намозхоннинг чўнтагидаги нопок нарса нажосати ғализа бўлиб, у бир дирҳамдан зиёда бўлса ёки нажосати хафифа бўлиб тўртдан бирдан зиёда бўлса намози дуруст бўлмайди. Саволда келган носвой, сигарет ўсимликдан тайёрлангани учун нажосат ҳисобланмайди, уларни лекин истеъмол қилиш жоиз эмас. Шунинг учун намозхон чўнтагида мазкур нарсалар билан намоз ўқиса унинг намози дуруст бўлади. Аммо бу мусулмон кишига бундай нарсаларни истеъмол қилиш ҳалол бўлади, дегани эмас. Валлоҳу аълам.

🧕 ҚАЙНОНАМ МЕНДАН РОЗИ БЎЛИШИ УЧУН НАМОЗНИ ТАШЛАШИМ КЕРАКМИ?
#намоз #оила
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр оиламизда хамма намоз ўқийди, шу қаторда мен хам 2 фарзандли келинман намоз ўқишимга хеч ким қаршилик билдирмайди, аммо қайнонам намоз ўқишимни унча хушламайдилар. Сабаби айни намоз вақтига тўғри келган ишлар ош-овқат ва ҳоказолар. Улгуришга харакат қиламан ишларимни тугатиб киришга, лекин барибир жахллари чиқади. Шусиз хам намоз вақти ўтай-ўтай деб турган пайтда шошиб ўқиб оламан. Намоз ўқийману уларнинг норози танбехлари эшитиб гоҳида адашибам кетаман. Маслахатингизга мухтожман фақат бомдодни ўқиб қўяверайми ёки қазо қилиб ўқиб юраверайми? Уларни норози қилишни хам Аллоҳдан хам қўрқаман.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиш билан ўқимаслик жаннат ёки дўзахни бирини танлаш билан баробардир. Хоҳлаганингизни танлайверинг. Қайнонангиз сизга узр бўлолмайди ҳам дўзахдан ҳам қутқариб қололмайди. Инсонларга хайрон қоласан, Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилишини вожиб амал қилиб ота-оналарга иззат тожини кийдирди. Ўз розилигини уларнинг розилигига боғлаб қўйди. Баъзи бир нонкўр ота-оналар эса ўша иззат берган Зотдан ўзини устун кўришни бошлади. Бундай ҳолатда нонкўрларга итоат қилинмайди. Аллоҳнинг Ўзига итоат қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. متفق عليه
Ҳасандан ривоят қилинади:
📗“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
✍️ Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло мусулмон қилиб ота-онага шу иззат тожини бермаганида ғарбдаги каби умрини хору-зорликда қариялар уйида ўтказишар эди. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/83633)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸

КИЙИМДАГИ НАЖОСАТНИ КЕТКАЗИШГА ИМКОН БЎЛМАСА НАМОЗ ҚАЗО ҚИЛИНАДИМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштиришнинг имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб, қолса) намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади.
Лекин сув бўлмаганда ҳам кийимнинг нажас ҳолатда бўлиши ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди.
“Шарҳул-виқоя” китобида мазкур масала юзасидан шундай дейилади: “Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир”
Бундан шариатимизда намознинг аҳамияти қай даражада катта эканини, бирор-бир ҳолатда ҳам бандадан соқит бўлмаслигини билиш мумкин. Валлоҳу аълам.

ТАВБА НАМОЗИ
#намоз
❓CАВОЛ: Истиғфор намози қандай намоз ва қайси тартибда ўқилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Истиғфор деган намоз йўқ, балки тавба намози бор. Киши бирор гуноҳ иш қилиб қўйса, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиши сўнг ортидан гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, иккинчи бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират қилади.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича нафъ берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса (гапини) тасдиқ қилар эдим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни мағфират қилади», деганларини эшитдим. Сўнгра у зот: «Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар» оятини қироат қилдилар», деди».
Валлоҳу аълам.

ОМИН ДЕМАСЛИК
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! 1)Бугун бомдод намозининг фарзида Фотиха сурасидан кейин "амин" дейиш эсимдан чиқипти, сӯнг саждаи саҳв қилдим. Намозим дуруст бўладими?
2) Киши намозда шайтон васваса қилиб бир амални унутгандай туюлса сўнг кӯнгил хотиржамлиги учун саждаи саҳв қилишлик жоизми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
1). «Омин» дейиш эсдан чиққан бўлса, саждаи саҳв шарт эмас.
2). Саждаи саҳвни кўнгил ҳотиржамлик учун қилинмайди. Қилинган хатони тузутиш учун қилинади. Вожиб амал тарк қилинса, саждаи саҳв билан намоз жоиз бўлади. Лекин фарз такр қилинса, саждаи саҳв билан ҳам намоз саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун намозни фарз, вожиб ва суннат амалларини билиб, ўрганиб олиш керак. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/191860)

🌡 ИССИҚ ҚАТТИҚ КЎТАРИЛГАНДА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Намоз вақтида одам қаттиқ истима қилса (39.5) узурли ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тик туриб ўқишга қодир бўлмаса ўтириб, ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаса ётиб бўлса ҳам намозни ўз вақтида ўқиш керак.
📜 Беморнинг намози
Ислом енгиллик динидир. Бу динда мусулмонлар ноиложликка солиб қўйилмайди. Улар қодир бўлмайдиган ибодатларга буюрилмайди. Шу билан бирга исломда намозга қаттиқ эътибор берилади ва уни адо қилиш учун турли чоралар топиб берилади. Аслида касал кишига агар тоқати кўтарса, намозни биз юқорида зикр қилиб ўтган суратда адо қилиши учун рухсат берилади.
قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ يصلى المريض قائما فان لم يستطع فقاعدا فان لم يستطع فعلى قفاه يؤمي ايماء فان لم يستطع فالله تعالى احق بقبول العزر منه
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касал киши намозни туриб ўқийди, агар унга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Унга ҳам қодир бўлмаса Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилишга ҳақлироқдир” деганлар.
📌 Аммо қиём туришдан ожиз бўлса ёки касали кучайиб кетишидан хавф қилса, ё шифонинг кечикишига шу қиём туриш сабаб бўлса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди.
قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ لعمران بن حسين صلى قائما فان لم تستطع فقاعدا فان لم تستطع فعلى الجنب تؤمي ايماء
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имрон ибн Ҳусайнга: тик туриб ўқигин, агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқигин, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ишора қилиб ўқигин” дедилар.
📌 Лекин рукуъ, саждаларини тўлиқ қилади. Агар рукуъ ва саждага қодир бўлмаса,ҳудди ташаҳҳудда ўтирган каби чап оёғини тўшаб, ўнг оёғини тик қилган ҳолда ўтиради. Бу энг афзалидир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, хоҳлаган суратда ўтиради ва рукуъ ҳамда саждаларни боши билан ишора қилади. Бунда рукуъ учун бошини озроқ эгса, сажда учун кўпроқ эгади.
Агар саждага ожиз бўла туриб, рукуъга қодир бўлса ҳам, барибир иккиси учун ишора қилади. Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирон нарсани юзи баробар кўтариб қўйиши жоиз эмас.
Имо-ишора билан намоз ўқишлик тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир. Лекин касал кишининг ўтириб имо-ишора билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Агар ўтиришга сажда қилишга ожиз бўлса, у ўнг тамон билан қиблага юзланган ҳолда ёнбошлаб ётади, шу афзалдир. Бўлмаса чалқанчасига ётиб, оёқларини қибла тамонга узатади, тиззасини эса бироз букиб олади. Бошни бироз кўтариш учун орқага ёстиқ қуйилади. Бу унисидан кўра афзалдир. Шу ҳолда имо-ишора қилиб намозни ўқийди.
Агар соғлом киши намоз асосида касал бўлиб қиёмга қодир бўлмай қолса, ўша зоҳоти ўтириб ишора билан намозни тугатади. Агар ўтиришга ҳам мажоли келмай қолса, унда чалқанчасига ётади ва намозни ишора билан охирига етказади.
Ишора фақат бош билан қилинади. Агар бошни қимирлата олмай қолса, кўз ёки қош билан ишора қилмайди,ҳамда қалби билан ҳам намознинг арконларини ижро этмайди. Ушбу ҳолда намозни кечиктиради ва тузалгандан кейин эса қазосини ўқиб беради. Агар шу ҳолатда 6 вақт намозни ўқий олмаган бўлса унда тузалгач, уларнинг қазосини ҳам ўқимайди. Чунки бу ҳолатда у ҳушидан кетганнинг ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/245765)

ТЎЙХОНАДА НАМОЗГА ОИД
#намоз
❓ САВОЛ: Ассалому алайкум! Тўйхонада ишлайман. Маросимлар одатда аср ва шом пайтида бўлиб ўтади. Ташриф буюрганлар ичида аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Аёлларнинг деярли барчаси намозларни ўтирган стулларида базм бўлаётган залда ўқишади, ишора қилиб столга бошини қўйиб сажда қилишади. Қиблага қарамасдан айлана стол болса айланасига отириб ўқишади. Алоҳида хоналар бор. Деярли барча тойхоналарни 2-қавати хозир бўш. Шундай намоз ўқишлари жоизми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Аёллар столда ўтириб олиб бир-бирига қараб ўқиган намозларида бир неча фарзлар топилмайди. Улардан қибла ва қиём(тик туриш). Икки фарзи топилмасдан ўқилган намозни адо бўлди дейилмайди. Уни қайта ўқиш, агар вақти чиқиб кетган бўлса қазосини ўқиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/205866)

НАМОЗҲОН ИНСОН ЎЗИНИНГ ҲАР БИР НАМОЗИ СЎНГИДА ҚИЛАДИГАН ДУО
#намоз
📗 "Аллоҳумма мағфирли вал валидайя вали жамъил мўминина вал мўминат, вал муслимина вал муслимат".
Маноси: "Эй Аллоҳим мени мағфират қилиб, гуноҳларимни кечгин, ота-онамни мағфират қилиб гуноҳларини кечгин ва жамики мўмину-мўминотларни, муслиму-муслимотларни ҳам мағфират қилиб гуноҳларини кечгин".