ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
2.73K subscribers
172 photos
81 videos
2.03K links
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:

@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Download Telegram
АЁЛИГА ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛИБ ҚЎЙСА, ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#ҳайз #оила

CАВОЛ: Aёлига ҳайз келганини билмай алоқа қилиб қўйса, гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, уни ювиш учун эр-хотин нима қилишлари керак?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Хотин киши ҳайз кўраётган пайтда эр унга жинсий яқинлик қилиши Исломда ҳаром саналган амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).

Аёл ҳайз кўраётган вақтида унга яқинлик қилиш ушбу оятга биноан ҳаром қилингандир. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади. “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:

"إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار" (رواه أبو داود عن ابن عباس رضي الله عنه)

“Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин". (Имом Абу Довуд ривоятлари) (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲОМИЛА ТУШИБ ҚОЛИШИДА ҲАМ САВОБ БОРМИ?
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хомиладор аёлни хомиласи тушиб қолаверса унинг хам қандайдир савоби борми? Ёки хеч қандайдир ахамиятга эга эмасми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аввало такрор-такрор тушиб қолишининг бирор тиббий сабаби бўлиши керак. Бунинг учун бир эмас бир нечта ишончли докторларга учраш керак. Ҳомила тушиб қолишининг ажри ниҳоятда улуғ, аммо у ажрга эга бўлишнинг икки шарти бор. Биринчиси, ўша ондаёқ буни Аллоҳдан деб билиб сабр қилиш. Ҳар хил “Нима гуноҳим бор эди, нимага бундай бўлади” каби Аллоҳ норози бўладиган гапларни гапирмаслик. Иккинчи, савоб умид қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатда “Аллоҳумма ахлифлии хойрон минҳу” деб дуо қилишни таълим берганлар. Маъноси Аллоҳим менга бунинг ўрнини босадиган яхшисини ато қилгин – деганидир.

عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : (وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ) رواه ابن ماجه

Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар".
✍️ Ибн Можа ривояти.

قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фарзандлардан бирортасининг вафоти(ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/86029)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
👳🏻‍♂️🧕 АЁЛЛАРГА ИМОМЛИК ҚИЛИШ
#оила #жамоат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши аёлларга имомликка ўтганда, уларга имомлик қилаётганини қандай ният қилади? Масалан ҳам эркак ҳам аёлларга, ёки фақат аёлларга имомлик қилганда. Хозирда бу масала уйда ахли оила билан жамоат бўлиб намоз ўқишда бeхато бажаришимиз учундир.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эркакларга имом бўлганда уларнинг иқтидосини қабул қилдим деб ният қилиш шарт эмас. Аёлларни эса шарт. Чунки аёл киши эркакнинг ёнига келиб туриб олса имомнинг намози бузилади. Агар иқтидосини қабул қилмадим деб ният қилса бузилмайди. Оиладаги эркак ва аёлларга имом бўлаётган киши аёлларга ҳам имом бўлаётгани қалбидан ўтказишининг ўзи кифоя қилади. Аёллар тўлалигича эркак ва ёш болалардан ҳам орқадаги сафда туришлари шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55272)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
8 ОЙ ЯШАМАСА НИКОҲ ЎҚИТИШ КЕРАКМИ?
#оила

CАВОЛ: Аёлим билан 8 ой бирга яшамадик. Энди никоҳ ўқитишимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар талоққа, ажрашишга оид бирор сўз айтмаган бўлсангиз, бирга яшамасликнинг ўзи билан ўртага талоқ тушиб қолмайди. Демак, қайта никоҳ ўқитиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
МАСТ ҲОЛДА ҚАРҒИШ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Харом луқма еб ёки ичкилик ичиб дуо қилса дуоси ижобат бўлмайди деб эшитганман. Шундай ҳолатдаги одамнинг қарғиши ўтадими? Агар шунақа ичиб номоз ўқимай юрадиган одам ўз ўғлини ёки неварасини қарғасачи?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Фарзанднинг қилган қилиғига боғлиқ. Қарғишга лойиқ иш қилса қарғиши ўтади. Лойиқ иш қилмаса саждада туриб қарғаса ҳам ўтмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/131714)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оила

ҚИЗБОЛА ВА ЎҒИЛ БОЛАНИНГ БАХТИ ОЧИЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР БОРМИ?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ДИНСИЗ ҚАЙНОТА
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қайнотам динсиз одам, уйимизга масжид яқин ҳар азон айтилганда сўкишни бошлайди, ухлашга қўймайди шу даражадаям баланд айтадими буларни судга бериш керак деди. Одам ўлгандан кейин чириб кетади дейди, муллоликдан фойда йўқ дейди, соқол микроб деб айтади ва ҳоказо. Шу дунёдаги энг қийин иш мен учун унга салом бериш. Лекин бир амаллаб салом бераман. Кеча салом берсам ўзини эшитмаганликка олиб саломни едингми деб менга бақириб кетди. Бугун мен унга яна салом беришим керакми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз қайнотангизга салом бериш ҳақида сўрашдан олдин у кишини динга, ибодатга, тақвога, гўзал хулққа чақириш учун жон куйдиришингиз тўғрироқ бўлар эди. Қайнотангиз динсиз бўлса ҳам, эрингиз учун отадир. Эрингизнинг зиммасида отасига яхшилик қилиш, ҳизматини бажариш, ҳожатини чиқариш вазифаси бор. Бундай ҳолатда қайнотангизни дину диёнатли, ибодатли, тақволи, солиҳ, гўзал хулқли ва хушмуомала бўлиши учун сабабчи бўлиб қолиш у учун қилиниши мумкин бўлган энг катта яхшиликдир.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللهِ فِيهِ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: “Кейин уларни Исломга чақир, зиммаларига Аллоҳнинг ҳақларидан нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан яхшидир», дедилар».
(✍️ “Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Қайнотангиз билан соғлигингиз яхшими каби гаплар билан сўрашиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/202974)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚАЙНОНАМ БОЛАНИ ОЛДИРИШГА МАЖБУРЛАШИ
#оила #аборт

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила ёки бола ёки турмуш ўртоғини танла дедилар. Энди ман нима қилай? Манга тўғри йўл кўрсатинглар.


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Болани олдириш гуноҳи кабира, бундан Аллоҳни ғазабига дучор бўлинади. Бундай ўринларда қайнона тугул эрга ҳам итоат қилинмайди. Аммо ошкора қарши чиқиш жоҳил инсонни ҳамиятини қўзғайди. Шунинг учун сукут қилиш энг яхши даво. Бошқаларга айтиб ўтиришни ҳожати йўқ. Аммо қайнонангиз ҳурмат қилган бирор аҳли илм бўлса ўша одамни ўртага қўйиб тушунтиришингиз мумкин. Бошқа ҳеч қандай ҳаркат қилманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/58017)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ҚАРИНДОШНИ НАФАҚАСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙИШ
#оила

CАВОЛ: Тақдир тақозоси билан турмушимдан ажрашиб, қизлик уйимга келиб қолдим. Отам вафот этганлар, онам кексалар. Қизлик уйимда акам ва унинг оиласи билан бирга яшашга тўғри келмоқда. Акам шу уйда яшаётганимдан норози. Ҳатто қозонини ҳам алоҳида қилиб олган. Мен беморлигим сабабли ўзим ишлаб, таъминотим учун пул топишга имконим йўқ. Саволим шуки, шу ҳолатимда менга нима деб маслаҳат берасиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло кимларга нафақа қилиш кераклиги ҳақида шундай марҳамат қилган. “Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир...” ("Бақара" сураси, 215-оят).

Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онадан кейин яқин қариндошлар зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳакдор ота-онаси бўлади. Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига:
📗 "Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо", деганлар.
✍️ Имом Муслим ривояти.

Исломда аёл киши ҳеч қачон нафақасиз қолмайди. Қиз боланинг нафақаси отага вожиб. Турмушга чиққан бўлса, эри унинг еб-ичиши, кийими ва масканини таъминлаб беришга масъул саналади. Агар аёлнинг эри бўлмаса, унинг таъминоти отасига, агар отаси бўлмаса ака ёки укаларининг зиммасига юкланади. Агар уларнинг имкониятлари бор бўла туриб, аёл қариндошларини нафақасиз ташлаб қўйсалар, гуноҳкор бўладилар. Бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларининг бирида:
📗“Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, дея марҳамат қилганлар.
✍️ Имом Абу Довуд ривояти.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvouz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
УЧ ТАЛОҚДАН КЕЙИН ЯНА НИКОҲ ЎҚИТСАК БЎЛАДИМИ?
#оила

CАВОЛ: 3 йил аввал эрим билан уришиб қолдик ва ажрашдик. Aёл киши талоқсиз кўчада юриб бўлмайди дегани учун эримдан талоқ сўрадим ва у менга аввалига талоқ бермади ва 1 ойдан кейин алиментга бермоқчи эдим жахл устида "санга талоқ керак эди-а, талоқ санга" деди. Ман "бўлдими умуман яшаш ниятиз йўқми?" десам, "йўқ" деди. "Унда бошимни буткул очиқ қилинг, манга уч талоқ қўйинг" дедим. У "уч талоқ санга" деди. 6 ойдан кейин "яна яшайман" деб келди ва биз яна бирга яшадик. Никоҳ ўқитайлик десам, "ман хоҳлаб айтмаганман, сан мани мажбур қилгансан, санга талоқ қўймаганман" деди. Саволим қуйидагича: Уч талоқдан кейин яна никоҳ ўқитсак бўладими? Aллоҳга сидқидилдан тавба қилсам бир-биримизга ҳалол бўламизми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мурожаатингизда кўпчиликка муҳим бўлган бир неча масалалар кўтарилган.

1. Аёл киши бесабаб талоқ сўраши ҳаром қилинган. Бу борада Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам):
📗 “Бирон сабабсиз эридан талоғини сўраган аёлга жаннатнинг ҳиди (ҳам) ҳаром бўлади”, деганлар ( Имом Абу Довуд ривояти).

2. Кейинчалик, яъни 1 ойдан кейин алиментга бергансиз. Бу ерда эрингиз хатога йўл қўйган. Чунки фарзанд ва аёл нафақаси эрнинг зиммасида. Эр ўзининг шаръий вазифасини бажармаётгани учун сиз фарзандингиз нафақаси (алимент)ни қонуний олиш учун мурожаат қилгансиз.

3. Эр талоқ берди. Бу унинг хатоси. Чунки зиммасидаги вазифасини ўзи бажармагани учун қонун орқали талаб қилинганда, талоқ беряпти. Устига–устак сиз ҳам хато қилиб эрингиздан талоқни 3 та қилиб беришни сўрагансиз. Аввал қилинган ўша бир талоқ билан ҳам сизлар  бутунлай ажрашиб кетишларингиз мумкин эди. Бу хатога жуда кўпчилик йўл қўймоқда. Аслида динимизда ажрашиш учун 1 талоқ кифоя қилади. Чунки мана шу ҳолда эр хотин яна бирга яшамаса, идда тугагандан кейин бошқасига турмушга чиқиб кетиши мумкин бўлади. Агар қачондир қилган ишига пушаймон бўлинса, муаммосиз никоҳни янгилаш ҳам жоиз бўлар эди. Сиз талоқ сўраб ўзингизни ҳам, эрингизни ҳам гуноҳкор қилгансиз.

Дарҳақиқат тавбани ҳар иккингиз ҳам қиласиз. Лекин шариатда сизларни қайта никоҳлашга йўл топилмайди. Битта йўли бор, у ҳам бўлса, уч талоқ қилинган аёл маълум шартларга кўра бошқа эрга тегиб чиқиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#оила

CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).

Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.

Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЛОҚ ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#оила

CАВОЛ: Ислом динида талоқ қандай берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда талоқ охирги чорадир. Бирга яшашнинг ҳеч иложи қолмаса, хотинини талоқ қилмоқчи бўлган одам хотинига: "Сени бир талоқ қилдим", дейди. Шундан бошлаб аёлнинг иддаси бошланади. Жинсий алоқа ва унга олиб борувчи ишларни тўхтатишади. Идда вақтида эр хотинини уй-жой ва нафақа билан таъминлаб туриши шарт.
Баъзи бировлар билимсизликдан ажралмоқчи бўлганлар уч талоқ қилиши керак, дейди. Аслида, бирваракайига уч талоқ қилиш гуноҳ. Бунинг устига рухсат берилган талоқлар сони учта бўлгани учун, уч талоқ қилгандан кейин қайта ярашиш имкони қолмайди.

Юқоридаги каби бир талоқ қилинганда эса, яна қайта ярашиш имконияти бўлади. Бу ҳам битта-биттадан учинчи марта талоқ қилгунча давом этади. Талоқлар сони учтага етгач, қайта ярашиш имкони бўлмайди. Фақат (маълум шарт-шароитлари билан) хотин бошқа эрга тегиб чиқса, кейин қайта никоҳланиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz)
.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ГУНОҲКОР БЎЛАМАНМИ
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим алхамдулиллах. Ёшим 19да. Дадам намозхонларни ёмон кўради. Ойимга зўрға намоз ўқишга рухсат берди. Мени ўқишимни билмайди. Мен яшириб юрганим учун гунохкор бўламанми, намозим қабул бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин, Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Намозларингизда бардавом бўлинг, қабул бўлмайдими деб тушкунликка тушманг. Чунки аслида сиз намоз ўқишингиз ва унинг қабул бўлиши учун отангизнинг розилиги керак эмас. У намоз ўқиганингиз сабабли сиздан норози бўлса ҳам ўтмайди. Яширганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз. Улар билан баҳс ва мунозарага борманг. Дуоларингизда ота-онангиз ҳаққиларига кўп дуолар қилинг. Сиз каби муслималарга қуйидаги ҳадисда хушхабар бор:

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
✍️ Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот: «Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар.Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».

📜 Шарҳ: Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/179555)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АЁЛИГА РОЗИ ЭМАСМАН ДEЙИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши дунёвий нарсаларни дeб аёли билан уришса аёли ўзини ҳимоялаб айтган сўзларини гап қайтаряпсан дeб, гап қайтарсeнг рози эмасман дeган гапи ўтадими? Эркак кишини қайси ҳолатда розимасман дeган гапи ўтади? Бу саволни ҳам бир аёл илтимос қилганди шу саволни сўраб бeринг деганди.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кўпинча аёл кишининг эри билан бахслашиши охир оқибат жаҳл устида талоқ айтиб юбориши билан тугайди. Ҳатто диний нарсалар устида ҳам бахслашиб жаҳл устида талоқ қилиб қўйган одамлар бор. Шунинг учун эр билан бахслашиб уни жаҳлини чиқаришдан эҳтиёт бўлиш керак. чунки шайтон доим оилани бузиш учун пайт пойлайди. Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55535)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ЭРИНИНГ РУХСАТИСИЗ ОЛИНГАН ҚАРЗ
#оила #қарз

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Аёл киши эрини рухсатисиз қарз олса бўладими ёки эри рухсат бериши керакми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қарз олиш учун эрнинг рухсати шарт эмас. Олган қарзи хотиннинг ўз зиммасида бўлади. Эр уни тўлаб беришга мажбур эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/247090)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ИДДА ВАҚТИДА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР
#оила

CАВОЛ: Идда қачондан бошланади? Умуман олганда иддада ўтирган аёлга нима ишларни қилиш мумкин ва нима ишларни қилиш мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Идда – эр ўз аёлини талоқ қўйиши ёки эр вафот этиши билан бошланади. Аёл билмаса ҳам муддат ўтиши билан идда тугайди.

Иддада ўтирган аёлга совчи қўйилмайди. Лекин киноя сўзлар билан ишора қилиш мумкин. Масалан, киноялардан бири – Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек, ўша аёлга эшиттириб, “Мен уйланмоқчиман”, дейишдир.
Боин талоқ бўлган ёки эри вафот этган аёл зийнатланмайди. Хушбўйлик сепиш, сурма, хино суртиш ва безанишни тарк қилади.

Барча турдаги иддалар эрнинг уйида ўтказилади.
Боин ёки ражъий талоқ бўлган хотин уйдан кундузи ҳам, кечаси ҳам чиқмайди. Идда пайтида унинг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб бўлгани сабабли кўчага чиқишга шаръан рухсат йўқ.

Эри вафот этган аёлга нафақа берадиган кишиси йўқлиги учун кундузи ва кечанинг бир қисмида тирикчилик учун кўчага чиқиши мумкин, лекин эрининг уйида тунаши лозим.

Иддада ўтирган аёлнинг уйи бузилиб кетадиган бўлса ёки иддадаги аёл меросхўрлар томонидан мажбуран чиқарилса ёки ижара ҳақини тўлай олмаса, уйдан кўчиб кетиши мумкин.

Идда ўтирганда боин талоқ ёки уч талоқ бўлган хотин ва эр ўртасини тўсувчи тўсиқ ёки парда бўлиши лозим. Эр фосиқ бўлса, парда бўлса ҳам аёл бошқа ерга кўчиши мумкин.

Идда пайтида эр-хотин ўртасини тўса олувчи ишончли бир аёл бўлгани яхши. Агар идда ўтирган жой эр-хотинга торлик қилса, хотин у ердан чиқиб кетиши мумкин. Лекин эр чиқиб кетгани яхшироқ. (Манбалар: “Ҳидоя”, “Ихтиёр”).
Ҳозирги кунда иддага боғлиқ воқеликдаги хатолар шуки, кўпинча талоқ қилган эр хотинни болалар билан қўшиб уйдан ҳайдаб чиқаради ва уларни моддий таъминотдан бутунлай узиб қўяди. Ваҳоланки, болаларни таъминлаш эрнинг доимий бурчи ҳисобланади. У хотинини иддаси чиққунча уй-жой ва нафақа билан таъминлаши керак. Мана шу таъминотлар қилинмаса, эр шариат ҳукми билан гуноҳкор бўлади.

Баъзида, талоқ қилинган хотин эрга бўйсунмай кўчага чиқиб кетади, идда пайтида зийнатланиш қайтарилганига қарамай пардоз-андозини тарк этмайди. Минг афсуски, баъзи ҳолларда идда тугамай бошқасига эрга тегиб кетиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Ваҳоланки, иддани ичида қилинган никоҳ боғланмайди ва уларнинг келгусидаги алоқалари зино ҳисобланади. Бунинг ортидан кўплаб фасод ишлар юзага келади ва аёл қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
ТАЛОҚ КӮЙГАНИНИ АНИҚ БИЛМАСЛИК
#оила #илм

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир киши бор, қаттиқ тушкунликка тушиб қолган, талоқ қоидаларини ӯрганиб тушкунлика тушди. Айтишича қаердадур талоқ деб қӯйганман, кӯнглим сезябди деябди, гумони ғолиб чиқябди экан. Неча марта айтганини хам аниқ билмайди, балки 2 марта. 3-5 балки 10 марта айтган бӯлишим хам мумкин демоқда. Шу инсонди хукми кандай шариатда? У инсон нима қилсин?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда уйланувчи йигитлар эътибор берадиган нарсаси бир кунда ҳавога совуриладиган ва кўпинча гуноҳ сотиб олинадиган ишлар бўлмоқда. Аслида эса ҳар бир уйланадиган йигит ва қизга никоҳ ва талоқ илмини билишлари фарзи айндир. Никоҳдан олдинги текширувдан ўтишлар каби бу илмларни ҳам ўрганган ёки ўрганмаганлигини текширишни йўлга қўйиш шарт. Акс ҳолда инсон умр бўйи гуноҳ ботқоғига ботиб яшайди ва охиратдаги манзили ҳам шунга яраша бўлади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/72240)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚАЙНОНАМ МЕНДАН РОЗИ БЎЛИШИ УЧУН НАМОЗНИ ТАШЛАШИМ КЕРАКМИ?
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр оиламизда хамма намоз ўқийди, шу қаторда мен хам 2 фарзандли келинман намоз ўқишимга хеч ким қаршилик билдирмайди, аммо қайнонам намоз ўқишимни унча хушламайдилар. Сабаби айни намоз вақтига тўғри келган ишлар ош-овқат ва ҳоказолар. Улгуришга харакат қиламан ишларимни тугатиб киришга, лекин барибир жахллари чиқади. Шусиз хам намоз вақти ўтай-ўтай деб турган пайтда шошиб ўқиб оламан. Намоз ўқийману уларнинг норози танбехлари эшитиб гоҳида адашибам кетаман. Маслахатингизга мухтожман фақат бомдодни ўқиб қўяверайми ёки қазо қилиб ўқиб юраверайми? Уларни норози қилишни хам Аллоҳдан хам қўрқаман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиш билан ўқимаслик жаннат ёки дўзахни бирини танлаш билан баробардир. Хоҳлаганингизни танлайверинг. Қайнонангиз сизга узр бўлолмайди ҳам дўзахдан ҳам қутқариб қололмайди. Инсонларга хайрон қоласан, Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилишини вожиб амал қилиб ота-оналарга иззат тожини кийдирди. Ўз розилигини уларнинг розилигига боғлаб қўйди. Баъзи бир нонкўр ота-оналар эса ўша иззат берган Зотдан ўзини устун кўришни бошлади. Бундай ҳолатда нонкўрларга итоат қилинмайди. Аллоҳнинг Ўзига итоат қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. متفق عليه

Ҳасандан ривоят қилинади:
📗“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
✍️ Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло мусулмон қилиб ота-онага шу иззат тожини бермаганида ғарбдаги каби умрини хору-зорликда қариялар уйида ўтказишар эди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/83633)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
ЭРИМ БИЛАН ОЛДИН ИНОҚ ЭДИК
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрим билан орамиз узоқлашиб кўп уришиб қоляпмиз деярли хар куни бир биримиздан совиб кетяпмиз. Олдин иноқ эдик хозир ундай эмас. Маслахат берин нима қилай қайси дуони ўқий?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Дуо билан иш битганида эди, ҳамма дуо қилиб юраверар эди.
Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/186809)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸