𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
21.2K subscribers
1.38K photos
968 videos
22 files
3.64K links
💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.

💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга
📌 @kanallrekllama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Стресс ва депрессия ҳақида...

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шаъбон ойи Рамазон ойининг муқаддимаси бўлгани боис бу ойда Рамазонни қарши олишга тайёргарлик ҳамда нафсни Раҳмоннинг тоатига чиниқтириш бўлиши учун Рамазон ойида жорий қилингани каби Шаъбон ойда ҳам кўп Қуръон тиловат қилиш ва рўза тутиш жорий қилинган».

📚 «Латоифул маъориф», 1-ж., 135-б.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
ДЎЗАХ ОРҚАСИДАН ҚУВСА ҲАМ ЕТА ОЛМАЙДИГАН ОДАМ

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васаллам душанба ва пайшанба кунлари давомли равишда нафл рўзаси тутар эдилар. Бу ҳақда саҳобалар сўраганларида Сарвари коинот бандаларнинг амаллари шу икки кунда Яратганинг ҳузурига кўтарилишини, амаллар рўзадор холида кўтарилса янаям нур устига нур бўлишини айтадилар. Бунга қўшимча қилиб, бир кун нафл рўзаси тутган одам дўзаҳдан 70 йилга узоқлашишини ҳам баён қиладилар.

Бир дўстим Пайғамбаримиз суннатларига амал қилиб, душанба ва пайшанба кунлари нафл рўзаси тутарди. Ундан нафл рўзасини қачондан бери тутасиз деб сўрадим. У бироз ўйга толди-да ичида хисоблаб чиқди шеклли 20 йил бўпти деди. Йигирма йила-а... ўҳ-ў... Ўзимча дарровда ҳисоб-китоб қила бошладим. Бир ойда тўрт хафта бор. Ҳафтасига икки кундан нафл рўзаси тутилса саккиз кун бўлади. Саккиз кунни етмиш йилга кўпайтирдим. Беш юз олтмиш йил чиқди. Вох, биродарим бир ойда дўзоҳдан 560 йил узоқлашар экан! Қойил! Ана энди 560ни бир йил – яъний ўн икки ойга кўпайтирдим. 662О йил чиқди. Ана бўлмаса! 6620ни йигирма йилга кўпайтирган эдим... э-ҳа... 132400 йил чиқди. Ана сизга натижа... бир эмас минг бор тассанно!

Дўстим суннат амалига роя қилиб, шунча йил дўзаҳдан узоқлашиб кетибди-я! Мен унга ҳисоблаб чиқарган рақамимни айтиб, дўзах сизни орқангиздан қувласа ҳам ета олмайдиган даражага бориб қолибсиз, дедим. У кулиб, секингина инша Аллоҳ, деб қўйди.

#Ҳикоя | Эркин Малик

Эртага пайшанба. Рўзадорлар карвонига қўшилиб ажрларга эга бўлинг. Тутишга қодир бўлмасангиз яқинларингизга эслатинг. Ва улар эришган ажрга сабабчи бўлиб, яхшиликдан насибадор бўлинг. Зеро инсонларни савобли амалларга йўллаш, шу амални қилган кабидир. Валлоҳу аълам.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Шайтон Аллоҳга деди:
“Буюклигинг ва Шарафингга қасам, модомики бандаларингнинг руҳи танасида экан, мен уларни иғвога (гуноҳ ишларга) солишликдан тўхтамайман“.

Аллоҳ Таоло айтди:
“Буюклигим ва Иззатимга қасам, улар Менга истиғфор айтар экан, Мен кечиришдан тўхтамайман!“

Шайтон васваса қилишдан тўхтамайди, агар биз истиғфор айтсак Аллоҳ кечиришдан тўхтамайди...

“Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир“.
Бақара сураси 199-оят.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги кунингиз ҳар кунгидан ҳам хайрли бўлсин! Янги кун муборак!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
БОМДОД ШАМОЛИ

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Факат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир.

Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди, хофизаси кучланади.
Аллоҳим барчамизга

Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
إن الرجل إذا نظر إلى امرأته و نظرت إليه نظر الله إليهما نظرة رحمة فإذا أخذ نكفها تساقطت ذنوبهما من خلال أصابعهما
Qachonki er o'z xotiniga va xotin o'z eriga qarasa, Alloh taolo ham ularga rahmat nazari bilan qaraydi. Bordiyu, kaftini kaftiga qo'ysa, barmoqlari orasidan gunohlari duv-duv to'kiladi...
#ming_bir_hadis
@Soliham

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Кибр - дунёдаги энг катта ҳақиқатни қабул қилишдан тўсади. Шайтон айтганку: "Мен ундан (Одамдан) яхшиман", деб. У кибри туфайли энг катта ҳақиқат - Аллоҳнинг амридан бош тортди.

Тўғри, иймонсиз одам ҳам йиғлайди. Аламдан. У ҳам бўлса эришолмаган ёки қўлдан чиққан насалар учун алам. Чунки кибри туфайли у ҳамма нарсага ҳақлиман ва улар меники бўлиши керак, деб ўйлайди.

Бу йиғи билан иймон сабабли йиғлаш ўртасида ер билан осмон қадар масофа бор.

©Mubashshir Ahmad

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Banda faqatgina gunohlaridan qo'rqsin...!!!

📌Banda faqatgina Robbisidan najot istasin...!!!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
ҚИЗЛАРГА ЎРГАТИНГ!

Сендан кейин эркак киши бўлса нарвонга чиқма. Бир четда тур. Эркак чиққанидан сўнг ундан кейин сен чиқ!
Лифтда бегона эркак бўлса лифтга чиқма. У чиқсин. Кейинги сафар сен чиқ!
Амакингни ўғли, тоғангни ўғли, холангни ўғли билан қўл бериб кўришма!

Гаплашадиган кишинг билан доимо керакли масофани сақла!
Қанчалик яқин бўлмасин, кишилар билан муомала қилганингда чегарани сақла. Виқорингни муҳофаза қил!
Йўлларда дугоналаринг билан кулишиб гаплашма. Кўча одобини сақла!

Сен бор жойга катталар кирса диққатли бўл. Катталарни ҳурмат қил. Қарияларга ўрнингни бер!
Кўчада отадан бошқа эркаклар бегонадир. Улар билан гаплашиш шарт эмас. Қариндош бўлсада, қалби касаллар кўп!

Бирор дўконда оғирроқ нарсани кўтармоқчи бўлсанг рукуъ қилгандек эгилма. Олдин ўтириб кейин кўтар. Мана шу яхшироқ бўлади. Кўринишинг хуник бўлмайди!
Автобус ёки таксида бутун ҳаётингни достон қилма. Овозингни кўтарма!

Баъзилар юқоридаги ишларни йўқолиб кетган эскилик сарқитлари деб қарайди. Аммо бизга тушгани уларни ўз ўрнига қайтаришдир. Булар буюк динимизнинг асл ўзакларидандир!
Аллоҳ хотин-қизларимизни фитналардан асрасин!

Abdulqodir Polvonov

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Аёллар ўйлайди кучли севсам ёқаман деб... Афсуски адашадилар. Оташин муҳаббатнинг эркакларга қизиғи йўқ. Эркакларга муҳаббатдан кўра тинчлик, хотиржамлик, тушинувчан қалб керак. Муҳаббат бўлсаю, бу эркак тинчини бузадиган даражага етса, яъни меъёрдан ошиб бездирса бу каби оташин муҳаббатга тупурилади.

Эркак аёлнинг сирини олиш учун яшайди. Сирли бўлмаган, яъни қайта-қайта изҳор қилинган муҳаббатнинг тафти бўлмайди.

Муҳаббат фақатгина нафс учун эмас, Аллоҳ розилигига тобе бўлгандагина хайрлидир...

©Muzdalifa

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Қўлини синдир, оёғини синдир, керак бўлса бўйнини синдир...
Бироқ кўнглини синдирма. Кўнгил синдирганнинг саждаси сажда эмасдир.

Юнус Эмро

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
#Ҳадис_359

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмоннинг бошқа бир мусулмон устида бешта ҳаққи бордир:

1.Саломига алик олиш.
2.Касал бўлса, бориб кўриш.
3.Ўлса, жанозасига қатнашиш.
4.Таом ёки бирор нарсага чақирса, бориш.
5.Акса уриб «Алҳамдулиллаҳ», деса, «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб бериш»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Sayyidina_Muhammad
 
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Маломатчи нафсни енгиш босқичлари.

Нафснинг Аллоҳга етишувидаги кўтарилиш босқичлари.

1️⃣ Нафсул аммора — «Ёмонликка кўп ундовчи нафс».

«Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир» (Юсуф сураси, 53-оят).

2️⃣ Нафсул лаввома — «Маломатчи нафс».

«Ва маломатчи нафс билан қасам» (Қиёмат сураси, 2-оят).

3️⃣ Нафсул мулҳима — «Илҳомлантирувчи нафс».

4️⃣ Нафсул мутмаинна — «Хотиржам нафс».

«Эй хотиржам нафс»! (Фажр сураси, 27-оят).

5️⃣ Нафсур розия — Рози бўлган нафс.

6️⃣ Нафсул марзия — Ундан рози бўлинган нафс.

«Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт»! (Фажр сураси, 28-оят).

7️⃣ Нафсул камила — Комил нафс.

Нафсингизни доимо айбдор деб билинг ва унга эргашманг. Ким буни уддалай олса, Аллоҳ унга солиҳ амаллар бажаришни насиб этади.

Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд (қ.с.)

Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Инсоннинг нафси (аммораси) ҳар доим бузғунчилик мақомида бўлади. Уни ўз ҳолига қўйилса барча қабоҳату разолатларни қилишни истар. Уни шариат дарраси ила қамчилаб тарбия қилинмаса ҳалокат сари етаклар.
Руҳий тарбия уламолари бу нафс тарбияси учун энг муносиб амал калимаи тоййиба Ла илаҳа иллаллоҳдир деб айтишган».

#ВАЛИЙ

Валий нафсини тарбият қилувчи зотдир.

Нафс - амморалик (ёмонликка ундовчи) ҳолатида бўлур. Агар уни шариат аҳкомларини мустаҳкам қилиш ила тарбият қилинаверса, лаввома (маломатчи), сўнгра мулҳима (илҳом этувчи), сўнгра эса мутмаинна (хотиржам) мақомига етар.

Қуръондаги мақталган ва у Роббидан ва Робби ундан рози нафс мана шу мутмаинна нафсидир.

Бу мақомга етган нафс соҳиби шариат нимани буюрган бўлса қилиш, нимадан қайтарган бўлса қилмасликдан бошқа нарсани истамай қолар.

Бу нафс соҳиби ҳадиси қудсийдаги "Ким Менинг валийимга адоват этса унга уруш очаман", тахтига дохил бўлур.

"Мактуботи имом Раббоний".

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Rasululloh (s.a.v) shunday degan edilar: Ummatimdan havotirlanadigan narsalarim:
- semizlik
-kòp uyqu
-dangasalik
-iymonning zaifligi.

Bulardan saqlaning!


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
"Дўконида ўтириб АЛЛОҲни ёд этган АЛЛОҲнинг дўстидир.....
Намозида туриб дунё хаёлини сурган дунёпарастдир!".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

KANAL: @MUZDALIFA_AA
​​ Хиёнатдан ҳам ёмон бўлган 11 ҳаракат.

Суюкли ёринг хиёнат қилгандан ҳам ортиқроқ ёмон нарса йўқдай гўё, бироқ ундан ҳам ёмон бўлган айрим нарсалар бор экан.

Булар нима эканлиги билан қизиқаётган бўлсангиз қуйидаги ҳолатларни санаб чиқинг ва уларни амалга оширмасликка ҳаракат қилинг!

Ёлғон ишлатиш ва ниманидир яшириш.

Ҳатто бу ҳаракатни унинг фойдасига қилаётган бўлсангиз ҳам, кун келиб улар сенга нисбатан ишонч йўқолишига ва ўз-ўзидан муносабатлар дарз кетишига олиб келади. «Сен иккинчи ярмингдан ҳеч нарсани сир тутмаслигинг керак».

Норозиликни яшириш.

Бирор нарсадан норози бўлсангиз бу ҳақда унга дарҳол айтганингиз маъқул. Ичингизда йиғиладиган хафагарчиликлар бир кун муносабатларнинг аламли тугашига олиб келади. Яхшиси дарҳол гапириб, ичингдаги ғуборни ювиб ташлаган маъқул.

Мулоқотнинг етарли эмаслиги.

Бу СМС ёзиш керак ёки қўнғироқ қилиш керак дегани эмас. Шунчаки бир-бирингизни ташвишлантирадиган мавзулар ҳақида гаплашинг, уларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Кўнгилда қолган ғубор, кун келиб чайқалади ва бу вақтга келиб ғишт қолипидан кўчган бўлади.

Қайсарлик қилиб, ўз фикрида турмоқ.

Агар кимнидир севсангиз унга ён босишни ҳам билишингиз шарт. Фақат ўз фикрингиздан туриб, бошқаларникини инобатга олмаслик мумкин эмас. Умуман олганда муроса қилишни билиш керак.

Икир-чикирларни деб баҳслашиш.

Маиший ҳаётдаги майда-чуйдаларни деб доимий баҳслашиш ва уруш қидириш муносабатлардаги парокандаликка олиб келиши мумкин.

Менсимаслик.

Жуфтингизга менсимасдан юқоридан муомала қилиш уни ўзини ерга уришига олиб келади, бунинг оқибатида юзага келган айрилиқдан сўнг эса у анча вақтгача ўзини қўлга олишига тўғри келади.

Муносабатларни қулайлик учун сақлаш.

Муносабатларни фақат қайсидир сабаб ёки фойдани деб сақлаб қолиш инсонийликка кирмайди. Ўсиб бораётган ҳафагарчиликлар аламзадаликка олиб келади. Ундан кўра дўст бўлиб қолган афзал.

Ёлғиз қолмаслик учунгина бирга бўлмоқ.


Сиз шунчаки бир ўзингиз қолишни истамайсиз ва шу сабабли биргасиз. Бу эса ноиложлик саналади.

Рашк.

Ҳиёнат йўқ жойда ҳам доимий шубҳа қилиш, бесабаб рашк ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди.

Фойдаланиш.

Бу жуда мураккаб масала… Сиздан шунчаки фойдаланаётганликларини одатда энг охирги нуқтада билиб қоласиз. Бу билан эса жуфтингиз ўзига нисбатан ҳурмати йўқолади ва бу ҳурматни кейин тиклаш осон кечмайди.

Ўзингдан йўқ одамни ясаш.

Айтайлик, ўзинг ёқтирмайдиган нарсаларни ёқтираман деб айтиш ёки аксинча.  Бошидан самимий бўлган мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёлғонлар айрилиққа олиб келиши мумкин.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi