𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
22.4K subscribers
1.62K photos
1.17K videos
24 files
4.24K links
💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.

💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга
📌 @kanallrekllama
Download Telegram
ДЎЗАХ ОРҚАСИДАН ҚУВСА ҲАМ ЕТА ОЛМАЙДИГАН ОДАМ

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васаллам душанба ва пайшанба кунлари давомли равишда нафл рўзаси тутар эдилар. Бу ҳақда саҳобалар сўраганларида Сарвари коинот бандаларнинг амаллари шу икки кунда Яратганинг ҳузурига кўтарилишини, амаллар рўзадор холида кўтарилса янаям нур устига нур бўлишини айтадилар. Бунга қўшимча қилиб, бир кун нафл рўзаси тутган одам дўзаҳдан 70 йилга узоқлашишини ҳам баён қиладилар.

Бир дўстим Пайғамбаримиз суннатларига амал қилиб, душанба ва пайшанба кунлари нафл рўзаси тутарди. Ундан нафл рўзасини қачондан бери тутасиз деб сўрадим. У бироз ўйга толди-да ичида хисоблаб чиқди шеклли 20 йил бўпти деди. Йигирма йила-а... ўҳ-ў... Ўзимча дарровда ҳисоб-китоб қила бошладим. Бир ойда тўрт хафта бор. Ҳафтасига икки кундан нафл рўзаси тутилса саккиз кун бўлади. Саккиз кунни етмиш йилга кўпайтирдим. Беш юз олтмиш йил чиқди. Вох, биродарим бир ойда дўзоҳдан 560 йил узоқлашар экан! Қойил! Ана энди 560ни бир йил – яъний ўн икки ойга кўпайтирдим. 662О йил чиқди. Ана бўлмаса! 6620ни йигирма йилга кўпайтирган эдим... э-ҳа... 132400 йил чиқди. Ана сизга натижа... бир эмас минг бор тассанно!

Дўстим суннат амалига роя қилиб, шунча йил дўзаҳдан узоқлашиб кетибди-я! Мен унга ҳисоблаб чиқарган рақамимни айтиб, дўзах сизни орқангиздан қувласа ҳам ета олмайдиган даражага бориб қолибсиз, дедим. У кулиб, секингина инша Аллоҳ, деб қўйди.

#Ҳикоя | Эркин Малик

Эртага пайшанба. Рўзадорлар карвонига қўшилиб ажрларга эга бўлинг. Тутишга қодир бўлмасангиз яқинларингизга эслатинг. Ва улар эришган ажрга сабабчи бўлиб, яхшиликдан насибадор бўлинг. Зеро инсонларни савобли амалларга йўллаш, шу амални қилган кабидир. Валлоҳу аълам.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Душман ака - укалар

#ҳикоя

Акам ва мен болалигимиздан улғайгунимизга қадар бир - биримизга душманлардек эдик. Онам раҳматли:
- Болаларим, сизлар қондошсизлар. Бошқалар сизларга меҳрибон кўрингани билан, ака - укангиздек бўлишмайди! - деб такрор - такрор айтардилар.

Отам биз билан унча гаплашмас, гаплашсалар ҳам, худди иш юзасидан, расмий гаплашаётгандек чегара сақлардилар. Сабаби маълум: акам ва менинг орамиздаги адоват.

Онамга отам:
- Аллоҳ уларга ҳидоят берсин... кун келиб, улар бир - бирини қадрига етади! Бизнинг насиҳатларимизни эслашади, - дердилар.

Орадан йиллар ўтди. Иккимиз ҳам уйланиб, уйлик - жойлик бўлдик.

Адоватимиз барҳам топмади.

Аксинча, аёлларимиз ҳам бир - бирига тош отадиган душманлар бўлишди, соямизда.

Бизни яраштиролмай, аввал онам, сўнг отам вафот этдилар...

Бизлар бола - чақалик бўлдик. Фарзандлар улғайишди! Лекин улар, қардош сифатида кўришишмаган, бир - бирини танишмас эди.

Кунлар ўтди. Менга Аллоҳнинг қаттиқ синови келди. Мол - мулкимдан айрилдим. Қанд касалига чалиндим. Ўнг кўзим кўрмай қолди.

Бир куни бомдод намозини ўқиётгандим. Эшик жиринглади. Қарасам, қўшним. Аҳволимдан хабар олиб кетди. Бир ҳафта ўтиб, 50 минг динор маблағ ёзилган чек олиб келди. Уни қарз эмаслигини, ўзимни тиклашим учун бераётганини айтди. Бунинг учун мен ҳар куни Роббимга чексиз шукрлар айтар, эски кунларим қайтмаслигини сўрардим.

Бир куни қўшним ранглари оқарган ҳолда кириб келди. Ундан берган пул учун келган бўлса, қайтаришга қурбим етишини айтдим. У:
- Йўқ, нималар деяпсиз? У пул меники эмасди. Уни акангиз бергандилар. Қийналиб қолганингизни эшитган эканлар. Мен берганимни айтманг, дедилар. Энди улар касалхонадалар. Жонлари узулай деяпти. Боринг, бориб хабар олинг! - деди. Шунча йил кибримни енга олмаганимдан, акам асли, мен қилишим керак бўлган ишни қилганликларидан, савобни, фурсатни бой берганимдан афсусланиб касалхона томон шошилдим.

Акам жонлантириш хонасида, хушсиз ётардилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, юз - кўзлари, пешоналаридан ўпдим. Кўзёшларим тинмасди. Акам кўзларини очдилар. Кечирим сўрадим. Кўзларига ёш қалқди. Қўлларимни қаттиқ сиқдилар.. ва рихлат қилдилар....

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
ЖАЖЖИ ҚИЗАЛОҚ - ЁСИМИН

#таъсирли #ҳикоя,

Даммам шаҳрида йигирма йил яшаганимдан сўнг қизалоқлик бўлдим. Унинг исмини Ёсимин қўйдим. Яна 8 ёшли ўғлим ҳам бор эди. Аҳмад. Шу ерда муҳандис бўлиб ишлар, шу йўналишда докторликни йўқлаш арафасида эдим.

Қизим Ёсимин ажойиб қиз бўлиб ўса бошлади. У шундайин чиройли эдики, нурли, нозик гул мисоли эди. Тўққиз ёшидан ҳеч ким айтмаса ҳам рўмолини кияр, намозларни ўқишга қунт қилар, болаларча сеҳрли овози билан Қуръон тиловат қиларди. Мактаб дарсларини тугатиши билан жойнамоз солиб намоз ўқирди. Мен унга:
- Қизалоғим, турсанг - чи? Бориб дугоналаринг билан ўйна, - дердим. У:
- Дўстим - Қуръоним. Дўстим - Роббим, - дерди - да тиловатини давом этарди.
Қандай яхши дўст - а?!

Кунларнинг бирида, кечаси уйқу пайтида қорни қаттиқ оғриётганини айтди. Уни ўзимизга яқин тиббий пунктга олиб бордим. Оғриқ қолдирадиган, тинчлантирадиган бир неча дори - дармонларни ёзиб берди. Оғриқ икки кун безовта қилмади. Сўнг яна бошланди. Яна пунктга олиб бордим. Бу ҳол бир неча бор такрорланди. Аҳволини шунда ҳам жиддий қабул қилмадим. Шу вақтлар мен ишлайдиган ширкат Америка Қўшма Штатларида ўз филиалини очди. Раҳбар ўлароқ мени тайинлашди. Рози бўлдим. Бир ой бўлар - бўлмас Америкага кўчиб бордик. Ҳар бир инсон яшашни орзу қиладиган Америкадек гўзал, тараққиёт олға сураётган диёрга келганимиздан бошимиз кўкка етгудек эди.

Орадан икки ой ўтди. Қизимнинг дардлари яна бошланди. Бу сафар уни ўз соҳасининг мутахассиси бўлган, тажрибали докторга кўрсатдим. Текшириб,  анализ учун намуналар олди.
- Бир ҳафтада натижалар чиқади, хавотирга ўрин йўқ - деди.
Унинг гаплари озроқ таскин берди. У ердан чиқиб қизимни Орландо(даги) ўйингоҳига олиб бордим. Ясимин билан вақтни мароқли ўтказдик.
Биз мазза қилиб айланиб юрганимизда тўсаттан телефоним жиринглади. Шу мамлакат рақамидан қўрғироқ келди. Ҳайрон бўлдим. Чунки бу рақамимни бу ерда ҳеч ким билмас эди. Адашишгандир, деб жавоб бермадим. Қайта жиринглади. 
- Ало, кимсиз - дедим.
- Салом, жаноб муҳандис. Узр, мен доктор Стефанман. Ёсиминнинг доктори. Эртага кўриша оламизми? - деди.
Мен шоша - пиша:
- Натижалар ёмонми, аллақачон чиқдими? - дедим. У:
- Ҳаммаси эмас, афсуски, аҳвол қувонарли эмас. Мен Ёсиминни кўришим, якуний тасҳиш қўйиш учун саволлар сўрашим керак, - деди.
Мен:
- Яхши, эртага кечки томон соат бешларда борамиз, - дедим. Хайрлашдик.

Ҳар хил фикру хаёллар мени чулғаб олди. Энди нима қилдим... қизимни Америкага  келганимиздан бери энди айлантиргани олиб чиқдим. У жуда хурсанд қизалоғим, унга қандай қилиб айтаман, унга қараб эзилардим.

Сўнг унга айтдим. Эртаси куни аёлим, ўғлим Аҳмад ҳаммамиз биргаликда доктор қабулига бордик.
Доктор:
- Хуш келибсан, Ёсимин, қандайсан? - деди.
- Худога шукур, яхшиман... фақат бироз оғриқлар ва лоҳасликни ҳис қиляпман, сабабини билмайман, - деди.

Доктор унга бир қанча саволлар берди. Охири бошини аҳвол чатоқ дегандек қимирлатди.
Менга:
- Марҳамат мен билан юринг! - деб бошқа хонага олиб кирди. У ерда гўё бошимга ток билан ургандек, оғир гапни айтди. Шу пайт, ер ёрилиб мени ютиб кетишини орзу қилдим. Доктор:
- Ёсимин қачондан бери бундай аҳволда? - деди.
- Бир йилча бўлиб қолди. Биз доим оғриқ қолдирувчи дорилар берардик. Тузаларди, - дедим.
- Лекин унинг касаллиги бундай воситалар билан тузаладиган эмас. У қон саратонига чалинган. Охирги босқичида. Келишингиздан олдин бутун таҳлил натижаларини чиқардик. Минтақамизнинг саратон касалилликлари комиссияси аъзолари кўриб чиқдилар. Улар ҳам шуни тасдиқладилар. Афсусдаман, жаноб, - деди.

- Бечора, бечора... қизгинам Ёсимин. Қандай қилиб Аллоҳнинг бу гўзал хилқати, нозиккина гул, бу дунёни тарк этиши мумкин... - дедим. Оғир синовдан тиз чўкиб қолдим. Йиғидан ўзимни тута олмадим.

Карахт ҳолда бу хабарни аёлимга айтдим.Ҳушидан кетди.Шу пайт акаси билан бирга Ёсимин келди. Аҳмад унинг вафот этишини эшитиб қаттиқ бағрига босиб:
- У бизни ташлаб кетолмайди, кетмайди, - деди.
Қизим соф туйғулари ила:
- Мен ўламанми? Яъни нимага ўламан? - деди. Унинг саволи ҳаммани диққатини жамлади. Доктор:
- Сен яқинда Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қиласан, - деди.

Давоми бор

Kanal: MuzDalifa