𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
21.9K subscribers
1.41K photos
1K videos
22 files
3.74K links
💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.

💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга
📌 @kanallrekllama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кўнгилда дўст муҳаббати чақмоқ каби чаққунча, билгил-ки дўстинг қалбида ҳам муҳаббат бордир.

Бир киши Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуга:
-"Сизни жудаям яхши кўраман" деди. Ҳазрати Али:
-"Ёлғон сўзлаяпсан! Чунки мен сени севмайман. Сенинг ҳам мени севмаганингга қалбим гувоҳлик бермоқда!" деб жавоб бердилар.

Сенинг қалбингда Аллоҳнинг муҳаббати икки карра бўлса,
Демак шубҳасиз Аллоҳнинг ҳам сенга муҳаббати бордир.

Тақдиримни мен танламадим.
Уни менга Раббим инъом этди.
Яхшиман десам ёлғон бўлади.
Ёмон десам эътиқодимга тўғри   келмайди.
Энг яхшиси шукр айтаман.
Aлҳамдулиллаҳ.
Шунда қалбим таскин топади. Дуоим аниқ, эшитувчи ҳам аниқ, қолгани   тақдири илоҳий!
Мавлоно

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

hikmatli_dunyoingiz

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Эй Аёллар жамоаси !!!
Аллоҳдан қўрқинг! Эрингиздан яширинча ижтимоий тармоқларда номаҳрамлар билан ҳар қандай масалада суҳбатлашишга Аллоҳдан ҳаё қилинг. Ёзишмаларни эрингиздан яшириб, ўлгунингизча уддалашингиз мумкин. Аллоҳнинг буйруқларига амал қилмаслигингиз асносида туну кун ҳар ҳаракатингизга гувоҳ бўлаётган фаришталарнинг ёзганини ўчиришга ақлингиз этадими?

Биргина имконингиз бор, бу ҳам бўлса ҳақиқий тавба. Агар тавба қилмас экансиз ҳолингизга вой бўлиш эҳтимоли жудаям юқоридир. Яратувчингиз олдида аёлимдан розиман деса жаннатга кирадиган кунингизда номаи аъмолингизни кўриб, эрингиз қандай аёл билан умр кечирганига гувоҳ бўлиб, икки қўли билан ёқангизга осилиб ҳаққини сўраганда, адо қилишга чора топилмаслигини бир тасаввур қилиб кўринг.

Эрингизга бўлган итоатингиз Аллоҳга бўлган итоатингиз бўлади. Парвардигор шундай аёллардан сақлаганига чексиз ҳамдлар бўлсин. Ва бундан кейин ҳам Ўзи асрасин. Зурриёдларимиздан бўлган ўғил-қизларимизни ҳам сақлаган бўлсин. Қиз фарзандларимизни шарму ҳаё, ўғил фарзандларимизни орият, ҳамият, мустаҳкам иймон неъмати билан ризқлантирсин. Амийн.

Muslim PG

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from معلمة || Muallemah
#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

Muallemah | Telegram
Qalb Nima uchun og'riydi...

MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

Kanalga ulanish: @Muzdalifa_aa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим бу Жума шундай бир Жума бўлсинки,
Авф тилаган авфсиз,шифо тилаган шифосиз,фарзанд тилаган фарзандсиз,офият тилаган офиятсиз,жаннат сўраган жаннатсиз,ҳидоят сўраган ҳидоятсиз,нажот тилаган нажотсиз,сабр сўраган сабрсиз ,илм тилаган илимсиз қолдирилмасин!

Қайси банданг қаерда нима талабида бўлса бу жума ҳурматидан уларнинг дуоларини қабул айла!
Барча мусулмон аҳлига раҳмат эшикларингни кенг қилиб оч!

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йил бўлди.

Аллоҳ бошимдан мол дунёни ёғдириб юборди, сабабини биласизми?

Бир йил аввал Жиддалик бир машҳур савдогар билан кўрсатув қилган эдим.

Кўрсату тугаб бирга гаплашиб ўтирганимизда у тўсатдан менга қарадида:

Муҳаммад, сенга омад келиб, Аллоҳ сенга ризқ, бойлик ва жамики яхшилик эшикларини очиб ташлашини истайсанми?, деди.

Албатта, истайман, дедим.

Унда сенга УЧТА НАСИҲАТ бераман, агар ушласанг, Аллоҳ сени энг бадавлат инсонга айлантиради деди

Иккита аввалги нарсани кўпчилик билади

Биринчиси -НАМОЗЛАРИНГНИ қаерда бўлма вақтида ўқийсан

Иккинчиси-ОТА ОНАНГГА энг яхши фарзанд бўласан

Учинчиси эса -энг омадли энг бахтли бойларда бўлишни сири-

ХИЛВАТДАГИ ГУНОҲЛАРНИ ташлайсан деди.

Ўша суҳбатга мана бир йил бўлди,намозни ўз вақтида ушладим, ота онамни пойида хизматни бошладим, хилватлардаги гуноҳларни ташладим. Сўнг нима бўлди биласизми?

Роббим мени бошимдан мўл кўл ризқини ёғдириб ташлади, ҳаттоки, мол-давлат кўпайганидан, мен дунё хақида заррача ўйламай қўйдим, ҳаттоки  мол давлатдан қочадиган бўлиб, унга боқмай ҳам қўйдим
Аллоҳ ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Бошимдан мол-дунёсини ёғдириб қўйди, ҳаётим энг гўзал ҳаётга алмаштирилди.

Тун зулматида гуноҳ сизни ўз оғушига тортганда, ўша зулматни Яратувчиси сизга қараб турганидан ҳаё қилиб тўхтанг.

Бой бўлиш учун ҳаромга қўл ураётганлар, фахш ботқоғида чириб бораётганлар, кетидан аламли азоб келадиган гуноҳга ботганлар, бирозгина яйраб Жаханнамга таёрланаётганлар, билинглар, ризқни Аллоҳ ҳалолдан барокатли қилади

ҲАРОМДАН ризқ кўпайиши мумкин, лекин у барокатли бўлмайди,харомдан топилган пул харомга сарф бўлиб эгасини БАДБАХТ қилади

Ризқни барокатни бойликни ТАҚВО ортидан изланг

Намозни ушланг намоз буюргандай яшанг

Ота онани пойини, Жаннатга кириш мақсадида ушланг

Сўнг энг мухим шарт!

ХИЛВАТДА-хеч ким йўқ жойларда қилинадиган ГУНОҲЛАРНИ ТАШЛАНГ

Дўстлардан, оиладан,одамлардан,бутун коинотдан ХИЛВАТДА бўлишингиз мумкин .

Аллоҳданчи - ХИЛВАТ ЖОЙ бормикин !?

Аллоҳ билмай қолган бирор гунох бормикин !?


UmmTasnim

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Yutqazib qo'ymaslik uchun himoyalanishga ba'zida shu qadar mukkadan ketamiz-ki, aynan, haddan ziyod ehtiyotkorligimiz sabab, yo'qotishdan qo'rqqan narsamizni qo'ldan boy beramiz.
©️Muzdalifa

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
​​Ҳасан Басрийдан қирқ насиҳат.

1. Аллоҳ бандадан воз кечганининг аломати, банда бефойда нарса билан машғул бўлишидир.

2. Хулқини ёмон қилган жонини қийнабди.

3. Олимлар бўлмаса инсонлар ҳайвонлар каби бўладилар.

4. Бандани орзу ҳаваси узайгани сари иши ёмонлашаверади.

5. Дунёга зоҳидлик қалб ва баданга роҳат беради.

6. Динда сен билан мусобақалашадиган киши билан мусобақалаш. Дунёингда сен билан мусобақалашса уни тарк қил.

7. Ҳар бир умматни сиғинадиган бут‑санами бўлади. Бу умматнинг санами динор ва дирҳамдир.

8. Ўлим дунёни фош қилади ва ақл эгасини ақли тарк қилмайди.

9. Неъматга зикрни кўпайтиринглар. Албатта унинг зикри шукрдир.

10. Эй Одам боласи! Албатта иймон, безаниш ва орзу билан эмас. Лекин у қалбдаги виқор ва амалдаги содиқликдадир.

11. Илм толиби хушуъси, зуҳди ва тавозуъсида кўринишни сусайтирмайди.

12. Эй одамлар! Ортга суришдан эҳтиёт бўлинглар! Мен баъзи солиҳ инсонларни тавба қилмагунча ўлишни хоҳламаймиз, деганларини эшитганман. Кейин улар тавба қилишга улгурмай вафот топдилар.

13. Ахлоқи мақталадиган инсонларни дўст тут. Албатта одамлар орасида бунақалари кам бўлади.

14. Икки нарса ҳеч ҳамроҳ бўлмайди: қаноат ва ҳасад. Икки нарса ҳеч ажралмайди: ҳирс ва ҳасад.

15. Тун қоронғусидаги намоздан кўра кучлироқ ибодатни кўрмадим.

16. Агар тунлари бедор бўлиб кундузи рўза тутолмасанг билгинки, сен маҳрум бўлибсан. Сени ҳақиқатда гуноҳларинг занжирбанд қилибди.

17. Киши гуноҳ қилар экан тунги намоздан маҳрум бўлади.

18. Албатта ҳавои нафс ёмонликларга бошлиқдир. Тоатда у сенга бўйсунмаса гуноҳ ишларда сен ҳам унга бўйсунма.

19. Албатта ҳақиқий фақиҳ дунёда зоҳид ва охиратга рағбат қилувчидир.

20. Банда жаҳаннамни тасдиқловчи амалларни қилса, дўзах ери кенг бўлишига қарамасдан тораяди.

21. Эй одам боласи, кунинг сени меҳмонингдир. Унда яхшилик қил. Кунингда яхшилик қила олсанг Аллоҳга ҳамд айт. Агар кунингда ёмонлик қилсанг ўзингни айбла.

22. Мусулмон биродарингни ҳожатини чиқаришлик бир ойлик эътикофдан суюклидир.

23. Биродари устидан фойда кўриш мурувватдан эмас.

24. Сенга бировни сўзини айтган кишидан эҳтиёт бўл, чунки у сени гапингни ҳам бошқага етказади.

25. Сабр жаннат хазинасидандир. Чунки инсон бир соатлик сабри билан барча яхшиликларга эришади.

26. Мусулмонни динидаги ҳасад уни жасадини тезда ейдиган нарсадир.

27. Фаросатли оқил мўминга Аллоҳ яхшиликни зиёда қилгани сари Аллоҳдан қўрқуви зиёда бўлаверади.

28. Минг мисқол нафл рўза ва нафл намоздан зарра мисқолидаги тақво яхшидир.

29. Динор ва дирҳам улардан ажралмагунингча сенга фойда бермайдиган қандай ҳам ёмон ҳамроҳ.

30. Албатта сен жамланган кунлардасан. Кунларинг ўтгани сайин умринг ҳам ўтиб боради.

31. Мўмин дунёда асир кабидир. Асирлик бўйинбоғидан  озод бўлишга ҳаракат қилади.

32. Тақводорлар тақвода давомли бўлар эканлар, ҳаромдан қўрқиб, кўп ҳалол нарсаларни ҳам тарк қиладилар.

33. Қўл бериб кўришиш меҳрни зиёда қилади.

34. Мўминни фақат нима қилишни хоҳлайсан? Нима ейишни хоҳлайсан? каби ўзини сўроқ қилаётган ҳолатда топасан. Фожир ўзини сўроқ қилмай қадам ташлайди.

35. Тун қоронғусидаги инфоқдан кучлироқ амални билмаймиз.

36. Мўмин иймон ва қўрқувни жамлайди. Мунофиқ бузғунчилик ва хотиржамликни жамлайди.

37. Банда яхшиликдадир агар амалини бузаётган нарсани билса.

38. Илм икки турлидир: Тилдаги илм, бу одам боласининг зарарига Аллоҳнинг ҳужжатидир. Қалбдаги илм, бу фойдали илмдир.

39. Одамларни олдларидаги нарсаларни сўрамасанг сенга ҳурматли бўладилар. Агар сўрасанг сендан қочиб беркинадилар.

40. Кўзим билан бирор нарсага қарасам, тилим билан бирор нарса гапирсам, қўлим билан бирор нарсани ушласам ва оёғим билан бирор жойга юрсам у тоатдами ёки маъсиятдами эканига қарайман. Агар тоатда бўлса, олдинга юраман. Агар маъсиятда бўлса ортда қоламан.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
​​Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...

Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...

Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ  ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...

Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.

Мавлоно


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалaму алайкум ва рохматуллохи ва барокатух .Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин !
Фақат ҳалол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Мухаммад дегувчиларга,
Янги кун муборак бўлсин.
Етиму беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловида савоб ўрганлар.
Барчани Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
янги кун муборак бўлсин.
🍃
Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида.

Қалбимиздагилар омон бўлсинлар

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур».

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
Tонгимиз яхшилик билан бошлансин.


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Сизга бир бўлак нон, бир ҳовуч сув ва танангизни беркитиб турадиган битта кийим етади

     Бир денгизчи Тинч уммонида адашиб, йигирма бир кун қолиб кетди. Қутулгач, одамлар ундан: “Бу ҳодисадан ўзингизга қандай ўрнак олдингиз?” деб сўрашди. “Ичишга озгина сувингиз, очликдан сақланишга етарли овқатингиз бўлса, ҳеч қачон ношукрлик қилмаслигингиз лозим экан”, деб жавоб қилди у.

      Донишмандлардан бири: “Ҳаётнинг ҳаммаси бир луқма таом ва бир ютум сувдан иборат, қолгани ортиқчадир”, деган экан.
      Жонатан Свифт: “Оламдаги энг яхши шифокорлар доктор меъёр, доктор хотиржам ва доктор хушчақчақлардир. Хотиржам ва хурсанд ҳолатда озгина таом ейиш фойдали муолажа бўлиб, у ҳақда гапирмаса ҳам бўлаверади”.

      Чунки ортиқча оғирлик одамни сурункали касалликка чалинтиради, қорин солиш зийракликни кетказади. Хотиржамлик эса эса юрак учун фойда ва руҳ учун байрамдир. Хушчақчақлик нақд сурур ва фойдали озуқадир.

“Ўкинма” китобидан.

hikmatli_dunyoingiz

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Forwarded from Farzand Kamoli
Ким илм олмоқчи бўлса, қуйидаги ўнта хислатни ўзига лозим тутсин.

1. Икки ракъат бўлса ҳам тунги намоз
2. Доим таҳоратли юриш
3. Ичида ҳам ташида ҳам тақво қилиш
4. шаҳват учун эмас қувват бўлиши учун таом ейиш
5. Мисвок ишлатиш
6. Доим китоб мутолаа қилиш
7. Устозга нисбатан одобли бўлиш
8. Қуръон тиловат қилиш
9. Ота-онани хизматида бўлиш
10. Ҳусни хулқ
Мана шу ўнта мукаммал хислатдир
Буни ўз яқинларингиз билан улашинг
вуҳайба571

Farzand kamoli | Telegram
Истихора номозини биласизми? 🌸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонни бахтли қилувчи фазилатлар;
Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
Эзгу амаллар, савобли ишлар.
Инсоф, виждон.
Адолат. Холислик.
Илм-маърифат. Одоб-ахлоқ.
Меҳр-муҳаббат. Раҳмдиллик.
Ҳалоллик, покдомонлик.
Озодалик. Ҳаё, ибо, иффат.
Сабр-тоқат. Бағрикенглик.
Саховат, ҳиммат.
Камтарлик. Камгаплик.
Одамийлик, инсонпарварлик.
Мардлик. Шукроналик
Ростгўйлик, тўғрилик.
Ғайрат-шижоат.
Меҳнатсеварлик. Меҳмондўстлик.
Тилни тийиш, сир сақлаш.
Ваъдага вафо қилиш.
Хайрихоҳлик...

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ
Қадрлиларимизга хайр-барокатли кунлар тилаймиз.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Кеча бир саволда айтилишича, аёл онасиникига боришда қайнонасидан рухсат сўрамай кетган, қайтиб келганда "Нега рухсат сўрамай кетдингиз?" дейилса, "Эрдан рухсат сўралса, кифоя" деган. Кейинги гал қаергадир ҳеч кимдан рухсат сўрамай кетган, қайтиб келганда "Нега рухсат сўрамай кетдингиз?" дейилса, "Маҳр берилмаган бўлса, рухсат сўраш шарт эмас" деган...

Тўртта нарсани чала ўрганиб олиб, ҳақ-ҳуқуқ талашадиган мана шунақа аёлларни деб айрим эркаклар илмли аёлга уйланмаслик керак деган тушунчада бўлиб қолди! Оила фақат ҳақ-ҳуқуқ асосига қурилмайди! Оилада ҳақ-ҳуқуқ ҳам керак, муҳаббат ҳам керак, ҳурмат ҳам керак, итоат ҳам керак...

Юқоридаги ҳолатда куёв имкон қадар маҳрни тезроқ қилиб бериши керак, албатта. Лекин маҳрни бермагани сабабли аёл кўчага рухсат сўрамай чиқиб кетиши мумкин деган жойи йўқ, эри сафарга олиб чиқаман деса, рад қилса бўлади. Шунда ҳам яхши гап билан узр айтади.

Шунингдек, онасиникига боришда эридан рухсат сўрагач, эрнинг ҳурмати юзасидан қайнонани огоҳлантириб қўйса, яхши бўлади. Кўнгил учун рухсат сўраб қўйса ҳам бўлади. "Ойижон, ота-онамни кўриб келмоқчи эдим, ўғлингиз рухсат бердилар, борсам майлими? Ўзингиз ҳам юринг, бирга бориб келамиз" деса, шу қайнона ҳам хурсанд бўлиб, "Йўқ, раҳмат, қизим, сиз бемалол бориб келаверинг!" деб юборади.

Ҳақ-ҳуқуқ талашган аёл билан охиригача ҳақ-ҳуқуқ талашаман десангиз, чидай олмайди. Масалан, "Бўпти, шу сенинг ҳаққинг экан, устингга уйланишга мен ҳам ҳақлиман" десангиз, чидай олмайди. Шундай экан, муросаю мадора билан яшаб юраверинг, андишанинг отини қўрқоқ билманг! Бир инсон ҳавас қилиб илмли аёлга уйланибди, илмдан фақат ўз манфаатингиз учун фойдаланиб, уни илмдан совутманг!

Интернет саҳифаларидан олинган

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Xojangizga hech qachon meni nima uchun sevasiz, deya savol bera ko'rmang. Chindan ham nima uchun sevishini o'ylab ko'rib, ikkilanib qolishi mumkin.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Forwarded from Farzand Kamoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларингизга ёшлигидан билиши керак бўлган нарсаларни ўргатиб боринг...

Farzand kamoli | Telegram