𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
21.9K subscribers
1.41K photos
1K videos
22 files
3.74K links
💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.

💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга
📌 @kanallrekllama
Download Telegram
Ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Фақирларни яхши кўриш пайғамбарлар хулқи, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш солиҳлар белгиси, улардан қочиш эса мунофиқлар аломатидир».

(Муновий, "Файзул Қодир", 1/109)

Барчамизни хулқ гўзаллигига мушарраф айласин. Аллоҳга омонат бўлинг.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Номаи аъмолингизга хайрлар битиладиган кун бўлсин!

Бошланган янги фасл ва тароватли баҳорнинг илк куни хайрли ва муборак бўлсин.

Kanal: MuzDalifa oilaviy va o‘zaro munosabatlar haqida sahifa
Умр ғанимат

Бир кеча-кундузда 1440 дақиқа бор. Шу 1440 дақиқа ичидан атиги бир нечасини ўзига фойдаси тегадиган ишларга ишлатмаган инсон ҳақиқий бахил ва бечора кимсадир. Аллоҳ Азза ва Жалла айтади: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зориёт, 56).

   Афсуслар бўлсинки, биз асли ибодат учун яратилганимизга қарамай, энг катта қосирлигимиз шу ибодатда. Аллоҳ ўзи кечирсин!

   Уламолар айтадилар: «Мўмин банда икки қўрқув орасида ҳаёт кечириши лозим - бири ўтган умри, иккинчиси қолган ҳаёти. Зеро, ўтган умрига Аллоҳ олдида жавобгарлиги қандай бўлади-ю, буёғига қанча умри қолгани ва бу умрида Аллоҳ таоло нималар тақдир қилишини билмайди. Шундай экан, инсон ўзи учун ишласин, дунёда охирати учун амал қилсин, кексайишидан аввал ёшлигидан, ўлимидан олдин ҳаётидан фойдаланиб қолсин.

У дунёда эса ёлғиз жаннат ёки дўзах бўлиб, амал қилиш учун имкон қолмайди. Ҳаётидан охирати учун насиба олмай, қуруқ қўл билан ўтаётган кимса ўз ҳолига қанча йиғласа ҳам оз».
tuhur

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Ҳаётдаги энг рост ҳикмат шудир:

«Яхши яшамаётган бўлсанг, билиб қўйки, демак, намозни қойилмақом қилиб адо этмаяпсан».

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
#Саҳобалар

ОХИРАТ КУНИДАГИ ДОВОН!

Салмон Ал-Форсий (р.а) аввал қул бўлиб сотилди. Кейин эса Мадоинга волий бўлди. Аммо битта кўйлагини иккита қилмади.

Ана шу Салмон Ал-Форсий (р.а) вафотидан бир неча кун олдин ўлим тўшагида ётиб қолди. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а) у зотдан ҳол сўраш учун келди. Иккала саҳоба юзларини юзларига қўйиб дарди ҳол сўрашди. Шунда Салмон Ал-Форсий (р.а) йиғлади.

Саъд ибн Абу Ваққос (р.а): «Эй Расулуллоҳнинг саҳобаси! Нега Йиғлаяпсиз?» деди. Салмон Ал-Форсий (р. a): «Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот: «Албатта, охират куни бир катта довон бўлади. Ундан фақат юки енгил кишиларгина ошиб ўта олади» деганлар. Менинг бу уйимдаги матоларимни қаранг. Булар билан мен, у довондан қандай ўтаман" деб йиғлади.

Одамлар у зотнинг уйини тафтиш қилган эди, у ердан биргина қилич, бир кичкина обдаста битта тоғара топишди. Бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Кейин бу нарсаларни ҳам Аллоҳ йўлига садақа қилиб юборди ва ўзи ривоят қилган ҳадисга кўра «Юки енгил киши» бўлиб охират сафарига йўл олди.

БИЗНИНГ ЮКИМИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА ЭКАНА!?
Юки кӯпларга жӯнатинг!


Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Odamlar birga yayraydiganlari bilan o'rtoq bo'ladilar..
O'zlarini tushunganlar bilan do'st....
Birga yig'laydiganlari bilan esa jonu jigar bo'ladilar.
Umida Aziz

Muzdalifa | Telegram
Ношукур аёлларнинг турфа хилини кўрдим.

Барча ношукурларнинг хархашаси эрини топишига қараб... Қойил қопкетаман.

Эри ўртаҳоллари яхши еб, яхши киймаслигидан нолийди. Ваҳоланки, очдан ўлмаслиги, ёки бошпанасиз қолмаслиги учун ҳамма шароити етарли...

Яхши еб, яхши киядигани автомашинаси йўқлигидан, ёки эри яхши, “ёғлироқ“ ишга жойлаштириб қўймаганидан ʼʼазият чекадиʼʼ.

Автомашинаси борлари фалончини хотинига ўхшаб, тез-тезмас, йилда бир мартагина четга саёҳат қилаётганидан, бундай муаммо билан оғримаётганлари эса, эрини пистончи ошнасининг хотинига ўхшаб, ҳафтасига тилла тақинчоқ олдирмаса ҳам “шукур“ қилиб яшаётганини айтиб зорланади.

Хуллас, нолигувчига закон йўқ. Нолийман деса любой шароитда любоймачасига сабаб топади. Тўкинчилик ёки етишмовчиликнинг бунга алоқаси йўқ.

Ношукурлик - тарбиядаги нуқсон. Ва унинг ортидан кўп балолар, дилхираликлар кириб келиши мумкин. Ҳамда у ҳаловатга қирон келтирадиган энг катта омиллардан биридир. Ношукурлик инсонда осонлик билан барҳам топадиган иллат эмас.

Ижобий натижа учун касалликни даволашдан кўра олдини олган афзалроқ.

Шукроналик ҳисси инсонга болалик чоғларидан сингдирилиши лозим.

Қиш ғамини ёзда е...
Фарзандларимизга биргина қадарга розиликни болаликдан сингдириб улғайтиришимиз орқали келажакдаги жуда катта муаммоларнинг олди олиниши эҳтимоли юқори бўлади...

Фарзандингизга қадарга розиликни яхши сингдириш учун аввало ўзингизни тарбия этинг, қадарга фақат ва фақат Аллоҳ учун рози бўлиш ва бунинг моҳиятини юзакимас, чин қалбдан ҳис этишни ўрганинг ва ўзингиз ҳис этган неъматни фарзандингиз билан бўлишинг.

Зурриётларимизга биздан қоладиган энг катта ва бебаҳо мерос гўзал тарбиядир. Аллоҳ мушкулларимизни осон қилсин.
©️Muzdalifa

Kanal: MuzDalifa oilaviy va o‘zaro munosabatlar haqida sahifa
#Қазо_намози.. #Тарқатинг!

☝️6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.

✔️1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
✔️12 кунда - 1 йиллик
✔️1 ой 6 кунда - 3 йиллик
✔️2 ойда - 5 йиллик
✔️4 ойда - 10 йиллик
✔️6 ойда - 15 йиллик

✔️Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.

☝️Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.

🤔Яъни;

2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).

😍Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.

Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!

☝️Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...

☝️12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, марра бизники бўлади ИншаАллоҳ.

👉Пешинни 4 ракатдан 6 марта
👉Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта
👉Шомни 3 ракатдан 6 марта
👉Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
👉Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.

Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.

🤔Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...

😔Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз қанчаси ўтиб кетмоқда.

☝️Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.

🤲Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.

Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин. Амийн!

Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Xafa bo‘lishdan oldin tafakkur qilish haqida...

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Волидам, падаримни ҳеч қачон рашк қилмаганларини айтдилар. Чунки, отам уларга доим ягоналик ҳиссини берган эканлар. Отам волидамга, ишончсизлик ҳақида, онамдаги муаммо, камчиликлар ҳақида гапирмаган, уларни ёлғиз қолдирмаган эканлар. Отам волидамга, шунчаки, улар ҳамма нарсадан қадрли эканликларини ҳис қилдирган эканлар.

Бахт учун кўп нарса керак эмас.
Sizgamanfaatli

Kanal: MuzDalifa oilaviy va o‘zaro munosabatlar haqida sahifa
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр».

100 марта айтилса афзалдир ёки 10 марта айтса ҳам бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка  лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар  

(Бухорий ва Муслим ривояти).

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
#ayolman

Мен аёлман. Сенинг ғурурингман. Баъзан заковатим билан сени ҳайратга солсам, ҳеч кутилмаганда ғўрлигим билан шошириб қўяман. Ҳар тусда турланиб, ҳаётингга ранг бераман. Бироз сирли, бироз мутаассиблигим билан сени лол қолдираман. Баъзан сен ҳазм қилолмайдиган ақлсизлигим ҳам бор. Жуда кучлиман. Тўрт томони темир билан қопланган мустаҳкам қалъа каби. Ҳеч қандай душман киролмайдиган даражада кучли иҳоталанганман.

Аммо кўп ранжиган ва изтиробзадаман. Салга озорланадиган, бир чертишда чил-чил бўлган қалбим бор менинг. Озор кўрганимда латиф муҳаббат изҳорларига эҳтиёж сезаман. Қўрқма, севгингни билдирсанг, кўнглимни кўтарсанг эркаланиб эриб кетмайман! Шунчаки, изҳорингдан куч олгим, сенга кераклигимни тилингдан эшитгим келади. Қанчалик мени севишингга ишонсам ҳам, ҳар доим ўша уч калима сўзни эшитмоқ менга АЁЛлигимни эслатади ва бахтиёр қилади: “Мен сени севаман!” Буни айтиш, ишқингга иқрор бўлиш шунчалик қийинми? Аммо шунчаки эмас, ёлғондан эмас, чин дилдан муҳаббатингни изҳор қилишингни истайман..!

Аёллигимни эслатадиган бахт ҳақидаги орзуларимнинг аввалида МУҲАББАТ туради. Жуда кўп нарса истамайман сендан. Биламан, кун бўйи банд бўласан: ишинг кўп, ташвишларинг кўп. Сабр-тоқат билан индамай кутаман. Ўз ҳолинг билан қолишни истаганинг, эркингга дахл қилмаслигимни истаган пайтларинг кўп бўлади. Балки ўша онларда сенга нисбатан қизғониш ва рашк ҳисларини ҳис этарман. Бундай ҳолатларда сен томонингда бироз ёқимли муомала бўлса бас. Ранжишу рашкларим тугаб-битади. Мени тушунишга ҳаракат қилганингдаёқ юрагим барча хатоларингни унутади.

Сенга сенинг жонингдан жон бағишлаб, фарзандларимизни кўз қорачиғимдай асрайман. Худди сени юрагимда авайлаганимдек! Уларнинг нигоҳида сенинг аксингни кўриб жонимга пайванд биламан.
Муҳаббатим ва қувватимни англаганингда умидларим еру кўкка сиғмайди! Ҳеч ўйлаб ўтирмасдан бир оғиз ширин сўзинг учун сен билан дунёнинг нариги бурчагига боришга тайёр бўламан! Сен билан бирга яшасам бўлди, тоғу тошдами, чўлу биёбондами, Қўҳи қофдами ва ёки шаҳри азимдами, ҳеч аҳамияти йўқ.

Мен АЁЛман. Пўлат каби метин ва бир пайтнинг ўзида гулдек нозикман. Ичимда қорлар ёғади баъзан, юрагим совуқдан увишади, озорланиб мунғайиб қоламан заррадек аччиқ сўздан. Муҳаббатингни ҳис этсам қалбимни илийди. Жисму жонимни ишқ алангаси билан қиздиради қулоғимга айтганинг мана бу икки сўз: “Сени севаман!”..
Умида Aзиз

Kanal: MuzDalifa oilaviy va o‘zaro munosabatlar haqida sahifa
Ҳар сафар ўлим биздан бошқага ўтиб кетади. Лекин бир кун у фақат биз томон келади.
Тез кунларда Аллоҳ бизга ҳар сафар хабар юбораётган эканини биламиз.
Аммо ғофилликдан ҳам оғирроқ ҳолатдамиз..

Айман Ёғий

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Солиҳ дўст

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Бандага Ислом неъматидан кейин солиҳ биродардан кўра яхшироқ неъмат берилмади. Сизлардан биронтангиз биродарида яхшиликни топса, уни маҳкам ушласин!"

══════════

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Агарда сенга тоатда ёрдам берадиган дўстинг бўлса, уни маҳкам ушлагин, чунки дўст топиш қийин, ундан ажралиш эса осондир".

══════════

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Биродарларимиз биз учун оила ва фарзандларимиздан кўра суюклироқдир. Чунки оила аъзоимиз бизларни бу дунёдагина эслашади, биродарларимиз эса охиратда эслашади ва уларнинг сифатларидан – (ўзларини қўйиб, ўзгага) илинадилар".

══════════

Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилди:
-Эй ўғилгинам, иймондан кейинги биринчи қиладиган ишинг садоқатлик дўст топиш бўлсин. Чунки унинг мисоли "дарахтга" ўхшайди, агарда соясида ўтирсанг, салқинлатади, ундан олсанг, тўйдиради, агарчи сени фойдалантиролмаса, зарар ҳам бермайди.

══════════

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ кунларнинг бирида қаттиқ оғриб, тўшакка ётиб қолдилар. У кишининг зиёратига дўстлари Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ келдилар, у кишидаги оғир дардни кўргач, қаттиқ қайғурдилар ва ўзлари ҳам касалликка чалиндилар. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатдан хабар топгач, ўзларини қўлга олдилар-да, Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳни кўргани у кишининг уйларига отландилар. Шофеъий роҳимаҳуллоҳ у кишини кўргач, шундай дедилар:
- Дўстим касал бўлди, зиёрат қилдим,
Ачиниб дўстимга, мен оғриб қолдим!!!

Соғайиб, ҳабибим келди ёнимга,
Унга боқиб бирдан соғайиб қолдим!!!

══════════

Аллоҳим, бизларга солиҳ ҳамроҳ насиб қил!!!

{Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар.…}

Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ бу оятнинг тафсирида шундай дейдилар: "Аллоҳ таоло бандаларини Жаннатга ёлғиз ҳолда киритишни истамади, ҳар бир ҳамроҳ Жаннатга баробар кирурлар".

══════════

Аллоҳ йўлидаги муҳаббат Аллоҳдан бўлган инъомдир.
Дўстлар ила алоқалар эса бирдамлик ва хурсандлик келтирар, улар кўз қувончларидир.

══════════
Зикрлари қалбда мудом бўлганларга омонлик бўлсин.
Агарда биздан йироқ бўлсалар, Парвардигоро, уларни ҳифзу ҳимоянгда қилгин, деб дуо қилайлик.

══════════

Буюк Аллоҳдан гўзал исм сифатлари ила биримиз бошқаларимизнинг қўлларидан етаклаб Жаннатга кирадиган ҳамроҳлардан қилмоқлигини сўраймиз.
Аллоҳим, дуоларимизни ижобат қилгин.

Катта эшикларнинг ҳам калитлари кичикдир!

Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни ҳаракатдан тўхтатмасин...

Ким билсин, балки биргина дуоингиз Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсангизни амалга оширар.

Етарки, сиз «Эй Роббим!» деб айтинг!!!

Kanal: MuzDalifa oilaviy va o‘zaro munosabatlar haqida sahifa