Muxlis.uz
23.2K subscribers
11.2K photos
2.83K videos
24 files
15.7K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
​​Бир ўйлаб кўринг:
– Жамоат намози қўшниларни жам қилади;
– Жума намози маҳалла аҳлини жам қилади!
– Ҳайит намози шаҳар аҳлини жам қилади!
– Ҳаж ибодати бутун дунё мусулмонларини жам қилади!
Бу дин нақадар буюк!
Ислом неъматини бергани учун Аллоҳга ҳамду сано айт!


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ОИЛАЛАР ТИНЧ-ТОТУВ БЎЛИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Биз юқорида оилалар бузилишига сабаб бўлаётган энг асосий омилларни санаб ўтдик. Бу иллатни бартараф этиш, жамият таянчи бўлган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун нима қилиш керак? Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч-тотув бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди?
Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
Биринчидан, оила тинчлиги мустаҳкам имон-эътиқод, миллий қадриятларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-болаларимиз борига шукр, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир кўп ёшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб ҳаётдан нолийди. Аслида ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга эга бўлмасалар-да, қаноат қилишган, ўзаро ҳурматда бўлишган, арзимас нарсаларни деб бир-бирларини ҳақорат қилишмаган, оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишган.
Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ёшлар одоб-ахлоқ, имон-эътиқодга нисбатан “эскилик сарқити” деб қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қиладилар. Ваҳоланки, бу “маданият” чиққанига ҳали кўп бўлмади. Ҳозир Европанинг ақл-идрокли одамлари бу “маданият”дан безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бунақа чиркин одатларга имон-эътиқодли ота-боболар авлодлари эргашиши жуда ачинарли.
Иккинчидан, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда-чуйда нарсаларга бор эътиборини қаратиб, асосий вазифани: қизни турмушга тайёрлаш, йигитни ҳақиқий эркак, мард, жасур оила бошлиғи қилиб тарбиялашни унутиб қўймоқда. Оилалар бузилишига мана шу нарса асосий сабаб, десак хато бўлмайди.
Оила қураётган йигитга “талоқ нима”, “маҳр нима”, “хотиннинг ҳақи нима”, “аёлга қандай муомала қилиш керак” каби масалаларни пухта ўргатиш лозим. Оила қуриш арафасида турган йигит, айниқса, талоқ масаласини жуда яхши билиб олиши, ҳуда-беҳудага талоқ қилиш кўп муаммоларга сабаб бўлишини англаб етиши зарур. Акс ҳолда арзимас жанжал билан хотинини уч талоқ қилиб, боши берк кўчага кириб қолади, домлама-домла юриб сарсон-саргардон бўлади.
Турмушга чиқаётган қизга эрнинг ҳақ-ҳуқуқларини, хожасига, қайнота-қайнонасига қандай муомала қилишни, фарзанд тарбиялаш, рўзғор тебратиш, овқат пишириш, кир ювишни пухта ўргатилади.
Учинчидан, ёшларни мол-дунёга ружу қўйишдан асраш, уларга эзгу фикрларни сингдириб, ҳаётда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш талаб этилади. Муҳими сабрли бўлишни, қаноат қилишни таълим бериш билан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мумкин.
Тўртинчидан, оилалар тинч бўлишида қайнота-қайнонанинг ҳам ўрни катта. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ҳаёт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим. Ёшлар бирон хатога йўл қўйишса, “Болам-бўтам”, қилиб тўғри йўлга солсалар, олам гулистон. Зинҳор ёшлар ўртасига тушиб, ғайрлик қилиш, ўғлини келинидан қизғаниш ярамайди. Бу нарса йўқ жойдан жанжал келтириб чиқаради.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Одобли ва одобсиз бола

Келинглар, одобли ва одобсиз бола қандай бўлиши ҳақида суҳбатлашайлик. Одобли бола уйқудан эрта туриб, дарҳол юз-қўлини ювади. Ҳатто бадантарбия машқларини бажариб, баданини чиниқтиради. Бадани ва кийимлари доим тоза ва озода бўлишига эътибор беради. У кўп китоб ўқиш баробарида дарсларини ўз вақтида бажариб қўйишни яхши кўради. Ота-онаси ва устозларидан эшитган насиҳат ва ўгитлардан асло бўйин товламайди. Одобли бола ҳар доим аъло баҳоларга ўқийди. Яхши ва хушмуомала кишини кўрса, дарҳол ундан олади ва унга амал қилишга интилади. Бундай болани тарбияли ёки хулқи чиройли экан, деб мақтайдилар. Одобли бола иложи борича одамларга яхшилик қилишни ўйлайди ва ёмонликни хаёлига ҳам келтирмайди.
Аммо шундай болалар ичида одобсиз болалар ҳам учраб туради. Бундай бола эрта ўринга ётиб, уйқудан кеч уйғонади. Уйқудан турганида юз-қўлини чала ювади, бадантарбия машқларини бажаришни ёқтирмайди. Усти-боши кир-чир ва ифлос бўлиб юради. У қўлига китоб ушламайди ва дарсларини тайёрлашни асло ёқтирмайди. Ота-онаси бир ишни буюрса, уни лаббай деб, бажармайди, балки орқага суради. Устозлари берган уй вазифаларини қилмагани учун мактабга борганда гап эшитиб, синфдошлари олдида мулзам бўлади, ёмон баҳога ўқийди, яхши одоб ва хулқ ҳақидаги китобчаларга мутлақо қизиқмайди. Одобсиз болани ҳеч ким ёқтирмайди. Чунки у ақлини кам ишлатади-да. Шу боис одамлар уни хулқи ёмон бола экан ёки ота-онаси яхши тарбия бермабди, деб айтишади. Тарбиясиз бола қандай саломлашишни ҳам билмайди. Одобсиз бўлгани учун унинг атрофида дўстлари кам. Тарбияси ва одоби йўқлиги учун болалар ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилади, чунки у дилозорлик қилиб, кўпчилик кўнглини қолдиради. Шу боис биронта бола у билан дўстлашишни истамайди. Демак, одобсиз бола бир ўзи яккаланиб, дўстларидан ажраб қолади.
Хўш, одобсиз бола қандай қилиб яхши бўлади, деб савол берарсан. Бунинг учун ҳар қандай одобсиз болага ҳам яхши тарбия берилса, у ўз айбини тушуниб, ундан воз кечиш ҳақида ўйлайди. Яхши болалар одобсиз болага чиройли насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга бошлайди. Айниқса, кўчага чиққанда компютерхонада ҳар хил бўлмағур компютер ўйинларига берилиб вақтини зое кеткизаётгани ва ёмон болага айланиб бораётганини билдиради. Одобсиз боланинг одобли болага айланиши осон эмас. Агар у ақлини тўғри ишлата олса, аста-секин яхши болалар сафига қўшилиб олади. Фақат у яхши ва одобли бола бўлишга ҳаракат қилиши керак.

Болалар луғати:
Одоб – яхши хулқ, тарбия ва хушмуомалалик.
Ахлоқ – инсон табиати, муомала, ҳатти-ҳаракати ва одоби.
Тарбия – таълим, ахлоқ-одобни ўргатиш, инсонни вояга етказиш ва улғайтириш.
Эслаб қолинг: “Одоб ҳар бир инсон амал қилиш керак бўлган ҳаёт қонунидир. Инсон айнан одоби билан тилсиз ва ақлсиз ҳайвонлардан ажралиб туради”.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ТИЛ УЧИДА АЙТИЛГАН ИСТИҒФОР

Қўл учида қилинган иш яхши самара бермайди. Тил учида айтилган гап самимий чиқмайди. Чунончи, юракдан айтилган истиғфоргина ҳисобга ўтади. Тил учида истиғфор айтган одам ёлғончи бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Чунки, “Тавба қилдим, Ўзинг кечир”, деб туриб яна маъсият уммонига шўнғиган кимсанинг сўзида субут қолмайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ وَهُوَ عَلَى الْمِنْبَرِ: ارْحَمُوا تُرْحَمُوا وَاغْفِرُوا يَغْفِرْ اللهُ لَكُمْ وَيْلٌ لأَقْمَاعِ الْقَوْلِ وَيْلٌ لِلْمُصِرِّينَ الَّذِينَ يُصِرُّونَ عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб шундай деганлар: “(Аллоҳ яратган мавжудотларга) раҳм-шафқатли бўлинглар! Шунда (Парвардигорингиз тарафидан) сизга раҳм қилинади. (Одамлар хато-камчилигини) кечиринглар! Шунда Аллоҳ (гуноҳингизни) мағфират этади. Бир гапни эшитиб туриб унга парво қилмайдиган (яъни, ваъз-насиҳатга қулоқ солмайдиган) кимсалар ҳолига вой! Билиб туриб гуноҳ қилишда давом этадиган кимсалар ҳолига вой!” (Бухорий , Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
Айримлар: “Бу кичик гуноҳ ёки кўз илғамас камчилик”, деб бамайлихотир маъсиятга қўл уради. Бироқ қатра томиб-томиб дарё бўлишини, томчи чакиллайвериб қаттиқ тошни-да ўйиб юборишини унутиб қўяди.
Қатода шундай насиҳат қилган: “Гуноҳларни давомли қилишдан эҳтиёт бўлинглар! Чунки сизлардан олдинги қавмлар Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тап тортмаганлари учун ҳалок бўлган. Улар ажаллари етгунича тавба қилмай юришган, осий ҳолларида ўтиб кетишган ”.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бизлар айтаётган мана шу истиғфорнинг ўзи истиғфорга муҳтождир”, деган экан .
Яъни, тилида “астағфируллоҳ”, деб туриб гуноҳдан қайтмай юргани учун ҳам истиғфор айтиш керак, дейилмоқчи.


"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичида иштирок этувчилар Шайх Зайниддин жоме масжидида рўйхатга олинмоқда

Аввал хабар берилганидек, 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 18 ёшдан – 40 ёшгача (туғилган йили – 1978 й. дан – 2000й. гача) бўлган барча эркагу аёл фуқаролалр иштирок этиши мумкин бўлган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилади.

Қорилар мусобақасида Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Мусобақа икки йўналиш бўйича олиб борилади: ҳифз ва тиловат. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади.

Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:
18‒25 ёшдаги иштирокчилар;
25‒40 ёшдаги иштирокчилар.

Тошкент шаҳри бўйича иштирокчилардан 2018 йил 4 январдан – 13 январгача соат 10.00 дан 19.00 гача Шайх Зайниддин (Кўкча) жоме масжидида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. (Масъул: Қосимхон Бойханов -+998983653132)

Шунингдек, иштирокчилар “Минор” , “Бўрижар”, “Чимир ота”, “Қўйлиқ ота” жоме масжидларида ҳам рўйхатга олинмоқда.

Иштирокчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар:
- Паспорт нусхаси;
-4 дона расм (3.5х4.5 ўлчамда оқ фонда)
(Тошкент шаҳрида мусобақада иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган бўлишлари шарт)

Биринчи босқич – туман босқичи ғолиблари шаҳар босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Шаҳарда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади.

Мусобақа биринчи босқичининг ўтказилиш жойлари ва санаси сайтимизда эълон қилинади.

Шайх Зайниддин жоме масжиди Матбуот хизмати

@muxlisuz
#Савол
Ассалому алейкум, вафот этгандан сўнг жасади ёқиб юборилган гуноҳкор (қабрда жазоланиши лозим бўлганлар)ларга "қабр азоби" қанақа бўлади, улар қабрга кирмайдику

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Инсонни йўқдан пайдо қилишга қодир бўлган Зот бу ишларга албатта қодирдир.

ЎМИ фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
БУНИ ЁДДА ТУТИНГ!

Муаттар бўй таратувчи гулнинг тикани бўлганидек оиланинг ҳам қийинчиликлари бўлади. Агар гул тиканлар ичида яшашга рози бўлмаганида, гўзал ранг, хушбўй ҳидга эга бўлмасди. Оила боғининг тиканларини ҳам сабр, шукр билан қарши олиш ила бахтга эришилади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
КАЪБА ЙИҚИЛАДИМИ?
Фил ва Абобил қушлари

Эрта тонгдан бери анчагина йўл юриб қўйган лашкарга ҳароратнинг ошиши туфайли
истироҳат берилди. Отлар, туялар қўйиб юборилди. Улови йўқ—яёвлар тўхтаган жойларига
чўкиб қўя қолдилар.
Атрофда биронта ҳам тиккайган дарахт ёхуд яшиллик кўринмас эди. Узаниб ётган қум
саҳроси ора-сира учрайдиган кичик тепачалари билан гоҳ баландлашиб, гоҳ иастлашиб давом
этарди.
Феврал ойи охирлаб бораётган эди. Бироқ Арабистон ярим оролида бу ойлар ҳам ёздагидек
иссиқ бўлиши ҳақиқатдир.
Мешлардаги сув қон каби илиқ. Бундай ҳавода ҳеч ким илиқ сув ичишни истамайди.
Аммо, начора, ичмасликдан бошқа чора ҳам йўқ эди.
Аскарларнинг баъзилари чўктирилган туяларга суяниб, баъзилари белбоғларини қумга
ёйиб, устида ухлаб қолишган. Истироҳат берилгандан кейин уйғоқ бирор кимса қолмаган ҳисоб.
—Тур ўрнингдан, оғайни.
—Тинчликми?
—Турганингдан кейин биласан.
Аскар истамай ўрнидан турди. Ўзига қолсаку, яна соатларча ширин уйқусини давом
эттирган бўларди. Узун-узун эснади.
—Бу йўл қачон тугайди, оғайни?
—Қаердан билай? Абу Риғолдан сўра.
—Сабрим тугади...
—Менинг ҳам жонимга тегди.
Шу пайт юришга буйруқ берилди. Лашкар ортидан чанг-тўзон қолдириб, Макка томон
силжий бошлади. Лашкар орасида тарқатилган гапларга кўра, яна икки кундан кейин Маккага
етиб борилиши керак. Абу Риғол бу оқшом Муғаммисга борилажагини, у ердан эса, Маккага
икки қадамлик йўл қолишини сўзларди.
Қоронғу тушгунча давом этган бугунги юриш «Тўхта!» амри билан ниҳоя топди. Юклар
туширилди. Чодирлар тикилди.
Абраҳа хизматчисини юбориб, Абу Риғолни чақиртирди. Абу Риғол Абраҳанинг ҳузурига
кириб, ерни ўпди.
—Бу жойнинг номи нима?
—Султоним, бу жойни Муғаммис дейишади.
—Маккага ҳали узоқми?
— Етиб келдик деб ҳисоблайверинг. Бақирсангиз, овозингиз етади.
—Бир кунда етиб бора оламизми?
—Бир кунга бормас, етиб келдик ҳисоби, султоним. Абраҳанннг юзида мамнунлик
аломатлари пайдо бўлди. Хизматчисига:
— Бу ерда бир неча кун қоламиз. Тахтим қурилсин!— деди.
Абу Риғолга кетишга изн бердида, дам олиш учун тўшагига чўзилди.
Ниҳоят, улуғ орзуси амалга ошадиган пайт етиб келган эди. Ҳафталаб юрилган йўллар
ахийри поёнига етган, чскилган машаққатларнинг мукофотини олиш соатлари яқинлашган эди.
Ётоғида шундай тотли хаёллар оғушида ором оларкан, шод-хуррамлик билан уйқуга
ҳозирланди.

Саодат асри қиссалари. 1-китоб

#Саодатасри

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
НИМА САБАБДАН ОИЛАЛАР БУЗИЛАДИ?

Ҳаммаям “Бахтли бўламан”, деган яхши ният билан бир ёстиққа бош қўяди. Афсуски, ҳар қандай оила ҳам бахт манзилига етиб боролмай, турли жанжал-тўполонлар билан ярим йўлда қолиб кетади.
Оилавий ажримлар жўяли сабаб билан бўлса, бошқа гап. Лекин ёшлар арзимаган сабаб билан ажрашишга ҳаракат қилаётгани кишини ташвишга солади. Фарзандлар тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон бу ҳақида ўйламаслиги мумкин эмас. Чунки оила – жамият бўғини. Юрт тинчлиги бевосита оилалар тинчлиги билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, қуйида оилавий ажралишлари сабабларини таҳлил қиламиз.
Бунинг энг катта сабаби – ёш йигит-қизларни турмушга тайёрлашга эътибор берилмаётгани. Йигитга оила бошлиғи қандай бўлиши кераклиги, турмуш ташвишларига сабр қилиш, оиласини кўз қорачиғидек асраши лозимлигини ўргатиш унутилаётгандек. Қизларга эса келинлик одоблари, она бўлишга тайёргарлик босқичлари, умуман ҳаёт дарси ўтилмаяпти, десак хато бўлмайди. Бунинг ўрнига фарзандларга мол-дунё йиғиш, қўша-қўша сеп олиш, ўғилга уй қуриш ташвиши билан оворамиз. Аслида бу ишлар ҳам керак. Аммо энг асосий эътиборни фарзандларимиз тарбиясига қаратсак, тўғрироқ бўлади.
Кўп ҳолларда ҳали турмуш ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган йигитнинг ота-онаси қистови билан уйланиши ёки қизлар келинликка мослашолмаслиги оқибатида кўп ташвиш келиб чиқади.
Фарзандларни ёш ҳолида турмуш қуришга мажбурлаш ҳам анча-мунча муаммоларга сабаб бўлмоқда. Оила қуриш учун йигит ҳам, қиз ҳам руҳий, моддий, тиббий, жисмоний тарафдан турмушга тайёр бўлиши керак. Акс ҳолда ёшларни никоҳга мажбурлаш оилалар бузилишига олиб боради. Баъзилар 16 ёшли, ҳатто ундан ҳам кичик қизларни турмушга бериб юбораётгани аччиқ ҳақиқатдир.
Қолаверса, ёшлар мол-дунёга қаттиқ ружу қўймоқда. Ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотмаган ёшлар десак, уларнинг ота-оналари ҳам молпарастлик иллатига мубтало бўлган. Куёв томон ўз ғурурига тескари бориб, келин тарафга катта солиқлар солади. Агар солиқ тўланмаса, оила асоси дарз кетади. Наҳотки бахт-саодат мол-дунё билан ўлчанса?!
Оила қуришдан мақсад моддий фаровонликка эришиш эмас, бахтли бўлиш, фарзанд орттириб, ўзидан кейинги насл давомчиларини тарбиялаш. Айрим ҳолларда белида белбоғи йўқ йигитлар бўлажак қайнота бойлигига, мансаб-мартабасига кўз тикиб, қизлари ўзига мос келадими-йўқми, ўйламай-нетмай турмуш қурмоқдалар. Бошида уларнинг ҳаёти маромида кетаётгандек кўринса-да, бирон муаммога дуч келиб қолсалар, бир-бирига мос эмасликлари кундек равшан бўлади. Зеро, қуруқ бойлик билан икки қалбни бир-бирига ошно қилиб бўлмайди. Агар бунинг имкони топилганида, ҳамма бойлар бир-бирини яхши кўришарди ёки энг севимли инсонларга айланишарди.
Оилалар парокандалигига носоғлом муҳит (яъни, телевидение, радио, интернет сайтларида турли бузуқ намойишлар кўпайиши) ҳам сабаб бўлмоқда. “Эркак” бу тасвирларни томоша қилади. Оқибатда хотини кўзига хунук кўринади. Шу билан жанжал кетидан жанжал чиқиб келаверади...
Ҳозирги ёшлар телефонни жуда кўп мақсадларда ишлатишмоқда. Ачинарлиси, айнан мана шу телефон, ундаги расмлар, видео лавҳалар кўплаб оилалар ажаралишига сабаб бўлмоқда. Бундан ҳеч ким кўз юма олмайди.
Телефон, интернет туфайли оилалар бузилишига фақат эркаклар эмас, аёллар ҳам сабаб бўлмоқда. Баъзи аёллар интернет орқали бегона эркаклар билан мулоқотга киришади. Бу нарсадан хабар топган эр жаҳл устида хотинига бирон азият етказиб қўйиши ёки уни бутунлай уйидан ҳайдаб юбориши мумкин.
Замонавий технологиялар ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборди, кўп қулайлик яратилди. Бу – инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Лекин маънавиятимизни бузаётгани, тинч оилаларни пароканда қилаётгани ҳам бор гап. Шундай экан, технологиялардан фойдаланишни тартибга солинмаса, уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегади, шунча замонавий қулайликлар бизга татимайди.
Кези келганда, яна бир масалага урғу бериб ўтамиз: тўйларда дабдаба, исрофгарчилик кўпайиб кетиши ҳам оилалар бахтига зомин бўлмоқда. Зеро, оила қуриш маросими яхши дуолар билан, ҳаром-харишларсиз ўтгани маъқул. Аммо унда исрофгарчилик қилинса, нопок нарсалар қўйилса, тўй қилиш билан кимўзарга ўйналса, бундай тўйларнинг фойдасидан зиёни кўпайиб кетади. Шундай экан, фарзандларимиз бахтли бўлиши учун тўйларни ихчам, миллий, диний урф-одатларимизга мувофиқ ҳолда ўтказсак, тўйга кетадиган маблағни ёш оиланинг зарур эҳтиёжларига ишлатсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Тўй бир кунда ўтади-кетади. Ҳали ҳаёт олдинда. Тўй учун жуда катта маблағ сарфланса, тўйдан кейин қарздорлик ботқоғига ботиб қолинса, буям дардисар бўлади. Исрофгарчилик учун олинган қарз юки одамнинг ҳузур-ҳаловатини кетказади, оиласи тотувлигига путур етказади.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Ҳикматлар

1. “ Ҳар кимда одоб бўлса, унда илм ҳам бўлиши керак. Чунки одоб ақл билан чамбарчас боғлиқ. Агар ақл устига одоб ҳам қўшилса, нур устига нурдир. Улуғлик ақл ва одобдан юзага келади. Ақлнинг қадри одоб, бойлик қадри саховат ва куч-қувват қадри баҳодирлик туфайли ошади” (“Фавоқиҳул-жуласо”).
2. Яҳё ибн Муоз шундай деди: “Қалб кўкракдаги қозонга ўхшайди. Шу қозонда қайнаган нарсани сузиб оладиган чўмич тилдир. Кимлигини билмоқчи бўлсанг, унинг сўзига эътибор бер. Чунки тил сенга қалбдаги ширин, нордон, хуштаъм ва аччиқ нарсаларни кўрсатади”.
3. Одоб хулқни чиройли қилиш, сўз ва ҳаракатни тузатишдир.
4. Гўзал сифат ва чиройли хулқ билан безанмаган кишини чиройли кийимлар ҳеч қачон кўркам қилолмайди.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ЕТМИШ МАРТА ГУНОҲ ҚИЛГАН ОДАМНИНГ ИСТИҒФОРИ

عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَصَرَّ مَنْ اسْتَغْفَرَ وَإِنْ عَادَ فِي الْيَوْمِ سَبْعِينَ مَرَّةٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Истиғфор айтган одам, гарчи (гуноҳга) бир кунда етмиш марта қайтса ҳам, (унда) бардавом эмас” (Абу Довуд, Термизий ривоят қилган. Ҳадис санади заиф).
Бир одам гуноҳ қилиб, истиғфор айтди. Кейин ожизлик билан яна ўша гуноҳга қўл урди. Ана шунда қайта-қайта истиғфор айтаверса, гуноҳда давомийлик йўқолади. Тарки одат амримаҳол, деган гап бор. Нафс ўрганиб қолган нарсани бирдан ташлаш қийин. Шунинг учун банда аста-секин ўзини ўнглаб борса, орада ҳалиги гуноҳни қайта содир этсаям, кўп-кўп истиғфор айтса, Меҳрибон Аллоҳ Ўз фазли билан банда гуноҳини кечириб юборади.
Бу ҳадисни “Бемалол гуноҳ қилиб, кетидан истиғфор айтиб қўйса бўлди”, деб тушунмаслик керак. Шариатнинг умумий талаби – гуноҳдан қайтиш. Агар атайлаб гуноҳ содир этаверса, ундай одам ёлғончи бўлиб қолади. Қолаверса, қасдан, давомий қилиш билан кичик гуноҳ ҳам каттага айланиши мумкин.


"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз ҳақига тажовуз нима

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Ўз ҳақига тажовуз нима
Одилхон қори Юнусхон ўғли
Ўз ҳақига тажовуз нима

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ

Амаллар кўп. Уларга бериладиган савобларнинг даражаси амалга қараб белгиланади. Энг савоби кўп амал бу фарз ҳисобланса, бошқаларга яхшилик улашиш ундан кейинги ўринда турадиган улуғ ибодатдир!

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/article/farzdan-kejingi-eng-afzal-amal
ВАФО

Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрарди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик пайдо бўлибди: бутун баданига ҳуснбузар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз берибди, кўзи жароҳатланиб, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, ҳамма уй-уйига тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти сўрабди:
– Қаёққа кетяпсан?
– Уйимга.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди у. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билганида, умр бўйи ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутдим. У қирқ йил касаллигини ўйламай, кўнгли ўксимай яшаганидан хурсандман .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
#Савол
Ассалому алайкум Хурматли устозлар! Фарзандга Фирдавс деб исм куйиш мумкинми?

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Ҳа, Фирдавс деб исм қўйиш жоиздир.

ЎМИ фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ПОДШОҲНИНГ КОВУШИ

Ривоят қилишларича, бир подшоҳ катта давлатни бошқарар эди. Бир куни у шаҳарда пиёда сайр қилишни истади ва узоқ масофани яёв босиб ўтди. Саройга қайтиш арафасида оёғи оғриб бир жойда тўхтаб дам олишга қарор қилди. Қараса, кўп юрганидан оёғи шишиб кетибди. Шу заҳоти шаҳарнинг барча йўлакларига қалин чармдан тикилган гиламчалар тўшашга амр қилмоқчи бўлди. Доно вазири подшоҳнинг мақсадини тушуниб, қарор чиқаришидан олдин оқилона маслаҳат берди.
– Подшоҳим. бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир таклифим бор эди.
– Марҳамат.
– Агар “хўп” десангиз, косиблар оёқ кийимингизнинг остига қалин чармдан таглик ясаб беришса. Кейинги сафар сайрга чиқганингизда оёғингиз оғримас эди.
Қиссадан ҳисса:
Агар бахтли яшашни истасанг, дунёни ўзгартиришга уринма. Ўзингни ўзгартир! Шунда дунё ҳам яхши томонга ўзгаради.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg