#савол_жавоб
❓САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мен бир хадис ўқиб қолдим унда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда юз марта "Субханоллоҳи ва биҳамдиҳи" деса, хатолари денгизнинг кўпигича бўлса хам ўчирилади" дедилар. (Имом Бухорий ривояти). Саволим шуки хатолари деганда қандай маъно бор? (унинг қилган гуноҳларими?)
✅ЖАВОБ:
Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Араб тилида қилинган ножоиз ишни даражалари бор. Ҳаром, макруҳ, гуноҳи кабира, гуноҳи сағира, маъсият, хато, нисён, банда билан Аллоҳнинг ўртасидаги ҳаққлар, банда билан бандасининг ўртасидаги адо қилиш керак бўлган ҳақлар. Уларнинг ҳар бирининг ҳукми алоҳида-алоҳида. Баъзиларига тавба шарт, баъзиларига тавба билан биргаликда ҳақ эгаларини рози қилиш шарт, баъзиларига қазо ва каффорат шарт, баъзилари эса ҳадисда келинганидек зикр ва солиҳ амаллар билан ҳам ювилиб кетади. Уламолар хато ва нисён даражалари шу каби зикр ва ҳасанотлар билан ювилиб кетади деганлар. Бу зикрларни қилишда таҳорат шарт эмас.
--------------
👉@Muxlisuz

Таҳажжуд намози
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Таҳажжуд намози ҳақида ўқиб чиқдим. Бироқ таҳажжуд намозини соат нечаларда ўқиш афзал? Таҳажжуд намозидан кейин қайси дуоларни ўқиш фазилатлироқ?
✅ ЖАВОБ
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Таҳажжудни бир ухлаб турганингиздан кейин ўқишингиз афзал. Агар уйғонишга ишончингиз комил бўлмаса, хуфтондан кейинги ўқилган ҳар бир нафл намоз, таҳажжуд ҳисобланади. Қилинадиган дуолар ўзингизга ҳавола. Валлоҳу аълам.
——————-
@MUXLISUZ

Силаи раҳм
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Узтозлар, хозирги кундаги энг оғриқли мавзулардан бири қариндош уруғлар муносабати бўляпти. Опа-сингиллар бировни хасми экан, уларни эъзозлаш бизи бурчимиз, лекин арзимас сабаблар билан почча биздан аразлаган бўлса, у ўз аёлига таъсир ўтказиб (яъни опамизга) қариндошлик алоқаларини камайтирса ҳатто уйига борганимиздаям илиқ кутиб олмаса бундай ҳолатда улар билан қандай муомалада бўлишимиз керак? Биз алоқаларимиз узилишини умуман хохламаймиз, лекин улар томонидан совуқ муомилани кўрсангиз қалбиз изтироб чекаркан. Қандай маслахат берасилар, жавоб учун раҳмат.
✅ ЖАВОБ
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадя қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳадя қилинглар шунда орангизда муҳаббат пайдо бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!

УЙДА ОНАМГА ИМОМ БЎЛСАМ БЎЛАДИМИ?
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ уйда онам опачам синглим 5 вақт номоз ўқимиз. Мен гоҳида номозни уйда ўқийман. Шунда мен уларга имомлик қилсам бўладими?
✅ ЖАВОБ
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ёнингизда турмасдан тўлиқ бир саф орқада туришлари керак. Валлоҳу аълам!