Ёлғончи бола
(Ибратли ҳикоя)
Искандария шаҳрида болалар чўмилиш учун денгизга тушдилар. Ва ўзлари билан олиб келган коптокни сувда ўйнай бошладилар. Улар коптокни сувга отиб, орқасидан сузиб мусобақа ўйнардилар.
Тўсатдан улардан бири чарчаб қолиб “қутқаринг, чўкаяпман!” деди. Улар уни қутқариш учун бир-бирлари билан мусобақалашиб келганларида у кулиб:
– Мен сизларни масхара қилаётган эдим. Мен моҳир сузувчиман. Сизларнинг ичингизда сузишда менга бас келадигани йўқ, – деди.
Иккинчи куни ҳам одатларига кўра сувда копток ўйнадилар. Улар ўйнаётганларида кечаги дўстларининг “қутқаринглар, чўкаяпман!” деб бақираётганини эшитдилар. Болалар у ўтган куни қилганидек, бугун ҳам бизни масхара қиляпти деб ўйлаб, унинг сўзига парво қилмадилар. Натижада у сувга чўкиб, ўз ёлғонининг қурбони бўлган ҳолида ўлди.
#Болалар
"Бола – одоби билан азиз" китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Ҳикматлар
1. Ақл эгалари, виждон соҳиблари ҳар вақт кўрган, қилган ва билганларининг ҳақиқатини ва тўғрисини сўзлайдилар.
2. Ибн Хатиб айтади:
– Ёлғончиликдан сақланинг, чунки ёлғончилик фитна-фасодга (ёмон ишларга) олиб боради. Ростлик йўлини танланг, барча яхшиликка етасиз!
3. Бир ҳаким айтади:
– Кимки ёлғончиликка ўрганган бўлса, у бошқаларни ҳам ёлғончи, деб ўйлайди.
4. Эгри дарахтнинг сояси ҳам эгри бўлади.
5. Оғиз ва тилнинг безаги тўғри сўздир, сўзни тўғри сўзла, дилингни беза.
6. Ростгўйлик инсонни улуғлар даражасига етказади.
7. Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйлик йўлини тутган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ҳатто ёлғончининг ўзи ҳам яхши кўриб қолади.
8. Тўғри сўз аччиқдир, уни ҳазм қилгин, кейин фойдаси тегади, хушнуд қилади.
9. Тўғри сўз киши эркин нафас олади.

Тил ва дил бирлиги
Азиз болалар, шеърият мулкининг султони Амир Алишер Навоий бобомиз: “Тилинг билан кўнглингни бир тут”, деб насиҳат қилганлар.
Тилшунос олим, ватандошимиз Абулқосим Замахшарий эса: “Одамнинг сиртию ботини (ичи) тўғри, саломат ва тузук бўлса, унинг зоҳири (ташқариси) ҳам сахий ва соғлом бўлади”, деб айтганлар.
Бу инсонни комиликка олиб чиқувчи хислатдир. Зеро, тил ва қалбнинг бир бўлиши билан одам ростгўй, чин инсонга айланади. Тилида бир гап, қалбида бошқа гап бўлса, у ёлғончи саналади. Дўстини тилида мақтаб туриб, қалбдан уни ёмон кўриш иккиюзламачиликдир. Шу сабаб бундай иллатдан сақланиш учун тил ва қалбни бир қилиш, маккорлик, аййорлик ва ёлғончиликдан сақланиш керак.

Ваъдаси устидан чиқиш
Эй фарзанд, шуни билки, берилган ваъда қарз кабидир. Олинган қарзни узиш, уни вақтида қайтариш шарт бўлганидек, ваъдасига вафо қилиш ҳақиқий инсонга хос бўлган фазилатдир. Ваъдасини устидан чиқадиган болалар ўзгалар томонидан “яхши бола”, “ақлли бола” дея таърифланадилар. Ваъда бериб, унутиб юборадиган болаларни ҳамма “субутсиз”, “ваъдабоз” деб ёмонлайди. Шунинг учун ваъдага эътиборли бўлиб, тўғри сўз бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Яхши болалар ваъда бермасалар ҳам бирон нарсани бажаришга ҳаракат қиладилар. Минг марта вада бериб, унга аҳамиятсиз юрадиган болаларга кейинчалик одамлар ишонмай қўяди. Одамлар ишончидан қолиш жуда ёмон нарса. Ким одамлар ишончини йўқотса, ҳаётда кўп қийинчилларга учрайди. Зеро, сен ҳали улғайиб, катта-катта ишларни амалга оширишинг керак. Бунда тўғрисўзлик, ваъданинг устидан чиқиш каби фазилатлар сенга жуда керак бўлади. Шундай экан, ваъда берсанг, уни албатта бажар! Қила олмайдиган ишни “бажара оламан!” деб катта гапирма! Фақат кучинг етадиган ишга кириш ва ваъда беришдан олдин уни ўз вақтида бажаришга ҳам эътиборли бўл!
Болалар луғати:
Ваъда – сўз бериш, бирон ишни бажариш мажбуриятини ўзига олиш.
Ваъдасининг устидан чиқиш – ваъдасига вафо қилиш, ваъда берган ишини бажариш.
Ваъдабоз – қуруқ ваъдалар бериб, уни бажармайдиган ёлғончи.
Қарз – маълум муддат ўтгандан кейин бериш шарти билан олинган ёки берилган нарса (“ваъда қарздир”, деганда “ваъда бергандан кейин уни бажариш лозим” маъноси тушунилади).

1. “Мунофиқнинг белгиси учтадир: ёлғон сўзлаш, ваъдасининг устидан чиқмаслик ва омонатга хиёнат қилиш”.
2. Ваъда бериб бажармаслик нақадар ёмон иш, гапирмай туриб иш бажариш эса қандай чиройли!
3. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ.
4. Айтиб қўйиб бермайдиган нарсани тилинг билан айтмагин, ваъда бериб қўйгандан сўнг ўз ваъдангдан қайтмагин.
5. Ўз ваъдасида турмаганда турли сабабларни келтирувчи кимса ҳеч қачон мард ва ҳимматли бўлолмайди.
6. Вақти-соати ўтгандан сўнг бажариладиган ваъдадан ҳеч бир яхшилик бўлмайди.

Ишончли Муҳаммад
(Ибратли ҳикоя)
Бир куни Расули Акрам алайҳис-салом Абдуллоҳ ибн Абулҳамза билан маълум бир вақтда бир жойда кўришишга ваъдалашишди. Ваъдалашилган жойга Пайғамбаримиз вақтида келдилар. Аммо Абдуллоҳ ибн Абулҳамза берган сўзини унутган эди. Икки кун ўтиб эслагач, берган ваъдасини бажариш учун белгиланган жойга борганида амин (ишончли-омонатдор) сифати билан машҳур бўлган Пайғамбаримиз алайҳис-салом у ерда кутиб турганларини кўриб ҳайратда қолди. Шундан кейингина берган ваъдасида туриш муҳим эканини тушуниб етди.

Сабрли бўлишни ўрганинг!
Ҳурматли болалар! Шуни яхши билиб олингки, сабрли ва вазмин бўлиш сизни турли хатолардан сақлайди. Зеро, гуноҳ ва хатолар кўп ҳолларда шошилиш оқибатида келиб чиқади.
Сабрли одам бирон сўзни яхшилаб ўйлаб, кейин гапиради. Бу билан у одамлар кўнглига оғир ботадиган гапларни айтишдан тийилади ва бошқа зарарлардан омон қолади.
Вазминликни йўқотган одам омадни ҳам қўлдан бой беради. Сабаби омад айнан шошилмасдан, ақл-идрокни ишлатиб бирон қарорга келишдадир. Шошиб чиқарилган ҳукм кўп ҳолларда нотўғри бўлади. Шошиб қилинган иш афсус-надоматга олиб боради.
Доно халқимиз бежизга “аввал ўйла, кейин сўйла” демаган. Бунда ҳам шошилмасдан, гапни ўйлаб гапиришга чақирилмоқда.
Сабрли ва вазмин бўлиш, ишларга жиддий муносабат билдириш ҳар бир болага фақат ютуқ ва ғалаба келтиради. Шошқалоқ болалар дарсларни ҳам чала-чулпа бажариб, кўп хатоларга йўл қўядилар. Сабр билан машқларини пухта бажарган боланинг қилган ишидан унинг ўқитувчилари ҳам хурсанд бўладилар.
Сабр барча меҳнат ва оғирликни енгиш ва чидамли бўлишдир. Ночор аҳволда бўлса ҳам ўзини бадавлат кишидек тутиш, кўринган одамга аҳволи ҳақида шикоят қилавермаслик, қийин кунларда ҳам ўзини очиқ юзли қилиб кўрсатиш айнан сабрдир.
Ғазаби чиққанда ўзини боса оладиган, ўз нафсини тўғри йўлга бошлайдиган киши энг кучлидир.
Эй фарзанд, сен мактабда ва умуман ҳар қандай ҳолатда бировнинг саволига жавоб беришга шошилма, зеро сен биладиган нарсанг ҳақида савол берилса-ю, аммо шошқалоқлик қилиб, тезроқ жавоб беришни ўйласанг, хато қилиб қўйишинг мумкин. Шу сабаб саволларга шошилмасдан, ўйлаб, фикрлаб, хаёлингни бир жойга қўйиб жавоб бер. Шунда марра сеники бўлади.
Демак, шуни ёдда тутинг: сабрли ва вазмин бўлиш ақлнинг бошидир. Зеро, шошилиш ақлнинг нуқсонсиз ишлашига тўсқинлик қилади.
Болалар луғати:
Сабрли – чидамли, бардошли, иродали, қатъиятли,
Вазмин – оғир, босиқ, салобатли.

1. Айтилишича, одамларнинг бахтлироғи қуйидагилардир:
– қалби илмга ташна кишилар;
– жисми сабр қилувчи кишилар;
– қўлида бор нарсага қаноат қилувчи кишилар.
2. Сабрнинг аввали аччиқ, охири эса ширин.
3. Ёмон кунда сабр қилган одам яхши кунга тез етади.
4. Ғазабнинг аввали жиннилик, охири надоматдир.
5. Жавобнинг юмшоғи ғазабни сўндиради, сўзнинг қаттиғи одамни ўлдиради.
6. Шошқалоқлик бу адашган одамларнинг иши, сабрлилик эса эзгу одамларнинг ишидир.
7. Сабрли бўл, муродга етасан.
8. Банда яхшиларнинг даражасига азият ва машаққатларга сабр қилиш билан эришади.
9. Агар меҳнат-машаққат ёки қайғу-алам дуч келса, сабр билан қарши олсанг, кетидан яна шодлик келади.
10. Ишнинг фурсатини кутиш, шошилмаслик керак, ҳамма иш вақти-соати келганда битади.

Қаноатли бўлиш фазилати
Қаноат инсоннинг қўлидаги нарсасига рози бўлиши, тақдирига ёзилганидан бошқасига кўз тикмаслигидир. Баъзилар қаноатни нотўғри тушунадилар. Қаноат дангаса бўлиб ўтириш эмас. Қаноат қилиш қўлидаги бор нарсага рози бўлиш, бошқаларнинг бойлиги ва топганига кўз олайтирмасликдир. Бу зинҳор ғайрат-шижоатга тескари эмас. Машҳур саҳоба Саъд ибн Абу Ваққос ўғлига шундай насиҳат қилган экан:
– Ўғлим бой бўлишни истасанг, у билан бирга қаноат ҳам сўра. Чунки қаноатсиз одам бой бўла олмайди. Қаноат эса тугамайдиган бойликдир.
Азиз болалар, бир эътибор беринг: тишларимиз, бўйимиз маълум бир ўлчовга етгач ўсишдан тўхтайди, тўғрими? Агар аъзоларимиз ўсишда давом этаверса нима бўларди?!
Хотирамиз маълум бир миқдорда маълумотни қабул қилади. Ундан ортиғини сиғдира олмайди.
Олма тарвуз каби катталашмайди. Ёмғир керагидан ортиқ ёғса, қандай оқибатларга олиб келади? Демак, ҳамма нарсанинг меъёри бор. Қаноат инсонга ўша меъёрда яшашни ўргатади.
Қаноатнинг тескариси очкўзликдир. Очкўзлик инсонни ҳалокатга олиб боришига ҳаётий мисоллар келтирамиз:
Бир ҳайдовчи манзилга тезроқ етиб олай, деб тезликни оширибди ва оқибатда автоҳалокатга учрабди.
Бир йигит кучли бўламан, деб керагидан ортиқ овқат еяверганидан ўзини ҳам кўтара олмайдиган даражада семириб кетибди.
Инсон тўхташи керак бўлган нуқтани билиши керак. Бу нуқтани қаноат белгилаб беради. Очкўзлик эса чегарадан чиқишга ва кўнгилсизликлар томон йўл олишга сабаб бўлади.
Демак, ҳаётда ҳамма нарса ўз меъёрида бўлиши яхши экан. Қаноатни ўзига шиор қилиб олган инсон ҳам мана шу мезон асосида ҳаёт кечирган бўлади.
Болалар луғати:
Қаноат – шукр қилиш, борига рози бўлиш, ози билан ҳам кифояланиш, мамнунлик, қониқиш ҳисси.
Тақдир – Аллоҳ тарафидан олдиндан белгилаб қўйилган қисмат (тақдир Аллоҳнинг бандалар нима амаллар қилишини билишидир, асло бировни ишга мажбурлаш эмас).
Кўз тикиш – бировларнинг нарсасига ёмон назар билан қараш.

1. Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир.
2. Қаноат барча мамлакатлар унга тобе бўлган мамлакатдир. Қаноат шундай бир мамлакатки, уни ҳеч ким йўқ қила олмайди. Ким унга эгалик қилса, ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмайди.
3. Бошқаларда кўрганни жуда қаттиқ истамаслик ҳам қаноатдир.
4. Кўзи суқ учун бутун дунё ҳам кифоя қилмайди, борига қаноат қилувчи киши бахтиёр яшайди.
5. Кўзи тўқ одам ҳар нарсага суқланавермайди, бир одам бир нарсали бўлса, унга ҳавас қилавермайди.
6. Тана ва нафсга эрк берма ва бўйин эгма, унинг истаклари эрмак ва ўйин, у алам ва қайғу келтиради.
7. Таомга ортиқ даражада ҳирс қўйиш худбину пасткаш кишиларнинг ахлоқларидандир.