#lifehack Audioni 2x qilib eshitsanglar, 9 daqiqalik audioni 4.5 daqiqada eshitib bo'lasizlar))
Мақола 220 бўйича.doc
59.5 KB
#maqola MK 220-moddasiga ko'ra, xodimga u bitta tashkilotda yoki tarmoqda ishlagan har 5 yil uchun davomiyligi 2 kalendar kun bo‘lgan, biroq jami 8 kalendar kundan ko‘p bo‘lmagan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tili beriladi.
Mazkur qo'shimcha ta'til bilan bog'liq eng ko'p berilayotgan savollarga javobni Toshkent davlat yuridik universiteti
Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasidan topishingiz mumkin.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

#yangimehnatkodeksi Янги Меҳнат кодексининг 401-моддасига кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида 4️⃣ календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
❓Ушбу қўшимча таътилдан ҳам ота, ҳам она бирдек фойдаланиши мумкинми ёки она ҳеч қаерда ишлмаса ота ушбу кафолатдан фойдаланиши мумкинми каби саволлар пайдо бўлиши табиий. Бу каби саволларга ҳам янги кодексда жавоб бор.
⚠️ Демак, Янги Меҳнат кодексининг 410-моддасига кўра (Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти), ушбу Кодексда боланинг отасига ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга (онадан ташқари) меҳнат соҳасида қўшимча кафолатлар назарда тутилган ҳолларда, улар боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотномани, ўлим тўғрисидаги гувоҳномани, она ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарорини ва ҳоказоларни) иш берувчига иш жойи бўйича тақдим этиши керак.
❌ Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда ушбу параграфда назарда тутилган кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇https://t.me/mehnathuquqi

Telegram
Mehnat huquqi
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov

Forwarded from YURISTKADR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун – 6 май куни "Yurist va kadr" ўқув марказида "янги Меҳнат кодекси бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Лойиҳамиз аъзоси Мухаммадамин Каримжонов билан бирга ушбу мавзуда 2 та гуруҳга ўзаро алмашган ҳолда керакли тушунтиришлар ва тавсияларни бердик.
Бундан буёғига хафтанинг ҳар шанба куни янги Меҳнат кодекси бўйича қўшимча бир кунлик семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мурожаат учун телефонлар:
☎️ 91-122-18-92, 90-010-86-15

#test Muddatli mehnat shartnomasini uning muddati tugashi munosabati bilan bekor qilishda ogohlantirish kerakmi?
Anonymous Quiz
29%
Ogohlantirish shart emas.
24%
Har qanday holatda ham bu haqda bir taraf boshqa tarafni 3 kun oldin yozma ogohlantirishi kerak.
29%
Har qanday holatda ham ish beruvchi xodimni 3 kalendar kun oldin yozma ogohlantirishi kerak.
18%
Bu haqda bir taraf boshqa tarafni 3 kun oldin yozma ogohlantirishi kerak, ayrim hollar mustasno.
Forwarded from Allaev Uz
Бугун бир суҳбатда мани анчадан бери қийнаб юрган масалада муҳокама бўлиб қолди. Тез-тез кўрамиз, катта лавозимдаги, ақлли инсонларнинг фарзандлари унақа ақлли чиқишмайди. Ҳаёти бузилиб, дабдала бўлиб кетганлари ҳам орасида жуда кўп. Ҳамма билан шунақа демаймизу, лекин бунақа воқеалар тез-тез учрайди. Ўйлашимча, бунинг асосий сабаби мамлакатимизда шаклланган иш муҳити сабабли. Муваффақиятли инсон бўлиши учун кадр бир кунда 12-14 соатини, баъзида ҳатто 18 соатини иш билан ўтказиши керак. Масъулиятли жойларда бу ҳафтасига 7 кун даражага етган. Натижада оила учун, бола учун отада вақт қолмайди. Энди қолган ҳаммаси онага боғлиқ. Бола тарбияси онага қолиб кетади. Ота муваффақиятли, ақлли, ҳурматли, лекин у шу статусларни ушлаб туриш, янада ривожлантириш билан банд.
Онанинг руҳий ҳолати, тарбияси, таълими боланинг келажагига муҳим роль ўйнайди. Камбағал оилада ота назоратисиз ҳам пул етишмовчилиги сабаб бола чалғиб кетиш эҳтимоли кам. Бой оилада вазият фарқ қилади, пул бор, у хоҳлаган ишини қилиши мумкин. Унда ота эътиборидан бошқа ҳамма нарса бор. Янада ёмони, унинг ҳаётидаги энг муҳим вазиятларда унга ёрдам беришга меҳрибон, лекин вақти йўқ ота пайдо бўлади. Муҳим қадамми, отанг қўллаб ҳал қилиб беради. Ўқишга киритиш, пул тўлаш, машина, уйлантириб қўйиш, ундан олдин ҳатто мактабда, ҳамма жойда отанинг ёрдами бор, вақти ва меҳридан ташқари. Ота олдида бўлмасдан, фақат керакли вазиятда ёрдам қиламан деб ўйлаб, аслида зарар етказиб қўяди. Натижада, отасидан фарқли, ҳаракат ва меҳнат эвазига бирор нарсага эришишни ўзига эп кўрмайдиган, бир гуруҳ дангаса ва кўнгилхушликдан боши ортмайдиган инсонлар чиқади.
Мен атрофдаги катта тадбиркор акаларда тез-тез кўраман, боласи бир нечта чет тилини билади, дунёнинг йирик Университетларида ўқийди. Пул, ота-она эътибори, тўғри тарбия, сифатли таълим бирлашган жойда катта натижалар чиқарса бўлади.
Шу учун ҳам, фарзандлар ва оила билан кўпроқ вақт ўтказайлик. Ҳар бир фарзандга алоҳида лойиҳа сифатида қараб, уларга эътибор ва меҳр ажратайлик. Фарзанднинг тақдири, аҳамияти, бугун номимиз ва карьерамиздан кам эмас.

#savolimbor Assalomu alaykum, ish haqi qisman saqlanadigan ta'til qanday ta'til, u qaysi holatlarda berilishi mumkin va qaysi holatlarda esa berilishi shart, oylik eng kamida qancha saqlab qolinadi?
P.S. Diqqat. Izoh sifatida savolga aloqador moddalar qo'shib ketilmoqda: 213, 226, 240. Soliq kodeksi 374-moddasi.
Chunki keyinchalik Sizlarga qidirib topishda oson bo'ladi.
https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤: 🎧Javob audio shaklda taqdim qilinadi.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
P.S. Diqqat. Izoh sifatida savolga aloqador moddalar qo'shib ketilmoqda: 213, 226, 240. Soliq kodeksi 374-moddasi.
Chunki keyinchalik Sizlarga qidirib topishda oson bo'ladi.
https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤: 🎧Javob audio shaklda taqdim qilinadi.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Telegram
Mehnat huquqi
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov
#test MK 187-moddasiga ko'ra, ishlanmaydigan bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi...
Anonymous Quiz
56%
barcha xodimlar uchun bir soatga qisqartiriladi.
32%
barcha xodimlar uchun kamida bir soatga qisqartiriladi.
10%
barcha asosiy shtatdagi xodimlar uchungina kamida bir soatga qisqartiriladi.
2%
faqat o'rindish xodimlar uchungina kamida bir soatga qisqartiriladi
#test O'zbekiston Respublikasi qonunlari bilan belgilangan bayramlar soni nechta?
P.S. Chiroqcha ustiga bosish esdan chiqmasin))
P.S. Chiroqcha ustiga bosish esdan chiqmasin))
Anonymous Quiz
61%
9ta
31%
10ta
4%
20ta
4%
30ta
#yangimehnatkodeksi Bugun barcha xodimlar, hattoki yarim stavkadagilar ham ish (smena)dan kamida 1 soat vaqtli ketadilar.
Mehnat kodeksi 187-moddasiga ko’ra (Ishlanmaydigan bayram kunlari arafasidagi ishning davomiyligi) ishlanmaydigan bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi barcha xodimlar uchun kamida bir soatga qisqartiriladi.
MK 187-moddasining 1-qismi eski MK 121-moddasi bilan deyarli bir xil.
Faqatgina eski 121-moddadan farqli ravishda, Yangi MK 187-moddasi 2-qism bilan to’ldirilgan. Unga ko’ra, bayramdan oldingi kuni ishning (smenaning) davomiyligini qisqartirish imkoni bo‘lmagan uzluksiz ishlaydigan tashkilotlarda va ayrim turdagi ishlarda ortiqcha ishlaganlik xodimga qo‘shimcha dam olish vaqti berish yoki xodimning roziligi bilan ish vaqtidan tashqari ish uchun belgilangan normalar bo‘yicha haq to‘lash orqali kompensatsiya qilinadi.
Yangi Mehnat kodeksi 208-moddasiga ko’ra, quyidagi kunlar ishlanmaydigan bayram kunlaridir:
1-yanvar — Yangi yil;
8-mart — Xotin-qizlar kuni;
21-mart — Navro‘z bayrami;
9-may — Xotira va qadrlash kuni;
1-sentabr — Mustaqillik kuni;
1-oktabr — O‘qituvchi va murabbiylar kuni;
8-dekabr — O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni;
Ro‘za hayit (Iyd al-Fitr) diniy bayramining birinchi kuni;
Qurbon hayit (Iyd al-Adha) diniy bayramining birinchi kuni. Ishlanmaydigan bayram kunlari ham amaldagi MK 131-moddasi bir xil ya’ni 9ta ishlanmaydigan bayram kunlari mavjud.
⚠️ Diqqat! Bayram kunlari va ishlanmaydigan bayram kunlarini chalg'itib yubormang! O‘zbekiston Respublikasida qonun bilan tasdiqlangan bayramlar soni — 3️⃣0️⃣ ta. Shundan 9️⃣ tasi ishlanmaydigan, qolgan 2️⃣1️⃣ tasi ishlanadigan bayram kunlaridir. Masalan, 14-yanvar Qonun bilan belgilangan bayram lekin ishlaymiz, 8-mart esa ishlanmaydigan bayram kuni))
Batafsil: https://t.me/mehnathuquqi/2644
https://t.me/mehnathuquqi/2645
📍 Faqat “11-Noyabr — Kasaba uyushmalari kuni” ishlanmaydigan bayram kuni sifatida rasman e’lon qilinsa, ishlanmaydigan bayram kunlari 10ta bo’ladi. Hozircha “11-Noyabr — Kasaba uyushmalari kuni” ning maqomi ishlanadigan bayram kuni sifatida turibdi.

#lekinbufakt ❗️Ko‘pchilik qiziquvchan obunachilarimizning iltimos va takliflarini inobatga olib, O‘zbekiston Respublikasida qonun bilan tasdiqlangan barcha bayram (ishlanadigan hamda ishlanmaydigan) kunlarini taqdim qilmoqdamiz. Ushbu bayram kunlarini eslab…
Endi xodimga otgul bera olmaymizmi?
#savolimbor Assalomu alaykum, Ustoz yaxshimisiz. Eski MK 130, 132 moddalari bilan dam olish va bayram kunlari xodimni ishga chiqarib buyruq chiqarardim. 157 modda 2 qismi bilan esa otgul berar edim. Amaldagi MK ko'rib chiqdim 263 moddasi dam olish kunini ish kuni qilib 2 xissa pul tolashi yozib otilgan. Lekin menga otgul beraydigan moddani topolmayapman. Iltimos shu masalada yordam bersangiz
https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:
Eski MK 130 va 132-moddalarida ish beruvchining farmoyishi bo‘yicha ayrim xodimlarni dam olish kunlari va bayram (ishlanmaydigan) kunlari ishga jalb etishga alohida hollardagina, jamoa shartnomasida, agar u tuzilmagan bo‘lsa, — ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qo‘mitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishib belgilangan asoslar bo‘yicha va tartibda yo‘l qo‘yiladi.
Eski MK 157-moddasi bayram yoki dam olish kunidagi ish xodimning xohishiga qarab boshqa dam olish kuni (otgul) berish bilan qoplanishi mumkinligi yozilgan edi.
Amaldagi MK 209-moddasiga ko’ra, dam olish kunlarida va ishlanmaydigan bayram kunlarida ishlash taqiqlanadi, bundan ushbu Kodeksda nazarda tutilgan hollar mustasno.
Umuman tashkilotning yoki uning alohida tarkibiy bo‘linmalarining, yakka tartibdagi tadbirkorning keyinchalik normal ishlashi oldindan kutilmagan qaysi ishlarning shoshilinch bajarilishiga bog‘liq bo‘lsa, o‘sha ishlarni bajarish zarur bo‘lgan taqdirda xodimlarni dam olish kunlari va ishlanmaydigan bayram kunlari ishga jalb etish ularning yozma roziligi bilan amalga oshiriladi.
Umuman tashkilotning yoki uning alohida tarkibiy bo‘linmalarining keyinchalik normal ishlashi oldindan kutilmagan qaysi ishlarning shoshilinch bajarilishiga bog‘liq bo‘lsa, o‘sha ishlarning ro‘yxati jamoa shartnomasida, agar u tuzilmagan bo‘lsa, kasaba uyushmasi qo‘mitasi bilan kelishuvga ko‘ra ish beruvchi tomonidan, yakka tartibdagi tadbirkor ish beruvchi bo‘lib ish yuritilayotgan hollarida esa mehnat shartnomasida belgilanadi.
⚠️ Diqqat! MK 210-moddasida, xodimning roziligisiz uni mehnat vazifasi doirasida dam olish kunlari va ishlanmaydigan bayram kunlari ishga jalb etishga yo‘l qo’yiladigan holatlar belgilangan. Masalan, markazlashtirilgan issiq suv ta’minoti, sovuq suv ta’minoti va (yoki) suv chiqarish tizimlarining, gaz ta’minoti, issiqlik ta’minoti, yoritish, transport, aloqa tizimlarining normal ishlashini buzadigan kutilmagan holatlarni bartaraf etishga doir ijtimoiy jihatdan zarur ishlar amalga oshirilishi uchun va hokazo.
MK 263-modda 1-qismiga ko’ra, dam olish kunlaridagi yoki ishlanmaydigan bayram kunlaridagi ish uchun quyidagilarga kamida ikki hissa miqdorida haq to‘lanadi:
ishbay ishlovchilarga — kamida ikki hissali ishbay baholar bo‘yicha;
mehnatiga kunbay va soatbay tarif stavkalari bo‘yicha haq to‘lanadigan xodimlarga — kunbay yoki soatbay tarif stavkasining kamida ikki hissasi miqdorida;
maosh oladigan xodimlarga — har bir ishlangan kun yoki soat uchun maoshdan tashqari kunbay yoki soatbay stavkasining kamida bir hissasi miqdorida.
263-modda 3-qismiga ko'ra, dam olish kunidagi yoki ishlanmaydigan bayram kunidagi ish xodimning xohishiga ko‘ra boshqa dam olish kunini berish bilan kompensatsiya qilinishi mumkin.
❗️E’tibor bering, savol muallifi so’raganidek 263-modda 3-qismida otgul nazarda tutilmagan. Yuqorida ta’kidlaganimizdek, eski MK 157-moddasida boshqa dam olish kuni (otgul) bor edi.
⚠️ Diqqat! Amaldagi MK 263-moddasi 3-qismiga e’tibor bering! Unga ko’ra, dam olish kunidagi yoki ishlanmaydigan bayram kunidagi ish xodimning xohishiga ko‘ra boshqa dam olish kunini berish bilan kompensatsiya qilinishi mumkin deyilmoqda. Dam olish kunidagi yoki ishlanmaydigan bayram kunidagi ish boshqa dam olish kunini berish bilan kompensatsiya qilingan taqdirda, bunday ish uchun haq to‘lash kamida bir hissa miqdorida amalga oshiriladi, dam olish kuni uchun esa haq to‘lanmaydi.
Demak, dam olish yoki bayram ishlanmaydigan kuni ishlagan xodim yo 2 hissa haq oladi yoki xodimning xohishiga ko’ra, boshqa dam olish kuni berilishi mumkin.

✅ Dam olish yoki bayram ishlanmaydigan kuni ishlagan xodimga boshqa dam olish kuni berilishi mumkin ekan, dam olish yoki bayram ishlanmaydigan kuni ishlagan kuniga esa 1 hissa haq to’lanadi. Eski kodeksdagi otgul so’zi yangi kodeksda boshqa dam olish so’ziga almashgan .
Xodim dam olish yoki bayram ishlanmaydigan kuni 1 soat ishladi, unga mutanosib ravishda beriladimi dam olish kuni?
E’tibor bering! MK 263-moddasi 3-qismida boshqa dam olish kunini berish bilan kompensatsiya qilinishi mumkin deyilmoqda. Ya’ni xodim dam olish kunida yoki ishlanmaydigan bayram kunida 1-2 soatmi yoki 7-8 soat ishlaydimi , xodimning xohishiga ko’ra, unga boshqa dam olish kuni to’liq berilishi mumkin.
Masalan, xodim 9-may seshanba kuni ishlasa, unga boshqa dam olish kunini ertangi ish kunida ya’ni chorshanba berishimiz shartmi?
Yo’q, bunday cheklov yo’q. Boshqa dam olish istalgan vaqtda olinishi mumkin.
Otgul degan tushuncha mehnat qonunchiligidan chiqib ketdimi?
✅ Yo’q, chiqib ketgani yo’q. “Otgul” tushunchasi MK 469-moddasida qoʼllanilgan hamda vaxta usulida ishlashda mehnat va dam olish rejimiga tegishli.
MK 469-moddasiga ko’ra (Vaxta usulida ishlash chog‘ida mehnat va dam olish rejimlari), hisobga olish davri doirasida ish vaqti va dam olish vaqti ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qo‘mitasi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadigan va amalga kiritilguniga qadar ikki oydan kechiktirmay xodimlar e’tiboriga yetkaziladigan jadval bilan tartibga solinadi.
Ushbu moddaning birinchi qismida ko‘rsatilgan jadvalda quyidagilar nazarda tutiladi:
… vaxta oralig‘idagi dam olish vaqti, bunga jadvalda nazarda tutilgan ish vaqti normasidan ortiq ishlaganlik uchun otgul kunlari va bu davrga to‘g‘ri keladigan dam olish kunlari kiradi. Otgul kunlari soni xodimning vaxtada bo‘lgan davrida jadvalga muvofiq ortiqcha ishlangan umumiy soatlar sonini ish kuni davomiyligining belgilangan normasiga bo‘lish yo‘li bilan aniqlanadi.
Otgul va boshqa dam olish kunini nima farqi bor?
❌ Boshqa dam olish kuni uchun haq to’lanmaydi. Dam olish yoki bayram kunidagi ishlarni kompensatsiya qilish maqsadida “boshqa dam olish kuni” tushunchasi qoʼllaniladi. MK 263-moddasi 3-qismiga ko’ra, dam olish kunidagi yoki ishlanmaydigan bayram kunidagi ish xodimning xohishiga ko‘ra boshqa dam olish kunini berish bilan kompensatsiya qilinishi mumkin, bunday ish uchun kamida bir hissa miqdorida haq toʼlanadi, dam olish kuni uchun esa haq toʼlanmaydi.
✅ Otgul uchun esa haq to’lanadi. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-oktabrdagi 636-son qaroriga ilova “Uzoq masofada joylashgan va muhim ahamiyatga ega bo‘lgan obyektlarda qurilish-montaj ishlarini amalga oshirishning vaxta usuli to‘g‘risida”gi Nizom 36-bandiga ko’ra, agar xodimga ishlangan vaqt uchun haq to‘lanadigan dam olish kunlari (otgullar), shuningdek, ishdan bo‘shayotganida otgullar uchun kompensatsiya taqdim etiladigan bo‘lsa, otgul kunlari uchun to‘lovlar oylik ish haqini hisob-kitob qilishda hisobga olinadi.

#qonunbilan Endi pedagog xodimlar ta’tili necha kun bo’ladi? Kelayotgan yozda necha kun dam olamiz kabi savollarga ushbu postimizda to’xtalib o’tgan edik https://t.me/mehnathuquqi/4547
❗️Mehnat kodeksining 501-moddasi 6-qismiga ko’ra, ta’lim tashkilotlarining pedagog xodimlariga haftasiga 36 soatdan ortiq bo‘lmagan ish vaqtining qisqartirilgan davomiyligi belgilanadi va yillik uzaytirilgan mehnat ta’tili beriladi. Pedagog xodimlar ish vaqtining aniq davomiyligi va yillik uzaytirilgan mehnat ta’tilining davomiyligi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan Ijtimoiy-mehnat masalalari bo‘yicha respublika uch tomonlama komissiyasi bilan kelishilgan holda belgilanadi.
❗️E’tibor bering, ta’lim tashkilotlarining pedagog xodimlari uchun yillik uzaytirilgan mehnat ta’tilining davomiyligi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan Ijtimoiy-mehnat masalalari bo‘yicha respublika uch tomonlama komissiyasi bilan kelishilgan holda belgilanadi deyilmoqda. Demak, mazkur hujjatni kutishimizga to’g’ri keladi.........
Umid qilamizki, mazkur hujjat ko’p kuttirmaydi. Yana ham bilmadik)) Lekin xash-pash deguncha pedagog xodimlarning ta’tili ham yetib keladi…

#savolimbor Assalomu alaykum, amaldagi qonunchilik bo'yicha pedagog xodimlarga 48 ish kunidan iborat yillik uzaytirilgan ta’til beriladi. Yangi Mehnat kodeksi 30-apreldan kuchga kirgach, biz pedagoglar necha kun ta’tilga chiqamiz, ta’tilimiz muddati kamayib…
#savolimbor Assalomu alaykum, Muhammadamin aka. Davlat fuqarolik xizmatchisiga beriladigan 27 kalendar kunidan kam bo‘lmagan yillik asosiy ta’tilni pulli kompensatsiyaga almashtirish mumkinmi?
https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:
✅ Ha, mumkin. Buni quyidagicha asoslaymiz. “Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida”gi 54-moddasiga ko’ra, davlat fuqarolik xizmatchisiga davomiyligi 27 kalendar kunidan kam bo‘lmagan yillik asosiy ta’til beriladi.
Shuningdek, MK 218-moddasi 2-qismiga ko’ra, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari xodimlariga davomiyligi 27 kalendar kun bo‘lgan har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’til beriladi, bundan davlat xodimlarining ayrim toifalari uchun qonunda har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’tilning uzoqroq davomiyligi belgilangan hollar mustasno.
MK 234-moddasi 2-qismiga ko’ra, xodimlarga ish davrida ularning xohishiga ko‘ra har yilgi mehnat ta’tili uchun ta’tilning ushbu Kodeksning 217-moddasida belgilangan eng kam davomiyligidan (21 kalendar kunidan) ortiqcha qismi uchun pulli kompensatsiya to‘lanishi mumkin.
❌ Endi 234-moddaning 3-qismiga e’tibor qarating! Unga ko’ra, 18 yoshga to‘lmagan xodimlarga, I yoki II guruh nogironligi bo‘lgan xodimlarga beriladigan ijtimoiy ta’tillarning barcha turlaridan, har yilgi uzaytirilgan asosiy mehnat ta’tillaridan, shuningdek ushbu Kodeksning 481 va 483-moddalarida nazarda tutilgan qo‘shimcha ta’tillardan asli holida foydalaniladi hamda mehnat davrida ularni pulli kompensatsiya bilan almashtirishga yo‘l qo‘yilmaydi.
✅ 234-moddaning 3-qismida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari xodimlariga, davlat fuqarolik xizmatchilariga hech qanday cheklov yo’q. Demak, xulosa qiladigan bo’lsak, davlat fuqarolik xizmatchilari va davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari xodimlari 27 kalendar kun ta’tilni 21 kunini asl holicha, qolgan 6 kunini pulli kompensatsiyaga almashtirishlari mumkin.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:
✅ Ha, mumkin. Buni quyidagicha asoslaymiz. “Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida”gi 54-moddasiga ko’ra, davlat fuqarolik xizmatchisiga davomiyligi 27 kalendar kunidan kam bo‘lmagan yillik asosiy ta’til beriladi.
Shuningdek, MK 218-moddasi 2-qismiga ko’ra, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari xodimlariga davomiyligi 27 kalendar kun bo‘lgan har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’til beriladi, bundan davlat xodimlarining ayrim toifalari uchun qonunda har yilgi asosiy uzaytirilgan ta’tilning uzoqroq davomiyligi belgilangan hollar mustasno.
MK 234-moddasi 2-qismiga ko’ra, xodimlarga ish davrida ularning xohishiga ko‘ra har yilgi mehnat ta’tili uchun ta’tilning ushbu Kodeksning 217-moddasida belgilangan eng kam davomiyligidan (21 kalendar kunidan) ortiqcha qismi uchun pulli kompensatsiya to‘lanishi mumkin.
❌ Endi 234-moddaning 3-qismiga e’tibor qarating! Unga ko’ra, 18 yoshga to‘lmagan xodimlarga, I yoki II guruh nogironligi bo‘lgan xodimlarga beriladigan ijtimoiy ta’tillarning barcha turlaridan, har yilgi uzaytirilgan asosiy mehnat ta’tillaridan, shuningdek ushbu Kodeksning 481 va 483-moddalarida nazarda tutilgan qo‘shimcha ta’tillardan asli holida foydalaniladi hamda mehnat davrida ularni pulli kompensatsiya bilan almashtirishga yo‘l qo‘yilmaydi.
✅ 234-moddaning 3-qismida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari xodimlariga, davlat fuqarolik xizmatchilariga hech qanday cheklov yo’q. Demak, xulosa qiladigan bo’lsak, davlat fuqarolik xizmatchilari va davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari xodimlari 27 kalendar kun ta’tilni 21 kunini asl holicha, qolgan 6 kunini pulli kompensatsiyaga almashtirishlari mumkin.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Telegram
Mehnat huquqi
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov
ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ НОРМАЛАР.docx
19.5 KB
#lifehack Hurmatli super erinchoq obunachilarimiz)) Sizlar uchun maxsus layfhak! Ko’pchilikdan eski kodeksdagi falon modda yangi kodeksda nechanchi moddada degan murojaatlar ko’plab kelmoqda. Afsuski, juda erinchoqmizda kodeksni ochib, qidirib topishga harakat ham qilib ko’rmaymiz. Kompyuterda CTRL+F ni bossangiz osongina qidirib topa olasiz... Lekin shu arzimas ish uchun ham Ustozlarni bezovta qilishimiz kerakda)) Ana shunday super erinchoqlar uchun shpargalka. Amaliyotda eng ko’p qo’llaniladigan moddalarning eski va yangi kodeksdagi tartib raqamlarini Siz erinchoqlar uchun taqdim qilamiz.
Imkon bo’lsa, Sizlar yana qo’shimchalar qo’shib, yanada boyitib bizga jo’nating. Kanalga joylaymiz. Siz kabi ko’pchilik erinchoqlar uchun yanada manfaatli bo’ladi))
P.S. Material uchun Toʼrtkoʼl tuman adliya boʼlimi Yuridik xizmat koʼrsatish markazi boshligʼi B.Аvazmetovga rahmat aytib qolamiz👍
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
Imkon bo’lsa, Sizlar yana qo’shimchalar qo’shib, yanada boyitib bizga jo’nating. Kanalga joylaymiz. Siz kabi ko’pchilik erinchoqlar uchun yanada manfaatli bo’ladi))
P.S. Material uchun Toʼrtkoʼl tuman adliya boʼlimi Yuridik xizmat koʼrsatish markazi boshligʼi B.Аvazmetovga rahmat aytib qolamiz👍
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
#savollarhitparadi Hurmatli kanalimiz obunachilari. Sizlar tomoningizdan eng ko’p berilgan savollarga javoblar linkini bitta postda joyladik. Tanishib chiqishingiz mumkin.
1) Endi fuqarolik-huquqiy xususiyatga ega shartnomalar tuzish taqiqlandimi? 11-modda 3-qismi https://t.me/mehnathuquqi/4419
2) Endi pedagog xodimlar ta’tili necha kun bo’ladi? Kelayotgan yozda pedagoglar necha kun dam oladi? 501-modda https://t.me/mehnathuquqi/4729
https://t.me/mehnathuquqi/4547
3) Bitta tashkilotda yoki tarmoqda ko‘p yillik ish staji uchun beriladigan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tili yuzasidan savollarga javoblar 220-modda https://t.me/mehnathuquqi/4716
4) Mehnat shartnomasini taraflarning kelishuviga ko‘ra bekor qilishning o'ziga xos jihatlari. Mehnat shartnomasini taraflarning kelishuvi bilan bekor qilish toʼgʼrisidagi qo'shimcha kelishuv va buyruqdan namunalar 157-modda https://t.me/mehnathuquqi/4687
5) Yangi Mehnat kodeksida homilador ayollarga beriladigan qoʼshimcha kafolat va imtiyozlar, ular mehnatini huquqiy jihatdan tartibga solishning oʼziga xos xususiyatlari https://t.me/mehnathuquqi/4471
6) 12 yoshga to‘lmagan bolalarning yoki 16 yoshga to‘lmagan nogironligi bo‘lgan bolaning ota-onasidan biriga (ota-ona o‘rnini bosuvchi shaxsga) beriladigan haq to‘lanadigan qo‘shimcha ta’til 401-modda https://t.me/mehnathuquqi/4717
7) Endi xodimga otgul bera olmaymizmi? 263-modda https://t.me/mehnathuquqi/4727
8) Ish haqi qisman saqlanadigan ta'til qanday ta'til, u qaysi holatlarda berilishi mumkin va qaysi holatlarda esa berilishi shart, oylik eng kamida qancha saqlab qolinadi? 240-modda https://t.me/mehnathuquqi/4722
9) Moddiy yordam masalasi… https://t.me/mehnathuquqi/4710
10) Xodim arizada sanani aniq qilib ko‘rsatsa, o‘sha sanada shartnomani bekor qilishga ish beruvchi majburmi? 160-modda https://t.me/mehnathuquqi/4698
11) Ta’tillar muddatini hisoblash tartibi 221-modda https://t.me/mehnathuquqi/4678
12) Yangi Mehnat Kodeksi bo'yicha Mehnat shartnomasining namunaviy shakli https://t.me/mehnathuquqi/4675
13) Mehnat munosabatlariga oid hujjatlardan, buyruqlardan namunalar https://t.me/mehnathuquqi/4657
14) O'quv ta'tillari 385-modda https://t.me/mehnathuquqi/4628
15) Amaliyotda eng ko'p qo'llaniladigan moddalarning eski va yangi kodeksdagi tartib raqamlari https://t.me/mehnathuquqi/4731
16) Ish haqi saqlanmagan ta'til muddatini qanday hisoblaymiz? https://t.me/mehnathuquqi/4691