This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Элликқалъада мудҳиш ЙТҲ рўй берди: 3 нафар одам оламдан ўтган
#Элликқалъа тумани Пахтачи ОФЙ ҳудудидан ўтувчи A-380 йўлида йўл транспорти ҳодисаси рўй берди.
«Matiz» ва катта юк машинаси тўқнашиб кетган. «Matiz» ҳайдовчиси тунда ҳаракатланаётганда ухлаб қолади. Натижада, у йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, юк машинасига урилади.
Воқеа содир бўлган вақтнинг ўзида «Matiz» ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи шифохонада ўзига келмасдан оламдан ўтган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

🆕Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
#Нукус_шаҳридаги Арнасай канали орқали «Саманбай» МФЙ ҳудудига ўтувчи кўприкда таъмирлаш ишлари якунига етди. 2020 йилнинг 15 октябридан бошланган қурилиш ишларига жами 1,5 млрд сўм ажратилган.
#Беруний_туман'идаги янги цехда 50 нафар аёл иш ўрнига эга бўлди. Туман марказидан 40 км узоқликдаги «Абай» ОФЙда «Беруний текстил инвест» МЧЖ таркибида тикувчилик цехи очилди. Ҳозир бу ерда 50 нафар аёл иш билан таъминланди.
#Элликқалъа_туман'ида 6 нафар маҳкум жазодан озод қилинди. Пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумлар иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтди. Унда интизомий тузалиш йўлига ўтган, хулқ-атворини яхши тарафдан кўрсатиб, суд ҳукмида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келган 6 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган.

💼 #Тайинлов
Элликқалъа тумани ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
#Элликқалъа_тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Пулатбек Тохсабинов тайинланди.
Бу ҳақда, ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Тохсабинов тайинловга қадар «Тўрткўл темир бетон буюмлар заводи» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston

🔵 Ҳудудлардан қисқа хабарлар
🎈#Нукус. Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида бўлиб ўтаётган Ёшлар фестивали доирасида Нукусдаги байрам кечаси ҳавога кўтарилиши режалаштирилган ҳаво шари учирилмаслиги мумкин. Бунга бугун Нукусда кузатилаётган ёғингарчилик сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
🛣 #Aмударё. Халқаро А-380 (Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу) йўлининг 693-694-километрида таъмирлаш ишлари бошланди. Олдинроқ ушбу йўлнинг 718-километри (Қипчоқ йўли) ўнг тарафи вақтинча ёпилгани ҳақида хабар бергандик.
🩺 #Нукус. АҚШда беш марта йилнинг энг яхши шифокори деб топилган қорақалпоғостонлик шифокор Нукусга келди. Жўлдас Қулжанов бир неча кундан бери Нукусда бўлиб, Қорақалпоғистондаги шифокорлар билан амалиёт ўтказмоқда.
🌾 #Элликқалъа. Туманда ғалла ўрим-йиғими мавсумига старт берилди. «Қилчиноқ» ОФЙ ҳудудидаги «Пахтачи сухроби» фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими ишлари бошланди.
➡️ Қорақалпоғистон хабарлари

#Тайинлов
💼 Элликқалъа тумани ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
#Элликқалъа_тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Мансурбек Шербаев тайинланди.
Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Шербаев тайинловга қадар Элликқалъа тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шербаевгача ушбу лавозимда Пулатбек Тохсабинов фаолият олиб бораётганди.

♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар
🤝 #Беруний. Туман ҳокими Aтабек Сапарбаевга кўра, “Ёшлар дафтари”га 7058 нафар ёш киритилган. Улардан 6577 нафарининг муаммоларига амалий ёрдам берилган.
🏗 #Aмударё. Туман ҳокими Султонбой Йўлдошевнинг айтишича, “Обод қишлоқ” дастури доирасида жорий йилда Хитой овули ҳамда Жумуртов шаҳарчасида, овулларида жами 37 млрд сўмлик ишларни бажариш режалаштирилган.
📌 #Элликқалъа. Туман ҳокими Сейдамат Авезовнинг маълум қилишича, ҳудудда 2021 йилда 253 млрд сўмлик 150 та лойиҳа ишга туширилади. Бугунгача 165 млрд сўмлик 78 та лойиҳа ишга тушиб, 1000 га яқин иш ўрни яратилган.

#Элликқалъа. Туманда “Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш” акциясига старт берилди.
#Тўрткўл. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тумандаги 12-, 13- ва 44-умумтаълим мактабларига борди. Вазир мактабларда яратилган шароитлар ва дарс жараёнлари билан танишган.
#Aмударё. Туманда 2021 йилда жами 112 та объектда лойиҳа қиймати 87 млрд 591,4 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.