IT-паркда неча киши ишлаши маълум бўлди
#НУКУС_ШАҲРИ. Қурилаётган 16 қаватли бинодан иборат IT-парк филиалида 700 тадан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Умумий майдони 14 минг 792 м² бўлган мазкур бинода IТ-марказ, киберспорт, робототехника, IT-лабораториялар, конференц-заллар, ўқув хоналари, коворкинг марказлари ва офис бинолари жойлаштирилади.
16 қаватли бино Нукусдаги энг баланд бино ҳисобланади. Филиал қошида яна 16 қаватли иккита турор жой биноси ҳам қад ростламоқда.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ушбу кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. 160 та хонадонга мўлжалланган иккита 16 қаватли турар жой мажмуаси 2021 йилда битказилади. Хонадонлар яшаш учун тайёр ҳолда топширилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

Нукусда 2 фуқарони ўқишга киритаман деб «ухлатган» фирибгар 3000 доллар билан қўлга тушди
#НУКУС_ШАҲРИ’да истиқомат қилувчи Г.М. иккита фуқаронинг ишончига кириб, биттасини университетга, иккинчисини институтга ўқишга киритиб бераман, деб 3000 доллар олаётган вақтда қўлга тушди.
«Истиқлол ва қонун» газетасининг маълум қилишича, фирибгарликда гумон қилинаётган Г.М. фуқаро Г.Х.ни Қорақалпоқ давлат университети кимё таълим йўналишига, яна бир фуқаро М.К.ни эса Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг стоматология таълим йўналишига 1500 доллар эвазига киритишни ваъда қилган ва иккаласидан 3000 доллар олаётган пайтда қўлга олинган.

Қорақалпоғистондаги тиббиёт буюмлари энди экспортга ҳам йўналтирилади
#Нукус_шаҳри'даги «Nukus Med Tex» МЧЖда бир марталик шприц ва инфузион система каби тиббий буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
2015 йилда ташкил этилган корхонада айни пайтда 230 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 146 миллион донадан ортиқ маҳсулотни ташкил этади. Ушбу тиббиёт буюмларининг ички бозорда сотувга чиқарилаётгани импорт ўрнини босишга ҳамда иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
⚡️Яқин кунларда эса корхона маҳсулотларининг маҳаллий бозордан ортган қисми Арманистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинади.

#Мурожаат
«Болаларимиз шамоллаб, касал бўлиб қолди...»
Kun.uz'га табиий газ билан боғлиқ мурожаатлар келиши давом этмоқда. Уларнинг деярли барчасида уй совуқлиги, газ йўқлиги ҳақида ёзилган.
#Нукус. «Наубахар шағласин» МФЙ 35-уйда турамиз. 2 ҳафта бўлди, газ йўқ. Уйимиз совуқ. Болаларимиз шамоллаб, касал бўлиб қолди. Газ босимини кўтариб беринг...»
#Нукус. «21-кичик туман 14-б уй 32-хонадонда яшаймиз. 1 ҳафтадан буён уйда газ босими жудаям паст. Олдинги йилларда ҳам шу борада бир неча маротаба мурожаат қилганман газ ходимларига, натижа бўлмади. Болаларим шамоллаб, касал бўлиб қолди. Газнинг босими ҳатто овқат пиширишга етмайди. Илтимос, ёрдам беринг...»
Kun.uz ушбу мурожаатлар бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.

🆕Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
#Нукус_шаҳридаги Арнасай канали орқали «Саманбай» МФЙ ҳудудига ўтувчи кўприкда таъмирлаш ишлари якунига етди. 2020 йилнинг 15 октябридан бошланган қурилиш ишларига жами 1,5 млрд сўм ажратилган.
#Беруний_туман'идаги янги цехда 50 нафар аёл иш ўрнига эга бўлди. Туман марказидан 40 км узоқликдаги «Абай» ОФЙда «Беруний текстил инвест» МЧЖ таркибида тикувчилик цехи очилди. Ҳозир бу ерда 50 нафар аёл иш билан таъминланди.
#Элликқалъа_туман'ида 6 нафар маҳкум жазодан озод қилинди. Пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумлар иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтди. Унда интизомий тузалиш йўлига ўтган, хулқ-атворини яхши тарафдан кўрсатиб, суд ҳукмида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келган 6 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган.

🏘 Қорақалпоғистонда эҳтиёжманд оилаларнинг 23 та эски уйи бузилиб, янгидан қурилди
#Нукусдаги 5 та оиланинг эски турар жойлари бузилиб, янги уй қуриб берилди ва 4 та оиланинг уйи таъмирланди.
#Тахитошда 3 та хонадон қайта қурилди, 3 таси таъмирланди.
#Бўзатовда 6 та оиланинг уйлари қайта таъмирланган. Шунингдек, туман марказидан 4 қаватли арзонлаштирилган уйларнинг 10 хонадони ёрдамга муҳтож аёлларга ажратилиб, уйларнинг бошланғич бадал тўлови Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тўлаб берилди.
#Нукус туманида 10 та эҳтиёжманд оилага тураржойнинг дастлабки тўловлари ҳомийлар томонидан тўлаб берилган бўлса, 7 та уй таъмирлаб берилди.
#Берунийда 10 нафар хотин-қизга бериладиган уй-жойнинг дастлабки тўлови қоплаб берилган бўлса, бир фуқарога янги уй қуриб берилди.
#Тўрткўлда 2 оилага янги турар жой қуриб берилган ва бир оиланинг уйи таъмирланган. Қонликўл туманида 3 фуқаронинг уйи янгидан қурилди, 11 оиланинг хонадони таъмирланди.
#Тахтакўпирда 6 нафар оилага янги уй-жой қуриб берилди, 8 нафар оиланинг хонадони таъмирлаб берилди.
#Мўйноқда 50 нафар фуқарога арзонлаштирилган кўп қаватли уйларнинг бошланғич тўловлари тўлаб берилган бўлса, 18 та хонадонда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 5 та оилага янги уйлар қуриб берилган.
Умуман, пандемия даврида Қорақалпоғистонда эҳтиёжманд оилаларнинг 23 та эски уйи бузилиб, янгидан қурилди, 60 га яқини таъмирланган ва 70 дан ортиқ уйларнинг бошланғич бадал пуллари тўлаб берилган.

Ҳарбийларга 30 хонадонли янги уй берилди
#Нукус_шаҳри'да ҳарбий хизматчилар ва фахрийларга 30 хонадондан иборат бўлган 1 та кўп қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Xонадон калитларини топшириш маросимида ҳарбий округ қўмондони Фарҳоджон Шерматов, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Ерназар Аташов, Нукус гарнизони ҳарбий прокуратураси раҳбарияти иштирок этган.

45 млн сўм пора эвазига ички ишлар органларига ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
#Нукус_шаҳри'да яшовчи Т.Б. ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Чимбойлик Қ.У. исмли шахс ички ишлар органларига ишга киритиб беришини ваъда қилиб, бунинг эвазига пора тариқасида 45 млн сўм талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан, 12 январ куни ўтказилган тезкор тадбирда Қ.У. Т.Б. дан ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига талаб қилинган пулларнинг 25 млн сўмини олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚР бошқармаси томонидан фуқаро Қ.У. нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабарида.

🔥 Нукусдаги маҳалла аҳолисига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди
#Нукус_шаҳри «Қоскўл–4» 31-сон «Жанга базар» МФЙ аҳолисини табиий газ билан таъминлайдиган ер усти Д-76 мм газ тароғига «Камаз» урилганлиги сабабли газ тароғига авария таъмирлаш зарурати сезилмоқда.
«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти матбуот хизматининг маълум қилишича, шу сабабдан 22 январ куни саот 10:00 дан 16:00 гача ушбу ҳудуд аҳолисига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.
Таъмирлаш ишлари вақтида аҳолидан техник хавфсизлик қоидаларига амал қилишини сўраймиз, дейилади «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» хабарида.

Нукусдаги Президент мактабидан хориждаги нуфузли ОТМларга ўқишга кирганлар сони 5 тага етди
#Нукус_шаҳри'даги Президент мактаби битирувчиси Дамир Мирзабаев AҚШнинг Aёна коллежига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Президент мактабининг Telegram'даги расмий канали хабар бермоқда
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қорақалпоғистонлик Мирас Досчанов, Шамсуддин Камалов, Бийбимарям Жолдасбаева ҳамда Зийнет Жийенбаева AҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Нукусдаги Президент мактабидан хориждаги нуфузли ОТМларга ўқишга кирганлар сони 6 тага етди
#Нукус_шаҳри'даги Президент мактаби битирувчиси Кдырниязов Камалатдин Британиянинг Аберистуит университетига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Президент мактабининг Telegram'даги расмий канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қорақалпоғистонлик Дамир Мирзабаев, Мирас Досчанов, Шамсуддин Камалов, Бийбимарям Жолдасбаева ҳамда Зийнет Жийенбаева AҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

⚡️ Нукусда янгидан қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушгани айтилмоқда
#Нукус_шаҳри'да қурилаётган кўп қаватли бинонинг 3-4-қаватларининг бир қисми қулаб тушганга ўхшайди, дея ёзмоқда маҳаллий сайтларнинг бири. Aйтилишича, уйнинг олд томони ёпиб қўйилган, бетон плиталар «Камаз»га юкланган.
«Агар бино ростдан қулаган бўлса, бу жойда ўзимизга ўхшаган одамлар яшайди, бу бинонинг бошқа жойлари қулаб тушмаслигига ким кафолат бера олади?», — дея қўшимча қилади маҳаллий нашр.
Юқоридаги ҳолат бўйича Қорақалпоғистондаги бирор масъул ташкилот ҳозирча расмий маълумот бермади. Kun.uz мухбирига маълум қилинишича, воқеа юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушмаган.

Нукусда камчилиги аниқланган уйнинг девори бузиб ташланди
#Нукус_шаҳри Татибаев кўчаси бўйида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносида камчиликлар аниқланиб, бинонинг деворлари қайта тиклаш учун бузиб ташланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур объектнинг лойиҳа ҳужжатлари «Арх энерго проект» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган, қурувчи эса «Нукус Шахзода Афруз» МЧЖ. Қурилаётган 5 қаватли турар жой биносининг қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси аниқлаган.
«Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бинода олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилиб, турар жой биносининг деворлари қайта тиклаш учун бузилмоқда», – дейилади вазирлик матбуоти хабарида.
Аввалроқ маҳаллий интернет нашрларда ва ижтимоий тармоқларда Нукусда янгидан қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушгани айтилаётганди.

💼 #Тайинлов
Нукус шаҳри ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
#Нукус_шаҳри ҳокимининг ҳуқуқ маслаҳатчиси лавозимига Ойбек Бабанов тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бабанов 2019 йилдан тайинловга қадар, Шуманай тумани Маданият бўлими юрисконсульти лавозимида фаолият юритган.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston

📸 #Кун_сурати
#Нукус_шаҳри'даги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети биносининг 1983 йилги ва 2021 йил 7 мартдаги сурати. 38 йил нималарни ўзгартирганига ўзингиз баҳо беринг.

#Нукус_шаҳри'даги Ўзбекистон кўчаси (олдинги Тўрткўл гузари)нинг 1980 йилги ва 2020 йилдаги сурати. 40 йил нималарни ўзгартирганига ўзингиз баҳо беринг.

«ТAТУда фақат бир семестр ўқидим, кейин...» – Amazon’да дастурчи-муҳандис бўлиб ишлаётган қорақалпоғистонлик йигит ҳикояси
«Мактабни битириб, ТАТУга ўқишга кирганман. Бир семестрлик ўқишдан сўнг менга кўпроқ янгилик бера оладиган атмосферада ўзимни синаб кўришни хоҳлаганман ва Жанубий Кореяга кўчиб келганман. Бу менинг глобал оламга қўйган илк қадамим бўлган», - дейди Amazon' компаниясининг қорақалпоғистонлик ходими Бекназар Абдикамолов.
➡️ Батафсил ўқинг
У ҳозир 28 ёшда, шу пайтга қадар бакалавр ва магистратурани тугатган, дастурлаш бўйича бир неча йиллик тажрибага эга кадр.
Канадада фаолият юритаётган, мигрантлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар беришга ихтисослашган Immigration shop лойиҳаси муаллифи Раҳмат Собиров Amazon’ компаниясида дастурчи-муҳандис бўлиб ишлаётган қорақалпоғистонлик Бекназар Абдикамолов билан суҳбатлашди.
📹 Тўлиқ видео
Дастур бошловчисининг қайд этишича, дастурчи-муҳандислик Канадада талаб юқори бўлган мутахассисликлардан бири ҳисобланади. Маълумот учун, Бекназар Абдикамалов 1993 йилнинг 19 сентябрида #Нукус_шаҳри'да туғилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сони қанча?
Саволга Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов жавоб берди.
Унинг айтишича, ўтган 2020 йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож 17 мингдан зиёд оила «Темир дафтар»га киритилган. Уларнинг орасида энг юқори кўрсатгич Нукус шаҳри аҳолисига тўғри келган.
Карантин даврида call-марказларига мурожаатларнинг 70 фоизи ҳам айнан #Нукус_шаҳри аҳлидан келиб тушган.