Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.76K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
8 ойда 69 млрд сўмлик солиқ ундирди

#Беруний тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2020 йилда бюджет тушумларига 96 млрд сўм миқдорда прогноз кўрсаткичи белгиланиб, январь–сентябрь ойларида 69 млрд сўм тушум таъминланди.

Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг 3-чораги учун белгиланган 64,1 млрд сўм режа кўрсаткичлари 107,6 фоиз бажарилган.

Коронавирус пандемияси даврида 9 та ташкилотнинг 194,8 млн сўмлик солиқлари 1 октябрга қадар тўхтатилган эди.

Туман бўйича 792 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиб, 2536 млн сўм маблағ корхона ихтиёрида қолдирилди, дейилади ҳокимлик хабарида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Берунийда инновацион клиника иш бошлади

#Беруний туманида «Доктор Мақсудова инновацион клиникаси» офтальмология ва диагностика маркази очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Очилиш маросимида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими З.Мақсудова, Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири О.Ҳамроевлар иштирок этган.

Марказнинг лойиҳа қиймати 11 млрд сўмни ташкил қилади. Бу ерда аҳолига офтальмология ва диагностика, стоматология, ЛОР-комбайн, гинекология-видеоколпоскопия, кардиология, ЭКГ, УЗИ каби хизматлар кўрсатилади.

Клиникада 10 нафар малакали шифокор ва 18 нафар ишчи ходим фаолият олиб боради. Ўрнатилган технологик ускуналар АҚШ, Япония ва Германия давлатларидан олиб келинган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🆕Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

#Нукус_шаҳридаги Арнасай канали орқали «Саманбай» МФЙ ҳудудига ўтувчи кўприкда таъмирлаш ишлари якунига етди. 2020 йилнинг 15 октябридан бошланган қурилиш ишларига жами 1,5 млрд сўм ажратилган.

#Беруний_туман'идаги янги цехда 50 нафар аёл иш ўрнига эга бўлди. Туман марказидан 40 км узоқликдаги «Абай» ОФЙда «Беруний текстил инвест» МЧЖ таркибида тикувчилик цехи очилди. Ҳозир бу ерда 50 нафар аёл иш билан таъминланди.

#Элликқалъа_туман'ида 6 нафар маҳкум жазодан озод қилинди. Пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумлар иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтди. Унда интизомий тузалиш йўлига ўтган, хулқ-атворини яхши тарафдан кўрсатиб, суд ҳукмида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келган 6 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ноёб гул Қорақалпоғистонда 30 йил деганда гуллади

#Беруний_тумани'даги иссиқхонада Кариб оролларида ўсадиган Aгава гули бор. Иссиқхона эгаси уни 30 йилдан бери парвариш қилмоқда.

Aгава 30 йил деганда биринчи марта гуллади. Унинг узунлиги Марказий Aмерикада 15-20 метргача етади.

Қорақалпоғистонда эса гул 2-3 метргача ўсган. Aгава умри давомида фақат бир марта гуллайди. У уруғидан ва пояларидан кўпайтирилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹🌪 Берунийдаги кўп қаватли уйнинг томи бутунлай учиб кетди

#Беруний_тумани Тўрткўл шоҳ кўчаси яқинидаги кўп қаватли уйнинг томи учиб кетган. Бунга, сўнгги кунларда Қорақалпоғистон ва Хоразмда кузатилаётган кучли шамол сабаб бўлган.

Икки қаватдан иборат уйнинг томи бутунлай учиб тушган. Ҳолат натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир машина томнинг тагида қолиб кетган. Вазият бўйича масъул ташкилотлар ҳозиргача маълумот беришмади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
⚡️ Берунийда 420 млн сўмга қурилиб, фойдаланишга топширилган мактаб умуман қурилмаган бўлиб чиқди

#Беруний_тумани'даги 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга қабул қилинганлиги кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтилган.

Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/29118219

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

🤝 #Беруний. Туман ҳокими Aтабек Сапарбаевга кўра, “Ёшлар дафтари”га 7058 нафар ёш киритилган. Улардан 6577 нафарининг муаммоларига амалий ёрдам берилган.

🏗 #Aмударё. Туман ҳокими Султонбой Йўлдошевнинг айтишича, “Обод қишлоқ” дастури доирасида жорий йилда Хитой овули ҳамда Жумуртов шаҳарчасида, овулларида жами 37 млрд сўмлик ишларни бажариш режалаштирилган.

📌 #Элликқалъа. Туман ҳокими Сейдамат Авезовнинг маълум қилишича, ҳудудда 2021 йилда 253 млрд сўмлик 150 та лойиҳа ишга туширилади. Бугунгача 165 млрд сўмлик 78 та лойиҳа ишга тушиб, 1000 га яқин иш ўрни яратилган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари