8 ойда 69 млрд сўмлик солиқ ундирди
#Беруний тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2020 йилда бюджет тушумларига 96 млрд сўм миқдорда прогноз кўрсаткичи белгиланиб, январь–сентябрь ойларида 69 млрд сўм тушум таъминланди.
Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг 3-чораги учун белгиланган 64,1 млрд сўм режа кўрсаткичлари 107,6 фоиз бажарилган.
Коронавирус пандемияси даврида 9 та ташкилотнинг 194,8 млн сўмлик солиқлари 1 октябрга қадар тўхтатилган эди.
Туман бўйича 792 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиб, 2536 млн сўм маблағ корхона ихтиёрида қолдирилди, дейилади ҳокимлик хабарида.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ноёб гул Қорақалпоғистонда 30 йил деганда гуллади
#Беруний_тумани'даги иссиқхонада Кариб оролларида ўсадиган Aгава гули бор. Иссиқхона эгаси уни 30 йилдан бери парвариш қилмоқда.
Aгава 30 йил деганда биринчи марта гуллади. Унинг узунлиги Марказий Aмерикада 15-20 метргача етади.
Қорақалпоғистонда эса гул 2-3 метргача ўсган. Aгава умри давомида фақат бир марта гуллайди. У уруғидан ва пояларидан кўпайтирилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Беруний_тумани'даги иссиқхонада Кариб оролларида ўсадиган Aгава гули бор. Иссиқхона эгаси уни 30 йилдан бери парвариш қилмоқда.
Aгава 30 йил деганда биринчи марта гуллади. Унинг узунлиги Марказий Aмерикада 15-20 метргача етади.
Қорақалпоғистонда эса гул 2-3 метргача ўсган. Aгава умри давомида фақат бир марта гуллайди. У уруғидан ва пояларидан кўпайтирилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹🌪 Берунийдаги кўп қаватли уйнинг томи бутунлай учиб кетди
#Беруний_тумани Тўрткўл шоҳ кўчаси яқинидаги кўп қаватли уйнинг томи учиб кетган. Бунга, сўнгги кунларда Қорақалпоғистон ва Хоразмда кузатилаётган кучли шамол сабаб бўлган.
Икки қаватдан иборат уйнинг томи бутунлай учиб тушган. Ҳолат натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир машина томнинг тагида қолиб кетган. Вазият бўйича масъул ташкилотлар ҳозиргача маълумот беришмади.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston

⚡️ Берунийда 420 млн сўмга қурилиб, фойдаланишга топширилган мактаб умуман қурилмаган бўлиб чиқди
#Беруний_тумани'даги 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга қабул қилинганлиги кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтилган.
Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/29118219