Toshkent viloyati | Kun.uz
1.48K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Вилоят ҳаётига оид 3️⃣ хабар

🔹
#Бўка. Тумандаги наслли парранда етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликда ўтган йили Жанубий Кореядан 12 минг бош зотли товуқ олиб келинган. Маълумотларга кўра, республикадаги мавжуд 45 та наслчиликка ихтисослашган паррандачилик хўжалигининг 7 таси тухум, 38 таси эса гўшт етиштиради.

🔹#Оҳангарон. Ғаллақудуқ маҳалласида ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мутасадди ташкилот ходимлари уйма-уй юриб, аҳолига газдан ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар бериб, йўриқномалар тарқатишмоқда.

🔹#Чирчиқ_шаҳри. «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими хабарига кўра, Троицк ҳудудида жойлашган 6-насос станциясида сув узатиш насос қурилмасида носозлик вужудга келган. Шу сабабли 24 ноябр куни соат 9:00 дан 16:00 га қадар “Х.Мақсудов”, «М.Улуғбек», “В.Ҳайдаров”, “Гулистон” ва “Иқбол” МФЙларида ичимлик суви таъминотида узилиш бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
#Мурожаат

Иссиқ сув босими жуда паст, уйлар исимаяпти

#Юқори_Чирчиқ_тумани. «Совуқ мавсум бошланиши билан газ таъминоти НОЛга тушади. Электр ҳам қониқарли эмас. Aхир газдан совуқда фойдаланмасак, қачон ишлатамиз? Ёзда кераги ҳам йўқ. Қишда берсин. Болалар, кексалар, ёш келин-куёвлар, қўйингки, бу ерда ҳам одамлар яшайди. Шу масалани ижобий ҳал этишда яқиндан, амалий кўмак беринглар. Олдиндан раҳмат».
Суранкент ҳудуди, "Янги ҳаёт" МФЙдан.

#Оҳангарон_тумани. «Дамас» ҳайдаб тирикчилик қиламан. Ҳеч бўлмаса, совуқ кунда навбат бўлганига яраша «заправка»лар белгиланган вақтигача ишласин. Соат 6:00 да очилса, 11:30 дан кейин ўчириб қўйишяпти. Ўзбекистонда газ «заправка»лар ишлаяптими ўзи?»
"Қуюн" МФЙ, Шифокорлар кўчасидан.

#Ангрен_шаҳри. «2020 йилнинг 13 ноябрида бизнинг манзилга иссиқ сув берилди, лекин иссиқлик ҳарорати ва иссиқ сув босими жуда паст. Бундай ҳолларда қандай чора кўриш зарур, уйлар исимаяпти, иссиқлик учун тўлов қандай ҳисобланади?»
Гўзал маҳалласи, Ёшлик кўчасидан.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Оҳангарон_тумани. Телов маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан "Конституция – бахтимиз қомуси" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔹#Тошкент_тумани. “Миллий армиямиз – жасорат мактабидир!” шиори остида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ҳаво-десантчилар бўлинмаси томонидан замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, тадбир давомида БТР-82, Эждар ялчин, Тайфун техникалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги машғулотлари, кўргазмали чиқишлари намойиш этилган.

🔹#Олмалиқ_шаҳри. 2020 йилнинг 1-3 декабр кунлари Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуасида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Қибрай_тумани. 2-сектор ҳудудидаги Жарбоши ва Чингелди маҳаллаларида ёшлар билан мутасаддилар иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида 15 нафар ёш билан яккама-якка мулоқот ўтказилиб, уларнинг 2 нафари шу ернинг ўзида иш билан таъминланган, 3 нафарига қизиқишига кўра, қайта тайёрлаш курсларига йўлланма берилган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. 9-12 декабр кунлари туманнинг аҳоли турар жойларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва ҳалок бўлишининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказиляпти. Шу муносабат билан вилоятнинг 10 та туман ва шаҳарлари ФВБларининг 100 нафар хизматчиси, газ, электр тармоқлари, тез тиббий ёрдам ва маҳалла раисларидан тузилган ишчи гуруҳлари фаолият олиб боришмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 11-сонли умумтаълим мактабида «Ватаним мадҳияси – фахрим, ғурурим!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Пскент. Туман ҳокимининг қабулида бўлган «Лолаариқ» МФЙда истиқомат қилувчи Н.Раҳмонова хонадонига табиий газ тортиш бўйича амалий ёрдам сўраган эди. Мурожаат ҳоким топшириғи асосида "Пскенттумангаз" бўлими ходимлари томонидан ўрганилиб, мурожаатчи хонадонига табиий газ тармоғи тортиб берилган.

🔹#Оҳангарон. Республика маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон туман бўлинмаси томонидан савдо дўконларида мамлакатимизда болалар учун ишлаб чиқарилаётган ва хориждан кириб келаётган кийимлар, ўйинчоқлар, қўғирчоқлар, компютер ўйинлари, матбаа ва маиший маҳсулотларнинг маънавий, тарбиявий, ғоявий, тиббий-гигиеник ҳолатларини ўрганиш бўйича тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

🔹#Тошкент_тумани. 2020–2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида «Универсал» спорт мажмуасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг taekwondo ITF тури бўйича Тошкент тумани очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Юқори_Чирчиқ. Туманда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Рустам Холматов йиғилганларни байрам билан табриклаб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган натижаларни ҳам алоҳида эътироф этган. Тадбир якунида бир гуруҳ илғорлар эсдалик совғалари билан тақдирланган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. Туманнинг Бектемир маҳалласида тадбиркор Мавлуда Бобоева томонидан “Ниҳол 5” номли 100 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат МТТ ўз фаолиятини бошлади. Айни кунларда боғчада 15 нафар малакали тарбиячи болажонларнинг тарбияси билан шуғулланмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг тури бўйича 6 ёшдан 18 ёшгача ва ундан юқори бўлган ёшлар ўртасида очиқ турнир ўтказилди. Унда 120 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этган. Мусобақа қатнашчилари 4 та вазн тоифасида камар учун ўзаро баҳс олиб боришган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Юқори_Чирчиқ. Тумандаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастурига асосан 3,6 миллиард сўм эвазига қайта реконструкция қилинди. 150 ўринга мўлжалланган болалар боғчасида 42 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Бугунги кунда туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 37 та боғча бўлиб, уларнинг 11 таси давлат ихтиёрида, 19 таси нодавлат, 3 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритади, 4 таси эса оилавий ҳисобланади.

🔹 #Оҳангарон_тумани. Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган марафонда 400 дан ортиқ ёшлар фаол иштирок этган.

🔹 #Чирчиқ. Шаҳарда спортнинг каратэ WKF тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан уюштирилган беллашувларда 480 нафарга яқин ўсмир, ёшлар ва катталар қатнашган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 4️⃣ хабар

🔹
#Қибрай. Тиббиёт бирлашмаси томонидан туманда жойлашган вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйи тарбияланувчилари саломатлиги шифокорлар кўригидан ўтказилди.

🔹#Бўстонлиқ. Аҳолига қулайлик яратиш, шунингдек, маҳсулотлар нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида жойларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ярмаркалари ташкил этилмоқда.

🔹#Оҳангарон. ХТБ тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

🔹#Пскент. Ҳоким қабулида Навоий маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар Фурқат мавзесида ичимлик суви билан боғлиқ масалада мурожаат қилган эди. Ҳозирда мазкур мавзеда янги қурилган ичимлик суви тармоғида сув таъминоти ишга туширилган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Юқори_Чирчиқ. Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида «14 январ – Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган мусобақа ўтказилди. Баҳсларда спортнинг мини-футбол тури бўйича 2008–2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида биринчиликка номзодлар сараланган. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда 50 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган.

🔹#Чиноз. Туман ҳокимлиги олдидан бошланган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўтказилган марафонда фуқаролар 5 километр масофани пиёда босиб ўтишган. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳаётда татбиқ этиш, саломатликларини тиклаш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳар жабҳада фаол, интилувчан йигит-қизлар қатнашган.

🔹#Оҳангарон_шаҳри. 1-сонли умумтаълим мактабида шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан жорий йилдаги илк учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 60 нафардан зиёд ёш иштирок этган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Оҳангарон. Туманнинг олис, тоғли ҳудудларидан бўлган “Чинор” МФЙ да “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида маданий тадбир ташкил этилди. Унда ҳарбий қисмлар хизматчилари иштирок этиб, кўргазмали жанг саҳналарини намойиш этишган.

🔹#Қибрай_тумани. 1-умумтаълим мактабида стол тенниси ва оммавий спорт турлари бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ҳар бир маҳалладан 4 нафардан иштирокчи қатнашган қизғин беллашувда ғолиблик ўғил болалар ўртасида “Арғин”, хотин-қизлар ўртасида эса “Ҳосилот” маҳаллалари жамоасига насиб этган.

🔹#Тошкент_тумани. Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан ўтказиб келинаётган “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида тадбир ўтказилди. Унинг доирасида туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 8-умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Ангрен_шаҳри. Шаҳар давлат хизматлари марказида кореялик инвесторлар муассислигида "Angren Korea international school" нодавлат таълим муассасаси рўйхатдан ўтказилди. Ушбу нодавлат олий таълим ташкилотининг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши режалаштирилган.

🔹#Пскент_тумани. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туман аҳолиси ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмоқда. “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида ёлғиз ва ўзгалар ёрдамига муҳтож кексалар ҳолидан хабар олинмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқув муассасаларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасидаги мусобақанинг туман босқичи бўлиб ўтди. Ғолиб деб топилган жамоалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Оҳангарон_тумани: 265,7 млн сўмлик кучли таъсир этувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Департамент, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Р. бошқарувидаги «EPICA» кўздан кечирилганда, машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 13 092 дона «Regapen», 15 078 дона «Perge» ва 394 дона «Тропикамид» номли умумий қиймати 265,7 млн сўмлик кучли таъсир этувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Бўстонлиқ_туманида «Ёшлар дафтари»га киритилган 123 нафар ёшларга ўз бандлигини таъминлаши учун қизиққан касб-ҳунарларидан келиб чиқиб тикув машинаси, сартарошлик анжомлари ҳамда печ духовкалар топширилди.

▪️#Ўрта_Чирчиқ_туманида маҳаллий бюджет маблағлари эвазига Чангтепа маҳалласида 600 метр қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, асфальт ётқизилди. Ҳозирда туманнинг ички кўчаларида ободонлаштиш ишлари давом этмоқда.

▪️#Оҳангарон_шаҳар: Илхом Темиров - Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Бўстонлиқ_туманида 4 та маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш ҳамда инвентар жиҳозлар билан таъминлаш учун ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 320 млн сўм пул маблағи йўналтирилади. Жумладан, Боғистон МФЙга 70 млн, Нанай МФЙга 50 млн, Боладала МФЙга 100 млн ҳамда Сижжак МФЙга 100 млн жами ажратилади.

▪️#Оҳангарон_шаҳри: Нусратилло Холиқов - Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

▪️#Пискент_тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги 29 та маҳалланинг ҳар бирига (29 дона) замонавий планшет тарқатилди. Бугунги кунда 26 та маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ интернет тармоғига уланди, тизимни узлуксиз ишлатиш мақсадида йил якунига қадар 16 млн сўмдан ортиқ ойлик тўловлари тўлаб берилди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Янгийўл_шаҳрида ички туризмни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг тарихий жойлари билан таништириш мақсадида 22-23 июль кунлари «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи 50 нафар хотин-қизлар Бухоро шаҳрига саёҳатга олиб борилди.

▪️#Оҳангарон_тумани ҳокимлиги томонидан "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида 58 нафар ёшга тикув машинаси ҳамда пайвандлаш ускуналари топширилди.

▪️#Чирчиқ_шаҳар «Кимёгар» МФЙ худудида сув тошқини кузатилди. Оқибатда маҳалладаги 10 та хонадоннинг ховлисини сув босган. Унда маҳалланинг юқори қисмидан оқиб ўтган ўзанда сув кўпайиб кетганлиги боис, қирғоқнинг бўш тупроқли жойидан емирилиши оқибатида содир бўлган. Чирчиқ шаҳар ФВБ ҳамда ЧОТҚБЮ курсантлари ёрдамида хавф бартараф этилди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Оҳангарон_тумани ҳокими қарорига кўра, Нуробод қўрғони ҳудудида 0,08 гектар ер майдонида намунавий “Street workout” майдончаси ташкил этилади.

▪️#Тошкент_вилоятида 2021-2024 йилларда қўшимча 11 минг 13 гектар, шундан фермер ва кластерларда 8 минг 963 гектар, аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида 2 минг 50 гектар узумзорлар барпо этилади.

▪️#Янгийўл_тумани Обод, Самарқанд, Саидота маҳаллаларининг газ таьминотини яxшилаш учун 8,1 км газ қувури тортилади. Ҳозирги кунда 1 км газ қувури тортиб бўлинди.

▪️#Тошкент_вилоятида жорий йилда 25 минг гектардан ортиқ майдонда соя экилган. Ушбу майдонлардан 25 минг тонна, шундан, 20 минг тонна товар дон ва 5 минг тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган. Мавсум бошидан буён 603 гектар соя йиғиштириб олинди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари