Toshkent viloyati | Kun.uz
1.37K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
3️⃣Вилоят туманларидан учта хабар

#Ўрта_Чирчиқ. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши туфайли ҳудудларда аҳоли хонадонларини иситиш муаммоли масалага айланди. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ҳудудда яшовчи 157 нафар “Темир дафтар” рўйхатида турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага бир тоннадан бепул кўмир маҳсулоти тарқатилди.

#Қибрай. Туман ҳокимлигида ўтган қабулда 15 нафарга яқин фуқаронинг уй-жой, хусусийлаштириш ва ер масалалари бўйича берилган мурожаатлари ўрганилди. Учрашувда 10 нафар фуқаронинг моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий муаммолар юзасидан қилган мурожаатлари муҳокама қилиниб, ўрнатилган тартибда мутасаддиларга қатъий вазифалар белгилаб берилган.

#Янгийўл. 20 ноябр куни туманнинг «Қовунчи» МФЙда истиқомат қилувчи бир оиланинг беш нафар аъзоси (ота-она, уч нафар вояга етмаган фарзанд) яшаб келган уй ошхонасида ис газидан заҳарланган. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.

👉 Тошкент хабарлари
«Ҳозир уйимизда электр йўқ, баъзида кун давомида ёнмайди»

#Зангиота_тумани. «Газ умуман йўқ, бўлса ҳам жуда паст ёнади. Электр эса бир кунда 3-4 маҳал ўчади. Ёмғир, қор ёки шамол бўлса, умуман «свет» ярим кундан ошиқ, баъзида кун давомида бўлмайди. Илтимос, шу масалани олиб чиқсангизлар. Халқ кўрсин пойтахт атрофидаги туманларнинг ҳолатини. Мутасадди ходимларнинг виждони бўлса шу масалани ўрганиб чиқар». Масалбой ҚФЙ Иқбол 2-тор кўчасидан.

#Тошкент_тумани. «Мажнунтол» МФЙ Элпарвар кўчасида яшаймиз. Ҳозир уйимизда электр йўқ. Бир ҳафтада беш кун бир соатдан ўчирилади. Шанба ва якшанба кунлари кун давомида «свет» бўлмайди. Мен эрталабдан то кечги 17:00 гача туман электр тармоқлари корхонаси ҳовлисида юриб, оёқларимдан совуқ ўтиб, шамоллаб қолдим. Электр ходимлари ўзлари тушунмайдиган системани ўрнатиб, нима қиларди аҳолини қийнаб? Бизга бундай янги системани умуман кераги йўқ. Ўзимизни эски «счетчик»ни қўйиб берсин». «Мажнунтол» МФЙ Элпарвар кўчасидан.

#Ўрта_Чирчиқ_тумани. «Бизда йиллар давомида табиий газ муаммо бўлиб келади. Газ қувурлари бор. Аммо табиий газ ҳеч қачон бўлмаган. Аҳолининг мурожаатларига ҳар сафар мутассадилар томонидан турли баҳоналар айтилади. 2020 йилнинг охирига режалаштирилган, деб бизга тасалли берган масъуллар энди маблағ йўқ, деб баҳона қилишмоқда. Вилоят маъмурий маркази қурилаётган Нурафшон шаҳридан атиги 10 км узоқликда бўлган бу ҳудудда эса бугунги ривожланган замонда оддийгина табиий газнинг йўқлиги бироз кулгили назаримда». Тошлоқ маҳалласи Оқ олтин кўчасидан.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Ўрта_Чирчиқ. Тумандаги 27-мактабда 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқуловнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Ўртаовул”, “Юқориовул”, “Бойовул”, “Қорақўйли” ҳамда яна 3-сектордаги 10 дан ортиқ маҳалла ёшлари иштирок этган.

🔹#Олмалиқ. Шаҳарда “СевДур” номли янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Мазкур тарбия муассасаси Улуғбек кўчасида жойлашган бўлиб, 20 ўринга мўлжалланган. Бу аҳоли гавжум бўлган маҳалла аҳли учун айни муддао бўлган.

🔹#Тошкент_тумани. 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига кўра, секторлар, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаларига старт берилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Қибрай_тумани. 2-сектор ҳудудидаги Жарбоши ва Чингелди маҳаллаларида ёшлар билан мутасаддилар иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида 15 нафар ёш билан яккама-якка мулоқот ўтказилиб, уларнинг 2 нафари шу ернинг ўзида иш билан таъминланган, 3 нафарига қизиқишига кўра, қайта тайёрлаш курсларига йўлланма берилган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. 9-12 декабр кунлари туманнинг аҳоли турар жойларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва ҳалок бўлишининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказиляпти. Шу муносабат билан вилоятнинг 10 та туман ва шаҳарлари ФВБларининг 100 нафар хизматчиси, газ, электр тармоқлари, тез тиббий ёрдам ва маҳалла раисларидан тузилган ишчи гуруҳлари фаолият олиб боришмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 11-сонли умумтаълим мактабида «Ватаним мадҳияси – фахрим, ғурурим!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Юқори_Чирчиқ. Туманда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Рустам Холматов йиғилганларни байрам билан табриклаб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган натижаларни ҳам алоҳида эътироф этган. Тадбир якунида бир гуруҳ илғорлар эсдалик совғалари билан тақдирланган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. Туманнинг Бектемир маҳалласида тадбиркор Мавлуда Бобоева томонидан “Ниҳол 5” номли 100 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат МТТ ўз фаолиятини бошлади. Айни кунларда боғчада 15 нафар малакали тарбиячи болажонларнинг тарбияси билан шуғулланмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг тури бўйича 6 ёшдан 18 ёшгача ва ундан юқори бўлган ёшлар ўртасида очиқ турнир ўтказилди. Унда 120 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этган. Мусобақа қатнашчилари 4 та вазн тоифасида камар учун ўзаро баҳс олиб боришган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Ўрта_Чирчиқ. “Файзиобод” маҳалласидаги 3-мактабда спортнинг универсал жанг тури бўйича Тошкент вилояти очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Баҳсларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ёш спортчилар иштирок этишган.

🔹 #Қибрай. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари туманда истиқомат қилаётган 7 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан доимий равишда хабар олиб туришибди. Уларга вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан ҳар ойда 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бериляпти.

🔹 #Чиноз. Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан туман ҳокимлиги биноси олдида бир нечта ҳарбий қисмлар ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Унда томошабинлар эътиборига ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, шунингдек, ҳарбий ансамбл хонандалари ижросида концерт дастури намойиш этилган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Қибрай. Меҳнат маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади. 1-сектор ҳудудидаги “Wunderkids” номли оилавий боғча 25 нафар тарбияланувчига мўлжалланган. Бугунги кунда туманда давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 42 та. Оилавий боғчалар сони 20 та бўлса, 9 та хусусий боғча фаолият кўрсатяпти.

🔹#Бўстонлиқ. Ғазалкент шаҳридаги “Наврўз” савдо мажмуаси кинотеатрида киберспорт мусобақаси ташкил этилди. Унда тумандаги ёшлар футбол бўйича виртуал тўп суришган ва энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар саралаб олинган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. “Обод”, “Ким Пен Хва” ва “Туркистон” МФЙ ҳудудида “Street work out” спорт майдончалари ташкил этилди. Яқин кунларда “Халқобод”, “Мустақиллик” ва “Юқориовул” МФЙ ҳудудида ҳам ёшларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, шундай махсус жойлар барпо этилиши режалаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга Бош прокурорнинг совғалари топширилди

Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган, имконияти чекланган болалар учун тадбир ташкиллаштирилди.

Унда #Бўка_тумани'даги 15-сонли Меҳрибонлик уйи ва #Ўрта_Чирчиқ_туманида'ги 124-сонли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган жами 165 нафар болаларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг совғалари топширилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Бекобод_шаҳри. Янгиҳаёт маҳалласининг янги идораси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Усмонқулов ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” лойиҳаси доирасида тумандаги 61 та умумий ўрта таълим мактабларининг ишчи-ходимлари ўртасида “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди. Унда тумандаги мактабларнинг 400 нафардан ортиқ ишчи-ходими спортнинг волейбол, стол тенниси, футбол турлари бўйича баҳсларга киришган.

🔹#Зангиота_тумани. Вилоят ва туман сектор ҳамда ДХХ раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда 120 нафар ёш иштирок этиб, 40 дан ортиқ ёшнинг ер ажратиш, бандлик, таълим, спорт, мусиқа, ҳунармандчилик, тўгараклар, малака ошириш каби масалалардаги кўплаб таклиф ва муаммолари тингланган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 4️⃣ хабар

🔹
#Олмалиқ_шаҳри. Зарбулоқ ва Абдулла Қодирий маҳаллаларидаги 10- ва 8-сонли умумтаълим мактабларида "Янги Ўзбекистон – дилларда достон" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

🔹#Ангрен_шаҳри. "Кўктерак" МФЙ даги 7-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

🔹#Бўка_тумани. Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг кўмаги билан феврал-март ойларида туманнинг 42 та маҳалласи ички кўчаларига 45 км масофага шағал ётқизилди. Кейинчалик бу кўчалар асфальт қилиниши режалаштирилган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ_тумани. 2-сонли касб-ҳунар мактабида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси "Кучлик" бекати хавфсизликни таъминлаш бўлими профилактика инспекторлари томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Тошкент_тумани. Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 23-26 март кунлари Тошкент туманида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган «Нафосат» фестивали ўтказилмоқда.

🔹#Ўрта_Чирчиқ_тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг гимнастрада тури бўйича 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Халқ таълими бўлими мудири кубоги ташкил этилди. Мусобақада 40 нафар қиз болалар иштирок этган.

🔹#Нурафшон_шаҳри. Шаҳардаги "Тонг" маданият марказида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 15 та корхона ва ташкилот мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашган. Шунингдек, қатнашчиларнинг айримларига меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Бўстонлиқ_туманида «Ёшлар дафтари»га киритилган 123 нафар ёшларга ўз бандлигини таъминлаши учун қизиққан касб-ҳунарларидан келиб чиқиб тикув машинаси, сартарошлик анжомлари ҳамда печ духовкалар топширилди.

▪️#Ўрта_Чирчиқ_туманида маҳаллий бюджет маблағлари эвазига Чангтепа маҳалласида 600 метр қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, асфальт ётқизилди. Ҳозирда туманнинг ички кўчаларида ободонлаштиш ишлари давом этмоқда.

▪️#Оҳангарон_шаҳар: Илхом Темиров - Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Олмалиқ_шаҳрида 3 ой давомида "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи 25 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномалари топширилди.

▪️#Ўрта_Чирчиқ_туманида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 129 нафар фуқарога микротўлқинли печ, тикув машинаси, электр пайвандлагич жиҳозлари топширилди.

▪️ #Тошкент_вилоятида жорий йил бошидан буён 9 та ҳолатда оммавий заҳарланиш кузатилган бўлиб, 107 нафар жабрланувчи қайд этилган. Шундан вафот этганлар сони 4 нафарни ташкил этади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Юқори_Чирчиқ_тумани: Давлат хусусий шерикчилиги асосида 32 та маҳалла идораси янгидан қуриб битказилди. 2021 йил якунига қадар 5 та МФЙ биносини қуриш, 4 тасини жорий таъмирлаш ҳамда 3 тасини реконструкция қилиш режалаштирилган.

▪️#Бўстонлиқ_тумани: «Ёшлар дафтари»га киритилган 58 нафар ёшларга уларнинг ўз бандлигини таъминлашлари учун қизиққан касб-ҳунарларидан келиб чиқиб инкубаторлар, сартарошлик анжомлари, электропечьлар, ўт ўриш ҳамда пайвандлаш ускуналари топширилди.

▪️#Ўрта_Чирчиқ_тумани: Президент қарорига кўра, Ўрта Чирчиқ тумани мебелсозликка мослаштирилади. Туманнинг «Саидовул» қишлоғида кичик саноат зонаси ташкил этилиб, мебелсозликка ихтисослашган бир нечта лойиҳалар жойлаштирилади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари