Toshkent viloyati | Kun.uz
1.37K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Оҳангарон_тумани. Телов маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан "Конституция – бахтимиз қомуси" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔹#Тошкент_тумани. “Миллий армиямиз – жасорат мактабидир!” шиори остида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ҳаво-десантчилар бўлинмаси томонидан замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, тадбир давомида БТР-82, Эждар ялчин, Тайфун техникалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги машғулотлари, кўргазмали чиқишлари намойиш этилган.

🔹#Олмалиқ_шаҳри. 2020 йилнинг 1-3 декабр кунлари Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуасида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Олмалиқ_шаҳри. Спортнинг кураш тури бўйича Тошкент вилояти миқёсида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида «Вилоят ҳокими кубоги» бўлиб ўтди. Мусобақада 7 та вазн тоифасида 100 нафардан ортиқ спортчи ўзаро беллашган.

🔹#Ангрен. Шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳолига сифатли савдо хизмати кўрсатиш ва бозор нархида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида «Заҳро маркети» янги савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.

🔹#Паркент. Туманда барча сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, муассаса раҳбар ва ходимлари ҳамда ёшлар – 700 нафардан ортиқ фуқаро иштирокида оммавий юриш тадбири ўтказилди. Шунингдек, тадбир доирасида маҳаллаларда аҳоли ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси, мини-футбол, баскетбол сингари спорт турлари бўйича баҳслар ҳам бўлиб ўтган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹 #Олмалиқ_шаҳри. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўсмир ёшлар ва қизлар ўртасида таэквондо ITF йўналиши бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувларда ҳар бир вазн тоифасида 197 нафар қатнашчи ўз омадини синаб кўрди.

🔹 #Пскент_тумани. 19-мактабда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Шунингдек, 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этган ушбу тадбирда томошабинлар эътиборига кўргазмали-ҳарбий чиқишлар ҳам намойиш этилган.

🔹 #Паркент_тумани. «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остидаги оммавий юриш ва эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди. Марафонда минг нафардан зиёд аҳоли фаол қатнашган. Шунингдек, тадбир иштирокчилари спортнинг 100 метр масофага югуриш, баскетбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат-шашка турлари бўйича ўзаро баҳслашган.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Чирчиқ_шаҳри. Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги гарнизонида «Ёшлар ойлиги» доирасида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Ҳарбийлар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Тадбир мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят ва Паркент ўқув спорт клублари, Чирчиқ, Келес СТК, Миллий гвардия ҳамда туман мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган.

🔹#Бекобод_тумани. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 29 та умумтаълим мактабига 4 турдаги дутор, рубоб, гитара ва доира каби мусиқа чолғу асбоблари ҳамда 1 жуфт овоз узаткич мосламаси топширилди.

🔹#Олмалиқ_шаҳри. Ёшларнинг қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда амалий машқлар орқали ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Олмалиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» доирасида амалий семинар ўтказилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 4️⃣ хабар

🔹
#Олмалиқ_шаҳри. Зарбулоқ ва Абдулла Қодирий маҳаллаларидаги 10- ва 8-сонли умумтаълим мактабларида "Янги Ўзбекистон – дилларда достон" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

🔹#Ангрен_шаҳри. "Кўктерак" МФЙ даги 7-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

🔹#Бўка_тумани. Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг кўмаги билан феврал-март ойларида туманнинг 42 та маҳалласи ички кўчаларига 45 км масофага шағал ётқизилди. Кейинчалик бу кўчалар асфальт қилиниши режалаштирилган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ_тумани. 2-сонли касб-ҳунар мактабида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси "Кучлик" бекати хавфсизликни таъминлаш бўлими профилактика инспекторлари томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Қибрай_тумани: Чинор маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Маҳалла биноси давлат-хусусий шерикчилиги асосида барпо этилди. Маълумот учун, Чинор маҳалласида 590та хонадон бўлиб, 2 минг 330 нафар аҳоли истиқомат қилади.

▪️#Қуйи_Чирчиқ_тумани: Бешкент МФЙда ахолини кўп йиллар давомида қийнаб келаётган тоза ичимлик суви муаммосини хал қилиш мақсадида техникаларни жалб қилган холда жами 4 километр узунликдаги сув қувурлари тортилмоқда.

▪️#Олмалиқ_шаҳри: Ташқи реклама бўйича Ойдин, Шош-Илоқ ва Ҳамза маҳаллалари ҳудудида рейд ўтказилди. Рейд давомида давлат тилида ёзилмаган 80 дан ортиқ реклама ва эълонлар олиб ташланди. Айрим тадбиркорларга ёзма огоҳлантириш хатлари берилди.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
♻️ Ҳудудлардан қисқа хабарлар

▪️#Зангиота_тумани: “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 40 нафар оилаларнинг 91 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун 500 минг сўм, жами 45 млн 500 минг сўм миқдорида нақд пул етказиб берилди.

▪️#Тошкент_вилоятида жами 988 та сайлов участкаси ташкил этилди. Вилоятда жами сайловчилар сони 1 миллион 877 минг 107 нафарни ташкил этмоқда.

▪️#Олмалиқ_шаҳри: "Темир дафтар"га киритилган 31 та оиланинг 18 ёшгача бўлган 60 нафар фарзанди учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

▪️#Тошкент_вилояти: ҳозирда 86 минг бошдан зиёд чорва боқиляпти. Жорий йилда 208 та янги лойиҳа асосида қўшимча равишда 25 минг бош қорамол парваришланиб, 45 минг тонна қўшимча гўшт, 41 минг тоннадан ортиқ сут етиштириш режалаштирилган.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари