ОИЛАМ БОЙЛИГИМ!
19.5K subscribers
10.2K photos
13K videos
103 files
24.8K links
Бизнинг
каналимизда
Админ
Реклама учун: - @Donoona
@kelajak_xayot

Менинг оилам - менинг бойлигим!

Мустахкам оила - юрт таянчи

👶 Эртаклар - яхшиликка етаклар

📝 Хаетий хикоялар

👍 Фойдали маълумотлар
Download Telegram
#Саломатлик_рукни

Меъёрий қон босимингизни биласизми?

📌1.     Янги туғилган чақалоқнинг меъёрий қон босими симоб устунидан 7 мм.ни ташкил этиши лозим
1 ёшли ўғил болаларда: 96/66 (юқориси/пасти), қизалоқларда эса 95/65.
10 ёшгача бўлган болалардаги нормал қон босими: ўғил болаларда 103/69, қизларда эса 103/70.
📌2.     20 ёшли йигитларда 123/76, қизларда 116/72.
📌3. 30 ёшли эркакларда нормал қон босими 126/79, аёлларда 120/75.
📌4.     40 ёшли эркакларда 129/81, аёлларда 127/80.
📌5. 50 ёшли эркаклар учун 135/83 бўлган қон босими  меъёрийдир. Аёллар учун эса 137/84.  
📌6.     60 ёшли эркакларда 142/85, аёлларда 144/85.
📌7. 70 ёшли эркакларда 145/82, аёлларда эса 159/85 бўлиши меъёрий ҳолатдир.
📌8. 80 ёшли эркакларда 147/82, аёлларда эса 157/83.
📌9. 90 ёшли эркакларда 145/78, момоларда эса 150/79 айни меъёрий қон босимидир.
📌10.   Келтирилган рақамларнинг биринчиси буйрак босими, иккинчиси эса юрак босимидир. Агар қон босимингиз меъёридан кўтарилиб кетса, тоғорага 37-40 даражали иссиқ сув қуйиб, оёқларингизни солиб 20 дақиқа ўтиринг.  Агар оёқ томирларида варикоз кенгайиши бўлса, қўл тирсакларини солиш мумкин.
📌11.   Шивит ҳам қон босимини туширишда самарали воситадир. Бунинг учун янги ёки қуритилган шивитнинг 2 ош қошиғини  майдалаб,  0,5 литр қайнаган сув солиб дамлаб қўйинг. 200 мм. гача бўлган қон босимида 1-2 чой қошиқдан, ундан юқори бўлганда эса 3-4 қошиқдан қабул қилинг.
📌12. Қон босими меъёрдан тушиб кетганда лавлаги ва қизил сабзини тенг миқдорда олиб, қирғичдан чиқаринг ва бир чой қошиқ ўсимлик ёғидан солиб аралаштириб салат тайёрланг. Бундай салатдан ҳар куни 200 граммдан есангиз қон босимингиз меъёрда туради.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#САЛОМАТЛИК_РУКНИ

Буйраги оғрийдиган кишилар ушбу муолажаларни қўлласалар фойдалидир

🔴 1 Ош қошик сабзи уруғига 1 стакан сув қуйиб 10 дақиқа қайнатинг. 30-40 минут тиндириб ярим стакандан 3 4 махал бир ой давомида ичинг.
🔵 зайтун ёғи ҳам буйракдаги тошларни туширишда ёрдам беради. 3 хафта давомида 1 чой қошиқдан бошлаб ярим стакангача купайтириб боринг, ярим соатдан сунг овқатланинг
🔴 лимон соки льна ёғи ва асал 100 грдан аралаштириб 1 Ош қошиқ овқатдан ярим соат олдин ичинг
🔵 лавлагини тозалаб майдалаб тўғранг. Озгина сув қуйиб қайнатинг. Яхши пишгач ярим стакандан уч махал ичинг
🔴 шолғом сокини чиқаринг тенг микдорда асал аралаштиринг. 1 стаканни 3 булиб уч махал оч қоринга ичинг.
🔵 Ушбу муолажаларни ўз вақтида қолдирмасдан олиб борсангиз буйракдаги тошдан асар ҳам қолмайди...

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#САЛОМАТЛИК_РУКНИ

ТАРВУЗ ХАКИДА

Тарвуз шакарига бой махсулот.Айнан шу полиз махсулоти озиш жараенида фойдалими еки аксинча? Шу саволга тухталамиз ва жавоб топишга харакат киламиз.Тарвуз баъзи. езги мевалар ккл си га солиштирганда нисбатан кам ккл деб айтсак булади.Масалан: шафтоли ва урик мевасида 44 ккл,нок да эса 250 ккл,олма ва малинада 45 ккл мавжуд.Уйлаб курсак,бир булак тарвузда канча фойда ва зарари борлиги тугрисида....Айникса кечка истеъмол килинган тарвуз углеводга бой булгани сабаб яхшигина огирлик кушилишига олиб келаркан.Тарвузни катъиян куннинг биринчи ярмида еганиз маъкул.Озиш ниятингиз булса.албатта!!

Тарвузни согликка фойдаси катта эканлигини хам эслатиш им керак.Чунки махсулот таркибида куплаб витаминлар мавжуд. ВИТ.С, В1, В2, РР ЛИКОПИН, КАРОТИН, МАГНИЙ, КАЛИЙ, ТЕМИР МОДДАСИГА, ФОЛИЕВОЙ КИСЛОТА га бой махсулот дейиш мумкин.У жигар касалликларида, буйрак касалликларида мухим шифоли махсулот хисобланади.Нахорга ейилган тарвуз гипертонияси ва ошкозон язваси бор беморларга яхшигина кушимча даво хисобланади.

Ушбу махсулот ердамида oзиш кандай кечади.?
Ушбу махсулот билан озаман деган кишиларга тарвуз энг маъкул полиз махсулоти деб айтишимиз мумкин.Кунига 250-300гр.тарвуздан 4-5 махал ейиш кифоя.Танадан суюклик хайдалиши хисобига1-1.5кг огирликдан кутулишиз мумкин!Лекин буйрагида тоши бор беморларга албатта врач курсатмасидан кейин ушбу диета кулланса булади.Хуллас .хамма керакли махсулотни хам билиб мъерда тартиб б.н истеъмол килсак организмимизга кумак берган буламиз.

​​​​https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
​​#Лимоннинг ҳуштаъмлиги инсонларга завқ бериши билан бирга шифобаҳшлиги кўпчиликка маълумдир. #Халқ табобатида лимон  қон босими кўтарилганда,  ошқозон-ичак касалликларида,  подагра, атеросклероз,  ўпка сили,  нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, бавосир, сийдик йўлларидаги  тошларни эритишда,   тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда ишлатилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир.  Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

#Лимон – рутадошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 2-3,5 метргача бўлади. Гуллари  майда, оқ, ҳиди хушбўй.  Лимон меваси таркиби эфир мойи, органик кислоталар, қандлар,  каротин,  пектин, флавоноид, темир, фосфор, калий, кальций, магний  ва бир қатор витаминлардан иборат.   

#Лимоннинг сиқиб олинган суви:

#рангни тоза қилиб, сепкилни кетказади;

#тери касалликларидан темираткига суртилса даво бўлади;

#кўзнинг сариқлигини кетказади;

#гипертонияда қон босимини мўътадиллаштиради;

#гепатит (сариқ касаллиги) да ёрдам беради;

#меъдани тоза қилади.

#Лимон шарбати:

#иштаҳани очади;

#безгак билан оғриган беморларнинг ҳароратини туширишда ёрдам беради;

#ошқозон-ичак касалликларида, ҳазмни яхшилаш учун ичилади;

#организмда минерал тузларнинг алмашинуви бузилганида даво бўлади;

#ангина, фарингит, грипп ва нафас йўлларининг шамоллашида ишлатилади;

#лимон шарбатини уч-тўрт қошиқ наҳорда истеъмол қилиш организмдаги ўсмалар ўсишини тўҳтатиши мумкин.

#Барглари:

#меъда ва ички аъзоларини кучли қилади;

#гипертонияда;

#қанд касаллигида даво бўлади.

# Гули:

#Гулини ҳидланса кайфиятни кўтаради;

#Ҳомиладор аёлларда токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

 

#Лимоннинг ёғи:

#асабнинг бўшашганида ёрдам беради;

#фалажга даво бўлади.

 

#Лимон қобиғи:

     -    #қобиғини оғизда тутиб турилса, ҳидни кетказади;

     -    #кийимга қўйилса куя тушишдан сақлайди;

     -    #турли кондитер пишириқлар пиширишда ҳам фойдаланилади;

     - #лимон қобиғини қуритиб, қуруқ чой идиши ичига солинса, чой дамлаганда ҳушбўй ҳид келиб туради.

#Лимон ўсимлигининг барглари, новдалари, мева қобиғидан эфир мойи олиниб, ундан озиқ-овқат, парфюмерия ҳамда фармацевтика соҳасида ишлатилади. Фармацевтика соҳасида лимоннинг эфир мойидан айрим дори-дармонларнинг таъмини яхшилашда фойдаланилади. 

🌺 #САЛОМАТЛИК УЧУН  ОДДИЙ ТАВСИЯЛАР: 

#Танадаги тузларни ҳайдашда -  уч дона лимонни пўстлоғи билан ва 150 грамм тозаланган саримсоқпиёзни қиймалагичдан чиқарилади. Сўнг 1 литрли шиша идишга солиб, устидан 0,5 литр қайнатиб, совутилган сув қуйилади. Бир суткадан кейин докадан ўтказиб, хомашёни сиқиб олгач, банка қопқоғини маҳкам ёпиб,  қоронғи жойда сақланади. Даво учун ушбу суюқликдан ҳар куни эрталаб 50 мл.дан ичинг.

🌺 #Юрак қувватли бўлиши учун – 6 лимонни қобиғи билан  қиймалагичдан ўтказилади ва 1  кг асал билан аралаштирилади, 1 бош саримсоқпиёзни майдалаб, қўшилади. Аралашмани шиша банкага солиб, қоронғи, салқин  жойда 1 хафта сақланади.  Ҳар куни наҳорга 1 ош қошиқда истеъмол қилинади.

🌺 #Уйқусизликда  -  бир стакан минерал сувга бир ош қошиқ асал, яримта лимон шарбатини аралаштириб, эрталаб оч қоринга 7 кун давомида ичилади.

🌺 #Тузларни эритишда – 250 грамм петрушка барги ва илдизи, 150 грамм лимон пўстлоғини қиймадлагичдан ўтказилади. Унга 300 грам асал қуйиб аралаштирилади. Аралашмани 1 кун тиндирилиб, бир кунда 3 маҳал овқатдан  бир соат олдин  1 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Даволаниш муддати 3 ой. Сўнг бир ой танаффус қилиб яна такрорланади. Жами муолажалар сони 3-4 тага етказилади.

🌺 #Бош мияни озиқлантириш учун – 150 грамм қирғичдан чиқарилган олмани  2 чой қошиқ лимон суви ва 2 чой қошиқ асалга аралаштирилади. Аралашмага 10 та ёнғоқни майдалаб қўшилади. Бир киши учун бир кунлик  миқдор.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
Диққат, пакетларга жойланган чой ҳаёт учун хавфли!!!

#саломатлик

Германия олимлари олиб борган изланишлар жажжи пакетчаларга солинган қуруқ чой ҳаёт учун жуда хавфли эканини кўрсатиб берди. Улар изланишларда асосан қора чой таркибини кузатишди. Пакетли чойлар таркибида пестицидлар мавжуд экан. Баъзи бир чой навлари таркибида бу модда ўн баробар кўпроқни ташкил этаркан. Бундан ташқари, қора чой, айнан пакетчаларга солинган қуруқ чой таркибида антархинон моддаси ҳам етарлича миқдорда топилади. Аслида эса бу моддадан қушларни қўрқитиш учун фойдаланилади.
Умуман айтганда, юқорида номлари тилга олинган моддаларнинг хавфли жиҳати шундаки, улар одамни ўта оғир хасталикларга дучор этади.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#САЛОМАТЛИК_РУКНИ

СУВ ИЧИШ РЕЖИМИ КАНДАЙ БУЛИШИ КЕРАК?

💦Инсон кун давомида узини вазнига караб 1кг вазнини 30-40 купайтириб шунча сув ичиш керак. Масалан вазнингиз 70 кг булса 30 мл кишда 40мл ёзда купайтирасиз 70•30=2100 демак кишни кунида 2 литру 100 грам сув ичиш керак, ёзда эса 70•40=2800. 2л 800 г

💦Сув ичишнинг хам уз йули бор.
Сув албатта тирик, яъни кайнатилмаган сув булиш керак бу булок суви ёки минерал газсиз сув булиши керак еки водопроводни сувини тиндириб морозилкада яхлатиб кейин эритиб истеьмол килинади.

💦Кайнатилган сувни ичишни фойдаси хам йук зарари хам йук. Кайнатилган сув кайтамга ичингизга тушгандан кейин узини структурасини тиклаб олиб, яъни организмдаги магний кальций ва бошка минераллани оволиб тушиб кетади.

💦Энди бу сувни качон кандай ва канча микдорда ичамиз?

💦Эрталаб уйгонган захоти биз бошланишда бир стакандан ича бошлаймиз, аслида 2 ст ичсангиз жуда яхши натижа оласиз!
Демак оч коринга 2 ст сув нахорга ичинг.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
Организм учун фойдали 11 маҳсулот

#саломатлик

👉Бодом асаб фаолиятини мустаҳкамдлайди.

👉Ўрик қандли диабет хасталигида юзага келадиган семиришни олдини олади.

👉Банан қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради ва кўнгил айниши бартараф қилади

👉Узум мия фаолиятини яхшилайди

👉Олма юрак учун фойдали ва иммунитетни оширади

👉Киви овқат ҳазм қилишни яхшилайди

👉Хандон писта – организмдаги холетерин миқдорини меъёрлаштиради

👉Зира тана вазнини камайтиришга кўмаклашади

👉Ёнғоқ юрак хасталикларини олдини олишда самарали таъсир кучига эга

👉Лимонли сув организмдаги сув-туз балансини меъёрлаштиради


👉Тарвуз сафро ҳайдаш хусусиятига эга.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#САЛОМАТЛИК_РУКНИ

Халқ табобати дурдоналари:

Петрушка организмни тозалайди.

Ювилган петрушка кўкатини майда тўғраб, илдизини қирғичнинг майда тишидан ўтказинг ва тўғралган петрушка билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган бир стакан аралашмани кастрюлкага солиб, устидан 2 стакан қайноқ сув солинг (агар кўкат бир стакандан кам бўлса, сув миқдорини ҳам камайтириш керак). Сўнг қопқоқни ёпиб, бир суткага олиб қўйинг. Ҳар куни эрталаб ярим стакан ана шу дамламадан ичинг. Муожала ўн кун давом этилади, сўнг икки кун дам бериб яна қайтариш мумкин.

🐝 Асал жигарга ёрдам беради.

Жигар хасталикларига чалинган беморларга шифокорлар 1 кг асални 1 кг қора смородина билан аралаштириб, ҳар куни овқатдан ярим соат олдин, бир ош қошиқдан тановул қилишни маслаҳат беришади. Ушбу муолажа аралашма тугагунга қадар давом эттирилиши керак.

🍐 Нок тушкунликка қарши.

Духовкада пиширилган нок ёки нокли мураббо сизни йўталдан халос этса, янги пишган ноклар тушкунликка тушиш ҳолатларига қарши энг яхши восита ҳисобланади. Шунинг учун шифокорлар тушкунликка тушган инсонга конфет эмас, айнан нок ейишни тавсия қилишади. Бундан таш¬қари, нок меваси ошқозон касалликларига ҳам даво.

🍃 Хурмо барги бўқоққа даво.

Маълумки, хурмо таркибида ёд бўлиб, у бў¬қоқ касалига даводир. Ҳовлингизда хурмо дарахти бўлса, унинг фақат меваларини теришга шошилманг. Чунки унинг баргида ҳам ёд бор экан. Баргларни териб, қуритиб олиб қўйсангиз, йилнинг исталган фаслида чой дамлаб ичишингиз мумкин бўлади.

😷 Пиёз гриппни даволайди.

Грипп ёки қаттиқ шамоллаш касалликларини даволашда пиёзни косага майдалаб тўғраб, эзилади ва пиёзли коса устига энгашиб, бошга каттароқ рўмол ёпиб ҳидланади ёки пиёз ширасидан бурунга 1 2 томчи томизилади.

🏃 Бўғимлардаги оғриқлар тинчлик бермаса…

Асал, суюқ хантал (горчитса), туз ҳамда содани бир хил миқдорда олиб, бўтқа ҳолига келгунга қадар яхшилаб аралаштиринг. Ушбу аралашмани оғриқ жойига қалин қилиб суртинг, кейин пахта ёки юмшоқ жунли шарф билан оёғингизни ўранг. Шундан сўнг оёқларни бинт билан ўраб, бир-икки соатга дам олинг. Худди бошқа компрессларга ўхшаб, бу муолажани ҳам уйқуга кетишдан олдин қилиш тавсия қилинади. Агар сиз муолажани кетма-кет 4 5 маротаба такрорласангиз, яхши натижага тезроқ эришасиз.

🙆 Тўсатдан бошингиз оғриса…
1) Пешана ва чаккаларга лимон пўстлоғининг ички томонини суртинг.
2) Апелсиндан бир неча томчисини дастрўмолингизга томизинг ва 10-15 дақиқа ҳидлаб туринг. Дастрўмолни бош томонга қўйиб ухласа ҳам бўлади.
3) 1 чой қошиқ қуритилган ялпиз барглари устидан 1 стакан қайноқ сув солиб, бироз дам беринг ва сўнгра ичинг.

🍎 Олма ошқозон фаолиятини яхшилайди.

Қуритилган олмани гўштқиймалагичдан чиқариб, қайнатилади ва таъбга кўра озгина шакар солиб дамланади. Асал қўшиб ичилади. Ушбу чой ичдаги қабзиятларни йўқотади ва ошқозон фаолиятини яхшилайди.

💎 Диққат! Берилган тавсиялар соғлиқ учун зарарсиз бўлишига қарамай, уларни қўллашдан аввал шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#Саломатлик_кундалиги

🚨Дори-дармонлардан нозаротсиз фойдаланиб бўлмайди

Агар сиз бошқа одамларда ҳам худди ўзингиздаги каби шикоятларни кўрсангиз, дори-дармонларингизни бера оласизми?

Албатта йўқ!
✔️ Турли касалликлар бир хил белгиларга эга бўлиши мумкин.
✔️ Бу одамда ушбу дори таркибидаги ҳар қандай таркибий қисмларга аллергик реакция бўлиши мумкин.
✔️ Дори-дармонларни фақат шифокорлар кўрикдан ўтгандан кейин ёзишга ҳақли.
✔️ Бирор кишининг аҳволи ёмонлашган ёки вафот этган тақдирда сиз қонуний жавобгарликка тортилишингиз мумкин.

МУҲИМ: Ҳушсиз одамга ҳеч қачон дори берманг!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик_сирлари


Болаларга 4 ойликдан бошлаб қайнатилган тухум сариғини 4/1 қисмини бериш мумкин!

➡️Тухум сариғ витамин Д манбайи бўлиб болада суяклар ўсишини таъминлайди. 

➡️Тухум сариғи қаттиқ ва ёпишқоқ бўлгани учун уни қайнатиб совутилган сув билан аралаштириб бўтқа ҳолига келтириб болага едириш керак. 

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик_сирлари


Асабийлашангиз бедана тухумини истеʼмол қилиш тавсия этилади!

☑️ Тухумнинг сариғида асаб тизимини мустаҳкамловчи аминокислота тирозин мавжуд.

🔻 Тирозинсиз, бола дарсларни ўзлаштиришда қийналади,
🔻 Уйқучан, тарқоқ бўлиб қолади,
🔻 Тез чарчайди.

Кўз нури учун қандай аҳамиятга эга?

🔻 Витамин А кўриш ўткирлигини оширади,
🔻 Кальций суякларни мустаҳкамлайди.
🔻 Ҳафта давомида бир нечта тухум истеъмол қилиб туриш иммунитет заифлиги ва тез-тез шамоллашларга қарши ёрдам беради.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик_сирлари


Велосипед ҳайдашнинг қандай фойдаси бор?

1. Уйқу сифати яхшиланади.
2. Ҳазм фаолияти меъёрлашади.
3. Чидамлилик ошади.
4. Соғлом озиш усули.
5. Қариш жараёни секинлашади.
6. Мушаклар тонуси сақланади.
7. Стрессни камайтиради.
8. Мия фаолиятини яхшилайди.
9. Қон томир тизими касалликларининг олдини олади.
10. Ўпка вентиляцияси.
11. Иммунитетни оширади.
12. Кўз касалликларининг олдини олади.

🚴‍♀️ Кун мобайнида баҳор ойлари 50 км.гача, ёз кунлари 70 км.гача, кузда 60 км.гача, қиш кунлари эса 30 км.гача велосипедда сайр қилиш мумкин.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик_сирлари


Ухлаб қолишингизга ёрдам берадиган маҳсулотлар

✔️ Биринчи ўринда - банан. Улар магний ва калийни ўз ичига олади, бу эса ўз навбатида мушакларнинг бўшашига ёрдам беради. Банан триптофан зарур миқдорда мелатонин ва серотонин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Триптофан миянинг дам олишга «ёрдам бериши» учун атиги бир соат вақт кетади. Шунинг учун, ётишдан бир соат олдин банан истеъмол қилган маъқул.

✔️ Триптофан миқдори бўйича иккинчи ўринда протеинли маҳсулотлар туради. Уларга айниқса қайнатилган тухум, творог ва бодом киради.(бу махсулотларни таркибида триптофан ва калций бор).


https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик_сирлари


Бармоклардаги
саломатлик
нукталари.

Бош бармоғидаги
Нуқталар юрак ва ўпка учун жавобгардир. Ушбу бармоқни массаж қилиш орқали юрак уришини аста-секин тузатиш мумкин.

Кўрсаткич бармоғи
Овқат ҳазм қилиш трактининг иши учун жавобгардир. Қорин оғриғи, овқат ҳазм қилиш қийинлиги кўрсаткич бармоғини массаж қилиш орқали осонликча енгиш мумкин.

Ўрта бармоқ
Қон айланиши унинг ташвишидир. Кўнгил айниш, бош айланиши ёки уйқусизлик учун ўрта бармоғни массаж қилиш керак бўлади.

Узук бармоқ (тўртинчи бармоқ)
Бу бармоқ бизнинг кайфиятимизни бошқаради. Меланхоликми? Ўз-ўзини массаж қилиш билан ёрдам беринг.

Кичик бармоқ
Белгиланган нуқтанинг оддий массажи уйқуни яхшилайди, стрессни сақлашга ва ундан халос бўлишга ёрдам беради, юрак тезлигини нормаллантиради, ҳиссий кучни оширади ва кучайтиради. Ушбу нуқтада вақти-вақти билан бир хил, пульсацияланувчи босим билан сиз ҳушидан кетиш ҳолатини енгишингиз мумкин.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик_сирлари



Сабзи, асал ва лимон = Мўжизавий махсулотлар!

Рецепт:
• Сабзи - 2 дона
• Лимон - 2 дона
• Асал - 1 ош қошиқ.

Қўллаш усули:
Сабзи ва лимонни майдалаб аралаштринг, сўнг асални қўшинг. 10 кун музлатгичда сақланг. Сўнг овқатдан 30 дақиқа олдин 1-2 ош қошиқдан истеъмол қилинг!

Фойдаси:
• Кўзлар учун фойдали;
• Жигарни токсинлардан тозалайди;
• Кўз катарактасини даволайди!

Дори ичавермасдан шу усулни хам қўллаб кўринг, дўстларингизга хам етказинг!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик_сирлари



Ҳар доим кичик идишлардан фойдаланинг

☑️ Кичкина ликоплар «бутун товоқ» егандек таассурот қолдиради ва бу миянинг иштаҳани камайтириши, овқатланишни тўхтатиши кераклиги ҳақидаги сигналлардан биридир.

Идишларга озгина овқат солинг. Баъзида биз мия «овқат тугасин» дегани учун ортиқча овқатланамиз. Аслида камроқ овқатланишнинг ўзи ҳам етарли бўлади.

Секин овқатланинг ва овқатингизни яхшилаб чайнанг. Биринчидан, тўйинганлик сигналларининг мияга этиб бориши осонлашади.

Иккинчидан, яхшилаб чайнаш озиқ-овқатдан озуқа моддаларининг яхшироқ сўрилишига ёрдам беради.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик

Қон босими юқори юрадиганлар (гипертониклар) учун фойдали маҳсулотлар

Ёғсиз творог — юракни мустаҳкамлайди, томирларни кенгайтиради, кальций, магний, калийни манбаи ҳисобланади.

Қизил булғор қалампири — ўзида рекорд даражада витамин С сақлайди.

Лосось балиғи — омега–3 ёғ кислотаси манбаи бўлиб, юқори қон босимни туширишга ёрдам беради.

Ошқовоқ уруғи — организмни цинк элементига бойитади ва инфарктни олдини олади.

Какао — қон томирлар ҳолатини яхшилайди.

Аччиқ шоколад — юрак мушакларини мустаҳкамлайди, юқори активликдаги антиоксидантлар сақлайди ва қон босимни 5–10 мм га туширади.

Кўк чой — мунтазам ичиб юриш қон томирлардаги холестерин бляшкаларини эритади, қон босимини туширади.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
#саломатлик

Абу Али ибн Сино эмизикли аёлнинг сути кўп бўлиши учун, энг аввало, унинг асаби тинч бўлиши ва кўп ухлаши кераклигини айтиб ўтган. Она қанчалик кўп дам олса, сут келиши шунчалик яхшиланади.

♦️Сут кўпайиши учун эмизикли аёллар сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Фақат янги соғилган ёки яқинда қайнатилган сут ичишни тавсия қилмайман. Сутни ширчой қилиб, ичига ёғ ёки ёнғоқ солиб ичиш жуда фойдали.

♦️Эмизишдан 20 дақиқа олдин, албатта, бирор-бир суюқлик ичиш зарур.

♦️Кунда камида икки маҳал иссиқ суюқ овқат истеъмол қилишга одатланиш ҳам она сутини кўпайтиради.

♦️Гуручли таомлар, айниқса, палов ҳамда мошли таомлар она сутини кўпайтириш хусусиятига эга.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ