Huquqiy axborot
370K subscribers
6.35K photos
447 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириладиган туманлар (шаҳар) рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (356-сон, 09.06.2021 й.) “Гидрометеорология хизмати аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди

☑️ Қарорга кўра, мазкур кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади.

📝 Гидрометеорология хизмати маркази (“Ўзгидромет”) тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар “Ўзгидромет”га тақдим этади (номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида соҳада амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилинади).

🗓 Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳужжатларни ўрганиб, ҳар йили 20 апрелга қадар муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади.

Кўкрак нишони ҳар йили 7 май – “Ўзгидромет” ташкил топган кун арафасида тантанали тарзда топширилади.

💰 Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
@huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан алимент ундириладими?

🎧 Батафсил аудиохабарда тингланг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент давлат юридик университетида Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади

Ҳукумат қарори (359-сон, 10.06.2021 й.) билан Тошкент давлат юридик университетида кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ)да Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади.

➡️ Ўқув йили учун таълим дастури бир ёки бир нечта модуллардан иборат бўлиб, ТДЮУ кенгаши томонидан тасдиқланади.

📌 Ўқув йили давомийлиги ҳам Кенгаш томонидан белгиланади.

📂 Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 соатлик ўқув юкламасига тенг. Ўқув юкламаси бакалавриатда – 40-50% аудитория соати, 50-60% мустақил иш соатига, магистратурада – 30-40% аудитория соати, 60-70% мустақил иш соатига бўлинади.

🌐 Кредит соатлари миқдори ва ўқув юкламаси ТДЮУ сайтига жойлаштирилади.

Талаба бир семестрда 30 кредит, ўқув йилида эса 60 кредит тўплаши лозим.

Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатини сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича кредитни ўзлаштирмаган ҳисобланади.

Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.

🔄 Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлов қилганидан кейин ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ТДЮУ қошидаги академик лицей битирувчилари университетга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин

“Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3308, 09.06.2021 й.).

Низомга кўра, ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқийди.

📂 Ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.

📌 Бунда ҳар йили 10 июндан кечикмасдан махсус комиссия ташкил этилади.

📝 Битирувчилар ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади.

❗️Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади (20 июндан бошлаб 5 иш кунидан ошмаган муддатда).

🗓 Низомга кўра, ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан суҳбат комиссияси тузилиб, якка тартибдаги суҳбат ҳар йили 10-20 июль кунлари ўтказилади.

📊 Суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.

📹 Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.

☑️ Натижалар ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.

🚫 ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.

Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.

▫️ Мазкур тартиб расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар:

ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар;

яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (362-сон, 10.06.2021 й.) билан Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

☑️ Низом 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

🚜 Шунга кўра, субсидиялар фақат талабгор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.

📝 Талабгор субсидия олиш учун тегишли ҳужжатларни туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимларига ёзма ва электрон шаклда тақдим қилади.

Туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳужжатларни 3 кун ичида ўрганиб чиқади.

🔎 Ҳужжатлар талабларга мувофиқ бўлса, 1 иш кунида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади ва улар томонидан таҳлил қилинади.

➡️ Шундан сўнг таҳлиллар 1 иш кунида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади.

💰 Жамғарма уларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқиб, натижасига кўра субсидиялар ажратилади.

🔄 Талабгор субсидия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Абитуриентлар учун ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги ОТМларда қандай ўзгаришлар бўлади?

🔘
2021/2022 ўқув йилида:

🔸 Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университетида бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

🔸 Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

🔸 Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

🔸 Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади.

🔸 ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ФҲДЁ органларида туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномалари қайд этилади.

🔰 Мазкур далолатнома ёзувлари:

👉 давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади;

👉 бир нусхада тузилади;

👉 ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади

“Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5144-сон, 10.06.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга мувофиқ, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 2021–2022 йилларда:

2 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, бунинг ҳисобига 50 минг нафар тарбияланувчи учун янги ўринлар яратилади;

умумий қуввати 11,2 минг ўриндан зиёд бўлган 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

қуввати 7,5 минг ўринга тенг бўлган 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилади;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳисобига уларнинг сони 20 мингтага етказилади ҳамда 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:

👉 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;

👉 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда – 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади;

👉 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;

👉 2022 йил 1 январга қадар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:

👉 белгиланган туманларда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади;

🔘 олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги тегишли нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига:

● ҳар бир тарбияланувчи бола учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади;

● “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади;

● давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсациялар тўланади;

● 2018–2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Абитуриентлар учун ОТМларда сиртқи таълим шаклида қандай ўзгаришлар бўлади?

🔘 2021/2022 ўқув йилида:

🔸 Умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

🔸 Педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМда “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.

🔸 Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида махсус сиртқи таълим ташкил этилади.

🔸 Республика ОТМнинг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тошкент давлат юридик университетига суҳбат натижасида кирганлар грант асосида ҳам ўқиши мумкин

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига тегишли қўшимча киритилган.

➡️ Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг йўлланмалари ҳамда ТДЮУ қошидаги академик лицей тавсияномалари асосида кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига ўқишга кирган юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларига (абитуриентларга) грантлар ажратилиши мумкин (илгари фақат тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти мавжуд эди).

⚠️ Мазкур грантлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлигига ичкаридан назар

Адлия вазирлигининг бугунги ҳаёти ва қизғин фаолияти билан содда, халқона, эркин ифода орқали яқиндан танишинг.

Батафсил видеороликда: https://youtu.be/YAHD2-I4Uhk

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:

меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинганда - камида 2 ой олдин;

меҳнат шартномаси ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда бекор қилинганда - камида 2 ой олдин;

меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда - камида 2 ҳафта олдин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги “Совринли викторина” жорий йилнинг 14 июнь куни соат 12:00 да бошланиб, 12:30 га қадар давом этади.

🖥 Иштирокчилар бу сафар фермерлик ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

🤩 Танлов шартларига бироз ўзгартириш киритилганини маълум қиламиз.

Эндиликда белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!

💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot