Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
403 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизими такомиллаштирилди

🔰 “Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (343-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси яратилди.

Қарор билан 2021–2025 йилларда Ўзбекистонда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланди:

сув ресурслари, атмосфера ҳавоси ва тупроқларни ифлослантирувчи манбалар мониторинги;
атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари ҳамда ерларнинг ифлосланиши мониторинги;
кўллар экотизимлари мониторинги;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги;
атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиш мониторинги.

2021 йил 1 декабрга қадар атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси тўлиқ шакллантирилади.

Шунингдек, республикадаги 22 та шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган 61 та турғун постларда атмосфера ҳавосининг сифати бўйича кунлик, майда дисперсли заррачалар бўйича ойлик кузатишлар олиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–692-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига эга чет эл фуқаролари қайси давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича Ўзбекистонга кирган бўлса, Ўзбекистонда ўша давлатнинг фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади.

💳 Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга – улар 16 ёшга тўлганида ёки ота-онасининг, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра – бола туғилган пайтидан эътиборан ва 16 ёшга тўлгунига қадар идентификацияловчи карта берилади.

Идентификацияловчи карта қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

🔸янги туғилган бир ёшгача бўлган болаларга – 2 йилга;
🔸бир ёшдан 16 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;
🔸16 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;
🔸60 ёшдан ошган шахсларга – 10 йилга.

Қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

● Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга;
● Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда мулк ҳуқуқидан фойдаланади;
● нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, иштирокчилари (аъзолари) бўлиши мумкин;
● давлат органларига, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

⚖️ 18 ёшгача бўлган
чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда туриш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5136-сон, 04.06.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 декабрдан:

👉 кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

👉 кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

🧮 Бунда, аукционнинг бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади.

Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойининг қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга “K – SAVDO” ААТ орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

Бундан ташқари, қарорга кўра:

● савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмайди;
● сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 2021 йил 28 май – 4 июнь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил: https://youtu.be/pC0sOqaGAzA

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон яна битта халқаро ҳужжатни ратификация қилди

“Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–693-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.

Бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

🔰 Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👥 Низомга кўра, ҳар йили 20 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Таълим инспекцияси ҳамда тизимида умумий ўрта таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларидан иборат тегишли ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий сўровномалар ва назорат ишларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

🌎 Ишлаб чиқилган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадваллар ҳар йили 1 февралга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси расмий веб-сайтидаги платформага (monitoring.tdi.uz) жойлаштирилади.

Шу билан бирга, жадваллар уларга тегишли маълумотлар киритилиб, умумий ўрта таълим муассасаларининг директорлари томонидан тасдиқланган ҳолда 25 апрелга қадар ҳудудий бўлинмаларга тақдим этилади.

Ҳудудий бўлинмалар томонидан жадваллар асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда ҳар йили 1 майга қадар махсус платформага жойлаштирилади.

Шунингдек, назорат ишлари умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ва тест синови шаклида ўтказилади.

Рейтинг қуйидаги ҳисоблаш тамойиллари асосида аниқланади:

👉 рейтингда иштирок этаётган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари ҳар бир мезон бўйича алоҳида ҳисобланади;

👉 тегишли мезон бўйича энг юқори натижага эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасига мазкур мезон учун белгиланган энг кўп балл берилади;

👉 қолган барча умумий ўрта таълим муассасаларининг баллари энг юқори баллга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасининг баллари йиғиндисига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади;

👉 ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси асосида умумий ўрта таълим муассасасининг рейтинги белгиланади.

📊 Рейтинг натижалари ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ОАВда ёритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Фермерга_мадад | #Биласизми

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисобланиб, қоплаб берилиши таъминланади.

🔰 Туман (шаҳар) ҳокимнинг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори:

ер участкасида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда;

қишлоқ хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганидан сўнг қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

Адлия вазирлиги томонидан @huquqiyaxborot телеграм каналида “Совринли викторина” ўтказилади

“Совринли викторина” бугун соат 12:00 да бошланиб, 12:15 га қадар давом этади.

🖥 Иштирокчи сайлов ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволларига тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

🤩 Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида бугун соат 12:00 да эълон қилинади, канални кузатиб боринг!

💪 Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

Қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

👉 t.me/QuizBot?start=Kv3h8xDf

Эслатиб ўтамиз, викторина 12:25 га қадар давом этади!

▫️Викторина шартлари бу ерда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1 000 га яқин иштирокчи фаол қатнашди. Улар орасидан энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Ғолиблар билан қуйида танишишингиз мумкин:

🥇 Nuraliyev_Samandar – 25 (48.5 сония)
🥈 Khasanova_Sokhiba – 25 (50.5 сония)
🥉 Dilshod – 25 (53.1 сония)

Викторина ғолиблари @sovrinliviktorinabot телеграм боти орқали боғланишлари лозим.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этинг ва ҳуқуқий билимларингизни янада бойитинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан (352-сон, 04.06.2021 й.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.

➡️ Қарорга кўра, импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга махсус (ТИФ ТН) кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади.

Янги технологик ускуналар – “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуналар ҳисобланади.

🔰 Рўйхатга 676 турдаги технологик асбоб-ускуналар, жумладан:

● сутга ишлов бериш ва уни ишлаш ускуналари;
● нон маҳсулотлари, макарон, спагетти ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускуналари;
● қандолат саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар;
● гўшт ёки паррандани қайта ишлаш учун ускуналар;
● калава бўяш машиналари;
● автоматик тикув машиналари;
● 50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Асаларичилик хўжаликларига – "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси аъзоларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудлари, табиий пичанзор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга бепул берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
⚡️ 1 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига қабул бошланади

2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–694-сон, 07.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

🗓 Қонунга кўра, 15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳоли томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади

“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5138-сон, 07.06.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра:

иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган аҳоли (ташаббускор аҳоли) томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади;

қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.

☑️ Уй-иссиқхона мажмуалари давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилади.

➡️ Ташаббускор аҳолини танлаш инвесторлар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

👉 Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

👉 Шунингдек, иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

Иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

🎓 Қарорга кўра, соҳадаги олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида замонавий иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, уларда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали усулларини ўқитиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик танлови доирасида “Энг илғор иссиқхона хўжалиги” номинацияси жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

🔘 2021/2022 ўқув йилида:

🔸 хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади;

🔸 ОТМга киришда юқори балл тўплаган ёшлар учун Президент гранти (200 та) жорий этилади;

🔸 ОТМда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити берилади;

🔸 давлат грантлари 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти 2 бараварга оширилади;

🔸 хусусий ОТМда ҳам
давлат гранти берилади;

🔸 клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки бараварга оширилади;

🔸 базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади;

🔸 республикадаги барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар)дан топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқасига бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (355-сон, 08.06.2021 й.) Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, республика кўчмас мулк объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

➡️ Республика кўчмас мулк объект(лар)и – давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объект(лар) ва у(лар)нинг қисм(лар)и ҳисобланади.

🔰 Шунингдек, республика кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 республика кўчмас мулкнинг бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши тўғрисида Президент ва (ёки) Ҳукуматнинг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса);

👉 манфаатдор давлат ташкилотининг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) республика
кўчмас мулкни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари (топширувчи ҳамда қабул қилувчининг юқори турувчи органларининг розилиги).

👉 Мазкур мурожаатларда республика кўчмас мулкни қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт;

👉 республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;

👉 объектларнинг паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot