#Ҳуқуқингизни_билинг
2021 йил 1 июндан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳалар амалга оширилади
Президент қарори (ПҚ–5005-сон, 24.02.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.
🔘 Стратегия доирасида:
● сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 526 минг гектардан 424 минг гектаргача камайтирилади;
● сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 1,1 млн гектаргача, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 822 минг гектаргача етказилади;
● шўрланган майдонлар 1 926 минг гектардан 1 888 минг гектарга қисқартирилади;
● қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади;
● “Smart Water” (“Ақлли сув”) рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилади;
● 60 та йирик сув хўжалиги объекти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади;
● Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1 688 та насос станциясидаги 5 231 та насос агрегатининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи ҳисобининг мониторинги “онлайн” режимда олиб борилади;
● сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 124 та лойиҳа амалга оширилади.
🗓 2021 йил 1 октябргача этилен полимерлари (ТИФ ТН коди 3901) ва пропилен полимерларини (ТИФ ТН коди 3902) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланди.
🖥 2021 йил 1 июлгача сув ресурсларининг автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-677-сон, 25.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
🏢 Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
🔎 Аудитор сифатида малака сертификатига эга бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин.
🌐 Молия вазирлиги сайтида аудиторлик фаолиятига оид маълумотлар, аудиторлик фаолиятининг стандартлари жойлаштирилиши лозим.
🏦 Банклар ва бошқа кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказилишида Марказий банк масъул орган ҳисобланади.
➡️ Аудиторлар жамоат бирлашмалари уларнинг малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест синовларини тузишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
🚫 Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
❕Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта ташкилот муассиси бўлиши мумкин.
🧾 Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади.
⏳ Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак.
🗓 Сертификат учун аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда малака имтиҳони топшириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
📌 Шунингдек, Қонун билан аудиторлик ташкилотининг мақоми ҳам белгиланди.
☑️ Жумладан, аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилиши билан фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
🔁 Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади.
▫️Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.

#Биласизми
Жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинган

#2021_йил_1_мартдан
❗️Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида тадбиркорларга давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилади. Бунда:
🧾 агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорларнинг ходимлари аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган ва кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга эга бўлиши шарт;
⏳ сертификатлар 3 йил муддатга берилади ва уларни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
🖥 тадбиркорлар томонидан агент сифатида хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.

Ҳукумат қарори (103-сон, 26.02.2021 й.) билан 2021–2025 йилларда судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури тасдиқланди.
🏗 Дастурга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича жами 31 та янги суд бинолари қурилиб, 107 таси реконструкция қилинади.
☑️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари Дастурда назарда тутилган объектлар бўйича буюртмачи этиб белгиланди.

Божхона постларида нормадан ортиқ товарларни вақтинча сақлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (102-сон, 25.02.2021 й.) билан Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
❗️Низомга кўра, давлат божхона хизмати органлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилинган барча товарларнинг вазни ва миқдори ўлчовдан ўтказилиши шарт.
🗓 Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар ва уларнинг ҳужжатлари кўпи билан 30 календарь кун, тез бузиладиган товарлар эса кўпи билан 2 календарь кун мобайнида сақланади.
✅ Сақлаш муддати уларни вақтинча сақлаш учун қабул қилинган куннинг кейинги кунидан ҳисобланади.
➡️ Фуқаролар томонидан маълум қилинган товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи товар ҳужжатлари тақдим этилмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органи товарларнинг божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.
☑️ Чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни сақлаганлик учун товарлар вақтинча сақловга олинган кундан эътиборан ҳар 100 кг.гача оғирликка (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун:
➖дастлабки 5 кунда БҲМнинг 5 фоизи (12 минг 250 сўм) миқдорида, кейинги 10 кунда БҲМнинг 7 фоизи (17 минг 150 сўм) миқдорида, қолган кунларда БҲМнинг 10 фоизи (24 минг 500 сўм) миқдорида;
➖тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун БҲМнинг 15 фоизи (36 минг 750 сўм) миқдорида божхона йиғими ундирилади.
▫️Товарларни қайтариш, ваколатли шахс (товарларнинг эгаси) томонидан далолатноманинг божхона органи томонидан тасдиқланган нусхаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш билан амалга оширилади.
🔁 Товарлар божхона йиғими тўлангандан ҳамда ҳужжатлар расмийлаштируви тугагандан кейин дарҳол қайтарилади.

Профессионал таълим муассасалари ходимлари узлуксиз малака оширади
Ҳукумат қарори (106-сон, 26.02.2021 й.) билан Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🎓 Унга кўра, барча профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ва педагог кадрлари “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида узлуксиз малакасини оширади.
✅ Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги малака ошириш институти ҳамда унинг ҳудудий факультетларидаги амалиёт тегишли ташкилотларда ўтказилиши мумкин.
🔘 Малака ошириш қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:
● мустақил малака ошириш;
● муқобил малака ошириш;
● Институт ёки факультетларда бевосита ўқиш.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилади
“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6179-сон, 26.02.2021 й.) қабул қилинди.
✅ Фармонга кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) фаолияти янги босқичга кўтарилади.
💰 Шунга кўра, пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
🔰 Бунда:
➖ миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
➖ хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади.
🗓 2021 йилда сабзавотчилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа сабзавот етиштирувчиларга тижорат банклари томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан, банк маржаси 2 фоиз) етиштириладиган сабзавот қийматининг 40 фоизигача миқдорда кредит ажратилади.
📌 2022 йил ҳосилидан бошлаб асосий майдонларда сабзавот етиштириш учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган қисми учун компенсация тўлаш тизими жорий этилади.
☑️ Фармон билан Жамғарманинг асосий вазифалари белгиланди.

📌 Ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича – шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек, қарздор – юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади.
🔎 Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
➡️ Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

2021 йил 1 мартдан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда жорий этилади:
1️⃣-босқичда (2021 йилда) – Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
2️⃣-босқичда (2022 йилда) – “Махсустранс” ДУК томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
3️⃣-босқичда (2023 йилдан бошлаб) – барча туманларда чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.

✈️ Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
НИЯТИДАН ҚАЙТГАН ЎҒРИ
Ярим тун. Сарой қўриқчиларини-да мудроқ босган. Хазина эшиги олдида ўтирган посбонни ҳам уйқу элитган. Хазина жойлашган кенг бино деворлари метин, кимса тешиб ўтолмайди. Бироқ кимдир бу мустаҳкам ғазна учун йўл топиб келиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди.
Дафъатан хонанинг ўртасидан кичкина тирқиш очилди. Сўнг туйнукдан йигитнинг боши кўринди. У уч йил вақтини шу ишга сарфлаганди. Одамлар сезиб қолмаслиги учун лаҳм қазишни ўз уйидан эмас, ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган овлоқ бир майдондан бошлади.
Фикридан қайтмоқчи ҳам бўлди. Бундан кўра ҳалол меҳнат билан кун кечиргани афзал эди. Аммо... у ҳам озмунча заҳмат чекяптими? Бу хазинада унинг ҳам ҳаққи бор.
Шу ишни битиргач, ўғриликдан воз кечади. Қолган умрини тоат- ибодатда ўтказади. Балки шу йўл билан гуноҳларини ҳам ювишга улгурар. Унинг содда ва тор фалсафаси ана шундан иборат эди.
Мана, ниятида етди. Олтин-кумуш, хилма-хил қимматбаҳо тошлар пойида сочилиб ётибди. Истаганича қопини тўлдириб кетиши мумкин. Йигит қўлига илинган қимматбаҳо тош ва олтин тангаларни қопга жойлади.
Сўнг қопни судраб лаҳм оғзига келганида, оёқ остида ётган қандайдир маъданга беихтиёр кўзи тушди. Қизиқ, бу нима бўлдийкин? Олтинга ўхшамайди, қиматбаҳо тош ҳам эмас. Беихтиёр ҳалиги тошни тилига теккизиб кўрди ва бирдан кўзлари олайиб кетди.
Бир зум нима қилишини билмай қотиб турди. Оғир уф тортиб, лаҳм оғзида турган қопига бир қараб қўйди-ю, индамай ўзини лаҳм ичига урди.
Тонгга яқин посбон хазинанинг ичига кириб донг қотди. Олтину жавоҳир тўла қоп лаҳм оғзида турар, ҳеч ким кўринмасди. Шу заҳоти хазинабон бор хазинани кўздан кечирди. Бир чақа ҳам ўғирлаб кетилмаган эди.
Лаҳм қазилган, ўғри тушгани аниқ. Бироқ ҳаммани, ҳатто шоҳни ҳам бир нарса ўйлантирмоқда эди.
❓Савол: Ўғри шунча меҳнат қилиб, нега олтинларни ташлаб кетди? Уни аҳдидан қайтарган нима бўлиши мумкин?
Каналга уланиш 👇👇👇

Заргарлик соҳасида кенг имкониятлар яратиш учун “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.

Тажриба тариқасида, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади.

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
Ўғри топиб олган маъдан туз эди. “Бир кун туз еган жойингга қирқ кун салом бер” нақлига амал қилган ҳолда ўғри ҳеч нимгана тегинмай чиқиб кетади.
Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

#Биласизми | #2021_йил_1_мартдан
1 мартдан нималар ўзгарди?
🔸Бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчи-педагогларга устамалар тўланади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Тадбиркорларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатишга рухсат берилади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Айрим таълим ташкилотлари халқ таълими соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Алимент мажбуриятларини бажариш алимент мажбуриятларни ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин ➖ БАТАФСИЛ
🔸Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ички ишлар органлари томонидан аниқланади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Икки қаватдан юқори бўлган бино ва иншоотлар уларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳолда қурилади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Бир қатор давлатлар фуқароларига Ўзбекистонга визасиз киришга рухсат берилади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
🔸Қишлоқ хўжалигида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади ➖ БАТАФСИЛ

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тизимлаштирилади
“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (110-сон, 26.02.2021 й) қабул қилинди.
📌 Қарор билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди, шунингдек бу соҳадаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.
🏢 Қарорга кўра, Адлия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Идоралараро комиссия ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳа офиси ташкил этилади.
💼 Лойиҳа офиси комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради ҳамда унинг раҳбари ва бошқарув ходимлари Комиссия раиси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
➡️ Лойиҳа офиси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ислоҳ қилиш бўйича илгари тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, бу бўйича коллегиал органлар фаолиятини методик таъминлайди.
☑️ Шу билан бирга, Лойиҳа офиси тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларга тегишли ўзгартириш киритиш ёки халқаро норма ва стандартларни имплементация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Идоралараро комиссияда кўриб чиқиш учун киритади.
✅ Идоралараро комиссия, 2022 йил 1 январга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, шу жумладан, мақбуллаштириш, халқаро норма ва стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий талаблар асосида мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади