Huquqiy axborot
372K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-конференцияга таклиф этамиз!

📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-конференцияга таклиф этади.

Конференция жорий йилнинг 20 август куни соат 14-00да “Zoom” онлайн платформасида бўлиб ўтади.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда миллий экспертлар билан бир қаторда Германия, Россия, Покистон ва Қозоғистон давлатларидан мутахассислар иштирок этадилар.

🔸 Конференцияда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг👇
https://zoom.us/meeting/register/tJwlcOygrzMjGtB_6KdWJmbHnDFTU56Za_el

🔸 Конференция дастури билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин👇
http://hsti.uz/?p=26078

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Намунали фуқаролар йиғини ходимига санаторийга бепул йўлланма берилади

Ҳукумат қарори билан Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди (485-сон, 14.08.2020 й.).

📊 Низомга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги ҳар ярим йиллик якуни бўйича рейтинг баҳоланади.

🏢 Баҳолаш Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Фуқаролар йиғинлари фаолиятини баҳолашда фуқаролар йиғинининг ҳар бир ходимининг ўз функционал вазифаларини сидқидилдан бажарганлиги ва унинг ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилади.

🔎 Маҳаллада эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган манзилли ишлар натижаси баҳолаш кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

🔰 Баҳолаш натижаларига кўра фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларнинг ҳар бирига:

👉 ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараваригача бир маротаба пул маблағлари ажратилади;

👉 йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийлардан бирига соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Камбағал ва ишсиз фуқаролар замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлиги таъминланади.

Батафсил инфографиклар орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

Мен ишлаётган корхонада штатлар қисқарганлиги сабабли огоҳлантириш хати бериб, мени ишдан бўшатишди. Менинг икки ёшли фарзандим борлиги сабабли менга бошқа иш бериши керак эмасмиди? Қаерга мурожаат қилсам бўлади? (Р. С. Самарқанд шаҳри)

Меҳнат кодексига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлади.

Бунда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Шу билан бирга, Кодексда ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда айрим кафолатлар белгиланган.

Жумладан, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, корхонанинг бутунлай тугатилиши ҳолларида меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши мумкин.

Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

Ушбу ҳолатда Сиз меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Мазкур бир ойлик муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, суд томонидан қайта тикланиши мумкин.

Маълумот учун, даъвогарлар меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар юзасидан судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби белгиланди

“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (489-сон, 14.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низом ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қоплаш, шунингдек, бошқа солиқлар бўйича қарздорлик ҳисобига қоплашни тартибга солади.

👤 Низомга кўра, аризалар солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинет орқали берилади.

➡️ Солиқ органи ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, 5 кунда ҳужжатларни солиқ тўловчига қайтаради.

🔎 Ҳужжатлар тўлиқ бўлганида солиқ органи 50 кунгача муддатда аризада қайд қилинган, ҚҚСнинг асосланганлиги юзасидан камерал назорат ўтказади.

🏢 Назорат натижаларига кўра, солиқ органи ҚҚСни тўлиқ ёки қисман қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг нусхаси солиқ тўловчига юборилади.

Солиқ тўловчи қарор нусхасини олганидан бошлаб 3 кунда тафовут аниқланган давр учун солиқ ҳисоботини беради.

☑️ Қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ органи томонидан мустақил равишда солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган қарзларига йўналтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Одам вужудида тиббий тадқиқот ўтказиш учун унинг розилиги керак

📋 Қонунчиликка кўра, инсонни объект сифатида жалб этиб, биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фақат лаборатория тажрибалари ўтказилганидан ва фуқаронинг ёзма розилиги олинганидан кейингина давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида йўл қўйилади.

❗️Фуқарони биологик-тиббий тадқиқотларда қатнашишга мажбурлаш мумкин эмас.

♻️ Биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фуқародан розилик олинаётганда унга тадқиқотнинг мақсади, усуллари, қўшимча оқибатлари, эҳтимол тутилган хавфи, тадқиқотнинг қанча давом этиши ва кутилаётган натижаларига оид маълумотлар берилиши лозим.

‼️Фуқаро тадқиқотнинг исталган босқичида унда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Журналист касб этикаси ва одамларнинг шахсий ҳаёти. Нималарга амал қилиш керак?

❗️Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексига мувофиқ, журналист одамларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилиши, шахс шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.

⚠️ Журналист одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни фақат уларнинг розилиги ва ҳужжатларнинг сир сақланишига риоя қилган ҳолда эълон қилиши мумкин.

🚫 Шунингдек, у ноқонуний йўл ва номақбул воситалар ёрдамида одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақида ахборот тўплаш, овоз ёзиб олиш ва материаллар тўплаши мумкин эмас.

Журналист жиноий ишни ёритувчи материални тайёрлаётганида айбсизлик презумпциясига амал қилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бу_қизиқ

Ажрашиш тақиқланади

Ер юзидаги фақат иккита давлатда ажрашиш қонун билан тақиқланган. Булар Ватикан ва Филиппин.

🇻🇦 Ватиканда 1629 йилда Рим папаси Клемент VII томонидан ажрашишни тақиқлаш тўғрисида қонун қабул қилинган. 2015 йилда Папа Франциск томонидан бу қонунга бир мунча ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда мамлакат фуқароларига алоҳида ҳолларда ажрашишга рухсат берилиши мумкин.

🇵🇭 Филиппинда ҳам бу қонун католик мазҳаби таъсирида қабул қилинган. Фақат мусулмонлар учун катта сарф-харажат ва ҳужжатбозлик эвазига никоҳни бекор қилишга рухсат берилар эди. Кейинги йилларда мамлакатда ажрашишларни соддалаштириш масаласи парламент томонидан тез-тез муҳокама қилинмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари!

Бугундан бошлаб детектив асарлар ишқибозлари учун “Ақл чархи” рукнини ташкил этдик. Унда сиз дунёнинг турли бурчакларидаги изқуварлар фаолиятида юз берган ғаройиб воқеалар, улар фош қилган ғайриоддий жиноятлар билан танишасиз.

Сиз улар билан бирга воқеаларни таҳлил қилиб, жиноятни аниқлашга ғойибона уриниб кўришингиз мумкин. Жумбоқларнинг жавоби бугун соат 18:00 да каналда эълон қилинади ва ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Марҳамат, ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

БЕВАНИНГ КЎЗ-ЁШЛАРИ

Шаҳар прокуратурасига таниқли тадбиркорни ўз хотини билмасдан отиб қўйгани ҳақида хабар келиб тушди.
Терговчи эрталаб воқеа жойига етиб борди ва тадбиркорнинг кунчиқар томонга қараган дарвозасини тақиллатди.
Эшикни марҳумнинг аёли очди. Унинг кўзлари йиғидан қизарган, ҳаммаси мутлақо тасодифан юз берганини айтиб, ўзини оқлашга тиришарди:

– Кейинги пайтларда бизни қандайдир шубҳали одамлар таъқиб қила бошлаганди, ҳатто бир неча бор таҳдидли хатлар ҳам ёзишганди, – деди аёл ўзини қўлга олишга тиришиб. – Эр-хотин шу ҳовлида 15 йилдан бери ёлғиз турардик. Икки кун олдин эрим “бир ҳафтада қайтаман, эҳтиёт бўл” деб тайинлаб хизмат сафарига кетганди. Кеча кечроқ ташқаридан ғалати шовқин эшитдим Кимдир келаётгани аниқ эди. Лекин эримнинг барвақт қайтиши хаёлимда ҳам йўқ эди. Бизни таъқиб қилаётганлардан бири бўлса керак, деган хаёлга бордим. Шартта эримнинг тўппончасини олиб, дарвозахона томон юрдим. Эшик очилиши билан ботаётган қуёш нури кўзимга тушди. Кириб келаётган одамнинг афтини кўролмадим. Уни босқинчи деб ўйлаб, тўппонча тепкисини босдим. У... эрим экан...

– Албатта, воқеа жуда ачинарли, - деди терговчи. – Лекин сиз ҳозир мени лақиллатишга уриняпсиз. Афсуски, сиз ўз эрингизни ўлдиришда гумонланасиз!

Чиндан ҳам аёл қотил бўлиб чиқди. Айтинг-чи, нега терговчи аёлнинг ҳикоясига ишонмади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

Президент Фармонига кўра:

👉 ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам – 30-31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.

Хусусан:

👉 30 август (якшанба) – календар бўйича дам олиш куни;
👉 31 август (душанба) – 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни;
👉 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни.

29 август — шанба 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

Тадбиркорнинг эшиги кунчиқар томонга қараган бўлса, кечқурун бу дарвозадан ботаётган қуёш нури тушиб туриши мумкин эмас.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархи рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Интизомий жазо чораларини қўллашда нималарга аҳамият бериш лозим?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, марказий ва оилавий поликлиникалар қошида ташкил этилган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланган:

👉 врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
👉 ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
👉 кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;
👉 бошқа ходимларга – 500 минг сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
13 аср аввалги никоҳ шартномасида нималар қайд этилган?

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=16755

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Биласизми

Талабалар контракт пулини 4 га бўлиб тўлаши мумкин

Президентнинг тегишли Фармонига асосан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

• ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;

• Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади;

• республика ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📲 Ассалом алайкум. Мен хотиним билан ажрашганман. Икки нафар фарзандим ҳам у билан бирга яшайди. Ҳозирда собиқ хотиним бошқа турмуш қурганлиги сабабли болаларимни менга кўрсатмаяпти. Болаларимни кўришим ва уларнинг мактабдаги ўқиши ҳақида маълумот олишим мумкинми? (К.А. Қарши шаҳар)

Оила кодексига мувофиқ, боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

📝 Ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота (она)нинг ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш (шу жумладан бола билан кўришиш) тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга ҳақлидир.

📌 Агар ота-она келиша олмасалар, низо ота-она (ёки улардан бири)нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади.

⚖️ Суднинг ҳал қилув қарори қасддан бажарилмаган тақдирда суд боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг талабига биноан бола манфаатларини ва унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

ℹ️ Боладан алоҳида яшаётган ота (она) тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан ўз боласи тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Юқоридагиларга асосан, болаларингиз билан кўришиш масаласида собиқ турмуш ўртоғингиз билан ўзаро келишувга эришолмаган тақдирингизда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Шу билан бирга, болаларингизни мактабдаги ўқиши тўғрисида таълим муассасасидан ахборот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot