Huquqiy axborot
371K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди.

Ўзгартиришларга кўра абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган ариза тўлдириш жараёнида қуйидаги ўқиш шаклларидан танлаш имконияти мавжуд:
👉 кундузги;
👉 махсус сиртқи;
👉 сиртқи;
👉 кечки.

Бундан олдин аризада фақат кундузги ва махсус сиртқи ўқиш шаклларини танлаш имкони мавжуд бўлган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Қовун туширган” жиноятчилар

👉 http://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3797

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида иқтисодиёт тармоқлари бўйича жами қиймати 7 069 286 млн сўмлик 341 та лойиҳа амалга оширилади.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 12 278 та янги иш ўрни яратилади.

Хусусан, Оққўрғон туманида ип-калава ва газлама махсулотларини ишлаб чикариш цехларини ташкил этиш ташкил этиш орқали (лойиҳа қиймати 347 200 млн сўм) жами 950 киши иш билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#давлат_хизматлари
Дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш фақат суд тартибида, аниқ белгиланган асослар мавжуд бўлганда, амалга оширилиши мумкин.

Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
👉 ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
👉 узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
👉 ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
👉 муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
👉 ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
13 июль (1999 йил)
Фуқаро авиациясининг халқаро парвозларини кенгайтириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ:
👉 Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларига халқаро аэропорт мақоми берилган;
👉 «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига Андижон, Қарши, Наманган, Нукус ва Фарғона шаҳарлари аэропортларидан чартер халқаро қатновларни амалга оширишига рухсат этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ва дастур ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия ташкил этилди.

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси” кафедраси ташкил этилади, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва клиник ординатуранинг “нефрология” ва “болалар нефрологияси” мутахассисликлари бўйича янги йўналишлари очилади.


Шунингдек, гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасига махсус “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди унда шу жумладан, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатиш тизимини соддалаштириш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш назарда тутилади.

Молия вазирлигига гемодиализга муҳтож бўлган беморлар сонининг йиллик ўсишини ҳисобга олган ҳолда зарур гемодиализ ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материалларини ўз вақтида харид қилиниши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминлаш юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2018-2019 йилларда тўқимачилик, чарм-пойабзали, озиқ-овқат, фармацевтика, мебель ва қоғоз, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 3 322 567 млн сўмлик лойиҳалар амалга ошириш орқали 11 683 та иш ўрни яратилади.

Масалан, вилоятда замонавий мотоцикл, велосипед, скутер ва ногиронлар аравачаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бу орқали 100 га яқин шахcни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия вазирлиги:
Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Адлия ахбороти” номли брифинг онлайн эфирга узатилмоқда.

Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берилади.

Брифингни кузатиш:👇
https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/785277051596543/
#Биласизми:
Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тартиби
Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида ФҲДЁ органига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат этилади.
Аризачи вояга етмаган ҳолларда (16 ёшдан 18 ёшгача) фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш учун ота-онасининг ёзма розилик аризаси олиниши лозим.
Ишончнома орқали фамилия, исм, ота исмини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органи:
👉 фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида аризани шу куннинг ўзида алоҳида рўйхатга олиш дафтарига киритади;
👉 фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш бўйича ариза ва тўпланган ҳужжатлар йиғмажилди махсус текшириш ўтказиб, хулоса бериш учун ИИБ га юборилади;
👉 аризага илова этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ички ишлар бўлимининг хулосасига асосан ФҲДЁ бўлими мудири аризачининг фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки рад этиш тўғрисида асослантирилган хулоса тузади;
👉 хулосага кўра тегишли (аризачининг никоҳ тузилганлиги ёки никоҳдан ажралганлиги, вояга етмаган болаларининг туғилганлиги ҳақидаги) далолатнома ёзувларига аризачининг ўзгартирилган фамилия, исм, ота исми киритилиб, улар асосида янги гувоҳномалар (қайта давлат божи ундирилмасдан) берилади.
👉 фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик тўғрисида ИИБ га ва туман мудофаа бўлимига (фуқаро ҳарбий бурчли бўлган ҳолларда) 7 кун ичида хабар берилади
Фамилия, исм, ота исмини ўзгартирган шахс ФҲДЁ органига бу масалада иккинчи марта ариза билан орадан бир йил ўтгандан сўнг мурожаат этиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2018-2019 йилларда Хоразм вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2018-2019 йилларда Хоразм вилоятида иқтисодиёт тармоқлари бўйича жами қиймати 3 738 104 млн сўмлик 518 та лойиҳа амалга оширилади.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 11 242 та янги иш ўрни яратилади.

Хусусан, Гурлан туманида газламаларни бўёқ-пардозлашни ташкил қилиш орқали (лойиҳа қиймати 40 000 млн сўм) жами 50 киши иш билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
14 июль (1994 йил)
Республикада дори-дармонлар сотишни тартибга солиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ дори-дармонлар сотишга махсус рухсатномалари — лицензиялари бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг дори-дармонлар ҳамда тиббий буюмлар сотиши тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра Олий суд веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божи ставкалари қайта кўриб чиқилади.

2018 йил 1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади.

Фармонга асосан судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, суд аппарати ҳамда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифлар киритилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни (паспортни алмаштириш, янги паспорт олиш ва х.к. жараёнида тўлдирилиши керак бўлган ҳужжатларнинг шакллари) «Telegram» мессенжери орқали бепул олиш мумкин.

Бунинг учун «Telegram»даги @PassportInfoUzbot ботида рўйхатдан ўтиш кифоя.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратиш этиб белгиланди.

Қарор билан Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг ўрнини асослаш бўйича жаҳон банки экспертлари ва “Бизнес юритиш” жамоаси билан музокаралар ўтказиш учун ишчи гуруҳ ҳар йили Вашингтон шаҳрига юборилади.

Шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда ҳар йили февраль-март ойларида “Бизнес юритиш” ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки экспертлари томонидан юбориладиган саволномаларни тўлдириб боради.

Савдо-саноат палатасига амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботи йўналишлари юзасидан қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини холисона баҳолаш учун ҳар йили тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус портал орқали сўровлар ўтказиш вазифаси юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Америкалик юқори табақа вакиллари ўз фарзандларини ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилмоқда

👉 http://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3762

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot