Huquqiy axborot
322K subscribers
6.2K photos
351 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:
👉 81 гектардан ортиқ фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига киритилади;
👉 38 гектардан ортиқ фойдаланилмаётган майдонда жойлашган давлат мулки объектлари негизида Навоий вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари (КЗС) ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади ва бунда ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳарбий хизматчиларга имтиёзли автокредит берилади

“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Кредит шартлари:
👉 муддати- 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;
👉 дастлабки бадал-сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;
👉 фоиз ставкаси-кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси: Ҳужжатлар ва тўловлар
Forwarded from Huquqiy axborot
Купля-продажа автотранспортных средств: Документы и платежи
#Кун_тарихи
8 июнь (2016 йил)
Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом
тасдиқланган.

Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқиладиган қуйидаги миқдордаги дори воситалари учун ҳужжатлар тақдим этиш шарт эмас:

турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг 2018 йил 6 июндаги қарори билан рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби ҳамда жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металлар парчалари ва чиқиндилари рўйхати тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖга эркин нархда топширилиши керак.

Қарорга кўра, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслардан метал парчаларини қабул қилишга қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлганда йўл қўйилади.

Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин нархлар бўйича, юридик шахслар учун – нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун – нақд шаклда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
9 июнь (2011 йил)
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ спорт тури бўйича тренерлик ёки тренер-ўқитувчилик фаолияти билан қуйидаги шахслар шуғулланишига йўл қўйилади:
👉 жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар;
👉 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Хизмат кўрсатган спорт устаси» шунингдек халқаро ва бошқа спорт унвонларига эга бўлган шахслар;
👉 тегишли малакавий тоифага эга бўлган шахслар;
👉 тиббий рухсатнома ва суғурта полисига эга бўлган шахслар;
👉 қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтган шахслар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтқазилди.

Мазкур ҳужжатга Ўзбекистонинг жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақларига нақд хорижий валюта ҳеч қандай чекловларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги ўзгартиришлар киритилган.

Шунингдек, жисмоний шахслар — норезидентларнинг ҳисобварақларига тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган, банк ҳисобварағидан ва банк картасидан ечилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда топилган хорижий валюта ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

“Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили эмас балки, 3 йида бир марта малака ошириш курсларида ўқийдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди


Ушбу ўзгаришларга асосан, валютавий своп операцияларини амалга оширишда сўм ва чет эл валютаси ёки икки чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп битимининг базавий курси Марказий банк томонидан белгиланадиган курс бўйича эмас, томонларнинг ихтиёрига кўра эркин белгиланиши тартиби ўрнатилди.

Шунингдек, валютавий своп операцияларини амалга оширишда чет эл валютаси сифатида тарафлар уларнинг хоҳишига кўра исталган чет эл валюталаридан фойдаланилиши мумкинлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, валютавий своп операцияси бу битимда белгиланган муддат ва валюта курси бўйича ҳисоблашиш шарти асосида валюталарни бир вақтда сотиб олиш ва сотиш бўйича икки томонлама битимдир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз
Ўриндошлик асосида ишга жойлашмоқчиман, лекин директорим рухсат бермаяпти шу тўғрими?
Нотўғри. Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.
Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:
👉 паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;
👉 меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан тегишли шаклга бўйича маълумотномани тақдим этиши шарт.
Тўлиқ маълумот⬇️
http://lex.uz/docs/2070161
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
10 июнь (1999 йил)
Президент Фармонига мувофиқ Зулфия мукофоти таъсис этилган.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар бир ҳудуддан иккитадан ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган жами 28 нафар қизларга таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқлари учун берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ишончнома транспорт воситасини бошқариш учун: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
Ирландияда турмуш қураётган ёшларга муҳим қадам ҳақида жиддий ўйлаб кўриш учун яна бир марта ижозат берилади.

Статистика бўйича шу саволдан кейин ҳар йили жуфтликларнинг 14 фоизи тўйни бир йилга кечиктираркан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot