Huquqiy axborot
277K subscribers
6.07K photos
334 videos
22 files
13.5K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Конституцияни_ўрганамиз

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларга оид энг муҳим 5 та кафолат

1️⃣ Фуқаролар давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.

2️⃣ Ҳар ким агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

3️⃣ Сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга ҳақли.

4️⃣ Фуқаролар Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

5️⃣ Давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🌐 Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–149-сон, 08.05.2023 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинди.

🔰Миллий антидопинг агентлиги, жумладан:

🔸республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир;

🔸Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ҳамда тезкор жорий этади.

🗓 Қарорга мувофиқ, вазирлик ва идораларда ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий қилингунга қадар 2023 йил 15 майдан Миллий антидопинг агентлиги ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

▫️1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
▫️3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
▫️5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
▫️10 йилдан 15 йилгача – 1;
▫️15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
▫️20 йилдан юқори – 1,5.

📝 Республикада ва хорижда ўтказиладиган мусобақаларда допинг-синамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган халқаро тоифадаги допинг офицерларни Халқаро тест агентлигида (International Testing Agency) ўқитиш йўлга қўйилади.

🔢 Шунингдек, антидопинг назорати ва мониторинги соҳалари рақамлаштирилади. Бунда:

🔹допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” (ABP) онлайн тизими жорий этилади;

🔹спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади;

🔹босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 747 000 сўм этиб белгиланган.

☑️ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлганларга ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституцияни_ўрганамиз

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: оммавий ахборот воситаларига оид 5 та муҳим қоида

1️⃣ Давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

2️⃣ Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлайди.

3️⃣ Давлат оммавий ахборот воситаларининг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

4️⃣ Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

5️⃣ Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️18 ёшгача бўлган шахсларга 30 календарь кун таътил берилади

🗓 Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади.

➡️ Қуйидагиларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади:

🔹18 ёшгача бўлган шахсларга – 30 календарь кун;
🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга – 30 календарь кун.

☑️ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 27 календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.

Бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.

Ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар айрим тоифадаги ходимлар учун ҳам улар меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб белгиланади. Бундай таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг рўйхати ва ушбу таътилларнинг давомийлиги қонунчиликда белгиланади.

⚠️ Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларнинг банкдаги пул маблағларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–841-сон, 10.05.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

▫️БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;
▫️3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

🔰 Ўша ҳаракатлар:

кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

🔰 Ўша ҳаракатлар:

жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги тегишли халқаро сертификатга эга тиббиёт ОТМлари талабаларининг (мутахассислик фанларни “қониқарли” ўзлаштираётганлардан ташқари) ҳар ойлик стипендиясига базавий стипендия миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

Халқаро рейтингларда тиббиёт йўналиши бўйича Топ-200 таликка кирган ОТМларнинг клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган, шунингдек фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига қуйидаги миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

🔹 клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг 7 бараварига тенг (6 млн 860 минг сўм) миқдорда;

🔹 фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг 15 бараварига тенг (14 млн 700 минг сўм) миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Давлат хизматларини кўрсатиш масалалари (ФҲДЁ органлари ва Давлат хизматлари марказлари соҳасидаги янгиликлар)мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади

🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари.

Овозли чат бугун – 11 май куни соат 16:30 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади

🔰 Қонунчиликка кўра, Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган.

💰 Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

☑️ Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;

▫️ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;

▫️хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;

▫️ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;

▫️норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;

▫️одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;

▫️умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;

▫️муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

▫️телефондан фойдаланиш;
▫️китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
▫️видеоматериалларни томоша қилиш;
▫️аудиоматериалларни эшитиш;
▫️эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

❗️Шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш:

🔹БҲМнинг учдан бир қисми (110 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди

“Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–153-сон, 11.05.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади:

🔹энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаларини;

🔹шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни.

📌 Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур.

⚠️ Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди (илгари шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш ўзини ўзи банд қилиш фаолият тури ҳисобланган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги асослар бўйича бекор қилишга йўл қўйилади:

🔹 ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

🔹ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;

🔹ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига:

🔹 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;

🔹 фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахс томонидан тўланмаган алимент Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

➡️ Кейинчалик мазкур маблағлар қарздордан ундириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Оилаларда болага қараб туриш ва уларни парвариш қилиш хизмати (энагалик) ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулландиган фаолият тури ҳисобланади.

📝 Мазкур шахслар солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишлари лозим.

📲 Рўйхатдан ўтиш солиқ органларининг мобил иловаси, электрон платформаси ёки my.gov.uz орқали, шунингдек солиқ органига келган ҳолда амалга оширилади.

📃 Рўйхатдан ўтган шахсга QR-кодли маълумотнома берилади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди.

➡️ Мазкур шахслар ишлаган даврини иш стажи сифатида ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 баравари миқдорида (330 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлайди.

📁 Шунингдек, энага сифатида 16 ёшдан шуғулланиш мумкинлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий гвардия ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишдаги ваколатлари кенгайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан (ЎРҚ-842, 12.05.2023 й) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Шунга кўра, Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.

Ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади:

🔸оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

🔸чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;

🔸боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

🔸оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;

🔸“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.

🏢 Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🧑‍⚕️Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт.

❗️Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

☑️ Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot