Huquqiy axborot
359K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

ишсизлик нафақаси тўлаш;
қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

☑️ Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлилига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–373-сон, 10.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

🔰 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:

▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

📝 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

☑️ Иссиқхона ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.

📌 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Зотилжам, сурункали бронхит, бронхиал астма ва бошқа кассаликлар билан касалланган 18 ёшга тўлмаган болалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Моддий маданий мерос объектлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак.

➡️ Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг 50 фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эга. Агар улар ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мукофот бу шахслар ўртасида тенг улушларда тақсимланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (100 минг сўмдан 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚆Темир йўл кесишмаларига поездлар яқинлашганда машинистларнинг сигнал чалиши кераклиги ҳақида доимий огоҳлантирувчи сигнал белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.

Сигнал белгилари йўналиш бўйича ўнгдан 500 дан 1500 метргача, поездлар 120 км/соатдан ортиқ ҳаракатланувчи темир йўлларда 800 дан 1500 метргача (умумий фойдаланишда бўлмаган кесишмаларда эса маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб 100 дан 300 метргача) масофада ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Фуқаролар (фақат бир шахс) томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона тўловларига тортилмайдиган товарлар нормалари белгиланган.

☑️ Жумладан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан иборат заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган миқдорда олиб кирилишида божхона тўловлари ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰“Таълим тўғрисида”ги қонунга асосан нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади ҳамда лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.

📝 Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, Ўзбекистонда тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.

💰Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🖥 Жиноят кодексининг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 90 млн сўмдан 120 млн сўмгача жарима;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, кадастр органларига электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

3 иш куни мобайнида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёллаган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақига тўловнинг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.

❗️Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи багажни жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши, сафар тугаганда эса йўловчига унинг буюмларини ва багажини тушириши тўғрисида эслатиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2022 йил 15 сентябрь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

🔹 тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

🔹 вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

🔹 халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

🔹 халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.me/QuizBot?start=IlD1tqEt

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик фаолиятини текширишлар ноқонуний ҳисобланади

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–374-сон, 13.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан:

тадбиркорларни текширишлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади (рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади);
текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот тадбирлар тугаган кундан 3 кунда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.

📝 “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлар камида 10 иш куни олдин хабардор қилинади.

🚫 Тадбиркорларнинг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказиш ва аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.

🔰Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

▫️текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
▫️текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
▫️текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
▫️улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

❗️2023 йил 1 январдан
назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари
Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.)

Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.

📝 Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.

🗓 Сертификатлаштириш органлари 2 кунда аризани кўриб чиқиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса беради.

🔰 Сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

▫️аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
▫️сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланганда;
▫️сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланганда.

☑️ Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 2 кунда сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилади.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар сертификатлаштириш органининг фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига тақдим этилади.

➡️ Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни 1 кун ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2247 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 443 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot