Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Супермаркетларда харидорларга қуйидагича қўшимча хизматлар ташкил этилиши керак:

● буюртмалар салони;
● товарларни ўраш столлари ташкил этиш;
● совға тўпламларини бутлаш;
● товарларни уйга элтиб бериш;
● вақтинча фойдаланишга бериш пунктлари ва маиший хизматларнинг бошқа турлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:

▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;

▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;

▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;

▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;

▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та.

➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Барча таълим тизими ходимлари диққатига!

🔸Ҳуқуқий муаммоларингиз борми?
🔸Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?

⚠️ Адлия вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси доирасида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул 2022 йил 21 апрель куни Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси (Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети бинолари оралиғи) ҳудудида соат 15:00 да бошланади.

⚖️ Сайёр қабул давомида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари томонидан:

▫️мурожаатлар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;
▫️Давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилади;
▫️совринли викториналар ўтказилади.

📢 Сайёр қабулга барча таълим тизими ходимларини чорлаймиз!

📍Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Университет кўчаси. Автобус: 11, 28, 31, 34, 87, 90, 116. Метро: "Беруний" бекати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, ёввойи ҳайвонлар билан муносабатда қуйидагилар тақиқланади:

▪️ёввойи ҳайвонларни рухсатномасиз сақлаш;
▪️ёввойи ҳайвонларни (беданадан ташқари) умумий мулкдан фойдаланиладиган (зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлалар, ўтиладиган даҳлизлар), умумий овқатланиш ва савдо жойларида сақлаш;
▪️рухсатномасиз тутқунликда ва питомникларда сақланаётган ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш;
▪️қутуришга ҳамда одам ва ҳайвонлар учун умумий хавфли бўлган бошқа алоҳида зооноз касалликларига қарши эмланмаган ҳайвонларни сақлаш;
▪️ёввойи ҳайвонларни тажовузли хатти-ҳаракатларга ундаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмайди (ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан коллеж ва техникумларда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

➡️ Зарурат бўлганда коллеж ва техникумлар ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш:

🔸 шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчаларда – ҳокимликлар шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

🔸 ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида – маҳалла, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

🔸 ташкилотларнинг ҳудудларида – ер эгалари;

🔸 автомобиль йўллари бўйларида – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;

🔸 темир йўллар бўйларида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари;

🔸 дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида – ҳокимликлар ва сув хўжалиги органлари;

🔸 фермерлар ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда ер эгалари;

🔸 захира ерларда – ҳокимликлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кичик тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит ажратилади

“Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун банкларга 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратилади.

➡️ Бунда:

🔹кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

🔹банклар томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

🔹тадбиркорларнинг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

🔹кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Сменалар ўртасидаги дам олиш 12 соатдан камни ташкил этган автобуслар ҳайдовчиларининг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди.

❗️Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойнинг “снос”га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

▫️бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
▫️бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
▫️архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
▫️лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
▫️қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
▫️қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
▫️кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

🔰 Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🗓 Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон мазилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Фармонга кўра, 2022 йил 1 июлдан айрим талаб ва шартлари бекор қилинаётган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Барча таълим тизими ходимлари диққатига!

🔸Ҳуқуқий муаммоларингиз борми?
🔸Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?

⚠️ Адлия вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси доирасида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул 2022 йил 21 апрель куни Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси (Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети бинолари оралиғи) ҳудудида соат 15:00 да бошланади.

⚖️ Сайёр қабул давомида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари томонидан:

▫️мурожаатлар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;
▫️Давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилади;
▫️совринли викториналар ўтказилади.

📢 Сайёр қабулга барча таълим тизими ходимларини чорлаймиз!

📍Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Университет кўчаси. Автобус: 11, 28, 31, 34, 87, 90, 116. Метро: "Беруний" бекати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Фармон билан тасдиқланган рўйхатга кўра, 2022 йил 1 июндан 38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_майдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot