Huquqiy axborot
364K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Истеъмолчи кўчмас мулкни олгандан эътиборан 2 йил мобайнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми I #Ижтимоий_акция

🎖“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_апрелдан

🔰Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида Давлат молиявий назорати инспекциясига “Давлат аудити” дастурий комплекси орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–180-сон, 25.03.2022 й.) қабул қилинди

☑️ Қарор билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди.

🔰Шунингдек, Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;

инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Алимент тўловчи шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчи билан келишув тузиши шарт.

➡️ Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Мижоз (вакил) тўғрисидаги, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар уларнинг ўзи ёки улар ваколат берган вакиллар қонунчиликка мувофиқ мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Чет давлатларнинг ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Anonymous Quiz
8%
Жавобгарлик йўқ
5%
Маъмурий жавобгарлик
82%
Жиноий жавобгарлик
5%
Интизомий жавобгарлик
#Диққат_танлов

“Энг яхши блогпост учун” номинацияси ғолибларини аниқлашда фаол иштирок этинг!

⚠️
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” доирасида “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ўтказилмоқда.

❗️Танловнинг “Энг яхши блогпост учун” номинацияси бўйича ғолиблар овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.

➡️ Иштирокчиларнинг материаллари қуйида тақдим этилмоқда.

Саодат Қурбонова. Блогпост
Мунаввар Бахтиёрова. Блогпост
Ҳамида Мирсултанова. Блогпост
Фозил Фарҳод (Жабборов). Блогпост

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш 2022 йил 29 март соат 23:59 да якунланади.

📌 Овоз беринг ва ғолибликка муносиб номзодни аниқлашда фаол иштирок этинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн саккиз ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра:

🔸“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;

🔸“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Давлат бюджетидан қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

➡️ Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса:

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
5 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органларига хизматга кирганлиги учун қандай жазо белгиланган?
Anonymous Quiz
11%
А) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда жарима
48%
Б) 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
5%
C) 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
36%
Д) А ва C жавоблар тўғри
#Биласизми

Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтариб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тергов жараёнида шахс қадр-қиммати камситилса, унга етказилган зарарни давлат тўлаб беради

☑️ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–761-сон, 29.03.2022 й.) билан Фуқаролик кодексига киритилган қўшимчага кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлатнинг “олтин акция” ҳуқуқи бекор қилинди

“Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–760-сон, 29.03.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

☑️ Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва кенгаш корхонанинг бошқарув органи бўлиши мумкинлиги белгиланди.

❗️Давлатнинг айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “олтин акция”га оид нормалар қонунчиликдан чиқариб ташланди.

➡️ Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати 1 йилдан 3 йилга узайтирилди.

Юридик шахсларнинг устав фондида камида 5 фоиз улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 10 фоиз эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақлидир. Болани зудлик билан олиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан амалга оширилади.

➡️ Бола олинганда васийлик ва ҳомийлик органи тезда прокурорга хабар бериши, болани вақтинча муайян ерга жойлаштириши ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи болани олиш тўғрисида ҳужжат қабул қилганидан кейин 7 кун ичида ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Шунингдек, ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

“Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси ғолибларини аниқлашда фаол иштирок этинг!

⚠️
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” доирасида “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ўтказилмоқда.

❗️Танловнинг “Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси бўйича ғолиблар овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.

➡️ Иштирокчиларнинг материаллари қуйида тақдим этилмоқда.

Соҳиба Акрамова. Материал
Жавлон Жовлиев. Материал
Гўзалой Охунова. Материал [1], [2], [3]
Маруса Ҳосилова. Материал [1], [2], [3]
Наргиза Юнусова. Материал [1], [2], [3]
Юлдузхон Олимова. Материал [1], [2], [3]
Зиёда Рамазонова. Материал
Мунира Қаҳҳорова. Материал [1], [2]

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш 2022 йил 31 март соат 23:59 да якунланади.

📌 Овоз беринг ва ғолибликка муносиб номзодни аниқлашда фаол иштирок этинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot