Huquqiy axborot
310K subscribers
6.18K photos
339 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ўтказилади

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган.

Мазкур тадбир доирасида “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ўтказилади.

🔰 Танлов номинациялари:

👉 “Энг яхши журналистик материал;
👉 “Энг яхши блогпост;
👉 “Адлия эътирофи”.

➡️ Танловда Ўзбекистон Республикаси барча фуқаролари, хусусан, журналист ва блогерлар иштирок этиши мумкин.

🎁 Ғолиблар вазирлик томонидан муносиб тақдирланади.

📌 Танлов шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Биласизми

📝 Таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

🔰 Бундай ҳуқуқбузарлик учун:

🔸 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

🔸 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) жарима қўлланилади.

🔰 Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:

🔻 фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача);

🔻 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_дастури

2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

➡️ 2023 йил 1 январдан
пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, давлат турли динларга эътиқод қиладиган ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади.

Давлат диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётганда уни мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

➡️ Қонунчиликка кўра, фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.

🥕Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.

⚠️ Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.

Танловга жойлаштирилган ер участкалари ҳақида маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

“Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–752-сон, 09.02.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади.

Илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган.

👉 Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди.

👉 Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.

💼 Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.

Қонунга кўра, автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

🔰 Шунингдек, қуйидагиларнинг қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Илгари 2021 йил 31 декабргача эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Деҳқончилик учун бир гектаргача ер ижарага берилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, йиллик асосий таътил ходимларга биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. Лекин аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин, уларнинг хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жиноят кодексининг 156-моддасига кўра, диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар 5 йилгача, оғирлаштирувчи ҳолатларда эса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улар тушган кундан эътиборан қанча муддатда кўриб чиқилади?
Anonymous Quiz
36%
1 ойдан кечиктирмасдан
32%
15 кундан кечиктирмасдан
18%
10 кундан кечиктирмасдан
14%
5 кундан кечиктирмасдан
#Биласизми

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot