Huquqiy axborot
229K subscribers
5.98K photos
329 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда унинг коллеж, лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида олган дипломлари дубликати берилади.

📝 Диплом дубликатини олиш учун давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ариза берилади.
Мазкур хизматни кўрсатиш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорда тўлов ундирилади.

❗️Дубликат асл ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (208–сон, 20.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига маъсул ходимлари 3 йилда бир марта малакасини оширади.

🏢 Мазкур ходимларнинг малакасини оширишга Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ҳисобланади.

📊 Малака ошириш курси 24 соатдан кам бўлмаслиги лозим, курсни таъмомлаган ходимлар икки ойда рейтинг баҳолашдан ўтказилади.

Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

📝 2023 йил 1 августдан давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июндан

Тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

📝 Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Иш берувчи ходимнинг аризасига кўра қуйидаги ҳужжатларни 3 иш кунидан кечиктирмай бериши шарт:

🔸ишга қабул қилиш тўғрисидаги, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқларнинг кўчирма нусхалари;
🔸меҳнат дафтарчасидан ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмаларни;
🔸иш ҳақи тўғрисидаги, ҳисобланган ҳамда ходим томонидан ҳақиқатан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги, мазкур иш берувчида ишлаш даври тўғрисидаги маълумотномаларни ва бошқаларни.

📝 Мазкур ҳужжат нусхалари ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Иш билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг кўчирма нусхалари ходимга бепул берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда суд томонидан белгиланган алимент мажбурияти тугатилади.

📝 Алимент миқдорини қуйидаги ҳавола орқали онлайн ҳисоблаш мумкин: https://mib.uz/calculator

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июндан

Ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади.

Мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🔹бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги), лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;

🔹ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

➡️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёхуд кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

💰 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (3,3 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 млн 950 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Техникум, коллеж битирувчилари якуний давлат аттестациясидан ўтолмаганда уларга малака талаб этилмайдиган иш ўринларига жойлашиш ҳуқуқини берадиган маълумотнома берилади.

📝 Мазкур битирувчилар 3 йилда қайта давлат аттестациясидан ўтишлари мумкин.

3 йил давомида давлат аттестациясидан ўтмаган битирувчилар тегишли курсда қайта ўқишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

🔹 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
🔹 мусиқа чалиш;
🔹 товуш сигналлари бериш;
🔹 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
🔹 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️

❗️фуқароларга 110 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 165 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июндан

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ҳар йили:

🔹“Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танлови ўтказиб борилади;

🔹ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида фаолияти мазкур шахслар билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкиллаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

📌 Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

🔰 Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:

▫️туҳмат (40-модда);
▫️ҳақорат қилиш (41-модда);
▫️фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш (45-модда);
▫️фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш (46-модда);
▫️шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш (46-1-модда);
▫️енгил тан жароҳати етказиш (52-модда);
▫️мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда);
▫️экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш (104-модда);
▫️транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (133-модда);
▫️ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши (134-модда);
▫️майда безорилик (183-модда);
▫️ўзбошимчалик (200-модда).

⚠️ Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автомобиль эгаларининг якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланганда уларга уй-жой мавзеларидаги янги ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида доимий равишда бепул биркитилган жой берилади.

Мазкур жойларда автомобиль эгасининг уй манзили ва автомототранспортининг давлат тартиб рақами ёзилган табличка ўрнатилган бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa қуйидаги муддатларда ўқув таътиллари берилади:

🔹ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 20 кун, техникум ёки коллежларда – камида 10 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун;

🔹ОТМда кечки таълимда 3-4-курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун, техникум ёки коллежларда – камида 20 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_июндан

☑️ Қонунчиликка кўра:

▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва ОТМда давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;

▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига 2 марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Доналаб сигарет сотиш мумкин эмас

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–844-сон, 24.05.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔢 Қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш билан боғлиқ муносабатлар, шунингдек, соҳага масъул органларнинг ваколатлари белгиланди.

🚫 Қонунга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қуйидаги ҳолатларда реализация қилиш (сотиш, сотиб олиш ва ҳ.к.) тақиқланади:

🔸21 ёшга тўлмаган шахсларга ва улар томонидан;
🔸сотувчининг бевосита иштирокисиз, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан, электрон тижорат шаклида;
🔸сайёр савдо қилиш йўли билан, кўчмас савдо объектларидан ташқарида, дорихоналарда;
🔸болаларга мўлжалланган товарлар сотиладиган хоналарда;
🔸болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса;
🔸соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
🔸таълим, спорт ва диний ташкилотлардан 100 метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида;
🔸яроқлилик муддати ўтганда, маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз;
🔸доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган), истеъмол ўровида (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан.

📌 Алкоголь маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, боғларда, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш тақиқланади.

☑️ Чилим чекиш учун махсус ажратилган жойлар фақат чилим бериш бўйича хизматлар кўрсатиладиган, вентиляция тизимлари билан жиҳозланган алоҳида ажратилган бинолар, иншоотлар ва объектларда ташкил этилиши мумкин.

Алкоголь маҳсулотларининг истеъмол идишида ёрлиқ асосий юзасининг камида қирқ фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

🔹интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

🔹мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot