Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

☑️ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–754, 15.02.2022 й.) билан Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:

● такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
● кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
● бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

➡️ Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

⚖️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

🔰 Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.

Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки алоҳида фойдаланилиши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонун (ЎРҚ–753-сон, 15.02.2022 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Киритилган қўшимчаларга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат чегараси режимини бузиб ўтганда (224-1-модда) қўлланилган жаримани тўламаса, Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.

Илгари жарима тўлашидан қатъи назар Ўзбекистондан чиқариб юборилган.

▶️ Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилганда кейинчалик Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланиш муддатини қўллашга аниқлик киритилди.

❗️Шунга кўра, давлат чегараси режимини биринчи марта бузиб ўтганда 1 йил муддат, иккинчи марта содир этилганда 3 йил муддат Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланади.

🔘 Қонун билан шунингдек, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари кўриб чиқиши белгиланди:

чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш (224-модда);
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш (224-1-модда 1-қисми).

✍️ Эслатиб ўтамиз, маъмурий тарзда чиқариб юбориш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

Батафсил: https://bit.ly/3sJRW9Z

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#Биласизми

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксилар мустасно) кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, БҲМ нинг учдан бир қисми (90 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

⚠️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналарда истеъмол қилиш лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔘 Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш:

БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) жарима;
ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест натижалари 1 ҳафтада эълон қилинади

Ҳукумат қарори (73-сон, 16.02.2022 й.) билан Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади;

талабгордан 3,5 х 4,5 см фотосурат ва давлат хизмати учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;

имтиҳон ўтказиладиган кунлар ДТМ сайтида эълон қилинади ва талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

тест натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилади;

малака сертификати ёки маълумотнома натижа эълон қилинган кундан бошлаб 1 иш кунида талабгорга юборилади.

🧾 Амалдаги ҳар бир даража (А2, В1, В2, С1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизими (В1, В2, С1) жорий қилинади.

🗓 Multi-level тест тизими 2022 йил 1 мартдан – инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан – немис, француз ва араб тиллари учун жорий этилади.

🖥 Регламентга мувофиқ, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда талабгор сўровномани мустақил равишда ЯИДХП орқали тўлдиради.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

➡️ Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ДТМ (ваколатли орган)га юборилади.

ДТМ талабгорларни малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида имтиҳон санасидан 3 кун олдин хабардор қилади.

Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади.

📌 Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютерда ўтказилиши мумкин.

📋 Имтиҳон топширишда талабгор паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади.

🔘 Малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:

● “тинглаб тушуниш”, “ўқиш” бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;
● “ёзма иш” бўлими 2 та ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ – 30-150 та сўздан, иккинчи топшириқ – 50-250 та сўздан);
● “гапириш” бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

❗️Регламент 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати қанча?
Anonymous Quiz
45%
1 йил
34%
6 ой
5%
2 йил
16%
3 ой
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

🖥 Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

📌 2022 йил октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.

📋 Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент фармони билан тасдиқланган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

❗️Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Истеъмолчи суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилганда унинг вазнини ўлчашни талаб қилишга ҳақли.

📌 Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспортларда назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot